Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet220/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

251- м о д д а. Кучли таъсир қилувчи ёки
заҳарли моддаларни қонунга
хилоф равишда муомалага киритиш[365]
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ҳисоблан­майдиган кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёхуд жўнатиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш -
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳара­катлар уюшган гуруҳ томонидан ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ишлаб чиқа­риш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд жўнатиш қоидаларни бузиш, агар бу эҳтиётсизлик орқасида уларнинг ўғир­ланишига ёки бошқа тарзда жиддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. ЖК 251-моддаси кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли модда­ларни эгаллаб олиш учун жиноий жавобгарликни кўзда тутар эди. Кучли таъсир қиладиган ёки заҳарли моддалар қонунга хилоф равишда муомалага киритиш учун жиноий жавобгарликни на­зарда тутувчи янги норманинг киритилиши Кодекснинг гиёҳ­вандлик воситалари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган ўта хавфли моддаларни муомалага киритиш билан боғлиқ жино­ятларнинг олдини олишга йўлналтирилганлигини мантиқан якун­лайди.
Жиноят предметларини қонунга хилоф эгаллаб олиниши, моҳиятига кўра, жиноий қилмиш бўлиб, тегишли равишда жи­ноий жавобгарликни келтириб чиқаради. Шу билан бирга, Жи­ноят кодекси кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қо­нунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, та­шиш ёхуд жўнатиш ёки ўтказиш учун жавобгарликни кўзда тут­мас, натижада ана шундай қилмишлар жиноят-ҳуқуқий муҳофаза доирасидан четда қолар эди.
Мазкур қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларнинг назоратсиз муомалада бўлиши ҳисобланиб, бу жиноят буюмлари жиноий мақсадларда қўллан­иши хавфини пайдо қилиб, инсонлар орасида қурбонларга, мод­дий зарар кўрилишига ва бошқа ижтимоий хавфли оқибатларга олиб келиши мумкин.
2. Жамоат хавфсизлигини, инсонлар ҳаёти ва соғлиғини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар шарҳланаётган жиноят­нинг объекти ҳисобланади. Қонун чиқарувчи ушбу моддалар муомалада бўлишининг муайян тартибини белгилаб, бу уларнинг кундалик турмушдаги ҳаракатини назорат қилиб туриш ва бу би­лан фуқаролик муомаласида қўлланишини чеклаб туриш имко­нини беради.
3. Жиноят предмети қуйидагилардан иборат: 1) кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар; 2) кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни тайёрлаш ёхуд қайта ишлаш ускуналари.
(Кучли таъсир қилувчи ва заҳарли моддалар тушунчаси тўғрисида ЖК 251-моддаси шарҳига қаранг.)
4. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни тайёр­лаш ёхуд қайта ишлаш ускуналари деганда, дорилар, кимёвий, токсик препаратларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаб чиқариш, ўсимликлар ва бошқа хом ашёдан кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар ишлаб чиқариш имконини берадиган махсус технология воситаларини тушуниш лозим.
Бундай ускуналар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатла­рига мувофиқ сертификатланган, патентланган ёки бошқача усул билан қонунийлаштирилган, тиббий, ё бошқа мақсадларда хом ашё ишлаб чиқариш ёки уни қайта ишлаш ва кучли таъсир қи­лувчи ёки заҳарли моддалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологиялар асосида ишлаб чиқарилгандагина шарҳланаётган жиноят предмети деб эътироф этилади.
Қўлбола усуллар ёрдамида қўл остидаги воситалар, шунин­гдек, бошқа турли техник воситалар, олдиндан кучли таъсир қи­лувчи ёки заҳарли моддалар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш учун мўлжалланмаган қисмлардан тайёрланган ускуналар шарҳланаёт­ган модда мазмуни бўйича ускуна деб эътироф этилиши мумкин эмас. Бундай ҳолларда айбдор шахс қилмишлари тегишли шарт­лар мавжуд бўлганида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли модда­ларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш ёки қайта ишлаш деб квалификация қилиниши керак.
5. Объектив томондан шарҳланаётган жиноят айбдор жиноят предметини ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёр­лаши, қайта ишлаши, олиши, сақлаши, ташиши ёхуд жўнатиши, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиши каби қил­мишлардан бири ёки биргаликда содир этилишида ифода­ланади. Бунда айбдор шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун мажмуа тариқасида кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли мод­далар, шу жумладан уларни ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш ус­куналарини ишлаб чиқариш деб эътироф этиладиган муқобил қилмишлардан бири содир этилишининг ўзи кифоя бўлади.
(Тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек, ўтказиш тушунчалари тўғрисида ЖК 273-моддасининг шарҳига қаранг.)
6. Жиноий тажовузнинг тугалланиш вақти деб, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни амалда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек, ўтказиш вақти эътироф этилади. Бунда юқорида номи келтирилган қил­мишлар жиноий жазога тортиладиган қилмиш сифатида эътироф этилиши учун жиноят предметларини ўтказиш мотиви ва мақ­сади аниқланиши шарт.
Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар, шу билан бирга уларни ишлаб чиқарадиган ва қайта ишлайдиган ускуналарни ўтказишнинг тугалланган вақти деб жиноят предмети амалда бошқа шахсга берилган вақт ҳисобланади.
7. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми кучли таъсир қи­лувчи ёки заҳарли моддаларни:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб қонунга хилоф равишда муомалага киритиш учун жиноий жавоб­гарликни белгилайди. 
(Такрорийлик тушунчаси ва унинг белгилари тўғрисида ЖК 32-моддаси шарҳига; бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб тушунчаси ҳақида ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг.)
8. Шарҳланаётган модданинг 3-қисми:
а) уюшган гуруҳ томонидан;
б) кўп миқдорда кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар, шу жумладан уларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш ускуналарини қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун жиноий жа­вобгарликни назарда тутади
(Уюшган гуруҳ тушунчаси тўғрисида ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг.)
9. Кўп миқдорда кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли модда­ларни қонунга хилоф равишда муомалага чиқариш белгиси бўйича жиноий жавобгарликка тортишга жиноий-процессуал қо­нунчилик қоидаларига мувофиқ, ушбу кўп миқдор аниқлангани­дагина йўл қўйилиши мумкин. Бунда кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар миқдори Ўзбекистон Республикасининг Нарко­тикларни назорат қилиш давлат комиссияси томонидан белгила­нади.
10. Субъектив томондан жиноят, шарҳланаётган модданинг 4-қисмидан ташқари, айбнинг тўғри қасд шаклида содир этилади: айбдор кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаётгани, қайта ишлаётгани, олаётгани, сақ­лаётгани, ташиётгани ёки жўнатаётганини англайди (айбдор бу моддалар махсус ҳисобда туришини, рўйхатга олиниши, махсус сақланиши лозим бўлган моддалар эканлигини англаб етади) ва уларни қонунга хилоф равишда муомалага киритишни хоҳлайди.
Бундан ташқари, шарҳланаётган жиноятнинг субъектив томо­нини аниқлаш учун содир этилган мазкур жиноятнинг сабабла­рига аниқлик киритиш талаб этилади. Шарҳланаётган модда моҳиятига кўра, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар, шу жумладан ускуналарнинг қонунга хилоф равишда муомалага ки­ритиш уларни қонунга хилоф равишда ўтказишга қаратилган бўлиб, жиноятнинг мақсади ғаразли эканлигидан далолат беради.
11. Шарҳланаётган модданинг 4-қисми, кучли таъсир қи­лувчи ёки заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш ташиш ёхуд жўнатиш қоидаларини бузиш, агар бу эҳтиётсизлик орқасида уларнинг ўғирланишига ёки бошқача тарзда жиддий зарар етказилишига олиб келганлиги учун жавобгарликни назарда тутади.
12. Шарҳланаётган модда 4-қисмининг объектив томони турли меъёрий ҳужжатларда кўзда тутилган қоидалар, хусусан, Республика дорихона муассасаларида дори-дормонлар ва тиббий буюмлар сотиш қоидаларининг[366] бузилишидан иборат.
Ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд жўнатиш қоидаларининг бузилиши ишлаб чиқаришдаги тех­нология шартлари бузилиши, сақлаш, ҳисобга олиш ва бериш, олиш меъёрлари ва тартиб-қоидалари, жиноят буюмларини та­шиш ва жўнатишга оид техник талабларнинг бузилишида ифода­ланади.
13. Қоида бузилиши ушбу қоида бузилиши оқибатида ўғрилик содир этилган ёки бошқа жиддий зарар етказилган бўлса, жиноий жазоланадиган қилмиш деб эътироф этилади.
14. Ҳар бир муайян ҳолда суд жиддий зарар каби оқибат келиб чиққанлигини аниқлаши шарт. Бунда суд жиддий зарар еткази­лиши кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни эҳтиётсиз­лик билан ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд жўнатиш оқибати бўлган-бўлмаганлигини аниқлаши керак.
(Жиддий зарар тушунчаси тўғрисида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг.)
15. Субъектив томондан шарҳланаётган модданинг 4-қисми ўзига ўзи ишониш ёки жиноий бепарволик кўринишидаги айб­нинг эҳтиётсиз шаклида ифодаланади. Айбнинг эҳтиётсизлик шакли содир этилган қилмишни квалификация қилишга таъсир кўрсатмайди, бироқ суд томонидан жазо тайинлашда ҳисобга олиниши шарт.
16. Шарҳланаётган жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлади. Шахс, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд жўнатиш қоидаларига риоя қилиниши учун масъул ва бу қоидалар унга маълум бўлган ҳолдагина, шарҳланаётган модданинг 4-қисми бўйича жиноят субъекти бўлиши мумкин.
17. Мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқишда судларнинг кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар турлари ва хусусият­ларига аниқлик киритиши айбдор ҳаракатларининг тўғри баҳола­нишида ва жазо тайинланишида муҳим аҳамиятга эга. Бу билан боғлиқ равишда судлар тергов идораларидан Наркотикларни на­зорат қилиш давлат комиссиясининг меъёрий ҳужжатларига риоя қилган ҳолда уларнинг номи ва ҳажми аниқланиши учун экспер­тиза ўтказилишини талаб қилишлари шарт. Эксперт хулосасига эга бўлмаслик дастлабки терговнинг жиддий хатоси сифатида қаралиб, ЖПК 419-моддаси асосида қўшимча тергов ўтказилиши учун ишнинг қайтарилишига олиб келади.
252 - м о д д а. Радиоактив материалларни
қонунга хилоф равишда эгаллаш
Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш -
олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракат:
а) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноятнинг объекти, биринчи навбатда, бугунги ва кела­жак авлод инсонлар ҳаёти ёки соғлиғининг ионлантирувчи нур­ланишнинг зарарли таъсиридан муҳофазаланганлик ҳолатини англатадиган радиациявий хавфсизликни таъминлайдиган иж­тимоий муносабатлардир.
Қонунчиликда, радиациявий хавфсизлик тушунчаси, фуқаро­лар ва атроф муҳитнинг ионлантирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофазаланганлик ҳолати сифатида очиб берилади[367].
Радиациявий хавфсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистан Республикасининг “Радиациявий хавфсизлик  тўғрисида”ги ва “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Радиоактив материаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш атрофдагиларга катта ижтимоий хавф туғдиради ва уларни қўллаш имконияти мавжудлигида намоён бўлади, бу эса кўпчилик ҳаётига ва соғлиғига зарар етказилишига, генофондига хавф солинишига, атроф муҳитнинг радиоактив заҳарланишига ва бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
2. Радиоактив материаллар, яъни радиоактив парчаланишда, ядровий эврилишларда, моддадаги зарядланган зарралар ҳарака­тининг секинлашувида ҳосил бўладиган ҳамда муҳит билан ўзаро таъсир этиш чоғида ҳар хил қутбли ионларни ҳосил қиладиган радиоактив моддалар, ион нурлари тарқатувчи манбалар, ядро материаллари, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар жиноят предмети ҳисобланади.
Бундай жараён ионлаштирувчи нурланиш деб аталади ва ҳар қандай шунга ўхшаш нурланишни чиқарувчи материал, модда ёки қурилма радиоактив модда ҳисобланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling