Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланишга чиқаришга рухсат бериш
- Техника ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситаси
- Субъектив томондан
- Шарҳланаётган модданинг 2 ва 3-қисмлари
Сифатсиз таъмирлаш ана шундай ишларни белгиланган нормативларга риоя қилмай бажарилганлигини англатади. Шу билан бирга, сифатсиз таъмирлаш бундай ишларни амалга ошириш вақтида яроқсиз деталь ёки материаллардан фойдаланиш, технологиянинг бузилиши, транспорт ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги учун хавф туғдирган мавжуд ва янги нуқсонларни бартараф этмасликда ифодаланиши мумкин. Шарҳланаётган жиноят белгилари, шунингдек, транспорт воситалари, йўллар, сигнализация ҳамда алоқа воситаларига янги сифатсиз ускуналар, приборлар ва механизмларни ўрнатишда ҳам мавжуд бўлади.
6. Фойдаланишга чиқаришга рухсат бериш деганда, ваколатли шахс томонидан техник носоз транспорт воситасини асосий мақсадига кўра ишлатилишига рухсат этилиши тушунилади. Техника ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситаси деганда, асосий мақсадига кўра ишлатилиши ҳаракат хавфсизлиги ёки ундан фойдаланиш хавфсизлиги учун муқаррар хавф туғдирадиган воситани тушуниш лозим. Бошқа шахсларнинг техника ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситасидан фойдаланишининг олдини олиш чораларини кўрмаганликда ифодаланган айбдорнинг ҳаракатларини ҳам фойдаланишга чиқаришга рухсат бериш деб баҳолаш зарур. Рухсат оғзаки ёки ёзма равишда (ҳайдовчига йўл варақаси, учувчига парвоз вазифаси топшириш ва ҳоказолар), транспорт воситасини корхонадан чиқариб юбориш вақтида, шунингдек, ундан фойдаланиш жараёнида берилиши мумкин. 7. Транспортнинг бошқа тизимлари ва агрегатларидан (масалан, транспорт коммуникациялари, транспорт ускуналари, сигнализация, алоқа воситалари ва ҳоказолардан) фойдаланишга рухсат этиш мазкур модда билан тартибга солинмаган. Ушбу қилмиш муайян шароитда мансаб билан боғлиқ жиноятни ҳосил қилиши мумкин. 8. ЖК 262-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят қонунда кўрсатилган оқибатлар: баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 9. Сифатсиз таъмирлаш ёки транспорт воситасининг техника ҳолати жиҳатидан бузуқлигини била туриб, уни фойдаланишга чиқаришга рухсат бериш ва келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш объектив томоннинг зарурий белгиси ҳисобланади. Унинг ўзига хослиги шундаки, жиноий оқибатлар мазкур жиноят субъекти томонидан эмас, балки техника ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситасидан ёки транспортнинг сифатсиз таъмирланган техник тизимидан фойдаланишга рухсат берилган шахс томонидан келтириб чиқарилади. Сабабий боғланиш мавжуд бўлмаган ҳолларда жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди. 10. Субъектив томондан шарҳланаётган жиноят айбнинг эҳтиётсизлик шакли билан тавсифланади. Бу моддада кўрсатилган жиноят предметларини сифатсиз таъмирлаш ёки техник ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситасини фойдаланишга чиқаришга рухсат бериш ўзига ўзи ишониш ёки бепарволик туфайли содир этилиши мумкин. Биринчи ҳолатда таъмирлаш ҳамда фойдаланишга чиқаришга рухсат беришнинг техник қоидаларига онгли равишда риоя қилмаслик рўй берган бўлиб, субъект енгилтаклик билан зарарли оқибатлар келиб чиқмаслигига ишонади[377]. Иккинчи ҳолатда эса у буни англаши мумкин ва лозим бўлганлигига қарамай, техник талаблар бузилганлиги ҳодисасини англаб етмайди (масалан, касб малакаси пастлиги туфайли). Агар субъект қасддан сифатсиз таъмирласа ёки техника ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситасини фойдаланишга чиқаришга рухсат берса, келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга тўғри ёки эгри қасд билан муносабатда бўлса, у ҳолда айбдор ҳаракатлари, шарт-шароитга боғлиқ равишда, қўпорувчилик, терроризм, қасддан одам ўлдириш ёки баданга шикаст етказиш, қасддан мол-мулкни нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш бўйича квалификация қилиниши мумкин. 11. Сифатсиз таъмирлаш ва техника ҳолати жиҳатидан бузуқ транспорт воситасидан фойдаланишга рухсат беришнинг мотивлари турлича бўлиб, улар қилмишни квалификация қилишга таъсир кўр-сатмайди, аммо жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олинади. 12. Жиноят субъекти таъмирлаш ишларини бажараётган шахс, ёки транспорт воситасининг техник ҳолати ҳамда ундан фойдаланилиши учун масъул ва ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин. 13. Шарҳланаётган модданинг 2 ва 3-қисмлари аввал шарҳланган темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (ЖК 260-моддаси)нинг квалификация қилинган таркиби белгиларига ўхшаш квалификация қилинадиган белгиларга эга. Улар шарҳланаётган жиноятга нисбатан бирор-бир ўзига хос жиҳатга эга эмас ва алоҳида кўриб чиқишни талаб қилмайди. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling