Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet120/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Рўйхатдан ўтишни ўзгартириш деганда, аввалги рўйхатдан ўтиш асослари (масалан, субъект манзили, фаолияти соҳаси ва ҳоказолар) ўзгариши билан боғлиқ бўлган янги рўйхатдан ўтиш жараёнини тушуниш лозим.
10. Рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаш – субъектнинг рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқишни имконсиз қилиб қўядиган ҳаракатларни амалга оширишида ифодаланиши мумкин. Бу субъект шундай ҳаракатларни амалга оширадики, натижада мурожаатни кўриб чиқиш мумкин бўлмай қолади.
Мурожаатни кўриб чиқишнинг имконсизлиги деганда, келиб тушган ариза бўйича ваколатли органнинг тегишли қарорни қабул қила олмаганлигига сабаб бўлган объектив мавжуд вазиятни тушуниш лозим. Кўриб чиқишнинг имконсизлиги мурожаатни йўқотиш, унда нотўғри маълумотлар бериш, белгиланган давлат божини тўламаслик, мурожаатни тушуниш қийин бўлган шаклда баён этиш ва ҳоказо ҳаракатлар бўлиши мумкин. Шуни назарда тутиш лозимки, мурожаатни кўриб чиқишнинг имконсизлиги фақат айбдор онгида мавжудлиги билан эмас, балки объектив ҳолатлар билан ҳам тавсифланган бўлиши лозим.
11. Рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаш айбдор савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга оширишни бошлаган пайтдан тугалланган ҳисобланади.
12. Шу билан бирга, қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилса, жиноий жазоланиши тақазо этилади. Бунда шуни қайд этиш лозимки, миқдорни субъект рўйхатдан ўтмасдан савдо ёки воситачилик фаолияти натижасида олган фойданинг ҳақиқий суммасига асосан белгилаш зарур, бироқ бунда унинг мазкур фаолиятни амалга оширишида қилган харажатларини ҳам ҳисобга олиш лозим.
13. Субъектив томондан жиноят тўғри ёки эгри қасд билан тавсифланади. Айбдор савдо ёки воситачилик фаолияти билан рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаб, бундай ҳолатда рўйхатдан ўтиш мажбурий эканлигини билгани ҳолда шуғулланаётганлигини билади ва шундай ҳаракат қилишни хоҳлайди.
Субъектив томоннинг зарурий белгиси жиноятни амалга ошириш мақсади – анча миқдорда назорат қилинмайдиган даромад олиш ҳисобланади. Бунда назорат қилинмайдиган даромад деганда, миқдоридан қатъи назар, ғайриқонуний фаолиятдан олинадиган даромад тушунилади.
Олинган даромад миқдори фақат ЖК 188-моддаси 2 ва 3-қисмларининг квалификация қилиш белгилари сифатида аҳамиятга эга.
Шуни таъкидлаш лозимки, айбдор истаган мақсад (маълум миқдорда даромад олиш) унга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра амалга ошмаса, бу ЖК 25-моддаси 2-қисм ва 188-модданинг тегишли қисми бўйича жиноят содир этишга суиқасд қилиш деб квалификация қилиниши талаб этилади.
14. Шарҳланаётган жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган шахс. Мазкур жиноят субъектининг махсус белгиси – у савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга оширувчи шахслигидир.
15. Тегишли тартибда рўйхатдан ўтмасдан ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган шахснинг ҳаракатларини шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилиш мумкин эмас. Бундай ҳолатда шахс ҳаракатлари тегишли белгилар мавжуд бўлганда бошқа моддалар бўйича квалификация қилиниши шарт.
16. Савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланишнинг квалификация қилиш белгилари бундай жиноятни:

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling