Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш


Download 1.53 Mb.
bet185/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш – бу айбдорнинг ушбу ҳужжатдан келиб чиққан ҳуқуқларга эга бўлиш ёки мажбуриятлардан озод бўлиш учун қилган ҳаракатларидир. Фойдаланиш сиртдан қалбаки ҳужжатни намойиш этиш (кўрсатиш) ёки уни ташкилот ва алоҳида шахсларга ҳақиқийдек тақдим этиш (узатиш, юбориш) орқали ифода этилиши мумкин. Ҳужжатни тайёрлаган ёки қалбакилаштирган шахс ўзи ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланса, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 228-модда 3-қисми бўйича квалификация этиш зарур, чунки шахс томонидан айни бир модданинг турли қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар содир этилганлик учун жиноятлар мажмуини белгилашда жавобгарлик шу модданинг оғирроқ жазо назарда тутилган қисми бўйича юзага келади.
14. ЖК 228-моддаси 3-қисми қалбаки штамп, муҳр, бланкалардан фойдаланиш учун жавобгарликни кўзда тутмайди. Ушбу предметлардан ҳужжатни қалбакилаштириш учун фойдаланиш шарҳланаётган модданинг 1-қисми белгиларига тўғри келади.
15. ЖК 228-моддаси 3-қисмида кўзда тутилган жиноят муайян ҳуқуққа эга бўлиш ёки муайян мажбуриятлардан озод бўлиш пайтидан эътиборан тугалланган ҳисобланади. Бироқ, айбдор хоҳлаган натижасига эриша олмаган тақдирда, унинг ҳаракатларини қалбаки ҳужжатдан фойдаланишга суиқасд қилиш деб квалификация қилиш лозим (масалан, мансабдор шахс, унга қалбаки ҳужжат тақдим этилганда, унинг қалбакилаштирилганини аниқлайди ва айбдор хоҳлаган натижасига эришмайди).
16. Ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланишнинг субъектив томони тўғри қасдда ифодаланади. Айбдор ҳужжатнинг мазмуни ҳақиқатга тўғри келмаслигини, ўзига қандайдир ҳуқуқларни таъминловчи ёки бирор мажбуриятдан озод этувчи ҳужжат қалбаки эканлигини била туриб фойдаланаётганлигини англайди ва буни хоҳлайди ҳам.
17. Ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб ундан фойдаланиш, бошқа бир жиноятнинг, масалан, ЖК 290-моддаси 1-қисмида, 225-моддаси 2-қисми “б” бандида белгиланган жиноят таркибининг зарурий белгиси бўлганда, ЖК 228-моддаси 3-қисми бўйича квалификация қилишни талаб этмайди.
228- м о д д а. Давлат проба тамғаларини
тайёрлаш ва улардан фойдаланиш
қоидаларини бузиш[316]
Ғаразгўйлик ёки бошқа шахсий манфаатларни кўзлаб давлат проба тамғасини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, ўтказиш ёки ундан фойдаланиш, шунингдек, уни қалбакилаштириш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирилиб содир этилган бўлса,-
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. 2001 йил 7 декабрдаги “Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди, унинг мақсади реализация қилишга мўлжалланган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражасини (пробасини) аниқлаш ва тамғалаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир.
Заргарлик буюмлари, олтин зарварақ, кумуш зарварақ ва тиш ясашга мўлжалланган олтин қуйилмалар қимматбаҳо металлардан ясалган, тамғаланиши лозим бўлган буюмлардир.
2. Жиноят объекти – проба назорати инспекциялари томонидан тамғаланиши шарт бўлган ва қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар билан муомала қилиш тартиби.
Жиноят предмети – давлат проба тамғаси, яъни заргарлик буюмларида ва бошқа предметларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариладиган олтин, кумуш ва платинанинг миқдорини аниқловчи тамға ёки белги, Давлат проба тамғаси тасдиқлаш белгиси ва проба белгисидан ташкил топиб, улар бирга ёки алоҳида тушунилиши мумкин. Ушбу белги заргарлик буюми ёки бошқа предметлар проба назорати инспекциясида текширилган ва тамғада кўрсатилган пробадан кам бўлмаган пробага эгалигини билдиради.
3. Объектив томондан жиноят тамагирлик ёки бошқа шахсий манфаатларни кўзлаб давлат проба тамғасини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, ўтказиш ёки ундан фойдаланиш, шунингдек, уни қалбакилаштиришда ифодаланади.
4. Қонунга хилоф равишда тайёрлаш деганда, давлат проба тамғаларини расмий рухсатсиз тайёрлашни тушуниш лозим.
5. Қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда, давлат проба тамғаларини ва қонунга хилоф равишда тайёрланган проба тамғаларини сотиш, совға қилиш, алмашиш ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар орқали бегона шахслар ихтиёрига ўтказишга қаратилган ҳаракатларни содир этиш тушунилади.
6. Давлат проба тамғасидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш деганда, давлат проба тамғасидан фойдаланган ҳолда белгиланган тартибга хилоф равишда ёки ғайриқонуний тайёрланган проба тамғаларидан фойдаланиб қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмларга тамға туширишни тушуниш лозим.
7. Давлат проба тамғасини қалбакилаштириш деганда, давлат проба тамғасининг ҳар қандай белгисига қандайдир ўзгартиришлар киритишни тушуниш лозим.
8. Жиноят ҳар қандай ҳаракатлардан бири (тайёрлаш, ўтказиш, фойдаланиш, қалбакилаштириш) содир этилган пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади.
9. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади.
Ғаразли ёки бошқа шахсий манфаатдорлик жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади.
10. Ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин.
11. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling