Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Шахснинг масъул мавқеи унинг хизмати хусусияти билан белгиланади
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Масъул мавқега эга мансабдор шахсларга
Шахснинг масъул мавқеи унинг хизмати хусусияти билан белгиланади – у давлат хизматчиси ҳисобланади ва хизмати юзасидан юридик аҳамиятли ҳаракатлар содир этиш ҳуқуқига эга бўлади.
(Ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик ваколатлари, юридик аҳамиятли ҳаракатлар тушунчаси тўғрисида мазкур модданинг 13-банди шарҳига қаранг.) 22. Масъул мавқега эга мансабдор шахсларга давлат тизимига кирмайдиган, лекин белгиланган тартибда давлат бошқаруви бўйича ҳокимият ваколатларига эга корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларнинг раҳбарлари киради. (Давлат бошқаруви бўйича ҳокимият ваколатлари тушунчаси тўғрисида мазкур модданинг 12-банди шарҳига қаранг.) 23. Масъул мавқега эга мансабдор шахсларнинг ташкилий-фармойишли ёки маъмурий-хўжалик мажбуриятлари билан боғлиқ мансабларни эгаллайдиган ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идораларида юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколатли мансабдорларни қонун тўртинчи гуруҳ масъул мансабдор шахсларга тегишли деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасига мувофиқ, шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек, шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органларидир. Фуқаролар йиғини мазкур идоранинг раиси (оқсоқоли)ни сайлайди. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасига мувофиқ, фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фуқаролар йиғинлари оралиқ давридаги жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг маслаҳатчилари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларнинг раислари ва йиғиннинг масъул котибидан иборат таркибда фуқаролар йиғинининг кенгаши тузилади. Шундай қилиб, йиғиннинг раиси (оқосоқол)ни ва котибини масъул мансабдор шахс деб топиш мумкин. 24. Шарҳланаётган моддада кўзда тутилган жиноятни квалификация қилишда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш айрим мансаб жиноятларига нисбатан умумий норма ҳисобланади, масалан, мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-моддаси); пора олиш (ЖК 210-моддаси). Бундай ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари махсус нормага кўра квалификация қилинади. “Якка тартибда иш олиб борувчи тадбиркор ёки ташкилотнинг раҳбари томонидан банкка ёки бошқа кредит ташкилотига тадбиркорнинг ёки ташкилотнинг хўжалик аҳволи ёки молиявий ҳолати тўғрисида била туриб ёлғон маълумотларни тақдим қилиш йўли билан кредит ёхуд кредит олиш учун имтиёзларнинг олинишини, кредит маблағларини ўзлаштириш ёки текинга олиш мақсади бўлмаган тақдирда Жиноят кодексининг 205 ёки 170-моддалари билан квалификация қилиш керак. Мансабдор шахснинг кредитни ўз вақтида қайтаришдан қасддан бош тортишини ҳам, талон-торож килиш аломатлари бўлмаган тақдирда, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш деб, агар бу хил харакатлар жисмоний шахслар томонидан содир этилса, Жиноят кодексининг 170-моддаси билан квалификация қилиш керак. Талон-торож қилиш аломатлари бўлмай туриб ноқонуний пул-кредитлар бериш ҳам Жиноят кодексининг 205-моддаси билан квалификация қилиниши зарур. Агар иш бўйича қимматли қоғозлар чиқариш ва улар билан муомала килишни тартибга солувчи амалдаги қонунларни бузганлик аниқланиб, Жиноят кодексининг 205-моддаси диспозициясида кўрсатилган белгилар мавжуд бўлганда, бундай ҳаракатлар ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича квалификация қилиниши лозим. Бундай қонун бузишлар жумласига, масалан, фуқароларга ва чет эллик инвесторларга эркин сотиш учун мўлжалланган акция пакетларини сотишга тўсқинлик қилиш киритилиши мумкин”1. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling