Махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари қуйидагилар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати агентлиги;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.
Махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратини амалга оширишда қатнашишга идоравий экологик хизмат бўлинмаларини белгиланган тартибда жалб этишлари мумкин[235].
Идоравий экологик хизмат бўлинмалари деганда, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг махсус ваколатли шахслари (атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари, экологик хавфсизлик бўйича муҳандислар ва бошқалар) тушунилади.
7. Экологик оқибатли фалокат деганда, хўжалик ёки бошқа фаолиятда атроф табиий муҳитда инсон соғлиғига, табиий экологик тизим ҳолатига, ўсимлик ва ҳайвонларнинг генетик фондларига таҳдид солувчи ҳалокатли таъсирни, доимий салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи фавқулодда вазият тушунилади.
8. Атроф муҳитнинг ифлосланиши деганда, хўжалик ва бошқа фаолият, табиий кучнинг ҳалокатли таъсири, фалокат ёки офат оқибатида инсон соғлиғига, табиий экологик тизимга, ўсимлик ва ҳайвонларнинг генетик фондлари ҳолатига таҳдид солувчи атроф табиий муҳитнинг доимий салбий ўзгариши содир бўладиган ҳудудни, шунингдек, сув ва ҳаво бўшлиқларининг радиациявий, кимёвий, бактериологик ёки бошқача ифлосланиши тушунилади.
Атроф муҳитнинг ифлосланиш ҳудуди – ҳаво, сув, ҳудудий бўшлиқнинг муайян қисми, шунингдек, табиий мувозанатнинг бузилиши, табиий экологик тизимнинг ишдан чиқиши билан боғлиқ бўлган атроф муҳитнинг доимий ёки қайтариб бўлмайдиган ўзгариши содир бўлган ёки бўлаётган ер қаъри участкасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |