Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш


Download 1.53 Mb.
bet139/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деганда, мансабдор шахснинг мансаб мавқеидан келиб чиққан ва бу шахс эгаллаган лавозими ваколатига берилган ҳуқуқ ва мажбуриятларни амалга ошириш билан боғлиқ, бироқ ўз мазмуни бўйича тегишли органнинг фаолият олиб боришидан кўзланган мақсад ва вазифаларга зид келувчи ҳаракатларини тушуниш лозим.
Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш: давлат ҳокимияти ва бошқаруви, маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари мавқеига путур етказиш; ўзганинг мулкини талон-торож қилишни яшириш; турли молиявий талон-торожларни амалга ошириш; давлат, жамоат ёки бошқа ўзга мулк ҳисобидан, уни тортиб олмасдан ғаразли фойда олиш; алоҳида фуқароларга тегишли мулк ҳисобига ғайриқонуний бойиш ва бошқалардан иборат.
4. Мансабдор шахс ваколати муайян мансабни ёки вақтинчалик ёхуд махсус ваколат билан ушбу мансаб бўйича вазифани бажарувчи шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тартибга солинган тегишли қонунлар, низом ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган унинг компетенцияси билан белгиланади.
Мансабдор шахс томонидан ўз хизмат ваколатини суиистеъмол қилишга лавозимни эгаллаб турган вақт давомида ваколатларни суиистеъмол қилиш киритилади. Мансабдор шахс ўзига керакли бўлган қарорга эришиш мақсадида ўз хизмат ваколатларидан эмас, балки хизмат ёки шахсий алоқалари, эгаллаб турган лавозимнинг обрўсидан фойдаланса, жиноят таркиби бўлмайди.
5. Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш шакллари (мансабдор шахсларнинг фаолияти соҳаси) турлича бўлиши мумкин. Улар ҳаракат ва ҳаракатсизлик орқали (мансабдор шахснинг хизмат юзасидан мажбуриятларини қасддан бажармаслиги) амалга оширилиши мумкин. Бу бўйсунувчиларнинг меҳнатидан шахсий манфаатлар йўлида ғайриқонуний фойдаланиш (масалан, ишчиларнинг шахсий дала ҳовлилар қурилишида, уйларни таъмир қилишда); қўл остидаги ходимларнинг меҳнатини ўзлаштириб олиш; турар жой тақсимотида суиистеъмол қилиш; корхоналарни хусусийлаштириш жараёнида мансаб мавқеидан фойдаланиб, хусусий мулк сифатида сотиб олиш мақсадида ёки амалдор томонидан акцияларнинг анча қисмини эгаллаб олинишида мансабдор шахс ўзининг, унга яқин кишининг ёки бошқа хусусий шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиб мансаб ваколатидан фойдаланиши; умумдавлат эҳтиёжларига мўлжалланган молия ва кредитни ғаразли ёки бошқа паст ниятда тижорат ташкилотларига ғайриқонуний бериб юбориш; бюджет маблағларини беҳуда сарфлаш, шу жумладан бу маблағларнинг тижорат банкларида айлантирилиши; кредит, ссуда, қимматбаҳо қоғозларни, кўчмас ва бошқа мулкни олишда ҳуқуқий ҳужжатларда кўзда тутилмаган имтиёзлардан фойдаланиш; шахсий ёки гуруҳ мақсадларида хизмат фаолияти учун тақдим этилган хоналар, транспорт ва алоқа, электрон-ҳисоблаш техникаси, пул маблағлари ва бошқа мулкдан фойдаланиш; кўра-била туриб жиноятларга йўл қўйиб бериш ҳамда уларни яшириш ва бошқалар.
Охирги зарурат ҳолатида, яъни шахснинг ёки бошқа фуқароларнинг шахсига ёхуд ҳуқуқларига, жамият ёки давлат манфаатларига таҳдид солувчи хавфни қайтариш учун, қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларга зарар етказган ҳолда содир этилган қилмиш, башарти, шу хавфни ўша ҳолатда бошқа чоралар билан қайтаришнинг иложи бўлмаса ҳамда келтирилган зарар олди олинган зарарга қараганда камроқ бўлса (ЖК 38-моддаси), шунингдек, шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек, мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли зарар етказилган бўлса (ЖК 40-моддаси), жиноят деб топилмайди.
6. Шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилишнинг зарурий белгиси ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш натижасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказиш ҳисобланади.
7. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига етказилган зарар миқдорини эътироф этиш тўғрисидаги масала муайян иш ҳолатлари бўйича тергов органлари ва суд томонидан ҳал қилинади.
“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зиён етказиш моддий зарар тарзида ҳам, бой берилган фойда тарзида ҳам, шунингдек, турли хил манфаатларга бошқача зарар етказишда, ҳокимият органларининг обрўсига путур етказишда, оғир жиноятларни яширишда ва ҳоказода ифодаланиши мумкин”[251].

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling