Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чегирмалар
- Амалдаги Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солишнинг бошқа объектларига қуйидагилар киради
- Фойдани, даромадни ёхуд солиқ солинадиган бошқа объектларни яшириш
- Фойдани, даромадни ёки солиқ солинадиган бошқа объектларини камайтириб кўрсатиш
- Солиқ тўлашдан бошқача усулда бўйин товлаш
- Тўланмаган солиқнинг миқдорини аниқлашда
- ЖК 184-моддаси 3-қисмида
- ЖК 184-моддасининг 4-қисмида
- Бюджет интизомини бузиш предмети
Жами даромадга – жўнатилган товар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва бошқа операциялар учун юридик шахс олиши лозим бўлган (олган) ёки текинга олган пул ёхуд бошқа маблағлар киради.
6. Чегирмалар – бу қонунда назарда тутилган ҳолларда солиқ солинадиган базанинг камайишига олиб келувчи солиқ тўловчининг харажатлари ҳисобланади. 7. Солиқ солишнинг бошқа объектлари деганда, мазкур модда доирасида шундай предмет ва ҳуқуқларни (даромаддан ташқари) тушуниш жоизки, улар мавжуд бўлганда солиқ мажбурияти пайдо бўлади ва уларнинг сифати солиқ миқдорини белгилайди. Амалдаги Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солишнинг бошқа объектларига қуйидагилар киради: товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти ва товарлар импорти, акциз тўланадиган товарлар, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархи, жисмоний ва юридик шахслар эгалигидаги мулк, ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурсларининг ҳажми. 8. Фойдани, даромадни ёхуд солиқ солинадиган бошқа объектларни яшириш – бу солиқ органларига тақдим этиладиган тегишли ҳисобот ҳужжатларида уларни олганлик тўғрисида ҳақиқий маълумотларни қасддан кўрсатмаслик, шунингдек, уларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни яшириб қолиш мақсадида уларнинг келиб тушишини ҳисобга олиш тартибини бузганлик[209]. Масалан, тақдим этилган маҳсулотларга тўловни учинчи шахсга бериш, хўжалик оборотидаги векселлардан фойдаланиш, бартер асосида контрактлар тузиш – даромадларни яшириш ҳисобланади. 9. Фойдани, даромадни ёки солиқ солинадиган бошқа объектларини камайтириб кўрсатиш солиқ органларига тақдим қилинадиган ҳисобот ҳужжатларига била туриб солиқнинг миқдори тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, балки уни пасайтириш ва камайтириш томонига маълумотлар киритишда ифодаланади. 10. Шуни назарда тутиш лозимки, даромад (фойда) ёки солиқ солишнинг бошқа объктларини яшириш ёхуд камайтириб кўрсатиш – солиқ ёки бошқа тўловлардан бўйин товлаш услубидир. Бошқача айтганда, солиқ тўлашдан бўйин товлаш турли услубларни ўз ичига олган кенгроқ тушунчадир, уни давлат ёхуд маҳаллий бюджет ҳисобига мажбурий тўловларнинг олинадиган ҳажмини пасайтириш мақсадида солиқ органларини алдаш деб тушуниш лозим. 11. Солиқ тўлашдан бошқача усулда бўйин товлаш деганда, нарсалар ҳақиқий ҳолатини қасддан ўзгартириш, солиқ органларига била туриб нотўғри ахборот беришнинг турли услубларини қўллаш, тўланадиган солиқ ҳажмини камайтириш мақсадида маълум факт, ҳолат, ҳодисалар борасида янглиштириш тушунилади. Солиқ ёхуд бошқа мажбурий тўловлардан бўйин товлаш услублари турлича ва аксарият ҳолларда тўланаётган солиқ турига боғлиқ, хусусан, буларга солиқ органларига солиқ тўлаш объектлари ҳақида ҳисобот ҳужжатларини бермаслик, имконият мавжудлигида мажбурий тўловларни тўламаслик, солиқ органларига рўйхатга қўймаслик каби ҳолатлар киради. Мазкур жиноятни содир этиш услублари уни квалификация қилишга таъсир қилмайди. Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, изоҳланаётган жиноятнинг содир этилишининг алоҳида услублари мустақил қилмиш деб тан олиниши ва мустақил квалификация қилишни талаб қилиши мумкин. Масалан, акцизсиз савдо фаолиятини амалга оширишда, устав фаолиятини амалга оширмасликда, рўйхатдан ўтмасдан савдо қилишда ёхуд воситачилик фаолияти билан шуғулланишда ва бошқа ҳолатларда қилмишни жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим. 12. Жиноят солиқ қонунчилигида ўрнатилган солиқ солиш тўлашнинг тегишли муддатида солиқ тўланмаган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Шунинг учун аввалги ҳаракатлар (бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, солиқ органларига ёлғон ҳисобот бериш ва ҳоказолар)нинг ҳаммаси жиноят содир этишга тайёргарлик кўришдир. Агар тўлов ҳақиқатда кам тўланган бўлмаса, айбдор ҳаракатида ҳақиқий жиноят таркиби мавжудлигини тасдиқлаш мумкин эмас. 13. Солиқ ва бошқа тўловлардан бўйин товлаш қуйидаги мажбурий шартлар мавжуд бўлгандагина жиноят деб тан олинади: тўланмаган тўловнинг анча миқдордалиги ва маъмурий преюдиция. (Маъмурий преюдиция ҳақида батафсилроқ ЖК 177-моддаси шарҳига қаранг.) 14. Тўланмаган солиқ солиқнинг аввал тўланган қисми билан қўшимча тўланиши керак бўлган солиқ ўртасидаги фарқдир. Агар солиқ мажбурий тартибда ундирилса, тўланмаган деб топилади, солиқ тўлаш ихтиёрий равишда жиноят содир этишга қаратилган ҳаракатсизликни тўхтатади ва жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб тан олиниши лозим (ЖК 26-моддаси шарҳига қаранг). 15. Тўланмаган солиқнинг миқдорини аниқлашда шуни назарда тутиш лозимки, бунда солиқ солиш объектининг яширилган ёки камайтириб кўрсатилган миқдори эмас, балки айбдор томонидан яширилган ёки камайтирилган солиқ объектидан тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси тушунилади. Солиқ тўлашдан бўйин товлаш, фойдани, даромадни ва солиқ тўланадиган бошқа объектларни яшириш, камайтириб кўрсатиш давомли жиноят ҳисобланади. Шу сабабли зарар миқдори солиқ тўланмаган барча муддат учун кам тўланган суммалар йиғиндиси билан белгиланиши керак. Тергов органлари ва судлар тўланмаган солиқ, даромад ва солиқ тўланадиган бошқа объектларнинг миқдорини аниқлашда Солиқ кодексининг олтинчи боби (чегирмалар ва зарарлар) талабларини ҳисобга олишга мажбурдирлар, яъни бунга биноан фойдани (даромадни) аниқлашда, масалан, ходимларнинг иш ҳақи, асосий фондларни таъмирлаш, ижара тўлови бўйича ва бошқа харажатлар чегирилиб ташланади. Солиқ ёки бошқа тўловлардан бўйин товлаш оқибатида етказилган зарар миқдорини аниқлашда жиноят тугалланган даврдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиш лозим. 16. Субъектив томондан жиноят айбнинг қасд шакли билан содир этилади. Айбдор ўз ҳаракатлари ижтимоий хавфлилигини англайди ва солиқлар ёхуд бошқа тўловларни йирик ҳажмда тўламаслик оқибатини келтириб чиқаришни хоҳлайди ёхуд бунга онгли равишда йўл қўяди. Ижтимоий хавфли оқибатларнинг вужудга келиши имкониятларини билмаслик жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди. Мазкур жиноят эҳтиётсизлик юзасидан содир этилиши назарда тутилмаган. 17. Жиноят кодексининг 184-моддаси диспозициясига биноан солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳаракатда, худди шунингдек, ҳаракатсизликда ҳам ифодаланиши мумкинлигидан, аммо фақат қасддан содир этилишидан келиб чиқиб тергов органлари ва судлар ҳар бир иш бўйича солиқ тўлашдан бўйин товлаётган шахснинг мақсадини ва ҳақиқий ниятини аниқлашга мажбурдирлар. Хизмат вазифаларига совуққонлик билан муносабатда бўлиш оқибатида ҳисобни ёки ҳисоботни чалкаштириб юбориш, фойдани ҳисоблашда хатога йўл қўйиш ҳолатларининг ўзинигина Жиноят кодексининг 184-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас, лекин тегишли асослар бўлган тақдирда Жиноят кодексининг 207-моддасида кўзда тутилган мансаб совуққонлиги жиноятининг таркибини ташкил этади. “Агарда ҳисобот кичик ва ўрта корхоналар, микрофирмалар томонидан солиқ органларига хар чоракда тақдим этилиши лозим бўлса, ойлик солиқларни ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашда бўйин товлаш, мисол учун мансабга совуққонлик билан қараш оқибатида, хисобот даври келгуна қадар молиявий санкцияни ҳисобга олган ҳолда кейинчалик уларни тўлган такдирда хам Жиноят кодексининг 184-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас”[210]. 18. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Бундай субъект деб қонунга мувофиқ даромад, фойда ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ҳақида тўлиқ ахборот бериш ҳамда давлат фойдасига белгиланган тўловларни киритиш вазифаси юклатилган шахслар тан олиниши мумкин. Булар қаторига, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бухгалтерия ҳисоботини олиб бориш, ҳужжатлар тақдим қилиш зиммасига юклатилган мансабдор шахслар (корхона, муассаса ва ташкилотларнинг раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, бош ҳисобчилари ва ҳисобхонанинг мансабдор шахслари) киради. Қонунга биноан белгиланган ҳисобот шаклида хужжатлар тақдим этишга ва солиқ тўлашга мажбур бўлган жисмоний шахслар (солиқ тўловчилар) ҳам ушбу жиноятнинг субъектлари бўлиши мумкин. ЖК 184-моддасида назарда тутилган жиноятнинг содир этилишини ташкил қилган ёки унга раҳбарлик қилган ёхуд ўзларининг ҳаракатлари билан фойдани (даромадни) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг камайтирилишида иштирок этишга раҳбар, бош ҳисобчи, солиқ тўловчини даъват этган, ёхуд бу жиноятни содир этилишига маслаҳат, кўрсатма билан кўмаклашган бошқа шахслар ЖК 30-моддасига мувофиқ ва ЖК 184-моддасининг тегишли қисми бўйича жиноятнинг иштирокчилари (ташкилотчи, далолатчи ёки ёрдамчилар) сифатида жавобгарликка тортиладилар. Агарда мазкур жиноятни содир этишда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахсларининг иштироки бўлса ва улар таҳлил қилинаётган қилмишнинг содир этилишига қасддан ёрдам беришса, уларнинг ҳаракатини тегишли белгилар мавжуд бўлганда жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 205, 209, 210-моддалари бўйича квалификация қилиш лозим. 19. ЖК 184-моддаси 2-қисми содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш учун жиноят таркибининг квалификация қилинган қуйидаги белгилари мавжуд бўлганда жавобгарликни назарда тутади: а) такроран; б) кўп миқдорда. (Такрорийлик тушунчаси тўғрисида ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг.) Бунда шуни назарда тутиш лозимки, мазкур жиноятнинг такроран содир этилиши солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун ЖК 184-моддасининг қайси қисми билан жавобгарлик назарда тутилишидан қатъи назар, қайд этилиши лозим. Агар шахснинг ҳаракатлари давомли жиноят хусусиятига эга бўлмасдан бир неча мустақил эпизодлардан иборат бўлса, бу ҳаракатларнинг такрорийлигини кўрсатади Шундай қилиб, солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш кўринишидаги ҳар бир тугалланган жиноят мустақил квалификация қилиниши лозим, бунда жавобгарлик шу модданинг оғирроқ жазо назарда тутилган қисм бўйича юзага келади. 20. ЖК 184-моддаси 3-қисмида жуда кўп миқдорда солиқ ва бошқа тўловлардан бўйин товлаш жинояти содир этилганлиги учун жавобгарлик назарда тутилади. (Жуда кўп миқдор тушунчаси тўғрисида ЖК Махсус қисми VIII бўлими шарҳига қаранг.) 21. ЖК 184-моддасининг 4-қисмида рағбатлантирувчи норма мустаҳкамланган, унга мувофиқ, “қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқлар ва бошқа тўловлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди”, дейилади. 1841 - м о д д а. Бюджет интизомини бузиш[211] Бюджет интизомини бузиш, яъни бюджет маблағларини бюджетда ёки бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг сметаларида назарда тутилмаган харажатларга йўллаш, шундай муассасалар ва ташкилотларда харажатлар қисми бўйича бюджетдан ажратилган маблағларнинг лимитлардан ортиб кетиши, штат-смета интизомини бузиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша қилмиш кўп миқдорда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша қилмиш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган бошқа харажатлар тўлови учун пул маблағлари бериш банкларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари томонидан асоссиз равишда кечиктирилганлиги, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Бюджет интизомини бузишнинг ижтимоий хавфи мазкур жиноят содир этилиши натижасида бюджетда асоссиз тақчиллик пайдо бўлишини, ёрдамга муҳтож муассаса ва ташкилотларни талаб қилинган воситалар, маблағлар билан таъминламаслик учун ҳақиқий асос пайдо бўлади. Шарҳланаётган жиноятнинг содир этилиши давлат маблағларини самарали, тўлиқ натижа билан ва ўз ўрнида ишлатишга йўл бермайди. Бунинг натижасида аҳолининг алоҳида қатламлари орасида боқимандалик, норозилик кайфияти шаклланади, бу эса Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотларнинг жамият томонидан идрок қилинишига салбий таъсир ўтказади, уларни обрўсизлантиради. 2. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида назарда тутилган жиноят объекти чиқим лимитига риоя қилиш, бюджет маблағларини қонуний ва мақсадли сарф этишнинг ўрнатилган тартибига риоя қилиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлардир. 3. Бюджет интизомини бузиш предмети деб, бюджет маблағлари, яъни давлат бюджетига кирган ва қонунда ўрнатилган тартибда бу маблағларни олувчига ажратилган моддий ва пул маблағлари тан олиниши лозим. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling