Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
- м о д д а. Маст ҳолдаги шахснинг транспорт
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
261 - м о д д а. Маст ҳолдаги шахснинг транспорт
воситасини бошқаришига йўл қўйиш Транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахснинг маст ҳолатдаги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахсни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиши баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд одам ўлишига сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Одамлар хавфсизлиги, уларнинг ҳаёти ва соғлиғи жиноят объекти ҳисобланади. 2. Объектив томондан жиноят транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахснинг маст ҳолатдаги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахсни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйиши натижасида баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд одам ўлишига сабаб бўлишида ифодаланади. ЖК 261-моддасига биноан, айбдор шахснинг жиноий жавобгарлиги келиб чиқиши учун қуйидаги шарт-шароитлар йиғиндисини аниқлаш зарур: t маст ҳолатдаги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатадиган бошқа моддалар таъсири остида бўлган шахсни транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйилганлиги; t баданга оғир шикаст етказилганлиги ёки ўлим юз берганлиги; t транспорт воситасини бошқаришга йўл қўйиш ҳамда баданга оғир шикаст етказиш ўртасида сабабли боғланишнинг мавжудлигини аниқлаш. Йўл қўйиш деганда, маст ҳолатдаги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатадиган бошқа моддалар таъсири остидаги шахсни темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасини бошқаришига амалда рухсат беришни тушуниш зарур. Йўл қўйиш ҳайдовчига траспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ модда диспозициясида кўрсатилган (одамларни манзилига етказиб бориш, юк ташиш ва ҳоказолар) бирон-бир ҳаракатни бажариш ҳақида кўрсатма бериш, шу билан бирга ҳайдовчи вазифасини бажаришга тўсқинлик қилмаслик (масалан, йўналишга чиқишига монелик қилмаслик ва бошқалар)дан иборат бўлиши мумкин. 3. Жиноят моддий таркибли бўлиб, баданга оғир шикаст етказилиши ёки одам ўлиши кўринишидаги оқибатлар келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган деб эътироф этилади. 4. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Квалификация қилишда жиноят содир этиш мотиви ва мақсади аҳамиятга эга эмас. Шарҳланаётган модда бўйича жиноятни квалификация қилишнинг зарурий шарти – айбдорнинг ҳайдовчи маст ҳолатдалиги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсирида эканлигини билганлиги ҳисобланади. 5. Темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль транспорти ёки бошқа транспорт воситасидан фойдаланиш учун масъул шахс маст ҳолатда ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсиридаги шахсни кўрсатилган транспорт воситасини бошқаришига йўл қўйганида, бу ҳол баданга оғир шикаст етказилишига ёки одам ўлишига олиб келган ҳолларда ЖК 261-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин. 6. ЖК 261-моддасида кўзда тутилган жиноят субъекти мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлайдиган, транспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш учун масъул шахслар, ёки шахсий транспорт воситаларининг эгалари бўлишлари мумкин[376]. Корхона, муассаса, ташкилотларнинг ўз хизмат вазифасига биноан ушбу мажбурият юклатилган мансабдор шахслари транспорт воситаларининг техник ҳолати учун масъул шахс ҳисобланадилар. Масалан, бош механиклар, автоколонналар механиклари, йўлга техник жиҳатдан соз транспорт воситалари чиқиши учун масъул навбатчи механиклар, фойдаланиш бўлими бошлиғи, фойдаланиш бўйича муҳандис, навбатчи диспетчер ва ҳоказолар. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling