Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Объектив томондан
- Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида
Уларга қуйидагилар киради: уйқуни келтирадиган воситалар, биомицин, акрихин, никотин кислотаси, диазепам (ёки седуксен, реланиум), клофелин, мазиндол, метазепам (ёки мезепам), оказепам (тазепам), споринья, фенобарбитал (ёки люминал), элениум, хлороформ, эфир (наркоз учун) ва ҳоказолар.
4. Одам организмига токсик (заҳарловчи) таъсир ўтказадиган моддалар заҳарли моддалар ҳисобланади. Ушбу моддаларни кам миқдорда истеъмол қилганда ҳам инсон оғир заҳарланиши ёки ўлими келиб чиқиши мумкин. Улар жумласига: маргимуш, сублимат, синил кислотаси, хлор, фосфор, фенол (карбол кислотаси), симоб дихлориди, цианид калий ва ҳоказо моддалар киради. 5. Модданинг кучли таъсир этувчи ёки заҳарли эканлигини аниқлаш учун эксперт хулосаси талаб қилинади. Бунда амалдаги қонунчилик ушбу моддаларнинг аниқ рўйхатини белгиламайди. Эксперт хулосасига мувофиқ тергов ва суд амалиёти кучли таъсир этувчи ёки заҳарли моддаларни аниқлаш учун, шарҳланаётган жиноятни квалификация қилишда истисно усулини қўллайди. Бу ёки бошқа модда, препарат I, II, III, IV гиёҳвандлик воситаларининг рўйхатига киритилмаган бўлса ва эксперт муассасаси томонидан кучли таьсир этувчи ёки заҳарли моддалар деб топилса, у ҳолда, улар тегишлича, ғайриқонуний эгалланганлиги аниқланса, айбдор ҳаракатлари учун шарҳланаётган модданинг белгиларига кўра жиноий жавобгарликка тортилади. 6. Кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги 293-сонли “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекусорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига асосан, Ўзбекистон Республикасида назорат остидадир. Улардан III ва IV рўйхатга таркибида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар бўлган Ўзбекистон Республикасида айланиши чекланган психотроп моддалар ва прекурсорлар киритилган. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, Ўзбекистон Республикасида айланиши тақиқланган, III рўйхатга кирувчи моддалар, яъни психотроп моддаларни ноқонуний эгаллаганлик учун ЖК 271-моддаси билан жиноий жавобгарлик белгиланади. IV рўйхатга – муомалада бўлиши Ўзбекистон Республикасида чекланган прекурсорлар киритилаган. Ушбу моддалар кучли таъсир этувчи ёки заҳарли эканлиги аниқланган тақдирда, уларни ноқонуний эгаллаганлик учун шарҳланаётган модданинг тегишли қисми билан жазоланиш мумкин. 7. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни аниқлашда, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар, гиёҳвандлик воситалари номенклатурасини ва квоталарига, шу жумладан БМТнинг 1988 йилги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг қонунга хилоф равишда айланишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенциясининг I ва II жадвали, БТМнинг 1971 йилги “Психотроп моддалар тўғрисида”ги Конвенциясининг I, II, III, IV жадвалларига амал қилиш керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, қандайдир моддалар ёки доривор воситаларнинг кучли таъсир қилувчи ёки заҳарловчи моддалигини ва чоп этилган рўйхатга тааллуқлилигини аниқлаш масаласи экспертиза қилиш йўли билан ҳал этилади. 8. Объектив томондан жиноят айбдор шахс томонидан кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллашдан иборатдир. Эгаллаш – мазкур моддаларни шарҳланаётган модда диспозициясида кўрсатилган жиноят предметини ташкил этадиган усуллар билан содир этилган, яъни талон-торож қилишнинг муайян турлари билан ўзлаштириш: ўғрилик ёки фирибгарлик (ЖК 251-моддаси 1-қисми); ўзлаштириш, растрата ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш; талончилик ёки товламачилик (2-қисмининг “в”, “г”, “д” бандлари); босқинчилик (3-қисмининг “а” банди)да намоён бўлиши мумкин. Жиноят предметини таркиб топтирадиган, кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларни талон-торож қилиш (ўғрилик, талончилик, босқинчилик) айбдор шахс томонидан ҳар қандай усул билан ғайриқонуний равишда талон-торож қилинган моддаларни ўз эгалигига ёки ўзга шахс мулкига айлантирилиши ёхуд бошқача усул (масалан, йўқ қилиш) билан ўз ихтиёрида қолдирилиши мумкин. Кўрсатилан моддаларни давлат, хусусий ёки бошқа корхоналардан, уларни қонуний ёки ноқонуний эгаллаган фуқаролардан талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарлик келиб чиқади. Ушбу жиноят таркибининг характерли белгиси кўрсатилган моддаларни ноқонуний эгаллашдан иборат. 9. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунда кўрсатилган ҳар қандай усул билан эгаллаш ноқонуний эгаллаш ҳисобланади. Бундай ҳолатда шарҳланаётган моддада ўғрилик, товламачилик, талончилик ёки шунга ўхшаш қатор ноқонуний ҳисобланадиган ҳаракатлар санаб чиқилади. 10. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони айбдор шахс ҳаракатларининг ташқи кўринишидан ўғрилик ёки товламачилик йўли билан содир қилинганлигини кўрсатади. Ўғрилик – бу жиноят-ҳуқуқий институтининг элементларидан бири. Унинг хуфия содир этилиши ушбу институтнинг фарқли хусусиятидир. Ўғирлик – давлат ёки фуқароларга тегишли кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларга яширинча эгаллик қилишдир (батафсилроқ ЖК 169-моддасининг шарҳига қаранг). Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling