Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet213/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:
а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томони­дан;
б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) диний ташкилотлардан, шунингдек, чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб содир этилган бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноят объекти жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартиби­дир.
2. ЖК 2441-моддасида назарда тутилган жиноят объектив то­мондан икки хил шаклда амалга оширилиши мумкин:
¨ диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари би­лан йўғирилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик би­лан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш;
¨ уларни тарқатиш мақсадида сақлаш.
3. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солади­ган материалларни тайёрлаш деганда, бундай маълу­мотларни ҳар қандай турда яратиш тушунилади.
4. Материаллар деганда, варақа, плакат, видеокассеталар ва ҳо­казоларни тушуниш лозим.
ЖК 2441-моддаси 1-қисми конструкцияси маъмурий преюди­цияга эга.
5. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, бундай маълумотни унинг тарқатилиши ёки уни тарқатиш мақсадида сақланишига қарамасдан, бир донаси тайёрланган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
6. Шарҳланаётган модда 2-қисмининг объектив томони қуйи­дагиларда:
¨ диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари би­лан йўғирилган маълумотлар ҳамда материалларни ҳар қандай шаклда тарқатишда;
¨ қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юбо­ришга ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган даъватларда;
¨ динни фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш мақсадида диндан фойдаланишда;
¨ жамиятда қарор топган ҳулқ-атвор қоидаларига ва жамият хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этишда намоён бўлади.
7. Кўрсатилган материалларни тарқатиш деганда, уларни осиб қўйиш, оммавий ахборот воситаларида нашр этиш, аудито­рия олдида, телевидение, радиода чиқиш, варақаларни ёпишти­риш, уйларга ташлаш, яъни кўрсатилган маълумотларни ҳеч бўлмаса, битта шахсга оғзаки ёки ёзма шаклда эълон қилиш ту­шунилади.
8. Туҳматона уйдирмалар деганда, ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган, аввалдан ёлғон бўлган маълумотларни тарқатиш тушу­нилади.
9. Вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар деганда, жа­моат тартиби бузилишига, корхона, муассаса, ташкилотлар иши вақтинчалик тўхташига олиб келувчи, қўрқув, ишончсизлик ҳис­сини туғдиришга олиб келиши мумкин бўлган ахборотни, ёлғон далилларни тушуниш лозим.
10. ЖК 2441-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноят кўрсатилган маълумотлар ёки материаллар, оқибатларидан қатъи назар, тарқатилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
11. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир эти­лади. Мақсад диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли ора­сида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материал­ларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек, фуқаролик тотувлигини бузиш – жиноятнинг зарурий белгисидир.
12. Ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс субъект бўлиши мум­кин.
13. ЖК 2441-моддасининг 3-қисмида қуйидаги оғирлашти­рувчи ҳолатлар назарда тутилган: жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқа­тиш, агарда улар:
а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томони­дан;
б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) диний ташкилотлардан, шунингдек, чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб содир этилганда шундай ҳолатлар рўй беради.
 
244- м о д д а. Диний экстремистик, сепаратистик,
фундаменталистик ёки бошқа
тақиқланган ташкилотлар тузиш,
уларга раҳбарлик қилиш, уларда
иштирок этиш[355]
Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш -
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса,
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш би­лан жазоланади.
Башарти шахс тақиқланган ташкилотлар мавжудлиги тўғрисида ўз ихтиёри билан хабар қилган ва жиноятни очишга ёрдам берган бўлса, у ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноят учун жавобгарликдан озод қилинади.
1. Жиноят объекти жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартиби.
2. Объектив томондан жиноят:
¨ диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузишда;
¨ уларга раҳбарлик қилишда;
¨ уларда иштирок этишда ифодаланди.
3. Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш деганда, ушбу ташкилот аъзоларини танлаш ва жойлаштириш, унинг тузилма­сини, фаолият режасини аниқлаш тушунилади.
4. Бундай ташкилотга раҳбарлик қилиш деганда, мазкур таш­килотларнинг иш олиб боришини таъминлашга йўналтирилган ҳар қандай ҳаракат (бундай ташкилотлар аъзо­лари ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, уларга тавсиялар, кўрсатмалар бериш, ҳисобот талаб қилиш ва ҳоказолар) тушуни­лади.
5. Иштирок этиш деганда, мазкур ташкилотларнинг мавжуд­лиги ноқонунийлигини англаган ҳолда тан олиш ва ҳар қандай (ёзма ёки оғзаки) шаклда мазкур ташкилот доирасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида розилик бериш тушунилиши лозим.
6. Сепаратизм – бўлинишга, ажралишга интилиш; давлатнинг бир қисмини алоҳида қилишга ҳаракат ва янги давлатни тузиш ёки мамлакатнинг бир қисмига автономия берилишига ҳаракат.
7. Экстремизм – энг кескин қарашларга, борлиққа ишонч ҳисси (одатда, сиёсатда).
“Ўзининг шак-шубҳасиз ҳақлигига, ҳақиқатни фақат ўзи би­лишига ишонч ҳисси сўнгги чораларга – зўравонлик ҳаракатла­рига мойиллиги билан ажралиб турадиган диний экстремизм­нинг пайдо бўлишига замин яратади. Бунда муайян шахс ҳам, бошқа динга мансуб ижтимоий гуруҳ ҳам ёки шу диннинг ўз ва­киллари томонидан рад этилаётган мазҳабга мансуб вакиллар ҳам таъсир кўрсатиш объекти сифатида танлаб олиниши мумкин”[356].
8. Жиноят диний экстремистик, сепаратистик, фундамента-лис­тик ёки бошқа тақиқланган ташкилот тузиш ёки унга раҳбар­лик қилиш ёхуд унда иштирок этиш пайтидан бошлаб тугаллан­ган ҳисобланади.
9. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жино­ятнинг мотив ва мақсадлари квалификация қилишда аҳами­ятга эга эмас.
10. Ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин.
11. ЖК 2442-моддаси 2-қисми бўйича жавобгарликни оғир­лаштирувчи ҳолат бўлиб оғир оқибатларнинг келиб чиқиши ҳи­собланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling