Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш
- Бухгалтерия ҳисоботларини бузиб кўрсатиш
- Хўжалик субъектининг иқтисодий ночорлигини бошқача яшириш белгиси бўйича
- Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида
- предмети
Молиявий-хўжалик фаолияти деганда, хўжалик ва тадбиркорлик тузилмаларининг уставида белгиланган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ, маҳсулот чиқариш, ишларни бажариш ва хизматларни амалга ошириш, молия-бухгалтерия, ҳисоб-китоб ва статистик ҳужжатларни юритиш, шунингдек, хўжалик субъектларининг молия, солиқ, банк, божхона ва бошқа органлар ҳамда хўжалик субъектлари билан ўзаро муносабатлари тизимини тушуниш керак.
Маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш – почта орқали жўнатиш билан, бевосита ваколатли шахс томонидан ёки хўжалик субъектининг бошқа вакили орқали тақдим этиш орқали тақдим этиш мумкин – ушбу ҳолатлар қилмишнинг квалификациясига таъсир этмайди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиш улар шундай маълумотларни тақдим этишга ваколатли ёки жавобгар шахс томонидан расмий равишда тақдим этилгандагина ижтимоий хавфли қилмишни вужудга келтиради. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар норасмий равишда тақдим этилганда банкротликни яшириш деб қаралмаслиги лозим. 9. Банкротликни яшириш бухгалтерия ҳисоботларини бузиб кўрсатиш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Бухгалтерия ҳисоботи деганда, ташкилотнинг мулкий ва молиявий ҳолати ҳамда унинг ҳисобот даври (ой, квартал, йил) мобайнида бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида белгиланган шаклда тузиладиган маълумотларнинг ягона тизими тушунилади[187]. Бухгалтерия ҳисоботларини бузиб кўрсатиш деганда, хўжалик субъекти молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳаққоний ҳолатини акс эттирмайдиган ҳар қандай ҳаракатлар натижасида келиб чиқадиган ушбу оқибатларни тушунмоқ лозим. Ушбу ҳаракатлар маълумотларни тўлиқ ёки қисман тақдим этмаслик, балансни шакллантиришда айрим усуллардан фойдаланиш ва ҳоказо - бухгалтерия ҳисоботларини бузиб кўрсатишнинг аниқ усуллари жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди. 10. Хўжалик субъектининг иқтисодий ночорлигини бошқача яшириш белгиси бўйича тадбиркорлик субъекти фаолиятининг банкротлик белгиларини аниқлаш имконини берадиган маълумотларни давлатнинг ваколатли органлари томонидан етарлича олинмаслигига қаратилган ҳаракатлари натижаларини квалификация қилиш лозим. Бу усуллар қаторига, масалан, банк ҳисоб рақамини ёпмаслиги ва бу ҳақда ваколатли давлат органларига хабар бермаганлиги учун ҳисоб рақамида кам аҳамиятли операцияларни амалга ошириб қўйиш, бухгалтерия ҳисоботларини ва бошқа ҳужжат ва маълумотларни турли баҳоналар билан тақдим этмасликни киритиш мумкин. Банкротликни яширишнинг бошқа усулларига, шунингдек, қарздор юридик шахс – раҳбарнинг, қарздор – якка тартибдаги тадбиркорнинг банкрот деб эълон қилиш тўғрисида ариза билан хўжалик судига мурожаат этиш мажбуриятини бажармаслиги, агар: ¨ бир ёки бир нечта кредиторнинг талабларини қондириш қарздорнинг бошқа кредиторлар олдидаги пул мажбуриятларини ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришини имконсиз қилиб қўйишга олиб келадиган бўлса; ¨ қарздор юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ қарздорни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишга ваколатли бўлган – орган томонидан қарздорнинг банкротлик тўғрисидаги аризаси билан хўжалик судига мурожаат этиши ҳақида қарор қабул қилинган бўлса; ¨ қарздор унитар корхона мол-мулкининг эгаси ваколат берган орган томонидан қарздорнинг аризаси билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса; ¨ ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратилганда бундай ундирув қарздорнинг хўжалик фаолиятини имконсиз қилиб қўяди деб ҳисоблашга асослар бўлса[188]. Белгиланган ҳолатларда хўжалик судига ариза бериш муддати ўтганидан кейин берилган бўлса, банкротликни яшириш тугалланган деб ҳисобланиши лозим – қайд этилган ҳолатлар юзага келган пайтдан эътиборан бир ой. 11. Шуни эътиборга олиш лозимки, банкротликни яшириш ҳам, иқтисодий ночорликни яшириш каби, давлат ваколатли органларига маълумотларни топширмаслик, яъни хўжалик субъекти томонидан ҳисобот бериши лозим бўлган ва ушбу органларнинг Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича қўмитага керакли маълумотларни тақдим эта олмаслигидир[189], бундан ташқари, хўжалик субъектининг банкротликни реал ва потенциал контрагентларидан яширишидир. 12. Жиноят кўп миқдордаги зарар етказиш тарзидаги ижтимоий хавфли оқибат келиб чиққан пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади. Зарар кредиторларга, шунингдек, давлатга мажбурий тўловларни ва йиғимларни тўлаш бўйича етказилади. Шуни алоҳида эътиборга олиш лозимки, қарздор қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун мулкий жавобгар бўлса, айни шу фуқаро, шунингдек, ўз иштирокидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича қарздор юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) кредиторлар ҳисобланишмайди[190]. 13. Айбдорнинг қилмишини, агар унинг ҳаракатлари билан келиб чиққан кўп миқдорда зарар етказиш каби оқибат ўртасида сабабий боғланиш мавжуд бўлсагина, шарҳланаётган ушбу модда бўйича квалификация қилиш мумкин. 14. Субъектив томондан жиноят тўғри ёки эгри қасд билан содир этилиши мумкин. Шахс қарздор ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор банкрот ҳолатидалигини ва унинг содир этган ҳаракатлари ҳуқуққа хилофлигини англаб етади, кўп миқдорда зарар етказиши мумкинлигини кўра билади ва буни хоҳлайди ёки англаган ҳолда содир этилишига йўл қўяди ёхуд унинг оқибатига бефарқ қарайди. Жиноят мотивлари ғаразли, баъзида бошқача бўлиши мумкин, лекин жиноий қилмиш квалификациясига таъсир этмайди. Банкротликни яширганлиги учун мансабдор шахс мукофотланган бўлса, унинг қилмиши жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 181 ва 210-моддалари бўйича квалификация қилиниши керак. 15. Жиноят субъекти давлат ваколатли органларига ёки реал ва потенциал контрагентларга молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳолати ҳақида маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юкланган шахс ҳисобланади, аниқроғи, хўжалик субъектининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, унинг раҳбари, ўринбосари, бош бухгалтер, молия бўлими бошлиғи, якка тартибдаги тадбиркор ва ҳоказолар, бундан ташқари, баъзи ҳолларда жиноят субъекти ташқи бошқарувчи, тугатиш комиссияси аъзолари ёки тугатувчи шахс ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳар бир алоҳида ҳолатда, шахсни жиноят субъекти сифатида жавобгарликка тортишда унинг ваколатли давлат органларига ёки реал ва потенциал контрагентларга маълумотларни топшириш учун масъуллигини аниқлаш лозим. 16. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида рағбатлантирувчи норма мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 182 - м о д д а. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш Божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин кўп миқдорда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш: а) жуда кўп миқдорда; б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб; г) хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Шарҳланаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, унинг содир этилиши назорат қилиб бўлмайдиган товарлар муомаласини ёки улардан айримларининг республика ҳудудида тақчиллиги ҳолатини келтириб чиқаради. Шу билан биргаликда Жиноят кодексида кўрсатилган бошқа жиноятларнинг содир этилишига асос яратиб беради, масалан, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний кириш ёки чет элга чиқиш. Шарҳланаётган ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш иқтисодий барқарорликни издан чиқаради, инфляция даражаси ошишига реал хавф туғдиради, бу эса жамиятнинг иқтисодий асосларига путур етказиб, бозор иқтисодиётига ўтишни қийинлаштиради. 2. Жиноят объекти давлат ва жамиятнинг иқтисодий манфаатлари ҳисобланади, чунки, биринчидан, бу қилмишни содир этиш натижасида олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган товарларга қўйилган божлар давлат бюджетига келиб тушмайди, иккинчидан, республикадан мамлакат иқтисодий аҳамиятига эга бўлган, чиқарилиши таъқиқланган товарлар чиқиб кетишига йўл қўйилган бўлади. Жиноятнинг бевосита объекти товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказишнинг белгилаб қўйилган тартиби ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асослари ҳисобланади. 3. Божхона қонунчилигини бузишнинг факультатив объекти предмети ва субъектига қараб, Ўзбекистон аҳолисининг соғлиғи, жамиятнинг ахлоқий ва руҳий таянчлари, республиканинг тарихий-маданий мероси бўлиши мумкин. 4. Жиноятнинг предмети ҳар қандай товарлар (масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, мебель, ҳайвонлар ва ҳоказо) ёки моддий қимматликлар бўлиши мумкин. Товарлар – “ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан, валюта ва валюта бойликлари, электр, иссиқлик энергиялари ва энергиянинг бошқа турлари, транспорт воситалари, интеллектуал мулк объектлари”[191] бўлиши мумкин. Товар сифатида, шунингдек, уй ва ёввойи ҳайвонлар ҳам ҳисобланади. Санаб ўтилганлардан қуйидагилар товар ҳисобланмайди: йўловчилар ва товарларни ташиш учун фойдаланиладиган воситалар, шу жумладан контейнерлар ва бошқа транспорт ускуналари[192]. Шунга алоҳида эътибор бериш лозимки, кўрсатилган ашёлар ушбу жиноятнинг предмети бўлиши учун эркин суратда бошқа шахсларга берилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб олиш, юридик шахсни қайта ташкил этиш) тартибида ёхуд бошқа усул билан, агар улар муомаладан чиқарилмаган ёки уларнинг муомалада бўлиши чеклаб қўйилмаган бўлса, бир шахсдан иккинчи шахсга ўтишини ва муайян муомала иштирокчиларигагина қарашли бўла оладиган ёки муомалада бўлишига махсус рухсатнома билан йўл қўйиладиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг (чет эл валютаси, дори-дармон) турлари қонунда кўрсатилган тартибда белгиланади[193]. Муайян ашёнинг муомала муносабатларида мавжуд эмаслиги ушбу ашё мазкур жиноят предмети бўла олмаслигидан далолат беради (масалан, божхона қонунчилигини бузишга лицензия, штамп, муҳрга оид муносабатларни киритиб бўлмайди). 5. Бошқа қимматликларга шундай ашё ва буюмлар кирадики, улар ўзининг тури, ҳолати ва қийматидан қатъи назар, алоҳида тарихий, бадиий, илмий ёки маданий аҳамият касб этади[194]. Бундай қимматликларга нумизматика, қадимий буюмлар, санъат асарлари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқалар киради. Ушбу ашё ва буюмлар муомала воситаси бўла олади, лекин уларнинг фарқли жиҳати алоҳида тарихий, бадиий, илмий ёки маданий аҳамиятидир. Қимматликларнинг ушбу жиҳатларини белгилаш учун тергов органлари ва судлар тегишли экспертизаларни тайинлашлари лозим. 6. Ушбу модда доирасида ашё ва буюмларнинг товар ёки қимматликлар эканлигини белгилашда айбдор томонидан улардан қандай мақсадларда фойдаланилиши аҳамият касб этмайди. Улар тадбиркорлик ёки шахсий истеъмол мақсадларида фойдаланилиши мумкин. Қуйидагилар ушбу жиноятнинг предмети бўла олмайди: кучли таъсир қилувчи, заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, гиҳёвандлик воситалари, психотроп моддалар, диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализмни тарғиб қилувчи материаллар, ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролларининг бошқа турлари, оммавий қирғин қуролларини яратишда фойдаланилиши мумкин бўлган материал ва мосламалар. Чунки шарҳланаётган ижтимоий хавфли қилмишни ушбу предметлар билан содир этиш ЖКнинг тегишли моддаларида назарда тутилган ижтимоий хавфли фаолият назарда тутилга жавобгарликни келтириб чиқаради. 7. Божхона қонунчилигини бузишнинг объектив томонини юқорида кўриб ўтилган предметларни (товарлар ёки бошқа қимматликларни) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтиш ташкил этади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling