Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet163/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Диний оқим бу диний конфессиянинг бир йўналиши, фуқароларни белгиланган оқимга диний белгилар орқали, лекин диний маросим ва удумларни амалга оширишда фарқ қиладиган бирлашмаси (масалан, католик, провослав ва бошқалар).
Диний секта – турли диний оқимларга мансуб кишиларнинг диний, конфессионал аломатларга кўра бирлашган гуруҳи, жамоаси (масалан, ваҳҳобийлик ва бошқалар).
2. Жиноятнинг объектив томони шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар фаолиятида қатнашишга ундашда ифодаланади.
Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш ҳар хил усуллар ва воситалар билан амалга оширилиши мумкин. Бу инсонни ёки унинг яқинларини бундай ташкилот фаолиятида қатнашиш учун жисмоний мажбурлаш бўлиши мумкин. Ундашни кишининг жамоат бирлашмасида, кўпроқ диний ташкилот фаолиятида қатнашгандан сўнг, унинг гуноҳлари ва бошқалар кечирилишини ваъда қилиб алдов йўли билан амалга ошириш мумкин. Кўп ҳолатларда жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш моддий рағбатлантириш (пул, нарса, мулк ва бошқа қимматбаҳо нарсалар) воситасида амалга оширилади. Ундан ташқари, ундаш тарғибот, ташвиқот йўли билан ва шу сингари ташкилотлар фаолиятида қатнашишга чақириш орқали амалга оширилади.
3. Ушбу шарҳланаётган моддани квалификация қилишда жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари муҳим омил ҳисобланади. У ушбу жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотлар суд қарори билан тугатилган ёки улар ўрнатилган қонунларга риоя қилмаганлиги сабабли тегишли органлар томонидан рўйхатга олинмаган бўлади (Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларнинг қонунийлиги ҳақида ЖК 216-моддаси шарҳига қаранг).
4. Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунида асосий умумий принцип сифатида белгиланишича: “Жамоат бирлашмалари ўз аъзолари (қатнашчилари)нинг ихтиёрийлиги, тенгҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва ҳаракат қилади”. Ушбу принципга асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтиёрий равишда ҳар хил жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиши мумкин ва уларни жамоат бирлашмаларига мажбурлаш йўли билан киритишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Қонунчилик диний ташкилотларнинг ҳам фаолиятини шу тартибда қатъий белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси – дунёвий давлат. Давлат динни ва одамларнинг эътиқодини ҳурмат қилиб ва тушуниб, инсоннинг виждон эркинлигини тан олади, динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмасликка, диний удумларда, расм-русумларда қатнашиш-қатнашмаслик ҳуқуқини беради. Лекин, шу билан бирга, одамларнинг эътиқодни танлашда, диний ташкилотларда қатнашганда таъсир қиладиган ҳар қандай ноқонуний таъсирлардан ҳимоялайди. Шу сабабли, ҳар қандай ноқонуний диний ташкилотларга ундаш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги инсоннинг бирлашиш ва виждон эркинлиги ҳуқуқларини тан олиб ҳамда бундай бирлашма бўлиши кераклигини ўрнатиб, жамоат бирлашмаларига қатнашишга ундашни тақиқлайди.
5. Ушбу шарҳланаётган моддада айбдор шахснинг қилмишини квалификация қилишда ушбу айбдор шахсга нисбатан бир йил давомида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2021-моддаси бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланганини аниқлаш зарур. Фақат маъмурий преюдиция бўлган тақдирда, яъни айбдор шахсга нисбатан шунга ўхшаш қилмиши учун маъмурий жазо қўлланган бўлса ҳамда ушбу қилмишни маъмурий жазо қўллангандан сўнг бир йил давомида содир этса, у ЖК 2161-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин (Маъмурий преюдиция ҳақида батафсилроқ ЖК 177-моддаси шарҳига қаранг).
6. Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга жиноий ундаш формал таркибли жиноятдир. Ушбу жиноятни тугалланган деб ҳисоблаш учун ғайриқонуний жамоат бирлашмалари фаолиятида қатнашишга ундаш ҳаракатларини содир этишнинг ўзи кифоя, шарҳланаётган модда учун қилмишнинг оқибати аҳамиятга эга эмас. Агар ундаш усулларидан бирида жисмоний куч ишлатилса, айбдор шахснинг қилмиши жиноятлар мажмуи тариқасида шарҳланаётган модда ва жавобгарликни талаб қилувчи соғлиққа қарши жиноят бўйича квалификация қилинади.
7. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Айбдор шахс бошқа шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмаси, диний ташкилот, оқим ёки секта фаолиятида қатнашишга ундаётганлигини англайди ва бошқа шахсларни ҳам ундашни хоҳлайди.
8. Ушбу жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.
216- м о д д а. Диний ташкилотлар тўғрисидаги
қонун ҳужжатларини бузиш[284]
Нолегал диний фаолият билан шуғулланиш, диний ташкилотлар раҳбарларининг мазкур ташкилотлар уставини рўйхатдан ўтказишдан бош тортиши, руҳонийлар ва диний ташкилотлар аъзолари томонидан болалар ва ўсмирларнинг махсус йиғилишлари, шунингдек, диний маросимга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт ва бошқа хилдаги тўгараклар ҳамда гуруҳларни ташкил этиш ва ўтказиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling