Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Бузиб ўтишни қуйидаги ҳолатлар йиғиндиси ташкил этади


Download 1.53 Mb.
bet110/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Бузиб ўтишни қуйидаги ҳолатлар йиғиндиси ташкил этади: а) товар ва қимматликларни очиқча олиб ўтиш; б) божхона хизмати ваколатли шахсининг рухсатисиз олиб ўтиш. Кўрса­тилган ҳолатлардан бирортасининг мавжуд бўлмаслиги шахснинг ҳаракатида шарҳланаётган ЖК 182-моддасидаги квалификация белгилари мавжуд деб топилишига йўл қўймайди.
27. (Уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатлари йўлида содир этил­ган жиноятлар тўғрисида ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг.)
Божхона қонунчилигини бузишга доир муносабатларда шарҳ­ланаётган белгилар шундан иборатки, ЖК 182-моддаси бўйича жавобгарликка нафақат божхона чегарасидан товар ёки бошқа қимматликларни бевосита олиб ўтаётган шахслар, балки уюшган гуруҳнинг барча иштирокчилари (масалан, божхона чегарасидан ғайриқонуний олиб ўтиш мақсадида харид қилганлар ёки олиб ўтилгандан сўнг қонунга хилоф равишда олиб ўтилганлигини олдиндан била туриб харид қилганлар, бунда уларга божхона назорат пунктида ёки ундан ташқарида ноқонуний олиб ўтишга ёрдам берганлар) киради.
28. Уюшган гуруҳ аъзоси бўлмаган шахс томонидан чет элдан олиб келинган товар ёки қимматликни олдиндан ваъда бериб ха­рид қилиш шарҳланаётган белгининг иккинчи қисмини – жиноят уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилишини ташкил этади.
29. Агар шахс Ўзбекистон Республикаси чегарасидан товар ёки бошқа қимматликларни ғайриқонуний равишда олиб ўтиш билан биргаликда, бошқа жиноятларни (масалан, қимматбаҳо тош ва металларни қўлга киритишни, этил спиртини, алкоголли ва та­маки маҳсулотларининг ғайриқонуний муомаласини) ҳам содир этса, унинг қилмишини жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 1851 ва 1861-моддалари билан квалификация қилиш керак.
30. Хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда божхона қо­нунчилигини бузиш – божхона органларининг мансабдор шахси, яъни ваколат доирасига назорат функцияси ва божхона қонунчи­лигида белгиланган бошқа мажбуриятлар юклатилган шахс томо­нидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда товар ва бошқа қимматликларни божхона чегарасидан олиб ўтишидир[201]. Ушбу жиноятни содир этишда мансаб ваколатидан фойдаланиш деганда, шунингдек, божхона қонунчилигини бузиш бошқа дав­лат органлари мансабдор шахсларининг ўз ваколатини суии­с-теъмол қилиши орқали содир этилишини ҳам тушуниш лозим.
Хизмат ваколатидан фойдаланиш божхона қонунчилигини бе­восита бузишда, яъни тегишли мансабдор шахс товар ёки бошқа қимматликларни мустақил равишда божхона чегарасини бузган ҳолда олиб ўтишида ҳам ифодаланади. Бундай ҳолатда у шарҳла­наётган жиноятнинг ижрочиси ёки бажарувчиси ҳисобланади. Мансабдор шахснинг ҳаракатлари ЖК 205 ёки 206-моддалари бўйича қўшимча квалификация қилишни талаб қилмайди, чунки улар ЖК 182-моддаси 2-қисмида назарда тутилган таркибни тўлиқ қамраб олади. Агар товар ва бошқа қимматликларни олиб ўтиш мансаб ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан, мансабдор шахс ёр­дамида содир этилса, унда унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 28-моддаси ва 182-моддаси 1-қисмида назарда тутил­ган жиноятлар билан, шунингдек, содир этилган жиноятнинг аниқ ҳолатларига боғлиқ равишда ЖК 205 ёки 206-моддалари билан квалификация қилинади.
31. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ушбу масалага оид қабул қилинган қарорида Ўзбекистон Республикаси чегараларидан товар ёки бошқа қимматликларни контрабанда йўли билан ёки ноқонуний олиб ўтган айбдорларга нисбатан жазо қўллашда судлар ЖК 45-модда­сига асосланиб, шахсларни жиноят содир этишда фойдаланилган муайян ҳуқуқларидан маҳрум этиш масалаларини ҳал этишлари лозимлигини таъкидлайди.
32. ЖК 182-моддасида назарда тутилган ҳаракатларни содир этган нодавлат тижорат ва бошқа ташкилотларнинг айбдор раҳ­барлари бошқа белгилар (масалан, кўп миқдор) мавжуд бўлма­ганда, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 227-моддаси билан жавобгарликка тор­тилади.
33. Товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чега­раси орқали ғайриқонуний равишда олиб ўтиш, чегарадан ташқа­рига ғайриқонуний равишда чиқиш, Ўзбекистон Республикасига кириш ёки белгиланган тартибларни бузиб, чегарадан ўтиш билан боғлиқ бўлса, бундай ҳаракатлар жиноятлар мажмуи бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182 ва 223-мод­далари билан квалификация қилиниши лозим.
34. Жиноят-процессуал кодексининг 211-моддасига асосан, шарҳланаётган жиноят предметлари ҳисобланувчи товар ва бошқа қимматликлар ашёвий далил сифатида давлат фойдасига ўтказилади. Айбланувчига шахсий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ташиш воситалари ва бошқа воситалар жиноят қуроли тариқасида мусодара қилиниши лозим. Контрабанда ашёлари айбдор томонидан реа­лизация қилинган бўлса, суд уларнинг қийматини судлангандан ундириш масаласини муҳокама қилиши лозим (Фуқаролик кодек­сининг 509-моддаси).
35. Божхона қонунчилигини бузиш тўғрисидаги ишларни кўришда судлар бу жиноятларнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашлари ва уларга хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабатларини билдиришлари шарт.
183 - м о д д а. Монополияга қарши қонун
ҳужжатларини бузиш
Монополияга қарши фаолият олиб бориш ваколати берилган органга ахборотлар бермаслик ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни била туриб, тақдим қилиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқ­дорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш би­лан жазоланади.
Монополияга қарши фаолият олиб бориш ваколати берилган органнинг қонун-қоидаларни бузишни тўхтатиш, дастлабки ҳо­латни тиклаш, шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги талабларини ёхуд бошқа қонуний кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки уларни ўз вақтида бажармаган­лик, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача му­айян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш иш­лари билан жазоланади.
1. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузишнинг иж­тимоий хавфлилиги шундаки, ушбу жиноятни содир этиш на­тижасида алоҳида хўжалик субъектларига монополистик фаоли­ятни амалга ошириш учун реал имконият вужудга келади. У бо­зор иқтисодиёти фаолиятига жуда салбий таъсир этади, чунки бозор иқтисодиётини амалга оширишнинг асосий шартларидан бири монополия билан сиғишмайдиган эркин рақобатдир. Рақо­бат шартлари барча мулк шаклларининг тенглиги капиталнинг бир муҳитдан бошқа муҳитга эркин оқиб ўтишини таъминловчи ишлаб чиқилган иқтисодий механизм ҳисобланади. Иқтисодий муносабат иштирокчиларининг иқтисодий эркин бўлиши шар­тдир. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш бозорнинг юқорида кўрсатилган муҳим элементларига, шунингдек, алоҳида фуқаролар, жамият ва давлатга ҳам моддий зарар етказади.
2. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш жинояти­нинг объекти ўрнатилган тартиб ва бозорни самарали бошқариш қоидалари шаклидаги Ўзбекистон иқтисодиётининг асослари, хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз ҳуқуқ ва имкониятларини амалга оширишларига тўсқинлик қилувчи монополистик фаоли­ятни амалга оширишнинг олдини олувчи муносабатлар ҳисобла­нади. Факультатив объекти хўжалик субъекти сифатида фаолият кўрсатмайдиган алоҳида фуқаролар ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бўлиши мумкин.
3. Объектив томондан ЖК 183-моддасининг 1-қисмида на­зарда тутилган ҳаракатлар монополияга қарши фаолият олиб бо­риш ваколат доирасига кирувчи органга ахборот бермасликдан ёки била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақ­дим қилишдан иборат бўлади.
4. Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига кўра, “Товар бо­зорларида рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг монополистик фаолиятини ва инсофсиз рақобатини чеклаш ҳамда тўхтатиб қўйиш соҳасида давлат сиёсатини монополияга қарши давлат органи олиб бо­ради"[202]. Буларга Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқа­риш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси[203], шунингдек, унинг ҳудудий органлари киради. Айнан қўмита бўлинмалари ва қўмитанинг ўзи бир бутунликда монопо­лияга қарши фаолият олиб боришга ваколатли орган сифатида қабул қилинади. Шу сабабли ахборот бермаслик ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни, била туриб, бошқа давлат ор­ганларига тақдим қилиш монополияга қарши қонунчиликни бу­зиш сифатида квалификация қилиниши мумкин эмас.
5. Ўзбекистон Республикасининг “Товар бозорларида моно­полистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида”ги амалдаги Қонунига асосан, давлат монополияга қарши орган сўров асосида унинг тури ва сифат хусусияти ҳамда хўжалик субъекти учун аҳамиятлилигидан қатъи назар исталган ахборотни олиш ҳуқуқига эга[204]. Масъул шахслар давлат қўмитасига ҳар қандай ахбо­ротни, яъни:
¨ хўжалик юритувчи субъектнинг устав жамғармасидаги акцияларнинг ўттиз бешдан ортиғини, улушини ҳар қандай усулда (харид қилиш, алмаштириш, ҳадяга олиш, ишончли бошқарув ва ҳоказо) олиши тўғрисида;
¨ хўжалик юритувчи субъектнинг тадбиркорлик фаолия­тини олиб бориш ёхуд унинг ижроия органи вазифаларини амалга ошириш шартларини белгилаш имконини берувчи ҳуқуқларни ҳар қандай усулда (сайлаш, келишув, топшириқ ва бошқалар орқали) олиши тўғрисида;
¨ битимлар тўғрисида, яъни унинг натижасида табиий мо­нополия субъекти товар ишлаб чиқариш (реализация) учун мўлжалланмаган, давлат томонидан тартибга солинадиган, асосий воситаларга мулк ҳуқуқини қўлга киритиши ёки асосий восита­лардан фойдаланиш ҳуқуқини олиши, агар ушбу асосий восита­ларнинг баланс қиймати табиий монополия субъекти маблағини ўн фоизидан ортиғини ташкил этса;
¨ табиий монополия субъекти бошқа хўжалик субъектига эгалик ҳуқуқини ёки табиий монополия тўғрисидаги қонунчилик билан тартибга солинадиган асосий воситаларнинг бир қисмидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган битимлар тўғрисида, агар ушбу асосий воситаларнинг баланс қиймати табиий монополия субъ­екти маблағининг ўн фоизидан ортиғини ташкил этса;
¨ холдинг ташкил этиш, яъни активлари қаторига бошқа ташкилотларнинг назорат пакети акциялари кирадиган очиқ тур­даги акциядорлик жамиятларини тузиш тўғрисида;[205]
¨ муайян хўжалик субъектининг товар бозоридаги, савдо-сотиқ ҳажми ва бозордаги улуши чегарасини белгиловчи маълу­мотларни. Бундай маълумотлар қаторига, масалан, товарларни реализация қилиш, уларни муайян ҳудудларга олиб кириш ва улардан олиб чиқиш ҳажми тўғрисидаги маълумотларни киритиш мумкин;
¨ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақо­бат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Комиссияси ёки уларнинг ҳудудий органлари томонидан монопо­лияга қарши қонунчиликни бузганлик тўғрисидаги ишларни тай­ёрлаш ва кўриш учун талаб этиладиган, шунингдек, унинг қарор ва йўриқномаларини ижро этиш учун зарур бўладиган маълумот­лар. Жавобгар шахслар нафақат керакли ҳужжатларни тақдим этиши, балки зарур ҳолларда ўзлари суҳбатларга келиб, ёзма ту­шунтириш беришлари лозим.
¨ монопол маҳсулотга қатъий ва тартибга солувчи нарх­ларни (тарифларни) шакллантириш, асослаш ва қўллашга доир;
¨ табиий монополия субъектлари томонидан истеъмолчи­ларга реализация қилинадиган товарлар ҳажми бўйича шартнома­ларига риоя қилинишига доир;
¨ табиий монополия субъектларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатишга доир;
¨ қонунчиликда белгиланган ҳолатларда молиявий-иш­лаб чиқариш гуруҳларини ташкил этишга доир маълумотларни беришлари шарт[206].
Маъмурий органларнинг талаби билан ёки талабисиз тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати юқоридагилар билан чегараланмасдан, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркор­ликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси талаби билан жавобгар шахслар бошқа маълумотларни ҳам тақдим этишлари лозим. Шу ўринда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш зарурки, монопо­лияга қарши органлар томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлар фақат монополия фаолиятини амалга ошириш ёки монополия фаолиятини амалга ошириш эҳтимоли мавжудлиги билан боғлиқ масалаларга тегишли бўлади, бундай масалаларга тегишли бўлмаган ҳужжатларни ушбу органлар талаб қилиши мумкин эмас. Акс ҳолда ҳокимият ваколатларини очиқчасига суии­стеъмол қилиш сифатида айбдор шахсларни жиноий жавобгар­ликка тортиш лозим бўлади.
6. Амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда масъул шахснинг мустақил равишда ёки монополияга қарши курашувчи органнинг талаби билан тақдим этиши лозим бўлган ҳужжат­ларни монополияга қарши курашувчи органларга тақдим этмас­лиги маълумотларни тақдим этмаслик деб тан олиниши ло­зим.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling