Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet133/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Фойдаланиш қоидаларини бузиш, масалан, дориларни тупроққа солишда одамлар соғлиғи, хавфсизлигини таъминламаслик; ишлов берилаётган ерда одамлар бўлгани ҳолда дориларни сочиш ва ҳоказо ҳаракатларда намоён бўлиши мумкин.
9. Шарҳланаётган модда 1-қисми диспозициясига мувофиқ, экологик нормаларни бузиш одамларнинг оммавий касалланиши, ҳайвонларнинг оммавий ўлиши, паррандалар ёки балиқларнинг оммавий қирилиб кетиши ёхуд бошқача оғир оммавий оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган тақдирда, мазкур жиноятнинг таркиби юзага келади.
10. Одамларнинг оммавий касалланиши кўп сонли аҳолида заҳарланиш, сурункали хасталикнинг пайдо бўлиши, танадаги бирор аъзонинг ишдан чиқиши (кўриш қувватининг, ички секреция безлари фаоллигининг пасайиши ва ҳоказолар)да ифодаланади.
11. Чорва, парранда ёки балиқларнинг оммавий қирилиб кетиши  (ЖК 200-моддаси шарҳига қаранг).
12. Бошқа оғир оқибатлар деганда, қайд этилган моддаларни атмосферага, сувга, ерга ташлаш, экинзорлар ва ҳосилнинг нобуд бўлиши, узоқ муддат давомида экиладиган майдонлар, ичимлик сувининг зарарланиши ва ҳоказоларни тушуниш лозим.
13. ЖК 201-моддаси 1-қисмининг диспозициясида санаб ўтилган оқибатлардан лоақал биттаси рўй берган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади.
14. Зарарли кимёвий моддалар билан ишлаш қоидаларини бузиш оқибатида ақалли бир одам ҳалок бўлса ҳам, қилмиш ЖК 201-моддасининг 2-қисми билан квалификация қилинади.
15. Жиноятнинг субъектив томони айбнинг эгри қасд ёки эҳтиётсизлик шаклида содир этилади. Шахс, зарарли кимёвий моддалар билан ишлаш қоидаларини бузиб, ижтимоий хавфли қилмиш содир этаётганлигини англайди, инсонлар ҳаёти ва соғлиғи учун ёки атроф муҳит учун хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўра олади ёхуд уларнинг юзага келишига онгли равишда йўл қўяди ёки уларга бефарқ муносабатда бўлади. Бунда келиб чиққан оқибатларга нисбатан айбнинг эҳтиётсизлик шакли мавжуд бўлади. Айбнинг эҳтиётсизлик шакли ўзига ўзи ишониш ёки бепарволикда ифодаланади.
16. Жиноят субъекти ҳар қандай ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс, шу жумладан зарарли кимёвий моддалар билан ишлаш учун масъул мансабдор шахслар (корхона, лаборатория, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича раҳбарлар ва ҳоказолар) бўлиши мумкин.
17. Зарарли кимёвий моддалар билан ишлаш қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахслар жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 201-моддаси ва ЖК 207-моддаси билан жавобгарликка тортилади.
18. ЖК 201-моддасининг 2-қисми одам ўлиши тарзидаги оғир оқибатни назарда тутади, шу сабабли оғирроқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
Субъектив томондан мазкур жиноят мураккаб айбли жиноятлиги билан тавсифланади – хўжалик фаолиятида ёки бошқа фаолиятда кимёвий воситаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳаракатга нисбатан эгри қасддан ва одам ўлиши кўринишидаги келиб чиққан оқибатга нисбатан эҳтиётсизлик орқасида содир этилади.
202 - м о д д а. Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан
фойдаланиш тартибини бузиш
Овчилик, балиқчилик ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини ушлаш қоидаларини бузиш, ноёб ҳайвонларни тутишнинг белгиланган тартиби ёки шартларини ёхуд ўсимликларнинг дори-дармон, озиқ-овқат ва манзарали (декаратив) турларини йиғиш ёки тайёрлаш, шунингдек, махсус қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ва ўсимлик оламидан фойдаланиш тартибини бузиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) ҳайвонлар, паррандалар, балиқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг Қизил китобга киритилган бошқа турларини нобуд қилиш билан;
б) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) хавфли рецидивист томонидан;
б) шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) ер, сув ёки ҳавода ишлатиладиган механизациялаштирилган воситалардан фойдаланиб;
г) портлаш қурилмалари, заҳарли кимёвий моддалар ёки бошқа ялпи қириб юборадиган ёки нобуд қиладиган усулларни қўллаган ҳолда;
д) уюшган гуруҳ томонидан;
е) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида: “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар”, – деб қайд этилган. Конституциянинг 55-моддасида: “Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”, – деб таъкидланган.
Овчилик, балиқчилик ёки ҳайвонот ёхуд ўсимлик дунёсининг бошқа турларидан фойдаланиш қоидалари ҳамда нодир ҳайвонларни овлаш тартиби, шартлари ёки махсус қўриқланадиган табиий ҳудудларда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш қоидалари қуйидаги норматив–ҳуқуқий ҳужжатларда баён этилган, булар: Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги “Қимматбаҳо ва йўқолиб бораётган ўсимликлар ва ҳайвонлар турларини муҳофаза қилишни кучайтириш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 937-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонлар ва ўсимликларни муҳофаза қилишни кучайтиришга оид чоралар ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги 600-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрда тасдиқланган “Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш ҳамда овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом, шунингдек, 1993 йил 23 апрелда Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш бош давлат нозири тасдиқлаган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида овчилик ва балиқчилик қоидалари” ҳамда бошқа қонун ва қонуности ҳужжатлардир.
2. Мазкур жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, ов қилиш, балиқ тутиш қоидаларининг бузилиши ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа, шу жумладан ноёб турларини овлаш, шунингдек, улардан фойдаланиш ҳайвон, қуш ва балиқларнинг қирилиб кетиши, ҳайвонлар ноёб турларининг йўқ бўлиб кетишига ва табиатда экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлиб, шунинг учун шарҳланаётган модда мақсади ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини жиноят-ҳуқуқий воситалар ёрдамида асрашдан ва сув биоресурслари популяцияларининг (ҳайвон ва ўсимликларининг) сақланиб қолиш (омон қолиш) шарт-шароитларини қўшимча равишда таъминлаш, ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон ва ўсимлик турларининг Ерда ҳаётнинг биологик ранг-баранглигини сақлаб қолишга кўмаклашадиган ноёб тур сифатида ва атроф муҳитнинг асралаётган объекти сифатида ҳалок бўлишининг олдини олишдан иборат.
3. Жиноят объекти Ўзбекистон ҳудудида тарқалган ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси муҳофазасини, улар яшайдиган нормал экологик муҳитни таъминлаш ҳамда биоресурслар ва ўсимликлардан оқилона фойдаланишни таъмилаш бўйича, шунингдек, атроф табиий муҳитнинг ажралмас қисми сифатида ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг ирсий фондини сақлаш шароитларини яратиш бўйича муносабатлар ҳисобланади. 
4. Жиноят предмети ёввойи, уй ҳайвонлари, паррандалар, ҳар қандай балиқлар ва бошқа турдаги ҳайвонлар, шунингдек, доривор, истеъмолбоп, манзарали ўсимликлар ёввойи турларининг ҳар қандай хиллари ҳисобланади.
5. Жиноят таркибининг объектив томони:
t овчилик қоидалари, балиқчилик ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини ушлаш қоидалари, ноёб ҳайвонларни тутишнинг белгиланган тартиби ёки шартлари, ўсимликларнинг дори-дармон, истеъмолбоп ва манзарали (декоратив) турларини йиғиш ёки тайёрлашнинг белгиланган тартибини, алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ва ўсимлик оламидан фойдаланиш тартибини бузиш ҳаракатларини;
t кўп миқдордаги зарар кўринишидаги оқибатни;
t юқорида кўрсатилган ҳаракатлар билан келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишни ўз ичига олади.
6. Ов – ёввойи ҳайвонларни қўлга киритиш мақсадида излаб топиш, таъқиб қилиш ва қўлга киритиш ҳисобланади. Ов қилиш жойларида милтиқ, ов итлари ва ов қуроллари билан бўлиш овга тенглаштирилади.
Ов қилиш, балиқ овлаш ва ҳайвонот турларини овлаш ҳуқуқидан Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган ўн саккиз ёшга тўлган, ўқотар милтиғига эга бўлган, Овчи ва балиқчилар жамиятининг аъзоси бўлган, овчилик минимуми бўйича синовларни топширган ва давлат божини тўлаб қўйган барча шахслар фойдаланадилар. Спорт, ишқибозлар учун ва саноат мақсадларида, илмий мақсадларда балиқ тутиш ҳам барча фуқароларга қўриқхоналар, балиқ боқиш жойлари, ҳовуз ҳамда бошқа балиқчилик хўжаликларидан ташқари, барча сув ҳавзаларида, бироқ балиқ тутиш ва сувдан фойдаланишга оид белгиланган қоидаларига албатта риоя қилган ҳолда, рухсат этилади.
7. Ов қилиш ёки балиқ тутиш қоидаларини бузиш деганда, овни тегишли рухсатномасиз ёхуд ёввойи қушлар ёки балиқларни рухсатномада кўрсатилган миқдордан ортиқ овлаш, шунингдек, овни тақиқланган вақтда ёки рухсат берилмаган жойларда ёхуд рухсат этилмаган қурол, восита ва усуллар билан амалга ошириш тушунилиши лозим[239].
8. Қўлга киритиш деганда, тутиш, жонсизлантириш, ҳайвон ҳамда ўсимликларни, ҳажмидан қатъи назар, ўлжага эга бўлиш билан якунланадиган табиий муҳитдан бошқача йўл билан олиш тушунилади.
9. Ўлжани қўлга киритишнинг ноқонунийлиги уни тутишда шахс қўлга киритишга белгиланган таъқиқни ҳар қанча миқдорда бузган, ёки талаб этилган ҳолларда махсус рухсатнома (лицензия) олмаган, ёхуд рухсатнома (лицензия)нинг мажбурий бўлган ва ўлжани овлаш ё тутиш ҳажми, жойи, вақти ва усулларини белгилайдиган шартларини бузганида рўй беради. Сув ҳайвонлари ва ўсимликларини тутиш ҳамда йиғиш учун рухсат ваколатли идоралар томонидан берилиб, рухсатнома олган шахсга турли ваколатлар ва ҳар қандай шароитда ҳаракат қилиш учун рухсат берилади.
10. Табиий ўсимликлар жамоаларида доривор, озиқ-овқат ҳамда манзарали ўсимликларнинг ёввойи турларини тайёрлаш (йиғиш) деганда, юқорида номи келтирилган ўсимликларни муҳитидан, тайёрлаш (йиғиш) предметидан, йиғилган ўлжа миқдоридан қатъи назар, амалда эга бўлиш билан якунланадиган ажратиш ёки бошқача олиш жараёни тушунилади[240].
Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрдаги “Ўсимлик дунёсини асраш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни 6-моддасига биноан, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш (йиғиш, тайёрлаш) умумий ёки махсус бўлиши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling