Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖК 188-моддасининг 3-қисми
- объекти
- Кам ўлчаш
- субъекти
- ЖК 189-моддаси 3-қисмида
- Сир тутиладиган ахборот турли хусусиятларга эга: ¨ фан-техника
- Шарҳланаётган модданинг 2-қисми
- Сир тутиладиган ахборотни ошкор этиш
188-модда 2-қисми билан
а) хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилиши ҳисобланади. ЖК 188-моддасининг 3-қисми қуйидаги квалификация қилиш белгиларини: а) жуда кўп миқдорда; б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилишини назарда тутади. ЖК 188 моддасининг 2 ёки 3-қисми бўйича тегишли белгилар мавжуд бўлганда айбдор ҳаракатларини квалификация қилиш учун маъмурий преюдиция талаб қилинмайди. 189 - м о д д а. Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш, шунингдек, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш: а) хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 188 ёки 190-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш - энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади. 1. Жиноят объекти фуқаро манфаатлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, савдо корхоналари, умумий овқатланиш корхоналарининг меъёрий фаолияти ҳисобланади. 2. Объектив томондан жиноят шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўллангандан сўнг савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини анча миқдордаги қийматда бузишда ифодаланади. 3. “Жиноят кодексининг 189-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 164 ва 168-моддаларида жавобгарлик назарда тутилган савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш деганда, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга соладиган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг бузилиши тушунилмоғи лозим. Бунда суд айбдор томонидан айнан қайси савдо қоидаси бузилганлигини кўрсатиши шарт”[228]. 4. Жиноятни квалификация қилишда ҳар бир алоҳида вазиятда айбдор савдонинг қайси қоидасини, ушбу қоидаларнинг қайси бандини бузганлигини аниқлаш лозим. Масалан, Аҳоли билан пул ҳисоб-китобини амалга оширишда назорат-касса машиналарининг мажбурий қўлланиши тартиби ҳақидаги 1995 йил 15 февралдаги Низомга мувофиқ, ҳар бир савдо нуқтасида касса аппарати ўрнатилиши лозим, унинг йўқлиги савдо қоидаларининг бузилиши ҳисобланади. 5. 2000 йил 15 декабрдаги қонун орқали Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилганлиги ва аввал мазкур моддада назарда тутилган ЖК 187-моддасининг чиқарилганлиги туфайли, бундай қилмишларни ҳозирда ЖК 189-моддасига мувофиқ квалификация қилиш лозим. Шундай қилиб, ЖК 189-моддаси аҳолига товар сотиш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида, шунингдек, савдо ёки аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган шахслар томонидан кам ўлчаш, кам тортиш, ҳақдан уриб қолиш ёхуд харидор ва буюртмачиларни бошқача тарзда алдаш каби ҳаракатларнинг анча миқдорда содир этилишини ҳам ўз ичига олади. 6. Кам ўлчаш – бу сотиб олувчи ёки буюртмачига товарларни уларга билдирмай тўлиқ бўлмаган миқдорда ёки ўлчовда бериш. 7. Кам тортиш – бу товарларни ҳар қандай усулда тарозидан уриб қолиш. 8. Ҳақдан уриб қолиш – бу сотиб олувчи ёки буюртмачига билдирмай товарлар ёки хизматлар учун тўланиши лозим бўлган пул маблағларини била туриб нотўғри ҳисоблаш. 9. Харидор ёки буюртмачиларни бошқа тарзда алдаш деганда, харидор ёки буюртмачиларни амалга оширилаётган битимга нисбатан янглиштиришнинг ҳар қандай усули тушунилади (товарни бир навдан иккинчи навга ўтказиш, уларни бошқа номда сотиш, товарнинг навида, миқдорида алдаш ва ҳоказолар). 10. Кам ўлчаш, кам тортиш, ҳақдан уриб қолиш ёхуд харидор ва буюртмачиларни бошқача тарзда алдаш мулкчилик шаклидан қатъи назар, аҳолига товар сотиш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарини, шунингдек, савдо ёки аҳолига хизмат кўрсатиш соҳасида якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланадиган шахсларни ЖК 189-моддаси бўйича жавобгарликка тортишни келтириб чиқаради. 11. ЖК 189-моддаси 1-қисми маъмурий преюдицияга эга, яъни ЖК 189-моддаси 1-қисми бўйича жиноий жавобгарлик шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин келиб чиқади. 12. ЖК 189-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят анча миқдордаги қийматда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларининг бирон-бир банди бузилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 13. Субъектив томондан савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш қасддан содир этилади. Жиноятни квалификация қилишда мотив ва мақсад аҳамиятга эга эмас. 14. Жиноят субъекти савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаётган ва ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин. 15. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда ҳамда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини: а) хавфли рецидивист томонидан ёки илгари ЖК 188 ёхуд 190-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилади. 16. ЖК 189-моддаси 3-қисмида савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдорда бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Агарда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш товламачилик йўли билан ҳақ беришни талаб қилиш (ЖК 214-моддаси) билан боғлиқ бўлса, айбдор ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинади. 190 - м од д а. Фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланиш: а) хавфли рецидивист томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади. 1. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 41-моддаси 4-қисмига мувофиқ, юридик шахс қонунда рўйхати белгилаб қўйилган айрим фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги жисмоний шахслардан ҳам фаолиятнинг баъзи турларини амалга оширишда лицензия олишни талаб қилади[229]. Амалга оширилиши махсус рухсатнома (лицензия) талаб қиладиган фаолиятлар тури рўйхатини ва лицензиялаш тартибини белгиловчи асосий меъёрий ҳужжат – “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”[230]ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳисобланади. Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш зарурати ва тартиби қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари билан ҳам белгиланиши мумкин (масалан, наркотик моддалар айланиши, транспорт соҳасидаги фаолият ва ҳоказоларга тегишли). 2. Лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, у олинган пайтдан бошлаб вужудга келади. Шуни назарда тутиш лозимки, лицензия фаолиятнинг лицензияланадиган ҳар бир турига олиниши лозим. Бунда фаолиятнинг бир нечта турини амалга оширишга рухсат битта ёхуд бир нечта ҳужжатда ифодаланганлиги муҳим эмас. Фаолият хусусиятларига қараб уни амалга оширишнинг турли шартлари белгиланиши мумкин. 3. Жиноят объекти иқтисодиётнинг нормал ривожланишини таъминловчи хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг ўрнатилган тартиби ва хусусий тадбиркорлик ҳамда юридик шахслардан олинадиган солиқлар, шунингдек, лицензияни кўриб чиқиш ва бериш учун тўловни, рўйхат божини олмаётган давлатнинг молиявий манфаатлари ҳисобланади. Бундан ташқари, фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш уни тегишли назорат остидан чиқаради ва фуқаро ҳамда ташкилотларга зиён, фуқаролар соғлиғига, ижтимоий ахлоқ манфаатларига зарар, мамлакат мудофаси ва давлат хавфсизлигига путур етказиши мумкин. 4. Объектив томондан жиноят лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланишда ифодаланади. Бунда мазкур рухсатнома (лицензия) ҳақиқий бўлиши, яъни амал қилиш муддати ўтмаган, тегишли шахсга берилган ва ҳоказолар бўлиши лозим. Қонунга мувофиқ, қандайдир асосларга кўра тўхтатилган, бекор қилинган ёки вақтинча тўхтатиб қўйилган лицензия ҳақиқий ҳисобланмайди. Бундай ҳолатларда фаолиятни амалга оширишни давом эттириш махсус рухсатномасиз фаолият билан шуғулланиш деб топилади. Бошқа шахсларга берилган лицензия билан фаолиятнинг муайян турини амалга ошириш ёки фаолиятнинг бир турига берилган лицензия бўйича бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш ҳам жиноят ҳисобланади. 5. Тузилиши бўйича жиноят формал таркибли ҳисобланади. Жиноят давлат органлари рухсатномасисиз (лицензиясиз) иқтисодий фаолият бошланган пайтдан тугалланган ҳисобланади. 6. ЖК 190-моддасининг 1-қисми бўйича жиноий жавобгарлик шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил мобайнида содир этилган бўлса, вужудга келади, яъни айбдорни жиноий жавобгарликка тортишнинг зарурий белгиси – маъмурий преюдициянинг мавжудлиги ҳисобланади. 7. Субъектив томондан жиноят айбнинг ҳам тўғри, ҳам эгри қасд шаклида ифодаланиши мумкин. Шахс фаолият билан ғайриқонуний шуғулланаётганлигини ҳамда у билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома олиниши талаб қилинишини билади ва буни хоҳлайди. Шахс бундай ҳаракат тақиқланганлигини билиши тўғрисида унинг аввал бундай ҳаракати учун маъмурий жавобгарликка тортилгани далолат беради. 8. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади. 9. Жиноятнинг квалификация қилинган тури ЖК 190-моддаси 2-қисмида назарда тутилган: а) хавфли рецидивист томонидан содир этилиши; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши. 10. Савдо ёки воситачилик фаолиятининг айрим турлари ҳам лицензияланиши лозим бўлганлиги туфайли, ЖК 188 ва 190-моддаларида назарда тутилган жиноятларни фарқлаш зарурати юзага келади. Хусусан, амалдаги қонунларга мувофиқ савдо фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинади. Бундай рухсатноманинг йўқлиги, айбдор муқаддам шундай ҳаракатлар учун бир йил мобайнида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, Жиноят кодексининг 190-моддаси бўйича жавобгарликни юзага келтиради. Агар бунда айбдорнинг савдо фаолиятини фақат рухсатнома (лицензия)сиз амалга оширибгина қолмай, балки рўйхатдан ўтишдан ҳам бўйин товлаганлиги аниқланса, унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 188 ва 190-моддалари мажмуи билан квалификация қилинмоғи лозим. 11. Агар фаолият билан лицензиясиз шуғуллуниш натижасида айбдор камида бюджетга анча миқдорда солиқ тўлаш ёки бошқа тўловлардан бўйин товласа, содир этилган қилмишларни ЖК 190-моддасидаги лицензиясиз фаолият билан шуғулланиш ва ЖК 184-моддасидаги солиқ ва бошқа тўловлардан бўйин товлаш жиноятларининг мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим. 191 - м о д д а. Қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш Сир тутиладиган фан-техника, ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, савдога оид ёки бошқа шу каби ахборотни эгасининг розилигисиз ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш мақсадида ҳар қандай усулда тўплаш – энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Сир тутиладиган фан-техникага, ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, савдога оид ва бошқа шу каби ахборотни эгасининг розилигисиз қасддан ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш хўжалик юритувчи субъектга кўп миқдорда зарар етказган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. 1. Шарҳланаётган моддада жавобгарликни назарда тутувчи жиноят таркибининг ижтимоий хавфлилиги – иқтисодий муносабатлар амал қилишининг ҳозирги шароитида ахборот мулк шаклларидан бири, хўжалик фаолиятини амалга ошириш воситаси эканлиги билан тавсифланади. Бошқа шахсларга номаълум бўлганлиги сабабли муайян қийматга молик ахборотга эга бўлиш, муваффақиятли рақобатбардош бозор шароитларида иқтисодий ўсишга кўмаклашади. Айни пайтда бундай ахборотларни қонунга хилоф равишда тўплаш ва реализация қилиш алоҳида шахсларнинг, баъзи ҳолатларда эса алоҳида ҳудуд ва мамлакатнинг иқтисодий фаровонлигига путур етказади. 2. Жиноят объекти – тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг давлат томонидан белгиланган шартлари ва тартибини, хусусан, уларга турли шахсларнинг ғайриқонуний таъсир қилиши, биринчи навбатда, жиноятлар содир этиш учун қонуний фаолиятга қонунга хилоф равишда киришдан муҳофаза қилиш бўйича ижтимоий муносабатлардир. Жиноятнинг бевосита объекти сир тутиладиган ахборотни муҳофаза қилиш йўли билан тадбиркорлар ўртасида нормал рақобат курашини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. 3. Жиноят предмети сир тутиладиган фан-техника, ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, савдога оид ёки бошқа шу каби ахборотдир. 4. Агар ахборот учинчи шахсларга маълум бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлса, қонуний асосда ундан эркин фойдалана олиш мумкин бўлмаса ҳамда ахборотнинг эгаси унинг махфийлигини муҳофаза қилиш чораларини кўрган бўлса, унинг кўриниши, шаклидан қатъи назар, сир тутиладиган ахборот деб тан олиниши лозим[231]. Бунда ахборот, агар у ижтимоий ривожланишнинг мавжуд босқичида даромад олиш учун ишлатилса, ёки ишлатилиши мумкин бўлса (потенциал қадр), ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга деб тан олинади. Очиқ олиш мумкин бўлган ахборот, яъни қонунда ўрнатилган ҳар қандай шахс олиши мумкин бўлган ахборот сир тутиладиган ахборот бўлмайди, масалан, тарихий манба мазмуни ҳақидаги ахборот архивга мурожаат қилинганда олинади ва ҳоказо. Ҳаммага маълум бўлган ахборот ҳам сир тутилаётган ахборот ҳисобланмайди, яъни бундай ахборотни олиш қандайдир шартларни бажариш билан боғлиқ эмас, масалан, оммавий ахборот воситаларидан, қонун ҳужжатларидан (махфийларидан ташқари) олинадиган маълумотлар. Баён этилганлардан ташқари, қонунга мувофиқ, хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотлар жумласига (давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган юридик шахслар тўғрисидаги, мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳамда мол-мулк хусусида тузилган битимлар ҳақидаги маълумотлар, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар ва бошқа маълумотлар) киради[232]. Давлат сирига тегишли ахборотлар ҳам сир тутиладиган ҳисобланмайди – уларга нисбатан махсус ҳуқуқий тартиб белгиланган, уларнинг бузилиши, ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиқиб, ЖК 160, 162, 163-моддалари бўйича жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. 5. Ахборотни сир тутиладиган деб тан олиш учун унинг эгаси муҳофаза қилиш чораларини кўраётганлигини аниқлаш лозим, акс ҳолда мазкур ахборотларни сир тутиладиган деб тан олиш мумкин эмас. Маълумотларни муҳофаза қилиш турли чоралар билан амалга оширилади: ундан фақат маълум шахслар фойдаланади, уни маълум ҳудуддан олиб чиқиш мумкин эмас, бундай ахборотдан фойдаланадиган шахсларнинг уни тарқатиш ҳуқуқи чегараланади ва ҳоказо. Одатда, ахборотни муҳофаза қилиш учун ахборотни ҳимоялашга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилади. 6. Сир тутиладиган ахборот турли хусусиятларга эга: ¨ фан-техника – технологик, муҳандислик, ижтимоий, гуманитар ва бошқа муаммоларни ҳал қиладиган, фан, техника ва ишлаб чиқаришнинг ягона тизим сифатида фаолият юритишини таъминлайдиган билимлар; ¨ ишлаб чиқариш – бир турдаги технологияларни ишлатиб, керакли натижаларга эришиш учун зарур бўлган муайян технологиялар фаолияти учун ишлатилиши лозим бўлган маълумотлар. Бундай маълумотларга қадимги Шарқ тиббиётининг турли дори-дармонларни тайёрлаш рецепти мисол бўла олади. Фан-техника маълумотларидан фарқли равишда, ишлаб чиқариш маълумотлари янгилик хусусиятига эга эмас, улар маҳсулотни ишлаб чиқариш учун муайян вақт давомида қўлланиб келинмоқда; ¨ иқтисодий – корхона фаолиятини самарали бошқаришни ташкил қилиш учун, унумдорлигини ошириш учун фойдаланиладиган ахборот; ¨ савдо – кўпроқ турли товарлар, ишлар, хизматлар олди-сотдиси, уларни етказиб бериш соҳасида ишлатиладиган маълумотлар. Бу маълумотлар етказиб бериладиган товарлар, ўтказиш бозорлари, ўтказишни қўллаётган технологияларга тегишли бўлиши мумкин. 7. Жиноят кодексида сир тутиладиган ахборот сифатида тан олинадиган ахборотларнинг тўлиқ рўйхати мавжуд эмас, уларни белгилашни ҳар бир муайян ҳолатда ҳуқуқни татбиқ этувчи шахслар зиммасига юклайди. Бунда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд сир тутиладиган ахборотнинг бошқа ҳар қандай маълумотлардан принципиал фарқларига асосланиши лозим – ахборот потенциал ёки ҳақиқий тижорат қийматига эга бўлиши лозим. Бу сабаб бўйича адвокатлик ёхуд журналистлик сирига тегишли бўлган ахборотни қонунга хилоф равишда тўплаш ва ундан фойдаланишда ифодаланган шахсларнинг ҳаракати бу модда бўйича квалификация қилиниши мумкин эмас, чунки бундай ахборотнинг асосий мақсади фойда олиш ҳисобланмайди. 8. Шарҳланаётган жиноят предмети ихтиро ва рационализаторлик таклифлари ҳамда расмий рўйхатга олиш ёхуд эълон қилишдан олдин улар ҳақидаги маълумотлар бўла олмайди. Бундай маълумотларни қонунга хилоф равишда ўзлаштириш ёки овоза қилиш мақсадида тўплаш билан боғлиқ айбдор ҳаракати ЖК 149-моддаси бўйича муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш деб квалификация қилиш лозим. 9. Бундай маълумотларни тўплаш эркин олиш мумкин бўлмаган ва сир тутишни таъминлашнинг махсус тартиби белгиланган маълумотларни топиш ва уларга эгалик қилишга маълум ҳаракатларни ҳар қандай усулда амалга оширишдир. Бу усулларга ҳужжат ва ахборотнинг бошқа моддий манбаларини ўғирлаш, сир тутилаётган ахборотга эга шахслар ёхуд уларнинг қариндошларига пора бериб, уларга турли таҳдид ва қўрқитиш билан эга бўлиш (ёки эга бўлишга ҳаракат қилиш), алоқанинг турли воситаларидан ахборот олиш, ҳужжатлар билан қонунга хилоф равишда танишиш ёки ундан бошқа усуллар билан нусха олиш, тинглаш приборларини ва бошқа махсус воситаларни ишлатиш ва ҳоказолар киради. Хусусан, ахборот тўплашни ахборот тармоғига кириш йўли билан амалга ошириш мумкин, бунда айбдор ҳаракатини ЖК 174 ва 191-моддасида келтирилган жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим. Агар сир тутилаётган ахборотни тўплаш усули пора бўлса, содир этилган қилмишлар учун жавобгарлик ЖК 191-моддаси 1-қисми ҳамда ЖК 211 ёхуд 213-моддаси бўйича келиб чиқади. 10. Агар ахборот эгасининг ахборот олинишига розилиги бўлмаса, яъни ахборот тўплаш қонунга хилоф бўлса, айбдор жавобгарликка тортилади. Ахборот эгаси розилиги очиқ бўлиши ёхуд кўзда тутилган бўлиши мумкин. (Масалан, ахборот эгаси қонунга хилоф равишда ахборот тўпланаётганини билиб туриб, ҳеч қандай чора кўрмаган бўлса). Ваколатли орган томонидан сабаб ва асосларни тушунтирмай ёхуд ёлғон сабаблар билан ахборот тўплашни амалга ошириш ёки кўрсатилган сабаб ва асосларга тегишли бўлмаган ахборотни тўплаш – қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш деб топилиши лозим. Хусусан, тадбиркордан, тергов органлари томонидан ўзларидаги иш билан боғлиқ бўлмаган ёки ахборотнинг етарли чегарасидан ошириб (масалан, солиқлардан бўйин товлаш бўйича жиноий иш очилганда фаолиятни текшириш жараёнида маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясини талаб қилиш) сир тутиладиган ахборотни олиш қонунга хилоф деб ҳисобланиши лозим. 11. Жиноят таркиби формал: қандайдир оқибатлар пайдо бўлишидан қатъи назар, сир тутилаётган ахборотни тўплаш бўйича ҳаракатларнинг ўзи жазога сазовор. 12. Субъектив томондан сир тутиладиган ахборотларни тўплаш – бу тўғри қасддан содир этиладиган жиноятдир. Айбдор у тўплаётган ахборот учинчи шахсларга маълум бўлмаганлиги сабабли ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эгалигини, қонуний асосда ундан эркин фойдалана олиш мумкин эмаслигини ҳамда ахборотнинг эгаси унинг махфийлигини муҳофаза қилиш чораларини кўрганлигини билади. Субъектив томоннинг зарурий элементи мазкур жиноятни содир этиш мақсади – сир тутиладиган ахборотни ошкор этиш ёхуд мазкур ахборотдан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳисобланади. Жиноят мотивлари турличадир. Бу ахборот эгасига зарар етказиш истаги билан боғлиқ бўлган ғараз, ҳасад ёки ўч олиш бўлиши мумкин. 13. Жиноят субъекти – ўн олти ёшга тўлган, сир тутиладиган ахборот эгаси бўлмаган ва уни касбий ёки хизмат фаолияти бўйича тарқатиш ёхуд ундан фойдаланиши мумкин бўлмаган ҳар қандай ақли расо шахс. 14. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми қонунга хилоф равишда сир тутиладиган ахборотни эгасининг розилигисиз қасддан ошкор қилиш ёки ундан фойдаланиш натижасида кўп миқдорда зарар етказганлик учун жавобгарликни белгилайди. 15. Сир тутиладиган ахборотни ошкор этиш деганда, маълумотларнинг эълон қилиниши натижасида ўзга шахсларга маълум бўлиши ёхуд сир тутиладиган ахборотни ташкил қилувчи маълумотлар билан танишиш ҳуқуқи бўлмаган шахсга берилиши тушунилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling