Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet137/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Бошқарув органи деганда, давлат бошқарув органлари ёхуд нодавлат кўринишидаги корхона, ташкилот ёки муассасанинг ҳокимият, бошқарув ва тасарруф қилиш ваколатларига эга бўлган органи тушунилади.
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи  бу фуқароларнинг ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек, миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолият олиб бориш мақсадида фуқароларнинг яшаш ҳудудининг умумийлиги асосида тузилган бирлашмадир. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллалар фуқароларининг йиғини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳисобланади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди ва қонун билан берилган ўз ваколатларини тегишли ҳудудда амалга оширади[250].
5. Давлат ҳокимиятига, давлат манфаатларига тажовуз қилиш, бошқача айтганда, ҳокимиятнинг нормал иш олиб бориши ва бошқарилишига қарши жиноятлар фуқароларга жисмоний ва маънавий зарар етказиш, мулкий зарар етказиш, фуқароларнинг Конституциявий ва бошқа ҳуқуқларини бузиш, жамият ва давлат манфаатларига бошқача зиён етказиш орқали ифодаланади. Бу эса бошқарув тартибига қарши жиноятларнинг содир этилишидаги қўшимча ва факультатив объектларни ажратиб кўрсатиш имконини беради.
Содир этилганлиги учун Жиноят кодексининг шарҳланаётган бобида жиноий жавобгарликни назарда тутадиган жиноятларнинг яна бир фарқловчи томони шундан иборатки, уларнинг барчаси (бошқа шахслар томонидан содир этилиши мумкин бўлган, пора бериш жиноятидан ташқари барча жиноятлар) махсус субъектлар (мансабдор ва масъул мансабдор шахслар), яъни умумий субъектдан маълум бир ўзига хослиги билан ажралиб турувчи шахслар томонидан содир этилади. Ушбу жиноятлар давлат ва маҳаллий органларнинг тизими ичида мазкур органлар, давлат муассасалари ходимларининг ўзлари томонидан ва бошқа турдаги мулкчиликка асосланган корхона, муассаса, ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан содир этилади.
Шундай қилиб, ҳокимият ва бошқарув органларининг фаолият тартибига қарши жиноятлар – бу давлат ва маҳаллий ҳокимият ҳамда бошқарув органлари, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотлар органларининг нормал, қонун билан тартибга солинган фаолиятига таъсир кўрсатувчи, муайян ҳокимият ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари томонидан ўзларининг ваколатларидан фойдаланган ҳолда, шунингдек, махсус топшириқ (ваколат) бўйича бошқарув функциясини амалга оширувчи шахслар томонидан содир этилган хатти-ҳаракатдир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling