Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Экологик хавфсизлик нормалари ва қоидаларининг бузилиши
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Объектларни жойлаштириш
- саноат, илм-фан ва бошқа объектларнинг давлат комиссияси аъзолари томонидан фойдаланишга қабул қилиниши
- Қасддан маълумотларни яшириш
- Бузиб кўрсатилган маълумотлар
- Махсус ваколатга эга мансабдор шахс
Экологик хавфсизлик нормалари ва қоидаларининг бузилиши –амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган кўрсатмалардан фарқ қилувчи хатти-ҳаракат вариантини танлаш.
Бузиш тақиқланган технологик жараёнлардан, қоидаларда назарда тутилмаган ҳисоб-китоб методикасидан фойдаланиш, иш бажаришни рад этиш ёки рухсатнома ва лицензия шартларига тўғри келмайдиган фаолият билан шуғулланиш, тозалаш иншоотларига йўл қўйилиши мумкин бўлган юкламани ошириш, экологик хавфсизлик нормалари ва қоидаларида кўрсатилган вазифаларни бажармаслик (тегишли хўжалик ва бошқа қарорлар қабул қилинаётганда уни ҳисобга олиш керак бўладиган маълумотларни қабул қилмаслик ёки менсимаслик, давлат экологик экспертизаси ўтказилишини рад этиш, тегишли тозалаш иншоотлари қурилишини рад этиш, назорат ўлчовларини бажармаганлик)дан иборат; ¨ оқибат – инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши, экологияга салбий таъсир қиладиган даражада атроф муҳитнинг ўзгариб кетишига ёки бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган атроф муҳитнинг ифлосланиши. Бошқача оғир оқибатлар деганда, атроф муҳит сифатининг ёки унинг объекти ҳолатининг экоцид, эпидемия таҳдидини юзага келтирадиган даражада ёмонлашуви, яқин вақтда бартараф этиб бўлмайдиган ёки катта моддий харажат билан бартараф этиладиган авариялар; алоҳида объектларнинг нобуд бўлиши; ер деградацияси ва атроф муҳитнинг бошқа салбий ўзгаришлари тушунилади. Шарҳланаётган жиноят-ҳуқуқий норманинг қўлланилиши тўғрисидаги масалани ечишда жиноятнинг оқибати ва экологик муҳитда ижтимоий қадриятларнинг камайиш даражасини ифодаловчи миқдор кўрсаткичлари ҳисобга олиниши керак. Шундай оқибатлар бўлган тақдирдагина шахсни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи кўрилади; ¨ ҳаракат билан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишнинг мавжудлиги; Диспозицияда санаб ўтилган қилмишлар ва келиб чиққан оқибатлар ўртасида сабабий боғланиш экология хавфсизлиги нормалари ва талаблари бузилишида акс этган қилмиш ҳамда келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги қонуниятли зарурий боғлиқлик мавжудлигини аниқлаш қоидалари бўйича бегиланиши лозим. Ҳаракат билан оқибат ўртасида сабабий боғланиш бўлиши мажбурийдир ва зарарли оқибатлар атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини бузишдан келиб чиққанлигини (бошқа ёки қўшимча омиллар орқали келиб чиқмаганлигини) билдиради. Кўрсатиб ўтилган оқибатлар билан ҳаракат ўртасидаги сабабий боғланиш эксперт ёки табиий фанлар (геология, гидрометереология, атмосфера физикаси ва бошқа) соҳадаги мутахассислар хулосаси бўйича белгиланади. Экспертлар томонидан фойдаланиладиган нормативлар мавжуд. Масалан, сувнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш унда зарарли моддаларнинг рухсат этилган концентрацияси нормативлари бўйича ўрнатилади. Соғлиқни сақлаш қонунчилиги оқава сувларни самарали тозалаш, зарарли чиқиндиларни йўқ қилишни таъминламайдиган янги ва реконструкция қилинган корхона, цех ва бошқа ишлаб чиқариш объектлари қуришни тақиқлайди 4. Лойиҳалаш деганда, ваколатли шахснинг махсус қарорига асосан амалга оширилувчи ва ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарувчи технологик жараёнлар мажмуи тушунилади. Объектларни лойиҳалаш якка (ижодий) таклифни илгари суриш орқали амалга оширилганда, агар атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидалари бузилган бўлса ҳам, бу жиноят таркибининг объектив томонини ҳосил қилмайди. 5. Объектларни жойлаштириш – лойиҳаланаётган иншоот, транспорт инфратузилмаси, аҳоли пунктлари, ишлаб чиқариш комплексларининг муайян майдонда жойлашувини белгилаш бўйича фаолият. 6. Қуриш – янги объектларни қуриш, реконструкция қилиш, қайта жиҳозлаш ва бошқача барпо этиш ёки мавжуд объектларни қайта ташкил этиш. 7. Ишга тушириш – қурилган (реконструкция, модернизация қилинган) объектларнинг бажарувчи томонидан қатъий белгиланган юридик шаклда топширилиши ва ваколатли шахслар томондан қабул қилиниши, ҳужжатларни ва объектнинг фактик ҳолатини текшириш жараёни, ҳаракатга келтириш, фойдаланиш, қўллаш. 8. Объектлардан фойдаланиш – объектлардан маҳсулот олиш, аҳолининг яшашини таъминлаш учун бирор муайян мақсадга мувофиқ фойдаланиш. 9. Қурилишида ва реконструкция қилинишида экологик хавфсизлик норма ва қоидаларига риоя қилинмаган саноат, илм-фан ва бошқа объектларнинг давлат комиссияси аъзолари томонидан фойдаланишга қабул қилиниши, таҳлил этилаётган модда диспозициясида кўрсатилган оғир оқибатлар келиб чиқсагина, жиноий қилмишни ҳосил қилади. Қабул қилиш қоидалари объектларни қуриш, улардан фойдаланиш, реконструкция қилиш билан шуғулланувчи тузилма бошқаруви томонидан белгиланади. Экологик хавфсизлик норма ва талаблари ушбу қоидалар ва идоравий норматив ҳужжатларда ўз аксини топган. 10. Жиноят экологик хавфсизлик норма ва қоидаларини бузишдан юзага келган оқибат келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 11. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Шахс экологик хавфсизлик норма ва қоидаларини бузаётганлигини англайди, ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига унинг кўзи етади, уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўяди ва келиб чиққан оқибатларга бепарво муносабатда бўлади. 12. Экологик хавфсизлик норма ва қоидаларини бузишнинг субъекти ўн саккиз ёшга тўлган, ўзининг хизмат ҳолати бўйича атроф табиий муҳит қоидалари ва экологик хавфсизлик нормасига риоя этилишига масъул мансабдор шахслар ҳисобланади. Уларга атроф муҳитга нисбатан фойдаланувчи ёки табиий ресурслардан фойдаланувчи ёхуд табиатни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш устидан назорат қилиш функциясини бажарувчи мансабдор шахслар киради. Бундан ташқари, объектларни қабул қилиш бўйича давлат комиссияси таркибига кирувчи архитектура-лойиҳа бошқармаси, илм-фан, саноат корхоналари, қурилиш ташкилотлари, коммунал хизмат органлари ва маҳалий ҳокимиятнинг мансабдор шахслари ҳам жиноят субъекти бўлиши мумкин. Асосий ўринни давлат, жамоат муассасалари, ташкилотлар ва корхоналар ишчиларининг хизмат ваколатлари кўрсатилган идоравий норматив ҳужжатлар: устав, йўриқнома ва буйруқлар эгаллайди Субъектнинг жавобгарлиги ҳал қилинаётганда бу норматив ҳужжатлардан фойдаланиш керак. 194 - м о д д а. Атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш Махсус ваколатга эга мансабдор шахслар томонидан зарарли экологик оқибатларни келтириб чиқарган ҳалокатлар ёки атроф табиий муҳитнинг радиациявий, кимёвий, бактериявий ифлосланганлиги ёхуд одам ҳаёти ёки соғлиғи, тирик табиат учун хавфли бўлган бошқача тарзда ифлосланганлиги ҳақидаги ёхуд аҳоли саломатлигининг ҳолатига доир маълумотларни қасддан яширилиши ёки бузиб тақдим этилиши аҳолининг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша қилмишлар одам ўлишига сабаб бўлса, - уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, “ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”[233]. Шарҳланаётган модданинг мақсади атроф муҳитнинг нормал ҳолатини сақлаш ва тегишли мансабдор шахслар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида атроф табиий муҳитни доим назорат қилиш орқали инсон ҳаёти ҳамда соғлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, шунингдек, табиатнинг бошқа объектлари учун келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олишдан иборат. 2. Жиноятнинг объекти – хўжалик юритувчи комплексларнинг тегишли тармоқларида экологик хавфсизликни таъминлашдан келиб чиқадиган ижтимоий муносабатлар ҳамда атроф муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидир. Факультатив объект – инсон ҳаёти ва соғлиғи ҳисобланади. 3. Жиноятнинг объектив томони зарарли экологик оқибатларни келтириб чиқарган авариялар ва атроф табиий муҳитнинг бошқача тарзда ифлосланганлиги ҳақидаги маълумотларнинг қасддан яширилиши ва бузиб тақдим этилиши натижасида атроф муҳитга, инсон соғлиғи ва ҳаётига ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига зарар ва шикаст етказишда ифодаланади. Бундай қилмишлар ҳаракат ёки ҳаракатсизлик оқибатида содир этилиши мумкин. 4. Қасддан маълумотларни яшириш деганда, инсон ҳаёти ва соғлиғи ёки атроф муҳитга хавф туғдирадиган ҳолатлар ҳақида хабар берилиши шарт бўлган маълумотларни, бундай маълумотларни қабул қилишга ҳуқуқи бор ёки қабул қилишга муҳтож бўлган тегишли шахсларга етказмаслик тушунилади. Яшириш бундай маълумотларни тақдим этишга мажбур бўлган шахс томонидан бузиб кўрсатиш ёки яшириш орқали ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим этиш йўли билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Қасддан яшириш жавобгар шахснинг атроф муҳит, инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ҳамда зарар етказадиган авария ва ифлосланганлик ҳақида тегишли орган ёки мансабдор шахсларга ўз вақтида хабар бериш бўйича чора кўрмаганлик кўринишидаги пассив ҳаракатсизликда ифодаланиши мумкин. 5. Бузиб кўрсатилган маълумотлар деганда, атроф муҳит инсон ҳаёти ёки соғлиғи ёхуд бошқа объектларга зарар ва шикаст етказган ёки етказиш хавфини туғдирадиган факт ва ҳолатларга тегишли бўлган тўлиқ бўлмаган ёки ишончсиз, яъни ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тушуниш керак. Маълумотларни бузиб кўрсатиш актив ҳаракатда ифода этилиши мумкин. 6. Махсус ваколатга эга мансабдор шахс – бу фаолияти атроф табиий муҳит ҳолати ёмонлашишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган давлат органларининг ҳамда корхона, муассаса, ташкилотларнинг мансабдор шахслари. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, давлат бошқаруви маҳаллий органлари амалга оширади[234]. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling