Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Ахборот тармоғи ёки тизимида мавжуд бўлган ахборотлар


Download 1.53 Mb.
bet95/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ахборот тармоғи ёки тизимида мавжуд бўлган ахборотлар – бу қайд этилган, қайта ишланаётган ва улардан фойдаланиш қоидалари (тартиби)ни белгиловчи, мулкдорнинг идентификация қилиш аломатларига эга бўлган компьютерлар (ЭҲМ), шунин­гдек, ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурлар ёрдамида фой­даланиладиган, шахслар, предметлар, фактлар, ҳодисалар, воқеа­лар ва жараёнлар ҳақидаги маълумотлар ҳисобланади.
ЭҲМ учун дастурлар сифатида ЭҲМ тармоқлари ва бошқа компьютер воситалари ёрдамида маълум бир натижага эришиш ҳамда ЭҲМ фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган маълумотлар ва буйруқлар мажмуини тушуниш лозим, маълу­мотлар базаси деганда эса – шундай тартибда тизимлаштирилган маълумотлар мажмуи (масалан, тармоқлар, ҳисоботлар) тушуни­ладики, улар ЭҲМ ёрдамида аниқланиши ва қайта ишланиши ло­зим.
Бундай ахборотнинг ўзига хослиги унинг оддий кўчирилиши, қайта ишланиши ва кўпайтирилишига кўра белгиланади; ахбо­ротни олиш чоғида, ашёни олишдан фарқ қилган ҳолда, у даст­лабки манбада енгил сақланади; ахборот сақловчи файлга бир вақтнинг ўзида бир неча фойдаланувчи мурожаат қилиши мум­кин.
Ахборот тизими – деганда ахборотларни тўплаш, сақлаш, қидириш, қайта ишлаш ва фойдаланишни таъминлаб берувчи, ахборотлаш­тириш манбалари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари­нинг ташкилий тартибга солинган мажмуи тушунилади.
Ахборот манбалари сифатида эса ахборот тизими таркибида элек­трон шаклдаги маълумотлар банки, маълумотлар базаси ва маълумотлар тушунилади.
Ахборот технологияси тушунчаси орқали ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойда­ланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар мажмуи англашилади.
Ахборот тизимларини кимнинг ҳисобига ташкил этилганлиги (давлат, юридик, жисмоний шахс ҳисобига), фаолият доираси (республика, ҳудудий), қўлланиш ва фойдаланиш доираси (соҳа­вий ва соҳалараро) бўйича турларга ажратиш мумкин. Бироқ ах­борот тизими ушбу жиноят бўйича тажовуз қилиш предметини белгилашга таъсир этмайди.
4. Объектив томондан ушбу жиноят қуйидаги муқобил ҳара­катларни содир этишда:
¨ аахборот тармоғидан рухсатсиз фойдаланишда;
¨ ффойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда тегишли ҳимоя чорала­рини кўрмасликда;
¨ аахборот тармоғидан қонунга хилоф равишда ахборот олишда;
¨ аахборот тизимидан фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда ун­даги маълумотларни қасддан ўзгартиришда;
¨ аахборот тизимидан фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда ун­даги маълумотларни қасддан йўқотишда;
¨ аахборот тизимидан фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда ун­даги маълумотларни қасддан олиб ташлашда;
¨ аахборот тизимидан фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда ун­даги маълумотларни қасддан йўқ қилиб юборишда ифодала­нади.
Айбдор томонидан юқорида кўрсатилган ҳаракатлардан бири­нинг содир этилиши ЖК 174-моддаси 1-қисми бўйича жавобгар­ликка тортилади.
5. Ахборот тармоғига кириш деганда, ЭҲМ воситаларидан фойдаланган ҳолда ушбу тармоққа киришнинг ҳар қандай шакли тушунилиши лозим. Ахборотга кириш ҳуқуқий ҳамда ҳуқуққа хилоф бўлиши мумкин. Ҳуқуқий кириш ахборот тармоғи ресурс­ларидан фойдаланишга қаратилган ҳар қандай (оғзаки, ёзма ёки электрон) шаклдаги рухсат олишда ифодаланади. Ўзининг моҳияти жиҳатидан рухсат олиш шахсга фойдаланувчи сифатида расмийлаштирилишга ва киришга имконият берувчи фойдала­нувчи парол ҳақида хабар беришда ифодаланиши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling