Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- предмети
- Ўрмон
- Экинзор, ўрмон ва бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш
Ҳаракатсизлик ер ва ер остидан фойдали табиий хоссаларни, асосий ва улар билан чиқадиган фойдали қазилмалар ҳамда компонентлар захирасини, агар бунга реал имконият бўлса, тўла-тўкис чиқариб олишни таъминлаш бўйича чораларни кўрмасликда, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш лицензияси шартларига риоя этмасликда, ер қаърини тўла-тўкис ва етарли даражада ўрганишни ўтказмасликда ифодаланади.
8. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш натижасида келиб чиққан оғир оқибатларга одамларнинг касалланиши, ҳайвонот ва ўсимликларнинг қирилиб кетиши, қишлоқ хўжалик экинлари унумдорлиги пасайиши ҳамда хизмат соҳасининг емирилиши, ернинг устки қисмида бўшлиқлар ҳосил бўлиши, фойдали қазилмалар ўз қимматли хусусиятини йўқотганлиги учун уларни кавлаб олиш тўхтатилишига олиб келган атроф табиий муҳитга зарарли таъсирини киритиш мумкин. Келиб чиққан оқибатларнинг оғирлиги тўғрисидаги масала ҳар бир муайян ҳолат бўйича тегишли экспертиза хулосасига кўра суд томонидан ҳал этилади. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларининг бузилиши билан санаб ўтилган оғир оқибатлар келиб чиқиши ўртасида бевосита сабабий боғланиш бўлса, айбдор шахснинг қилмиши таҳлил этилаётган модда бўйича квалификация қилиниши мумкин. 9. Жиноят шарҳланаётган модда диспозициясида кўрсатилган қилмишларни содир этиш натижасида оғир оқибатлар келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 10. Субъектив томондан жиноят ҳам қасддан, ҳам эҳтиётсизлик орқасида содир этилиши мумкин. Шахс ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишнинг ижтимоий хавфлилигини англайди, унинг ижтимоий хавфли оқибатларга олиб келишига кўзи етади ва уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўяди ёки бунга бепарво муносабатда бўлади. Айбнинг эҳтиётсизлик шакли – ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузган шахс оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чора-тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда, бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилганликда ёки оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига кўзи етмаса-да, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлганлигида ифодаланади. 11. Жиноят субъекти – ўн олти ёшга тўлган, ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи шахс. Ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларига ёки уларни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши устидан назорат қилиш ваколати доирасига кирган ва бундай талаблар бузилганлиги тўғрисида хабар бермаган шахс, агар тегишли белгилар мавжуд бўлса, ЖК 194-моддаси бўйича жавобгарликка тортилади. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан назорат қилишга мажбурий бўлган мансабдор шахс ҳам Жиноят кодексининг 207-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади. 198 - м о д д а. Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш Оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш натижасида экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга қасддан шикаст етказиш, уларни пайҳон қилиш, нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди 1. Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш орқали қонун чиқарувчи республика ҳудудида ўсимликларга шикаст етказиш ва уларни нобуд қилишнинг олдини олишга интилади. Шарҳланаётган модданинг мақсади ўрмон ва ўрмон ташқарасидаги ўсимликлар, экинзор ёки бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш ёнғин, санитария хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик, пайҳон қилиш йўли билан шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилишнинг олдини олишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ўрмондан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш ҳамда зарарли модда ва чиқиндилар билан муносабатда бўлиш қоидаларини белгилайди, зарарли моддаларни чиқариб ташлаш тартиби ва меъёрини белгилайди. Ўзбекистон Республикасида давлат органлари томонидан ўрмон хўжалигини бошқаришни, ўрмон ҳолати, ундан фойдаланиш, уни тиклаш, муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўрмон тўғрисида”ги Қонуни, 1999 йил 22 ноябрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига илова қилинган “Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш” Қоидалари тартибга солади. 2. Жиноятнинг объекти ўрмон, экинзор ва бошқа дов-дарахтларни атроф табиий муҳитнинг табиий қисми ва бойлиги сифатида улардан тегишли даражада фойдаланиш йўли билан сақлашни таъминлаш соҳасида юзага келадиган ва шаклланадиган ижтимоий муносабатлардир. Шарҳланаётган жиноят содир этилиши натижасида нобуд бўлган мева, маҳсулотларга бўлган мулк ҳуқуқи қўшимча объект бўлиши мумкин. 3. Жиноятнинг предмети ўрмонлардаги дарахт, бутазорларнинг ҳар хил турлари ҳамда ўрмон фондига кирмайдиган ёки кесиш тақиқланган дарахтлар, бутазор, экинзор ва бошқа дов-дарахтлардир. 4. Экин деганда, дарахт кўчатлари, бута ўсимлик ва бошқа ўсимликлар, сунъий ўтқазилган дарахт кўчатлари ҳамда униб чиқмаган уруғлар тушунилади. 5. Ўрмон – ер, дарахт, бута ва бошқа ўсимликлар, ҳайвонлар, паррандалар, микроорганизмлар ва бошқа табиат унсурларининг жамидир. 6. Объектив томондан ЖК 198-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноят олов билан эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик натижасида экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёхуд уларни нобуд қилиш кўп миқдорда зарар етказилиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлишида ифодаланади. 7. Экинзор, ўрмон ва бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш – бу экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга қисман зарар етказиш, яъни муайян сарф-харажатлар ва куч ишлатиб уларнинг дастлабки ҳолатини тиклаш имконияти бўлган ҳоллар. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling