Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet98/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ўчириб юборишда эса махсус дастур ва воситалар ёрдамида маълумотларни қайта тиклаб олиш имконияти мавжуд бўлади. Масалан, МS-DOSни “Undelete” ва бошқа шунга ўхшаш дастур­лари орқали тиклаш мумкин. Шунинг учун, агар айбдор томони­дан маълумотларни қасддан ўчириш содир этилса, айбдорнинг ҳаракатларини маълумотни йўқотишга суиқасд сифатида квали­фикация қилмоқ лозим. Худди шунингдек, бошқа фойдаланувчи ёки тизимлардан олиш мумкин бўлган маълумотларни йўқотиш ҳам суиқасд сифатида кўрилади.
Файлнинг қайта номланишига йўқ қилиш деб қарамаслик ке­рак. Худди шунингдек, эски файлларнинг ўзидан ўзи ўчиб кети­шини ҳам йўқ қилиш деб ҳисоблаш мумкин эмас.
Ахборотнинг бошқа машина ташувчига ўтказилишини ҳам, шу хатти-ҳаракат натижасида қонуний фойдаланувчиларнинг ах­боротдан фойдаланиши жиддий равишда қийинлашмаган ёки ун­дан фойдаланиш мумкин бўлмаган тақдирда, ахборотни йўқотиш деб квалификация қилиш мумкин эмас. Ахборотни бошқа машина ташувчига (диск, бошқа компьютерга ва ҳоказоларга) ўтка­зишдаги айбдорнинг хатти-ҳаракатини ахборотни қасддан олиб қўйиш деб қараш даркор.
18. Ахборот тизимидаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, йўқотиш, олиб ташлаш ёки йўқ қилиб юбориш анча миқдордаги (бу миқдор ЖК Махсус қисмининг VIII бўлимида келтирилган) зарар етказилган пайтдан эътиборан тугалланган деб топилади. Агар етказилган зарар белгиланган меъёрдан кам бўлса, айбдор­нинг ҳаракатларини ахборот тизимидаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, йўқотиш, олиб ташлаш ёки йўқ қилиб юбориш шак­лидаги жиноят сифатида квалификация қилиш мумкин эмас.
Агар айбдор ЖК 174-моддаси диспозициясида кўрсатилган ҳаракатларни ғаразли мақсадларда содир этиб, анча миқдорда за­рар етказмоқчи бўлган бўлса-ю, бироқ унга боғлиқ бўлмаган ҳолат­ларда (масалан, ахборот тизимининг ўчиб қолиши) бундай зарар етказилмаган бўлса, айбдорнинг ҳаракатларини ғаразли мақса­дини ҳисобга олган ҳолда, ахборотлаштириш қоидаларини бу­зишга суиқасд сифатида баҳолаш лозим (ЖК 25 ва 174-модда­лари).
19. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жи­ноятнинг мотив ва мақсади унинг квалификациясига таъсир кўрсатмайди. Ахборотлаштириш тизимидан фойдаланишга рух­сат бўлгани ҳолда тегишли ҳимоя чораларини кўрмаслик эҳтиёт­сизлик шаклида ифодаланиши мумкин.
Жиноят содир этиш мотиви ҳар хил (рашк, ўч олиш, безори­лик ва ҳоказолар) бўлиши мумкин ва у жиноятни квалификация қилишга таъсир кўрсатмайди.
20. Жиноятнинг субъекти ахборот тармоқларидан фойдала­нишга рухсати бўлган ҳамда бундай рухсатга эга бўлмаган 16 ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин. Агар ахборотлашти­риш қоидаларини бузиш ўз мажбуриятлари бўйича ахборот тизи­мига ёки тармоғига кириш имкониятига эга бўлган мансабдор шахс томонидан содир этиладиган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 174-моддаси ва зарурий белгилари мавжуд бўлганда мансаб жи­ноятини содир этганлиги учун жиноятлар мажмуи бўйича квали­фикация қилинади.
21. ЖК 174-моддаси 2-қисми:
а) компьютер тизимларида сақланаётган маълумотлар ёки дастурларни ўзгартириш мақсадида тегишли рухсатсиз компью­тер вируслари ёки дастурларини ишлаб чиққанлик ва тарқатган­лик;
б) рухсати бўлмагани ҳолда ахборот тизимидан фойдаланиш маълумотларнинг бузилиши, олиб ташланиши (олиб қўйилиши, йўқ қилиб юборилиши ёки бу тизимнинг ишдан чиқишига сабаб бўлиши) кабиларга олиб келганлиги учун жавобгарликни кўзда тутади.
22. Дастур – муайян натижа олиш мақсадида ЭҲМ, ЭҲМ шоҳобчалари ва бошқа компьютер воситаларининг ишлаши учун мўлжалланган маълумотлар ва кўрсатмалар мажмуи. Шунингдек, дастур тушунчасига тайёрланган материаллар қайта ишланаётган дастурларни ҳам киритиш лозим.
23. Компьютер вируслари компьютер ишига турли тарзда халақит бериш, маълумотлар базаларини йўқ қилиб юбориш ху­сусиятига эга бўлади. Вируслар ўз ҳолича бошқа дастурларга қўшилади ва улар ишга туширилиши натижасида турли хил (маълумотларни йўқотиш ва ишдан чиқариш) операцияларни амалга оширади. Ахборотлаштириш қоидаларини бузишнинг ушбу усули кенг тарқалган. Ҳозир дунё бўйича жуда кўп компью­тер вируслари мавжуд (4000 дан зиёд). Бироқ уларни бир неча гуруҳларга ажратиш мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling