Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet219/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Фирибгарлик жабрланувчини алдаш ёки ишончини суии­стеьмол қилиш йўли билан кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларга ғайриқонуний эгалик қилишда намоён бўлади. Бунда жабрланувчи қайд этилган моддаларни айбдорга ихтиёрий ра­вишда беради (батафсилроқ ЖК 168-моддасининг шарҳига қа­ранг).
11. Бу усул билан моддаларга ғайриқонуний эгалик қилиш ва айбдор ҳақиқий тасарруф этиш имконига чинакам эга бўлиши вақтидан бошлаб мазкур жиноят тугалланган ҳисобланади.
12. ЖК 251-моддасининг 2-қисми кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларга эгалик қилиш:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўзлаштириш, растрата қилиш ёки мансаб мавқеини суии­стеъмол қилиш йўли билан;
г) талончилик йўли билан;
д) тамагирлик йўли билан содир этилган ҳолатлар учун жа­вобгарликни назарда тутади.
(Такрорийлик ҳақидаги умумий қоидаларни ЖК 32 ва 34-мод­даларининг шарҳларидан қаранг.)
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар бир гуруҳ шахс­лар томонидан олдиндан тил бириктириб эгалланиши белгиси айбдор шахсларнинг мақсадларини аниқлаб синчковлик билан баҳолашни талаб қилади.
Кучли таъсир этувчи ёки заҳарли моддаларни ўзлаштириш жиноятининг субъекти махсусдир, яъни шахсга моддалар ишониб топширилган ёки улар унинг тасарруфида ёки учинчи шахслар тасарруфида мавжуд бўлади.
Кучли таьсир этувчи ёки заҳарли моддаларни растрата қи­лиш ғайриқонуний равишда эгаллаш усулларидан бири бўлиб, шахсга ишониб топширилган ёки унинг тасарруфида мав­жуд бўлган моддалардан фойдаланиш, ҳадя қилиш, сотиш, учинчи шахсларга бериш йўли билан ишлатиш (истеъмол қи­лиш)да ифодаланади.
(Ўзлаштириш ёки растрата қилиш тушунчалари тўғрисида ЖК 168-моддасининг шарҳига; мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш ҳақида ЖК 167-моддасининг шарҳига; талончилик тўғрисида ЖК 166-моддасининг шарҳига; товламачилик тўғрисида ЖК 165-моддасининг шарҳига қаранг).
13. Жиноят содир этилиши тугалланган деб топиладиган вақт табақалаштириб белгиланади. Мазкур жиноят ЖК 251-мод­даси 2-қисмининг “а”, “б”, “г” бандлари белгилари билан содир этилганда, ғайриқонуний эгаллаш ва айбдорнинг улардан фойда­ланиши ёки уларни тасарруф этиши учун чинакам имкониятга эга бўлган ҳолатларидан бошлаб жиноят тугалланган деб топилади.
Растрата ёки мансаб мавқеини суиистеъмол қилишда шарҳла­наётган жиноятнинг тугалланган деб топиладиган вақти модда­ларга ғайриқонуний эгаллик қилишдан бошлаб тамомланган деб ҳисобланиши мумкин эмас, чунки ушбу моддалар, одатда, айбдор шахс эгаллигида туради.
Ушбу ҳолда, ғайриқонуний равишда эгаллаш, растрата, ман­саб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан чинакам ҳаракатлар содир этилгандан бошлаб мазкур жиноят тамомланган деб топи­лади.
Тайинланган ҳаракатларни қилиш билан қўрқитиб кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни топширишни талаб қи­лишдан бошлаб мазкур жиноят тамомланган ҳисобланади.
14. Агар кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларга эгал­лик қилиш босқинчилик йўли билан, кўп миқдорда, уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилса, қилмиш шарҳла­наётган қилмишнинг алоҳида квалификация қилинган тури (ЖК 251-моддаси 3-қисми)ни ташкил этади.
Ушбу шарҳда бошқа жиноят таркибини таҳлил қилганда мах­сус квалификация қилинадиган белгилар кўрсатиб берилган (ма­салан, ЖК 247-моддаси шарҳида).
(Босқинчилик йўли билан эгалик қилиш тўғрисида ЖК 164-моддаси шарҳига; уюшган гуруҳ ёки унинг ман­фаатларини кўзлаб тушунчаси тўғрисида ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг.)
Кўп миқдор ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар миқдорини, уларнинг киши организмига таъсири даражаси ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Муайян вақтларда Наркотикларни назорат қи­лиш қўмитаси бу борада тавсия беради.
15. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд тарзидаги айб билан тавсифланади: айбдор шахс кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларга ноқонуний эгалик қилаётганини англайди (айбдор шахс махсус ҳисобга олиш, рўйхатга олиш, сақлаш тар­тибига эга бўлиш бу моддаларга хослигини англайди, улар хав­флилигини ҳам фараз қилади) ва қонунга хилоф равишда эгалик қилишни хоҳлайди.
16. Шарҳланаётган жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлади.
17. Ушбу тоифага доир ишни кўриб чиқишда судлар бу тоифа ишлар бўйича кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар тури ҳамда хусусиятини аниқлаш айбдорнинг хатти-ҳаракатини юри­дик жиҳатдан тўғри квалификация қилиш ва жазо тайинлаш учун муҳим аҳамият касб этишини назарда тутиши лозим. Шу муноса­бат билан судлар тергов органларидан уларнинг номини ва миқ­дорини аниқлаш учун мажбурий экспертиза ўтказишни, бунда Наркотикларни назорат қилиш давлат комиссияси норматив ҳужжатларига амал қилишни талаб этиши даркор. Эксперт хуло­сасининг йўқлиги ЖПК 419-моддасига асосан ишни қўшимча терговга қайтаришга олиб келувчи дастлабки терговнинг жиддий камчилиги сифатида баҳоланиши лозим.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling