Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларининг ажрими ва қарорлари


Download 1.53 Mb.
bet191/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларининг ажрими ва қарорлари, масалан, улар томонидан қонуний ҳукм ва қарорлар асоссиз бекор қилинса ёки ўзгартирилса ёхуд, аксинча, ноқонуний суд ҳужжатлари кучида қолдирилганда адолатсиздир. Маъмурий ишлар бўйича суд қарори, масалан, суд ваколатлари доирасидан ташқари йўсинда чиқарилса, ёки иш юритиш тили ҳақидаги қоидалар бузилган тақдирда, адолатсиз деб топилади.
Суд ҳужжатларининг адолатсизлиги ишнинг моҳиятига кўра ҳал қилишга таъсир этувчи моддий ёки процессуал қонуннинг миқдорий бузилиши билан изоҳланади. Ишни мазмунан тўғри ҳал қилишга таъсир этмайдиган ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ва жамият манфатларини бузмайдиган кам аҳамиятли (расмий) бузилишлар жиноий қилмиш деб тан олиниши мумкин эмас.
12.  Жиноят актив ҳаракатлар орқали содир этилади. Санаб ўтилган ҳуқуқни қўллашга дахлдор бўлган ҳужжатлар судья (судьялар, шу жумладан уларнинг тоифасига кирадиган маслаҳатчилари) томонидан тайёрланади. Бундай актнинг судья (судьялар) томонидан имзоланиши пайтида жиноят тугалланган ҳисобланади. Улар имзолангунга қадар фақат ана шу жиноятни содир этишга суиқасд қилиш ҳақида гапириш мумкин. Жиноятнинг тугалланганлигини аниқлашда адолатсиз ҳужжат қонуний кучга кирганлиги факти аҳамиятга эга эмас.
13.  Субъектив томондан жиноят тўғри қасд, яъни айбдор адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорни қабул қилаётганида, ана шу қарорнинг адолатсиз эканлигини олдиндан англаганлиги ва буни хоҳлаганлиги билан тавсифланади.
ЖК 231-моддаси бўйича жавобгарлик фақат адолатсизлиги олдиндан аён бўлган суд ҳужжатларини чиқарганлик учун белгиланади. Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорнинг эҳтиётсизлик оқибатида қабул қилиниши ушбу модда бўйича жавобгарликни истисно этади, лекин тегишли ҳолатлар мавжудлигида қилмиш ЖК 207-моддаси бўйича мансабга совуққонлик билан қараш деб квалификация қилиниши мумкин. Кўриб чиқилаётган жиноятни “олдиндан аён бўлиши” белгиси бўйича интизомий қоида бузишдан фарқламоқ лозим.
14.  Жиноятни содир этиш мотивлари (ғаразли, шахсий адоват ёки дўстона муносабатлар, нотўғри тушунилган хизмат манфаатлари, шуҳратпарастлик ва ҳоказолар) жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди, лекин жавобгарликни индивидуаллаштиришда ҳисобга олиниши шарт.
Адолатсиз ҳукм чиқарганлик учун пора олиш ушбу жиноят таркибига кирмайди ва пора олганлик учун жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак (ЖК 210-моддаси ва ЖК 231-моддаси).
15.  Жиноятнинг субъекти муайян иш юзасидан судьянинг одил судловни амалга ошириш ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлган шахслардир. Судьялар, шунингдек, жиноят процессидаги халқ маслаҳатчилари бу шахслар сифатида гавдаланилади[320].
Жиноятнинг махсус субъекти ёш чегараларига эга. Жиноят субъектлари 18 ёшга тўлган (ҳарбий судлар халқ маслаҳатчилари учун) ва 25 ёшга тўлган (умумий юрисдикция судлари халқ маслаҳатчилари, шунингдек, барча судларнинг судьялари учун) шахслар бўлиши мумкин[321].
16.  Агар адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёхуд қарор коллегиал тарзда чиқарилган бўлса, жиноий жавобгарликка фақат ушбу ҳужжат адолатсизлиги олдиндан аён бўлган шахслар тортилиши лозим.
17.  Шарҳланаётган модда фақат Ўзбекистон Республикаси суд тизими органлари одил судловни амалга ошириш учун ишлаётган ёки жалб этилган ҳамда судьянинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлган шахслар учун белгиланади. Судьянинг вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг бошқа суд органларида, жумладан, ҳакамлар судида, ва ҳоказода амалга оширувчи шахслар бу модда бўйича жавобгарликка тортилмайди.
18.  Адолатсиз ҳукм актининг чиқарилиши одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келган ҳоллар билан боғлиқ ҳаракатлар ЖК 231-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинади. Одам ўлими адолатсиз суд ҳужжатининг чиқарилиши билан бевосита (масалан, айбсиз судланганга ўлим жазоси тайинлаш) ёхуд ушбу ҳолат билан билвосита боғлиқ бўлиши мумкин (масалан, ўзини ўзи ўлдириш натижасида).

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling