Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet109/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Божхона идентификация воситалари деганда, сўрғичлаш, муҳрлаш, рақамли, ҳарфли ва бошқача тамғалар, идентификация белгиларини қўйиш, штамплаш, намуна ва нусхалар олиш, товар­ларни, бошқа қимматликларни хатлаш, чизмалар тузиш, миқё­сини тасвирлаш, фотосуратлар, расмлар тайёрлаш, товарлар би­лан бирга юбориладиган ва бош­қа ҳужжатлардан фойдаланиш ва ҳоказолар тушунилади. Идентификация воситалари, агар мавжуд товарлар ёки транспорт воситалари йўқолишига ёхуд қайта тик­лаб бўлмас даражага келишига реал хавф мавжуд бўлган ҳолат­лардан ташқари, барча ҳолларда божхона органлари томонидан ёки уларнинг рухсати билан ўзгартирилиши, бекор қилиниши ёки йўқотилиши мумкин.
16. Божхона идентификация воситаларидан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, шахсларнинг Ўзбекистон Республи­каси ёки бошқа давлат божхона органлари томонидан татбиқ этилган идентификация воситаларини ўзгартириши, йўқ қилиши, бузиши ёхуд йўқотиши билан боғлиқ ҳаракатлари тушунилиши лозим.
17. Декларациялаш товарлар ёки транспорт воситалари тўғрисидаги, улар жойлаштириладиган божхона режимлари ҳақи­даги аниқ маълумотларни, божхона мақсадлари учун зарур бўлган бошқа маълумотларни белгиланган шаклда баён этиш орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси­дан олиб ўтилувчи товар ва қимматликлар ёки ўзининг божхона режимини янгилаётганлар (масалан, божхона омборлари режими­дан эркин омборлар режимига ўтаётганлар) декларацияланади. Бироқ, шарҳланаётган моддани моҳиятидан келиб чиқиб, кўрса­тилган усулларни божхона қонунчилигини бузиш деб ҳисоблаш учун божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товар ёки қимматлик­ларни декларация қилмаслик ёки бошқа номда декларация қили­ниши қайд этилади.
Декларациялаш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган тартиб ва шаклларда ариза бериш орқали амалга оши­рилади. Шунга алоҳида эътибор бериш лозимки, Божхона декла­рацияси қабул қилинганлиги расмийлаштирилган пайтдан бошлаб у юридик аҳамиятга молик фактлардан далолат берувчи ҳужжатга айланади[199].
Декларациялаш юритилмайдиган ва товарларни олиб ўтишнинг ҳуқуқий режимига боғлиқ предметларнинг алоҳида турларига нисбатан қонун билан махсус қоидалар ўрнатилган.
18. Товарларни ёки бошқа қимматликларни декларацияга киритмаслик ёхуд ўзгача ном билан декларацияга киритиш деганда, шахсларнинг чегарадан ўтказилиши лозим бўлган кон­трабанда ашёларини ёхуд товар ёки бошқа қимматликларни дек­ларация қилиш тартибини бузиши билан боғлиқ ҳаракатлари, яъни божхона қонунлари томонидан ўрнатилган декларация қи­лиш шакли ва жойи тўғрисидаги, уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, декларация ва бошқа қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги талабларга риоя этмаслик, шунин­гдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ёки унинг ҳудудидан олиб чиқилаётган контрабанда ашёлари, товар ёки бошқа қимматликларнинг тури, сони хусусида декларацияга сохта маълумотлар киритиш тушунилади”.
19. Товарлар ғайриқонуний равишда Ўзбекистон Республи­каси божхона чегараси орқали амалда олиб ўтилган вақтдан эъти­боран, бу товарлар ўзга МДҲ мамлакатларига ёки МДҲ мамлакат­ларига кирмайдиган бошқа давлатларга ўтка­зилганлигидан қатъи назар, жиноят тугалланган ҳисобланади.
Ана шундай олиб ўтишга тайёргарлик кўришга қаратилган ҳаракатлар жиноятга суиқасд деб квалификация қилиниши ло­зим.
20. Товарларни ёки бошқа қимматликларни божхона чегара­сидан ғайриқонуний олиб ўтганлик учун жиноий жавобгарлик, товар ёки бошқа қимматликларни олиб ўтиш усулидан қатъи на­зар, кўп миқдорда содир этилган бўлса ва айбдор шахсга нисбатан шундай ҳаракатлари учун маъмурий чоралар қўлланилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказилгандан сўнг қўлланилади.
(Кўп миқдор тушунчаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми VIII бўлимига қаранг.)
21. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир эти­лади. Айбдор шахс товар ёки қимматликларни божхона чегараси­дан ғайриқонуний олиб ўтаётганлигини англаб етади ва ўзининг жиноий мақсадини амалга оширишни хоҳлайди.
22. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган, фуқаролиги мав­жуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. Шунга эътибор бериш лозимки, жиноят ҳуқуқи­нинг умумий принципларидан келиб чиқиб жавобгарликка фақат­гина жиноятни содир этган айбдор тортилиши лозим. Шу ту­файли мулкдор, агар декларант, юк ташувчи томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар унинг қасди билан қамраб олинмаса , жиноий жавобгарликка тортилмайди.
23. Таҳлил қилинаётган жиноятни ЖК 182-моддаси 2-қис­мига мувофиқ квалификация қилиш белгилари қуйидагилар:
а) жуда кўп миқдорда;
б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розили­гини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбе­кистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
г) хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилганлиги ҳисобланади.
24. (Жуда кўп миқдор тушунчаси тўғрисида Ўзбекистон Рес­публикаси Жиноят кодексининг Махсус қисми VIII бўлими шарҳига қаранг.)
Олиб ўтилган товарнинг нархини белгилашда Ўзбекистон Республикасининг “Божхона тарифлари тўғрисида”ги Қонунида ўрнатилган қоидаларни қўллаш керак.
25. Шарҳланаётган модда бўйича бузиб ўтиш деганда, товар ёки бошқа қимматликларни божхона хизматининг розилигини олмасдан очиқчасига олиб ўтиш тушунилади.
Ушбу модда бўйича божхона хизмати деганда, Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ва божхона органларининг мансабдор шахсларини тушунмоқ лозим.
26. Очиқчасига олиб ўтиш деганда, божхона хизмати хо­димларининг товарлар олиб ўтилиши ҳақида хабардорлиги тушу­нилади. Божхона хизматининг хабардорлиги, қонунчилик қоида­ларига зид содир этилаётган маълумотлар тақдим этилишидан ва божхона органининг олиб ўтишни бевосита назорат қилиши­дан келиб чиқади. Жиноятчи субъектга квалификация қилинаёт­ган ушбу белгилар бўйича айбни қўллаш учун шахсга товар ёки қимматликларни ғайриқонуний олиб ўтишаётганлиги ҳақида божхона органлари хабардорлигини билганлигини ва билмаслиги мумкин эмаслигини аниқлаш лозим. Агар айбдор товар ёки қим­матликларни ноқонуний олиб ўтаётганлигидан божхона хизмати­нинг хабардорлигини (масалан, божхона чегарасидан товарларни олиб ўтаётган шахснинг ҳаракатлари видеокамерага олинади) билмаса, шарҳланаётган квалификация белгилари мавжудлигини аниқлаш мумкин эмас.
Товарларни очиқча олиб ўтиш ҳам божхона хизматининг рух­сатини олмасдан туриб амалга оширилиши керак, яъни бундай ҳаракатни амалга оширишга расмий рухсатнома бўлмаслиги ло­зим. Товарларни олиб ўтишга рухсатноманинг мавжуд эмаслиги тўғрисида, шунингдек, бундай ҳаракатларни санкциялаш вако­лати мавжуд бўлган мансабдор шахснинг тўғридан-тўғри таъқиқ қўйиши ҳам далолат беради[200].

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling