Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet217/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Божхона идентификация воситалари деганда, сўрғичлаш, муҳрлаш, рақамли, ҳарфли ва бошқача тамғалар, идентификация белгиларини қўйиш, штамплаш, намуна ва нусхалар олиш, товар­ларни, бошқа қимматликларни хатлаш, чизмалар тузиш, миқёсни тасвирлаш, фотосуратлар, расмлар тайёрлаш, товарлар билан бирга юбориладиган ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш ва ҳо­казолар тушунилади.
10. Контрабанда предметларини декларацияга киритмаслик ёки ўзгача ном билан декларацияга киритиш деганда, шахс­ларнинг чегарадан ўтказилиши лозим бўлган контрабанда ашёла­рини ёхуд товар ёки бошқа қимматликларни декларация қилиш тартибини бузиши билан боғлиқ ҳаракатлари, яъни божхона қо­нунлари томонидан ўрнатилган декларация қилиш формаси ва жойи тўғрисидаги, уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, дек­ларация ва бошқа қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги талабларга риоя этмаслик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаёттан ёки унинг ҳудудидан олиб чиқилаётган контрабанда ашёлари, товар ёки бошқа қим­матликларнинг тури, сони хусусида декларацияга сохта маълу­мотлар киритиш тушунилади.
11. Контрабанда буюмлари Ўзбекитон Республикаси божхона чегарасини амалда кесиб ўтган вақтдан бошлаб контрабанда ту­галланган жиноят деб эътироф этилади.
12. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жи­ноятни квалификация қилиш учун мотив ва мақсаднинг аҳамияти йўқ.
13. Ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин.
Била туриб қалбаки ҳужжат тузган ёки ҳужжатга ёхуд била туриб олган қалбаки ҳужжатига сохта маълумотлар киритган ва уни божхона органларига ҳақиқий ҳужжат сифатида тақдим этган шахс жиноятлар мажмуи бўйича Ўзбекистон Республикаси Жи­ноят кодекси 209 ёки 228-моддалари билан жиноий жавобгар­ликка тортилади.
14. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида ядровий, кимё­вий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланишилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни, шунингдек, кўп миқдор­ларда контрабанда қилганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган.
15. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг кўп миқдордалиги ҳар бир алоҳида ҳолда, тегишли давлат органи­нинг хулосаси орқали аниқланади.
16. Шарҳланаётган жиноятнинг содир этилиши жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 182-моддаси билан квалификация қилишни талаб этмайди.
247 - м о д д а. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар,
портловчи моддалар ёки
портлатиш қурилмаларини
қонунга хилоф равишда эгаллаш
Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, портлатиш қурилмаларини ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга ҳи­лоф равишда эгаллаш -
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодлик­дан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўзлаштириш, растрата қилиш ёхуд мансаб мавқеини суи­стеъмол қилиш йўли билан;
г) талончилик;
д) таъмагирлик йўли билан содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракат:
а) босқинчилик йўли билан;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги ҳисобланди.
2. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки порла­тиш қурилмалари жиноятнинг предмети ҳисобланади.
3. Ўқотар қурол деганда, амалда қандай мақсадларда қўлланилишидан қатъи назар, отиш учун порох газларининг ку­чидан фойдаланиладиган барча турдаги жанговор, спорт ва ов қуроллари тушунилиши лозим.
Порох ёки бошқа портловчи моддаларнинг ёниши орқали отиш амалга ошириладиган бир қатор турли мосламалар мавжуд. Масалан, сигнал ракетницалар, старт, қурилиш пистолетлари ва бошқалар. Улар ўқотар қуролга кирмайди. Қайд этилган предмет­лар хўжалик-маиший ёки ишлаб чиқариш вазифалари учун мўлжалланган.
4. Ўқотар қуролнинг аҳамиятли белгиларидан бири, ундан снаряд (ўқ)нинг порох газлари ёрдамида отилиши. Бу белги уни­версалдир ва у мавжуд бўлган ўқотар қуролларнинг барча тури ва тизимини қамраб олади. Айнан у ўқотар қурол бўлмаган турли отувчи мосламаларда бўлмайди.
“Пневматик милтиқ, сигнал, старт, газ пистолетлари ёки газ балонлари, ракетницалар ва бошқа имитация-пиротехник ва ёрит­гич воситалари қурол жумласига кирмайди”[358].
Предмет ўқотар қурол деб тан олиниши учун уни тайёрлаш услуби (завод ёки уйда) аҳамиятга эга эмас. Ўқотар қурол ўз фой­даланиш мақсади, хусусиятлари, тузилиши, калибри ва бошқа белгиларига кўра турличадир. Ўқотар қуролнинг белгилари ўқотар қурол мажбурий белги ёки айбни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида бўлган жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутган ҳамма жиноий ҳуқуқий меъёрлар учун бир хилдир.
5. “Судлар Жиноят кодекси 247, 248-моддалари бўйича жа­вобгарлик ишлатишга яроқли бўлган ўқотар қуролни, ўқ-дори­ларни, портловчи моддаларни ёки портлатиш қурилмаларини ёхуд айбдор яроқли ҳолатга келтириш учун аниқ имкониятларга эга бўлса, бузуқ қуролни ёки ўқув қуролини қонунга хилоф ра­вишда эгаллаганда, олганда, олиб юрганда, сақлаганда ёки ўтказганда юзага келишини эътиборга олишлари шарт”[359].
6. Ўқ-дорилар деганда, қурол учун лозим бўлган ўқлар, ар­тиллерия снарядлари, бомбалар, миналар, гранаталар, ракеталар­нинг жанговор қисмлари, шунингдек, ўқотар қуролдан отиш учун мўлжалланган ашёлар тушунилади. Умуман олганда, ўқ-дорилар ўқотар қуроллар учун хос бўлган белгиларга эга. Булар, биринчи­дан, уларнинг тирик нишонга отиш учун мўлжалланганлиги, бузғунчилиги ва ҳоказо, иккинчидан, уларга рухсат тизими қои­даларининг тадбиқ этилиши.
Ўқ-дориларни турли хиллари мавжуд: артиллерия ва отиш қу­ролларига ўқ-дорилар (снаряд, патрон), кичик калибрли, кесма, ов, ясама қуролга патронлар. Ўқ-дори сифатида ўқув гранаталари, миналар, холостой (пахтавон) патронлар тан олинмайди, чунки улар портловчи моддага эга эмас, фақатгина ўқув мақсадлари учун мўлжалланган ва уларга эгалик қилиш жамоат хавфсизлиги учун таҳдидни юзага келтирмайди.
“Ўқ-дорининг бўлаги (масалан, гранатанинг запали), агар унинг ўзи ўқ-дорининг барча хусусиятларига эга бўлса, мустақил равишда ўқ-дори деб тан олиниши мумкин”[360].
7. Портловчи моддалар – бу порох, динамит, тротил, нитро­глицерин ва кислородли ҳаво етишмаган вазиятда портлаш хусу­сиятига эга бўлган кимёвий моддалар ва аралашмалардир.
Портловчи деб, ёқиш, зарба, детонация, қиздириш, ҳаво билан бирлашиш натижасида портлашга яроқли табиий ёки сунъий моддалар (масалан, порох, динамит, тротил, нитроглицерин, ам­монал, аммонит, гегсаген ва ҳоказолар) тан олинади.
8. Портловчи қурилмалар портловчи модда ва портлашни амалга ошириш учун мўлжалланган конструктив махсус қурил­мадан (запал, детонатор ва ҳоказодан) ташкил топган.
9. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида назарда тутил­ган жиноят объектив томондан ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ёки портлатиш қурилмаларини ўғрилаб ёки товламачилик йўли билан эгаллашдан иборатдир.
10. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида қуйидагиларга жавобгарлик назарда тутилган:
а) жиноятни такроран содир этиш;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб жиноят содир этиш;
в) ўзлаштириш, растрата қилиш ёхуд мансаб мавқеини суии­стеъмол қилиш йўли билан жиноят содир этиш;
г) талончилик йўли билан кўрсатилган буюмларни эгаллаш;
д) тамагирлик йўли билан кўрсатилган буюмларга эгалик қи­лиш.
11. ЖК 247-моддасининг 3-қисмида бу буюмларга қуйидаги йўллар билан эгалик қилиш учун жавобгарлик назарда тутилган:
а) босқинчилик йўли билан;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса.
12. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки порт­латиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда ҳар қандай усулда эгаллаш, айбдорнинг улардан ўз хоҳиши бўйича фойдаланиш ёки тасарруф этиш имкониятлари бор-йўқлигидан қатъи назар, улар олинган вақтдан бошлаб тугалланган жиноят ҳисобланиши ке­рак.
13. “Агар айбдор ишлатишга яроқсиз бўлган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қо­нунга хилоф равишда эгаллаган ва бунда уларнинг сифатига нис­батан янглишиб яроқли деб ҳисоблаган бўлса, содир этилган қил­миш жиноятга суиқасд тариқасида квалификация қилинмоғи ло­зим. Ўқотар қуролнинг таркибий бўлаклари ва қисмлари ишла­тишга яроқли бўлган қуролни йиғиш учун бут бўлган ҳолларда, содир этилган қилмиш Жиноят кодексининг 247 ёки 248-моддаси билан квалификация қилинмоғи керак.
Ўқотар қуролнинг таркибий бўлаклари ва айрим қисмларини қонунга хилоф равишда эгаллаш кейинчалик отишга яроқли бўлган қуролни йиғиш учун зарур бўлган етишмайдиган қисмла­рини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган тақдирда, ўзганинг мулкини талон-торож этиш ва ўқотар қурол тайёрлаш мажмуи билан ква­лификация қилиниши лозим”[361].
14. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки порт­латиш қурилмаларини эгаллаганлик учун жавобгарлик улар қо­нунга хилоф равишда корхона, ташкилот, муассасалардан, шу­нингдек, қонуний ёки қонунсиз тарзда эгаллаб турган фуқаролар­дан олинган ҳолларда ҳам юзага келади.
15. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки порт­латиш қурилмаларини ўғрилик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, талончи­лик, товламачилик, босқинчилик йўли билан қонунга хилоф ра­вишда эгаллаш Жиноят кодексининг 247-моддаси ва тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятлар мажмуи билан, фақат бу моддалар (модда қисмлари) санкцияси Жиноят кодексининг 247-моддасидагидан оғирроқ жазони кўзда тутган ҳоллардагина квалификация қилиниши лозим (масалан, Жиноят кодекси 247-моддаси 3-қисмининг “в” банди ва 164-моддаси 4-кисмининг “в” банди билан)[362].
16. Шарҳланаётган моддада назарда тутилган жиноятларни тергов қилиш ва судда кўриш чоғида ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини олиш, тайёр­лаш манбаларини аниқлаш лозим. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари сақланаётган объектларни қўриқлашда мансаб совуққонлигига йўл қўйил­ганлик ҳоллари ёхуд ўқотар қурол ёки унга ўқ-дорилар тайёрлан­ган асбоб-ускуналардан фойдаланиш устидан тегишли назорат­нинг бўлмаганлиги аниқланган тақдирда судлар бунга хусусий ажрим чиқариш йўли билан ўзларининг муносабатларини билди­ришлари, зарур ҳолларда эса жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этишлари шарт. Ички ишлар органлари фаолиятида мавжуд бўлган қонунга хилоф равишда сақланаётган ўқотар қу­ролларни аҳолидан олишдаги ва уларни рўйхатдан ўтказишдаги камчиликлар ҳам судларнинг эътиборидан четда қолмаслиги ло­зим.
248 - м о д д а. Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар
ёки портлатиш қурилмаларига қонунга
хилоф равишда эгалик қилиш
Тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томони­дан содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ёки портлатиш қурилмаларини ўтказиш, -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликддан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган буюмларни ўз ихтиёри би­лан топширган шахс жавобгарликдан озод қилинади.
1. Мазкур жиноятнинг бевосита объекти жамоат хавфсизли­гини таъминлаш ва ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи модда­лар ёки портлатиш қурилмалари билан муомала қилиш бўйича ижтимоий муносабатлардир. (ЖК 247-моддаси шарҳига қаранг.)
2. Шарҳланаётган жиноятнинг объектив томони тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатишда ифодаланади.
3. “Жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портла­тиш қурилмаларини тайёрлаш деганда, уларни ясаш ёки ши­каст етказиш хусусиятларини тиклаш, шунингдек, қандайдир ашё (масалан, ракетница, старт ва қурилиш пистолетлари)ни қайта ишлаш натижасида уларни ўқотар қурол хусусиятига келтириш тушунилиши лозим.
Ашёга шикаст етказиш хусусиятларини беришга қаратилган ҳаракатлар айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охиригача етказилмаган бўлса, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда тайёрлашга суиқасд қилиш тариқасида квалификация қилинмоғи лозим”[363].
4. Қуролнинг бевосита вазифасига кўра фойдаланиш имко­нини берадиган даражада тайёрланганлиги тавсифланган тақдирда жиноят тугалланган деб топилади.
5. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини олиш деб, мазкур предметларни ЖК 247-моддасида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, ҳар қан­дай ҳолда ўз эгалигига олишни тушуниш лозим.
Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портла­тиш қурилмаларини олиш: сотиб олиш, бошқа нарсаларга алмаш­тириб олиш, қарзга ёки ҳадяга, қарз эвазига олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Мазкур ҳолатда жиноят эгалик қилиш пай­тидан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
6. Юқоридаги предметларни олиб юриш деганда, айбдор­нинг қайд этилган ашёларни соҳиби эканлиги ва бу ашёларнинг унинг ёнида бўлиши тушунилиши лозим. Бунда ушбу ашёлар­нинг бевосита унинг ёнида ёки қандайдир нарсада (чемоданида, автомашинасида ва ҳоказоларда), яширинча ёки уларни яшириш чораларини кўрмасдан, яъни мазкур предметлар айбдорнинг “қўли остида” бўлишининг аҳамияти йўқ.
7. Юқоридаги предметларни сақлаш деганда, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини тегишли рухсатномасиз айбдорнинг эгалигида: ёнида, бинода, хуфя жойларда, транспорт воситаларида ва бошқа ерларда бўлиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай қасддан қилинган ҳара­катлар тушунилмоғи лозим. Суд амалиёти шундан келиб чиқа­дики, қилмиш юқоридаги предметлар айбдор уйида ёки бошқа жойда сақланишидан, яширин ёки очиқ ва ҳатто хўжалик-маиший предмет сифатида қўлланишидан қатъи назар, қонунга хилоф сақлаш деб квалификация қилинади.
Субъект уларни ўз танишлариникида сақланаётганида ҳам сақлаш учун жавобгарлик истисно қилинмайди. Айбдор бундай ҳолатларда фақатгина сақлаш жойи, услубини танлайди. Бироқ қурол унга маълум, у танлаган жойда сақланади ва унинг тасар­руфида қолади.
Кайд қилинган ашёлар шахс томонидан тегишли рухсатнома бўлган ҳолда, аммо бу рухсатноманинг муддати ўтган ёки ўқотар қуролни ҳисобга қўйиш қоидалари бузилган вазиятда сақланаёт­ган бўлса, айбдор маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилиши керак.
8. Олиб ўтиш деганда, маконда ташиш воситасидан қатъи на­зар, қайд этилган ашёлар айбдорнинг бевосита ёнида бўлмаганда олиб ўтилишини тушуниш лозим.
9. Жўнатиш деганда, қайд этилган ашёларни контейнер, по­силка ва бошқа мослаштирилган нарсаларда жўнатишни тушу­ниш керак.
Қайд этилган ашёларни олиб ўтиш ва жўнатиш мазкур ҳара­катларни содир этиш пайтидан бошлаб тугалланган жиноят ҳи­собланади.
10. Қайд этилган ашёлар ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақланган, ташилган, олинган бўлса, бундай ҳаракатлар жиноятга суиқасд қилиш тариқасида ЖК 25-моддаси ва ЖК 248-моддаси 3-қисми билан квалификация қилиниши керак.
11. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир эти­лади. Бунда айбдор ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи модда­лар ёки портлатиш қурилмаларини тайёрлаётгани, олаётгани, олиб юргани, сақлаётгани, олиб ўтаётгани, жўнатаётгани, ўтказа­ётганини англайди ва у мазкур ҳаракатларни тегишли рухсатно­масиз содир этади. Айбдорнинг қасди билан тегишли ашёлар яроқли ҳолатдалиги, ишлатишга яроқлилиги ёки ишлатиш учун яроқли ҳолатга тез келтирилиши мумкинлиги ҳам қамраб оли­ниши лозим.
12. Жиноят содир этилиши пайтида ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахслар жиноят субъекти бўлиши мумкин.
13. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қу­рилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этил­ганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.
(Такрорийлик ва хавфли рецедивисит тушунчалари тўғрисида ЖК 32 ва 34-моддалари шарҳига қаранг.)
14. ЖК 248-моддаси 3-қисмда ўқотар қурол, шунингдек, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини ўтказиш учун жавобгарлик назарда тутилган.
Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портла­тиш қурилмаларини ўтказиш деганда, уларни ҳар хил усулларда тарқатиш (сотиш, ўзгага бериш, ҳадя қилиш, қарздорлиги эвазига бериш, қарзга бериш ва ҳоказолар)ни тушуниш лозим. Қайд этил­ган ашёларни ўтказиш, олувчи ўз эгалигига тегишли ашё­ларни ўтказиш вақтидан қатъи назар, уларга эгалик қилган вақти­дан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
15. ЖК 248-моддасининг 4-қисмида, “ушбу моддада назарда тутилган буюмларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавоб­гарликдан озод қилинади”, – деб таъкидланади.
Шахс жиноий жавобгарликдан қуйидаги зарурий шартлар мавжудлигида озод этилади:
¨ биринчидан, қуролни топширгунга қадар, ундан жиноят учун фойдаланмаган бўлиши керак;
¨ иккинчидан, шахсда сақланаётган ўқотар қурол, ўқ-дори, портловчи модда, портлатиш қурилмаларининг барчаси топши­рилиши лозим;
¨ учинчидан, қонунга хилоф равишда сақланаётган буюмлар, ўз ихтиёрига кўра, сақланувчи томонидан ҳуқуқ органилари то­монидан ҳеч қандай талабсиз топширилиши лозим. “Шахс Жи­ноят кодекси 248-моддасида қайд этилган ашёларни эркин тарзда ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида қарорга келса ва унинг ўзи бу ашёларни топшириш ҳақида тегишли органларга ёзма ёки оғзаки равишда мурожаат қилса, у ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланади. Шахс тинтув жараёнида ёки унда қурол борлиги ҳақида далиллар келтирилиши натижасида қуролни топ­шириш тўғрисидаги хулосага келса, у қуролни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланмайди”.
16. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки порт­латиш қурилмаларини олиб юриш, сақлаш ёки ўтказиш мустақил жиноятлар эканлигини эътиборга олган ҳолда қайд этилган ашё­ларни қонунга хилоф равишда эгаллаш ва уларни келгусида олиб юриш, сақлаш ёки ўтказиш Жиноят кодексининг 247 ва 248-мод­даларида назарда тутилган жиноятларнинг реал жамини ташкил қилади.
17. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки порт­латиш қурилмаларни қонунга хилоф равишда бошқа жиноятни содир этиш мақсадида эгалланган, шунингдек, тайёрланган, олин­ган, олиб юрилган, саланган ҳолларда содир этилган қилмиш ту­галланган жиноят (ЖК 247 ёки 248-моддаси) ва бошқа жиноятни содир этишга тайёргарлик кўриш тариқасида квалификация қи­линиши шарт.
249 - м о д д а. Ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни
бепарволик билан сақлаш
Ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарво­лик билан сақлаш одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, ҳаёт ва соғлиқ ҳисобланади.
(Жиноятнинг предмети тўғрисида ЖК 247-моддаси шарҳига қаранг.)
2. Шарҳланаётган жиноятнинг объектив томони ўқотар қу­рол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарволик билан сақ­лаш одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келишида ифодаланади.
Ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларга қонуний эгалик қилиш ҳуқуқи шахсни ЖК 249-моддаси бўйича жавобгар­ликка тортишнинг зарурий белгиси ҳисобланади.
Қайд этилган ашёлар қонунга хилоф равишда айбдор ихтиё­рида бўлиши ва уларни сақлаш қоидаларининг бузилиши натижа­сида одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиққан ҳол­ларда, айбдорнинг қилмиши жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 247-моддаси ёки 248-моддаси ва ЖК 249-моддаси билан квалифика­ция қилиниши зарур.
3. Ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепар­волик билан сақлаш деганда, бегона шахсларга қайд этилган ашёларни ҳеч қандай тўсиқсиз қўлга киритиш имконини беради­ган сақлаш шароитларининг яратилишини тушуниш зарур. Маса­лан, ўқланган қуролни бошқа шахслар учун очиқ бўлган умумий фойдаланиш жойларида сақлаш ва ҳоказо.
Ўқотар қурол ёки унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарво­лик билан сақлаш кўпинча ана шу ашёлар бутлигини таьминлаш учун зарур чора-тадбирларни кўрмаган айбдорларнинг жиноий ҳаракатсизлигида ифодаланади. Аммо баъзан бундай қилмиш фаол ҳаракат қилиш йўли билан ҳам содир этилиши мумкин. Айбдорлар ана шу ашёларни сақлаш учун зарур шартларни таъминлаш мақсадида маълум чора-тадбирларни кўрган, аммо бу чора-тадбирлар етарли бўлмаганлиги сабабли қурол ёки ўқ-дори­ларни бегона шахслар эгаллаб олган ва бу одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган ҳоллар шулар жумласидан­дир.
4. Қонунда кўзда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар: одам ўлиши ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиққан пайтдан эътибо­ран жиноят тугалланган ҳисобланади.
5. Айбдорнинг эгалигида бўлган ўқотар қурол ва унга мўлжалланган ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш, уни ўзга шахс томонидан фойдаланишига ва одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, ЖК 249-мод­даси аломатлари қамраб олади ва ЖК бошқа моддалари билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
“Бошқа оғир оқибатлар” аломати ҳар бир муайян ҳолатда иш­нинг тафсилотлари мажмуидан (иморатнинг портлаши, катта миқ­дордаги зарарли моддаларнинг атмосферага тарқалиши ва шу каби­лар) келиб чиққан ҳолда тергов ва суд томонидан ҳал қилинади”[364].
6. Субъектив томондан жиноят эҳтиётсизлик натижасида со­дир этилади.
7. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ва ўқотар қурол ёки ўқ-дориларга қонуний асосларда эгалик қилувчи шахс ҳисоб­ланади.
250 - м о д д а. Портлаш хавфи бўлган моддалар
ёки пиротехника буюмларидан
фойдаланиш қоидаларини бузиш
Портловчи, тез алангаланувчи, ўювчи моддаларни ёхуд пиро­техника буюмларини сақлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
1. Мазкур жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, инсон­ларнинг ҳаёти ва соғлиғи ҳисобланади.
2. Портловчи, тез алангаланувчи, уювчи моддалар, пиротех­ника буюмлари жиноят предмети ҳисобланади.
3. Портловчи моддалар деганда, кислород, ҳаво етишмаган вазиятда портлаш хусусиятига эга бўлган ҳамда рухсатнома ти­зими таъсир доирасига кирадиган табиий ва сунъий моддалар, кимёвий бирикмалар ва аралашмалар, масалан, порох, динамит, тротил, нитроглицерин, водород ва кислород аралашмаси, пирок­силин ва ҳоказолар тушунилиши лозим.
Қонун чиқарувчи портловчи моддаларнинг хавфли хусусият­ларини инобатга олиб, қўлга киритиш, сақлаш, фойдаланиш, та­шиш ва ҳоказоларнинг махсус тартибини жорий этган, улар рух­сатнома тизими доирасига киради.
4. Ўювчи моддалар деганда, емирувчи таъсир кўрсатадиган кимёвий моддаларни тушуниш лозим. Масалан, карбол, олтингу­гурт, азот, сирка кислоталари, нашатир спирти, формалин, ишқорлар, ўювчи натрий ва ҳоказолар.
5. Тез алангаланувчи моддалар – ўз таркибига ёнувчи ёки тез алангаланувчи моддаларни олган жонли нишонни отиш, му­айян объектга шикаст етказиш ёки вайрон қилиш мақсадларига эриши учун қурол сифатида ишлатишга мўлжалланган ёки мос­лаштирилган табиий ёки сунъий, синтез қилинган, қаттиқ, суюқ, газсимон материаллар ва ёнувчи аралашмалар. Масалан, нефть битуми, нефть гудрони, алюмин қириндиси ва чанги, органик пе­роксидлар шулар жумласидандир.
Шуни назарда тутиш керакки, тергов ёки суд муҳокамаси вақ­тида у ёки бу модданинг тез алангаланувчи моддалар сирасига киришига шубҳа туғилса, суд иш бўйича ёнғин-техника эксперти­засини тайинлаши зарур.
6. Пиротехника буюмлари деганда, ҳарбий ва тинч мақсад­лар учун мўлжалланган, таркибида портловчи ва тез ёнувчи мод­далар бўлган ёритиш, тутун чиқариш, аланга олдириш воситала­рини тушуниш зарур. Масалан, сигнал мосламалари, мушаклар, турли иллюминациялар ва ҳоказо.
7. Объектив томонидан жиноят портловчи, тез алангала­нувчи, ўювчи моддаларни ёхуд пиротехника буюмларини:
¨ сақлаш;
¨ ҳисобга олиш;
¨ фойдаланиш;
¨ ташиш;
¨ жўнатиш қоидаларни бузиш натижасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишидан иборатдир.
ЖК 250-моддасида назарда тутилган жиноят, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилган пайтдан бошлаб тугаллаган деб топилади.
8. Субъектив томондан жиноят қасддан ёки эҳтиётсиздан со­дир этилади. Жиноятни квалификация қилишда уни содир этиш мотиви ва мақсади аҳамият касб этмайди.
Шахсни ЖК 250-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш учун портловчи моддалар ёки пиротехника буюмлари билан муомала қилиш қоидаларининг қайси банди бузилганлигини аниқлаш зарур.
9. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай шахс ҳисобланади.
10. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида портловчи модда­лар ёки пиротехника буюмлари билан муомала қилиш қоидалари­нинг бузилиши одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.
11. Бошқа оғир оқибатлар деганда, икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишини, экологик ҳалокат рўй бериши ва ҳоказоларни тушуниш зарур.
251 - м о д д а. Кучли таъсир қилувчи ёки
заҳарли моддаларни қонунга
хилоф равишда эгаллаш
Кучли таьсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш -
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодлик­дан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) ўзлаштириш, растрата қилиш ёки мансаб мавқеини суии­стеъмол қилиш йўли билан;
г) талончилик йўли билан;
д) тамагарлик йўли билан содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракат:
а) босқинчилик йўли билан;
б) кўп миқдорда;
в) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этил­ган бўлса, -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Кучли таьсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хи­лоф равишда эгаллаш, энг аввало, жамоат хавфсизлигига қасд қилмокдир.
Ушбу ҳаракатларнинг ижтимоий хавфлилиги кўрсатилган жиноий предметлардан жиноят содир қилиш мақсадида фойдала­ниш имкониятидир, бу моддий зиён ёки бошқа оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
2. Шарҳланаётган жиноят объекти жамоат хавфсизлигини, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини таъминлайдиган ижтимоий му­носабатлардир. Қонун чиқарувчи ушбу таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг белгиланган айланиш тартибини (қоида­лари) аниқлайди, кундалик ҳаётда ишлатилишини назорат қилиб, бу билан уларнинг фуқаролар томонидан фойдаланилишини чек­лаб қўяди.
Жиноятнинг предмети – гиёҳвандлик воситалари ва психо­троп моддалар ҳисобланадиган моддалар: 1) кучли таъсир этувчи ёки 2) заҳарли моддалардир.
Инсонларга дори сифатида қўллаш рухсат этилмаган дори во­ситалар ва ҳар қандай синтетик ёки табиий моддалар кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар ҳисобланади.
3. Кучли таъсир этувчи моддалар - кўп миқдорда истеъмол қилганда ёки уларни тиббий фойдаланиш қоидаларига риоя қил­масдан истеъмол қилганда инсон ҳаёти ва соғлиғига хавфли таъсир кўрсатадиган моддалар. Ушбу моддалар қарамлик ҳола­тига келтириши мумкин. Марказий асаб тизимига депрессив ёки рағбатлантирувчи таъсир қилувчи моддаларни ташкил қилади, галлюцинация келиб чиқишига, мия моторли фаолиятининг бузи­лишига, фикрлашга, хулқ-атворга, идрок қилишга, кайфиятнинг ўзгаришига ва бошқа шунга ўхшаш зарарли оқибатларни келти­риб чиқариши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling