Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Шахс манфаатини кўзлаб, хизматчини пора эвазига оғдириш ҳаракатла.ри
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қонунга хилоф эканлигини била туриб ҳақ бериш
- 213-модда 2-қисмининг объектив томони
- Субъектив томондан
- ЖК 213-моддаси 1-қисми субъекти
Шахс манфаатини кўзлаб, хизматчини пора эвазига оғдириш ҳаракатла.ри:
t ушбу ҳаракатлар ҳақ эвазига оғдирувчи, шунингдек, унинг топшириғи билан бошқа шахсларга фойда, имтиёзлар келтирса, уларнинг эҳтиёжларини қондирса; t ҳақ эвазига оғдирилаётган шахс фаолият олиб бораётган хизмат манфаатларига зид келса, жиноят ҳисобланади. Ушбу қилмишни жиноий жазоланадиган деб топишнинг мажбурий шарти моддий ҳақ ёки мулкий фойдани анча миқдорда беришдир (Анча миқдор тушунчаси ҳақида Жиноят кодексининг Махсус қисмининг VIII бўлимига қаранг). 6. Қонунга хилоф эканлигини била туриб ҳақ бериш деганда, ушбу ҳаракат (ҳаракатсизлик) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки таъсис ҳужжатлари билан тақиқланганлиги, шунингдек, қонунга мувофиқ хизматчининг фаолият хусусиятидан келиб чиқмаслиги тушунилади. 7. Хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик ҳуқуқий ва фактик имкониятлардан фойдаланишда ифодаланиб, хизматчи ваколатига кирадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик), шунингдек, хизмат обрўйи, информация олишга ушбу шахснинг ҳуқуқига асосланган, лекин ваколатига кирмайдиган ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни ўз ичига олади. Ҳаракатни бажариш ёки бажармаслик ўз хусусияти бўйича ғайриқонуний бўлиши ёки хизматчи ишлаётган корхона, ташкилот, муассаса ва органлар қонуний манфаатига зид бўлиши лозим. Ҳақ эвазига оғдириш шакли ва усули аҳамиятга эга эмас. Хизматчи ғайриқонуний моддий ҳақни ёки мулкий манфаатдорликни шахсан ўзи ёки воситачи орқали олиши мумкин. 8. Қонун муайян ҳаракатларни бажаришдан олдин ҳақ эвазига оғдириш билан муайян ҳаракатларни бажаришдан кейин ҳақ эвазига оғдириш ўртасидаги фарқни белгиламаган, шунинг учун улар икки ҳолатда ҳам жиноий қилмиш ҳисобланади. 9. Хизматчи уни пора эвазига оғдираётган шахс манфаатини кўзлаб жиноий ҳаракатларни содир этса, унинг ҳаракатини жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш керак (масалан, хизматчи ҳақ эвазига ҳужжатларни сохталаштирса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 213-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси – ҳужжат, муҳр, штамп, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш, фойдаланиш бўйича квалификация қилинади). Агар хизматчи анча миқдордан кам миқдорда ҳақ (пора) олса, унинг ҳаракатлари ЖК 213-моддаси бўйича квалификация қилинмайди. 10. 213-модда 2-қисмининг объектив томони давлат органининг, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ёки ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг мансабдор шахси бўлмаган хизматчисининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни ўзига оғдираётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, анча миқдорда моддий ҳақ олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишида ифодаланади. ЖК 213-моддаси 2-қисмида белгиланган жиноят белгилари мазмунан пора олиш жинояти белгиларидан фарқ қилмайди, фақат пора эвазига оғдиришда ҳақни мансабдор шахс эмас, балки хизматчи олади. Жиноятни квалификация қилиш учун хизматчи ғайриқонуний ҳақни қачон олганлигининг, яъни уни ўзига оғдираётган шахс манфаатини кўзлаб бажарилган ҳаракатлардан олдинми, кейинми – бунинг аҳамияти йўқ. 11. Ҳақ (пора) эвазига оғдириш жинояти поранинг ҳеч бўлмаганда бир қисми хизматчига нафақат берилган, балки у томондан олинган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Шунинг учун хизматчига моддий қимматликларни ёки мулкий фойдани таклиф қилиш, почта орқали хат ёки посилка юбориш ва ҳатто воситачи ёки хизматчининг қариндошларига бериш, агар хизматчи томонидан пора олинмаган бўлса, хизматчини ҳақ эвазига оғдиришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозим. 12. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас. Айбдор ноқонуний тарзда хизматчига моддий бойликлар бераётганлиги ёки мулкий манфаат келтираётганлигини билади ва шуни хоҳлайди. Хизматчи томонидан пора олишда эса хизматчи моддий бойлик ва бошқа мулкий манфаатлар унга пора эвазига оғдираётган шахс манфаатини кўзлаб бирор-бир ҳаракатни содир этиш ёки бажаришдан сақланиш учун берилаётганини тушунади ва шуни хоҳлайди. Ҳақ олаётган шахснинг мотиви ғаразлидир. Моддий бойлик ва бошқа мулкий манфаат бераётган шахснинг мотиви эса турлича бўлиши мумкин. Булар, ғаразли ният, қонунни четлаб ўтиш, жавобгарликдан озод бўлиш, хизматчи кўрсатган хизмат учун ташаккур билдириш, айбдор манфаатларини қондириш ва ҳоказо. Пора эвазига оғдириш айбдор шахс (ҳақ эвазига оғдирувчи) меҳнат қилаётган корхона, ташкилот, муассаса манфаати йўлида ҳам амалга оширилиши мумкин. 13. ЖК 213-моддаси 1-қисми субъекти ўн олти ёшга тўлган, ўз манфаати ёки бошқа шахслар манфаатини кўзлаб ҳаракат қилган, ҳар қандай ақли расо шахсдир. 14. ЖК 213-моддаси 2-қисми субъекти ўн олти ёшга тўлган давлат органи, жамоат бирлашмаси, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахси бўлмаган хизматчидир. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling