Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Диний мазмундаги
- Гаровга олинган шахс
- Шахсни тутқунликда ушлаб туриш
- Руҳий зўрлик
- Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш
- ЖК 245-моддасининг 2-қисмида
- Шахсни тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туришнинг оғир оқибатлари
- объекти
4. Диний мазмундаги материаллар деганда турли хилдаги диний адабиётлар, диний варақа ва плакатлар, диний мазмундаги видеокассеталар ва ҳоказоларни тушуниш лозим.
5. ЖК 2443-моддаси тузилиши бўйича маъмурий преюдицияга эга. Яъни шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун илгари хам шундай харакатлари учун маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин хам шундай харакатларини такрорлаганидагина жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Айнан маъмурий жавобгарликка тортилганидан кейин хам шундай харакатларни давом эттириши қасддан содир этилганлигидан далолат беради. 6. Диний мазмундаги материалларни ғайри қонуний равшда таёрлаш, сақлаш, олиб юриш ёки тарқатиш мақсадида сақланишига қарамасдан, бир донаси тайёрланган пайтдан бошлаб тугалланган харакатни ташкил этади. 245 - м о д д а. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш Гаров сифатида тутқунликка олинган шахсни озод қилиш шарти билан давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон-бир ҳаракат содир этиш ёки бирон-бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиш мақсадида шахсни гаров тариқасида тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш, ушбу Кодекснинг 155, 165-моддаларида назарда тутилган аломатлар бўлмаса, - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) вояга етмаган шахсга нисбатан; б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан содир этилган бўлса; в) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Шарҳланаётган модданинг объекти жамоат хавфсизлиги, жамоат тартиби, фуқароларнинг ҳаракатланиш эркинлиги, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғи ҳисобланади. 2. Объектив томондан жиноят икки шаклда содир этилади: ¨ гаров сифатида тутқунликка олинган шахсни озод қилиш шарти билан давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон-бир ҳаракат содир этиш ёки бирон-бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиш мақсадида шахсни гаров тариқасида тутқунликка олиш; ¨ тутқунликда ушлаб туриш. 3. Гаровга олинган шахс – бу ўзининг иродасига қарши эркин ҳаракатланиш имкониятидан маҳрум этилган шахс. 4. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш деганда, шахсни эркин ҳаракатланиш имкониятидан ҳуқуққа хилоф зўрлик ишлатиб маҳрум этишни тушуниш лозим. Шахсни гаровга олиш очиқ ёки махфий равишда амалга оширилиши мумкин. 5. Шахсни тутқунликда ушлаб туриш деганда, шахсни ўзи турган жойдан кетиш имкониятидан ҳуқуққа хилоф равишда маҳрум этишни тушуниш лозим. Шахсни гаровга олишда айбдор шахслар аксарият ҳолларда жисмоний ёки руҳий зўравонлик қўллашади. 6. Руҳий зўрлик деганда, ўлдириш, соғлиққа зарар етказиш, мулкни нобуд қилиш каби таҳдидни тушуниш лозим. 7. Жисмоний зўрлик деганда, гаровга олинган шахсни уриш, калтаклаш, баданига шикаст етказишни тушуниш лозим. Гаровга олинган шахсни тутқунликка олишда унинг баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказиш ЖК 245-моддасининг 1-қисми билан қамраб олинади ва қўшимча квалификация қилишни талаб қилмайди. 8. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш – бу жиноятчиларда асосий мақсадга: давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни қандайдир ҳаракатни қилишга ёки қилмасликка мажбурлашга эришишдаги оралиқ босқичдир. Гаровга олинганларни озод қилиш шартлари турлича бўлиши мумкин. Жаҳон суд-тергов амалиёти кўрсатаётгандек, шахсни гаровга олган шахсларнинг талаблари қуйидагича бўлиши мумкин: давлатни тарк этиш имкониятини яратиб бериш, ҳукумат қарорининг бекор қилинишига, маҳкумларнинг озод этилишига эришиш, пул, қурол, наркотиклар берилишини талаб қилиш ва ҳоказо. Талаблар жиноятчи фуқароси бўлган давлатга ёки ҳар қандай давлатга билдирилиши мумкин. 9. Жиноят шахс гаровга олингандан сўнг, уни озод қилиш шартлари ва тутқунликда ушлаб туриш вақтидан қатъи назар, тугалланган ҳисобланади. 10. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Мотивлар турлича бўлиши мумкин. Шахсларни гаровга олиш мақсади давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсни қандайдир ҳаракатни қилиш ёки қилмасликка мажбур этиш. 11. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин. Жиноятчилар ўн олти ёшга тўлмаган, аммо шахсни гаровга олган ҳолатларда уларнинг ҳаракатини бошқа моддалар бўйича квалификация қилиш лозим. Масалан, жиноятни содир этиш ҳолатларига қараб, соғлиққа шикаст етказиш, инсонни олиб қочиш ва бошқалар. 12. ЖК 245-моддасининг 2-қисмида қуйидаги оғирлаштирувчи ҳолатлар назарда тутилган: а) вояга етмаган шахсни тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш; б) икки ёки ундан ортиқ шахсни тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш; в) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туриш. 13. Шахсни тутқунликка олиш ёки тутқунликда ушлаб туришнинг оғир оқибатлари унинг баданига оғир тан жароҳати етказиш, гаровга олинган шахснинг ўзини ўзи ўлдириши, қийноққа солиниши, кўп сонли гаровга олинганларга азоб берилиши ва бошқа оқибатлар ҳисобланади. Гаровга олинган шахсни ўлдириш жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 97-моддаси ва ЖК 245-моддаси билан квалификация қилинади. 246 - м о д д а. Контрабанда Контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстермизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорларда контрабанда қилиш, - ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Мазкур жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, жамоат тартиби, аҳоли саломатлигидир. 2. Контрабанда предмети кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дорилар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ёки диний экстермизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар, ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролларини яратишда фойдаланилиши мумкин бўлган материаллар ҳамда мосламалар бўлиши мумкин. Контрабанда предметларини давлат чегараси орқали қонунга хилоф равишда ўтказиш, тегишли шартлар мавжуд бўлганда, жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 246-моддаси ҳамда радиоактив моддалар, гиёҳвандлик воситалари, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, портловчи моддалар, қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари[357] ва бошқалар билан муомала қилиш қоидаларини бузганлик жавобгарликни келтириб чиқарувчи моддалар бўйича квалификация қилиниши лозим. 3. Объектив томондан ЖК 246-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан турли шаклларда: t божхона назоратини четлаган ҳолда; t божхона назоратидан яширинган ҳолда; t ҳужжатлар ёки божхона идентификация қилиш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланган ҳолда; t кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, потловчи моддалар, портлаш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қуроллар ёки ўқ-дорилар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ёхуд психотроп моддалар ё диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализмни тарғиб қилувчи материалларни декларациясиз ёки ўз номи бўйича декларация қилмаган ҳолда олиб ўтишда ифодаланади. 4. Божхона кодексининг 3-моддасига биноан, божхона чегараси Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудининг чегаралари ҳисобланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling