Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet94/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Предмети моддий қийматга эга бўлган кўчар ва кўчмас мулклар бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, нобуд қилиниши ёки зарар етказилиши на­тижасида Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан жавоб­гарлик назарда тутилган предмет ва ашёлар ушбу жиноятнинг предмети ҳисобланмайди. Масалан, қасддан ўрмонни нобуд қи­лиш ёки унга зарар етказиш, ҳужжат, штамп, тамға, муҳр ва блан­каларга зарар етказиш, темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти воситалари ёки йўлларини ёхуд ҳарбий мулкни нобуд қилиш ёки зарар етказишга қаратилган ҳаракатлар бўйича айбдор шахслар қилмиши ЖК 198, 227, 263 ва 296-моддалари бўйича квалифика­ция қилиниши лозим.
Модда диспозициясида тўғридан-тўғри кўрсатилганидек, айб­дорнинг шахсий мулки ушбу жиноят предмети бўлиши мумкин эмас. Айбдор томонидан жиноят изларини яшириш мақсадида талон-торож қилинган мулкни нобуд қилиш тегишли талон-то­рожлик жиноятлари таркибини қамраб олади ва ЖК 173-моддаси бўйича қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
3. Жиноят объектив томондан ўзганинг мулкини қасддан но­буд қилиш ёки унга анча миқдорда зарар етказишда ифодаланади.
(Мулкни нобуд қилиш ёки зарар етказиш тушунчалари ЖК 172-моддаси шарҳида берилган).
Моддий қимматликлардан ўз мақсадида фойдаланишни нобуд қилиш сифатида эътироф этиш мумкин эмас (масалан, давлат корхонасининг фондидан ноқонуний равишда олинган бензинни ишлатиб юбориш). Айбдорнинг бундай ҳаракатлари, зарурий бел­гилар мавжуд бўлганда, талон-торож қилишни ташкил этиши мумкин.
4. Объектив томонининг зарурий белгиси анча миқдорда зарар етказиш ҳисобланади.
Анча миқдордаги зарар деганда, энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар ту­шунилади (Жиноят кодексининг Махсус қисми VIII бўлимига қа­ранг). Зарар миқдори етказилган моддий зарарнинг фактик ҳола­тидан келиб чиқиб белгиланиши лозим. Агар шахс томонидан ҳаракат содир этилиши натижасида фактик жиҳатдан белгилан­гандан кам миқдорда зарар етказилган бўлса, бироқ айбдорнинг нияти анча миқдорда зарар етказилишига қаратилган бўлса, қил­миш айбдорнинг ниятига қараб мулкни қасддан нобуд қилиш ёки зарар етказишга суиқасд қилиш сифатида квалификация қили­ниши лозим.
5. Шарҳланаётган жиноят моддий таркибли бўлганлиги учун анча миқдордаги зарар етказилган пайтдан эътиборан тугаллан­ган деб ҳисобланади. Қилмиш ва келиб чиққан оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш муҳим ҳисобланади.
6. Агар мулкни қасддан нобуд қилиш ёки зарар етказиш нати­жасида ушбу жиноят таркибини қамраб олмайдиган оқибатлар келиб чиқса (масалан, жабрланувчига тан жароҳати етказилса), қилмиш жиноятлар жами бўйича квалификация қилиниши ке­рак.
7. Жиноят субъектив томондан қасддан содир этилади. Айб­дор ўзига тегишли бўлмаган мулкни нобуд қилиш ёки зарар етка­зиш ҳуқуққа хилофлигини англаб етади ва мулкдорга ёки мулк­нинг бошқа эгасига анча миқдорда зарар етказилиши мумкинли­гини кўра билади ва шу билан бирга бундай оқибат келиб чиқи­шини хоҳлайди ёки бунга онгли равишда йўл қўяди ёхуд улар ке­либ чиқишига нисбатан бепарво бўлади. Мазкур жиноят мақсади (тўғри қасддан) ва мотивининг мазмуни ғаразли ҳисобланмайди ҳамда қилмишни бошқа турдаги жиноятга (масалан, қўпорувчи-ликка) айлантирадиганларидан ташқари ҳар қандайи (безорилик, ўч олиш, ҳасад, рашк ва ҳоказо) бўлиши мумкин.
8. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо бўлади. Агар мулкни қасддан нобуд қилиш ёки зарар етказиш мансабдор шахс томонидан амалга оширилган бўлса, унда унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 173-моддаси ва 205-моддалари бўйича квалификация қилиниши лозим.
ЖК 173-моддаси 2, 3-қисмларида кўрсатилган жиноятнинг квалификация қилинган таркиби бўйича жиноий жавобгарлик ўн тўрт ёшдан келиб чиқади.
9. ЖК 173-моддаси 2-қисмида қуйидаги оғирлаштирувчи ҳо­латларда жиноят содир этганлик учун жавобгарлик кўзда тути­лади:
а) миллатлараро ёки ирқий адоват ёхуд диний таассублар за­мирида;
б) атрофдагилар учун хавфли усулда;
в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда.
10. Агар шахс мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар ет­казишни миллатлараро ёки ирқий адоват мотивлари бўйича содир этган бўлса, ёки мулкка зарар етказиш айбдорнинг мулк тегишли бўлган ўзга шахс ёхуд улардан бири муайян бир ирққа, миллатга ёки халққа тегишлилиги тўғрисида субъектив тасаввури асосида содир этилса, мулкни нобуд қилиш сифатида қаралиши лозим. Айнан шахснинг кўрсатилган гуруҳга тегишлилиги ва анъ­аналарни амалга ошириши мулкнинг нобуд қилиниши ва унга зарар етказилишининг асосий сабаби ҳисобланади. Агар айбдор санаб ўтилган мотивлар бўйича инсон ҳаётига, соғлиғига қарши ёки шахсга қарши бошқа жиноятларни содир этса, шу билан бирга жабрланувчининг мулкига зарар етказиб нобуд қилса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида шарҳланаётган модда бўйича ва Жиноят кодексининг шахсга қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддалари бўйича квалификация қилиниши лозим.
11. Шуни таъкидлаш зарурки, миллатлараро ёки ирқий адо­ватни нафақат шахснинг муайян миллат ёки ирққа тегишлилиги билан, шунингдек, инсоният фаолиятининг турли соҳаларида акс этувчи ўзига хос хусусиятларга эга бўлган турли хил маданият, ижтимоий ва бошқа гуруҳларга (қабила, уруғ) тегишлилиги билан ҳам ифодалаш мумкин.
12. Диний таассублар – бу шахснинг муайян гуруҳ, диний йўналиш, конфессия вакилларининг норасолиги, чекланганлиги, зарарлилиги тўғрисидаги объектив асосга эга бўлмаган ички та­савву-ри. Одатда, ушбу тасаввурлар диний фанатизм, диний ғоя­ларни но-тўғри тушуниш, зарур диний маданиятнинг мавжуд эмаслиги билан асосланади. Ушбу ҳолатлар жазо тайинлашда инобатга олиниши мумкин, бироқ улар қилмишни квалификация қилишга таъсир этмайди.
13. Ўзга миллат, ирқ ёки халқнинг вакили мулкига ғаразли, рашк ва ўч олиш мақсадида тажовуз қилишни ЖК 173-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан квалификация қилиш мумкин эмас, айбдорнинг бундай ҳаракатлари ЖК 173-моддаси 1-қисми билан қамраб олинади.
Шу билан бирга, агар ушбу миллатлараро ёки ирқий душман­лик ёхуд диний қарашлар мотиви бўйича жиноятни содир этишда айбдорда айни вақтда мустақил квалификация қилиш белгисини ташкил этувчи бошқа мотив мавжуд бўлганлиги ҳам аниқланади­ган бўлса, унда булар квалификация қилишда ўз аксини топиши лозим. Масалан, мулкни атрофдагилар учун хавфли усулда ёки кўп миқдорда зарар етказган ҳолда нобуд қилиш.
14. Атрофдагилар учун хавфли усулда деганда, мол-мулкни нобуд қилиш ёки унга зарар етказишга қаратилган ҳаракатларни содир этишда катта табиий офат ва вайроналик юз бериши хав­фини келтириб чиқариш ва инсонларнинг қурбон бўлиши, инсон соғлиғи учун хавфли ҳолатнинг вужудга келишига сабаб бўлувчи усуллардан фойдаланиш тушунилади. Уларга мулкка ўт қўйиш, уни портлатиш, чўктириб юбориш, ҳайвонларни заҳар­лаш, транспорт ҳалокатларини уюштириш ва ҳоказо усулларни қўллаш киради.
Усул ҳақиқий хавф туғдириши лозим, акс ҳолда, айбдорнинг мулкни нобуд қилиш ёки унга зарар етказишга қаратилган ҳара­катлари атрофдагилар учун хавфли усулда содир этилган деб то­пилиши мумкин эмас. Хавф тахминий ёки яширин бўлмасдан бошқа шахсларнинг манфаатларига зарар етказиш муайян ҳолат­ларда ошкора бўлиши лозим. Шуни таъкидлаш зарурки, шарҳла­наётган жиноятни содир этаётиб, айбдор, содир этаётган ҳаракати билан объектив томондан асосланган муайян мулкка зарар етка­зишни ҳамда жабрланувчи ва бошқа шахсларнинг манфаатларига зарар етказаётганлигини англаганлигини аниқлаш лозим.
15. Шунга эътибор бериш керакки, агар жиноят предмети шахсий мулк ҳисобланмаса, унга нисбатан ушбу жиноятни атрофдагилар учун хавфли усулда содир этилиши бошқача тартибда кўриб чиқилади. Агар ўзганинг мулкини ёқиш, портлатиш ёки бошқа ижтимоий хавфли усуллар билан қасддан содир этилса, бунинг натижасида ўзганинг мулкига зарар етказилса, айбдор­нинг ҳаракатларини келиб чиққан оқибатларга қараб квалификация қилиш лозим.
16. Агар атрофдагилар учун хавфли усулда мулкни нобуд қи­лиш ёки зарар етказишга қаратилган ёқиш, портлатиш ёхуд бошқа ҳаракатлар натижасида айбдорнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда мулкка зарар етказилмаса, қилмиш ЖК 25-мод­даси 2-қисми ва 173-моддаси 2-қисми бўйича квалафикация қи­линади. Бошқа мулкни нобуд қилиш ёки зарар етказиш ўзга шахсларга хавф туғдирмаган ҳолда, ашё ва предметларни ёқиб юбориш Жиноят кодексининг тегишли моддаларида кўрсатилган мулкни қасддан нобуд қилганлик ёки зарар етказганлик натижа­сида келиб чиқадиган оқибатнинг хусусияти ва даражасига қараб квалификация қилиниши лозим. Бундай ҳолатларда мулкни ат­рофдагилар учун хавфли усулда нобуд қилиш белгиси бўйича квалификация қилишга йўл қўйилмайди.
17. (Кўп миқдор тушунчаси тўғрисида ЖК Махсус қисми VIII бўлими шарҳига қаранг).
18. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етка­зишни алоҳида квалификация қилиш белгилари ЖК 173-моддаси 3-қисмида берилган. Булар:
а) хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати би­лан шахснинг ёки унинг яқин қариндошларининг мулкига нисба­тан;
б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш.
19. Айбдор қилмишини ЖК 173-моддаси 3-қисмининг “а” банди бўйича квалификация қилиш учун ўзаро боғлиқ бўлган икки элемент мавжуд бўлиши лозим:
¨ ж жиноят шахс ёки унинг яқин қариндошига нисбатан;
¨ ш шахс ёки унинг яқин қариндоши ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан содир этилади.
Яқин қариндошлар ота-она, ака-ука ва опа-сингиллар, бола­лар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, неваралар, шунин­гдек, эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укаси ва опа-синглиси ҳисоб­ланади. Яқин қариндош сифатидаги шахслар рўйхати қонунчи­ликда аниқ белгиланган бўлиб, уларни кенгайтиришга йўл қўйилмайди. Бошқача айтганда, ушбу гуруҳга кирмайдиган бошқа шахслар ва шарҳланаётган жиноятнинг уларга қарши со­дир этилиши уларнинг яқин қариндош деб ҳисобланишига олиб келмайди.
20. Хизмат бурчи – бу давлат, хусусий ёки бошқа (нодавлат) белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва фаолияти қонун­чиликка зид келмайдиган ташкилот ва корхоналар билан тузилган меҳнат шартномасидан келиб чиққан ҳолда шахснинг ўз хизмат (меҳнат) вазифалари доирасига кирадиган фаолияти  доирасидир[112].
21. Фуқаролик бурчи – бу фуқаро томонидан унинг зимма­сига қонун билан махсус юклатилган мажбуриятларнинг амалга оширилиши, шунингдек, бошқа ижтимоий фойдали ҳаракатлар содир этилиши (тайёрланаётган жиноят тўғрисида ёхуд қидири­лаётган шахс турган жой ҳақида ҳокимият органларига хабар бер­ганлиги)[113].
22. ЖК 173-моддаси 3-қисмининг “а” бандидаги жиноятни квалификация қилишда ушбу ҳаракатлар шахснинг хизмат ёки жамоат мажбуриятларини бажариш вақтида ёхуд бошқа вақтда содир этганлиги аҳамият касб этмайди. Жиноий қилмиш унинг ўз мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ равишда содир этил­ганлигини аниқлаш муҳимдир.
23. Ўзининг хизмат ёки фуқаролик бурчини қонуний асос­ларда бажараётиб, мулкни қасддан нобуд қилган ёки унга зарар етказган шахснинг ҳаракати ЖК 173-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича квалификация қилинади. Агар шахснинг ҳаракатлари ҳуқуққа хилоф (масалан, хизмат ваколатларини суиистеъмол қи­лиш) бўлса, айбдор бундай ҳаракатларга жавоб тариқасида жи­ноят содир этса, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 173-моддаси 3-қисми­нинг “а” банди билан квалификация қилиш мумкин эмас.
24. Жиноят жабрланувчи ўз ҳуқуқий ҳаракати асосида хизмат ёки фуқаролик бурчини амалга оширишига тўсқинлик қилиш мақсадида, яъни жабрланувчи ўз бурчини бажаришидан олдин ёки бундай бурчни бажарганлиги учун ўч олиш мотиви билан со­дир этилади.
Айбдорнинг ҳаракатларини квалификация қилишда жиноятчи томонидан жабрланувчи ёки унинг яқин қариндоши томонидан хизмат ёки фуқаролик бурчлари бажарилаётганлигини англаб ет­ганлигига алоҳида эътибор бериш лозим. Агар жабрланувчи ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётганлиги айбдорга маълум бўлмаса, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар ет­казиш тариқасида квалификация қилиниши мумкин эмас. Қонун айбдор ўз хизмат ёки фуқаролик бурчларини бажараётган шахс­нинг мулкига қарши ҳаракат қилаётганлиги ва айнан шу муноса­бат билан унинг мулкига тажовуз қилаётганлигини англаб етган деб тахмин қилади.
25. ЖК 173-моддаси 3 қисмининг “а” бандига кўра жабрла­нувчи ёки унинг яқин қариндоши ўз хизмат ёки ижтимоий бурч­лари соҳасига кирувчи ҳаракатларни қачон содир этганлигидан ва ушбу ҳаракатларни содир этгандан сўнг қанча вақт ўтганлигидан қатъи назар жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
26. ЖК 173-моддаси 3-қисмининг “б” бандида кўрсатилган алоҳида квалификация қилинадиган белги, олдин шарҳланган белгини сўзма-сўз такрорлайди (ЖК 164-моддаси шарҳига қа­ранг) ва ушбу жиноятга нисбатан ҳеч қандай махсус ўзига хос хусусиятларга эга эмас.
27. Шарҳланаётган модданинг 4-қисмида рағбатлантирувчи норма назарда тутилган бўлиб, унга мувофиқ етказилган моддий зарар қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқаси­даги жазо қўлланилмайди. Ушбу белги ЖК 168-моддаси 4-қисми­даги белгини такрорлайди ва қўшимча шарҳ талаб этмайди.
174 - м о д д а. Ахборотлаштириш қоидаларини бузиш
Ахборотлаштириш қоидаларини бузиш, яъни ахборот тар­моғидан рухсатсиз фойдаланиш ёки фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда тегишли ҳимоя чораларини кўрмаслик ёки ахбо­ротлар тармоғидан қонунга хилоф равишда ахборотлар олиш, шунингдек, ахборотлаштириш тизимидан фойдаланишга рух­сати бўлган ҳолда ундаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, йўқотиш, олиб ташлаш ёки йўқ қилиб юбориш анча миқдорда за­рар етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваригача миқ­дорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жа­золанади.
Компьютер тизимларида сақланаётган маълумотлар ёки дастурларни ўзгартириш мақсадида тегишли рухсатсиз компь­ютер вируслари ёки дастурларини ишлаб чиқиш ва тарқатиш, шунингдек, рухсати бўлмагани ҳолда ахборот тизимидан фойда­ланиш маълумотларнинг бузилиши, олиб ташланиши, йўқ қилиб юборилиши ёки бу тизимнинг ишдан чиқишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қи­либ, уч ойдан олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
1. Ахборотлаштириш қоидаларини бузишнинг ижтимоий хавфлилиги шундан иборатки, ЖК 174-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳаракатлар инсоният фаолиятининг турли соҳаларидаги ҳар хил шахсларга жиддий равишда зарар етказишга реал хавф туғдиради.
2. Шарҳланаётган жиноятнинг объектини ахборотлаштириш муҳитини тартибга солиш соҳасида юзага келадиган икки гуруҳ­даги ўзаро боғлиқ ижтимоий муносабатлар ташкил этади. Ушбу гуруҳлар қуйидагиларни:
1. уунинг (муҳитнинг) ҳимояланганлик ҳолатини;
- у унинг мулкдорлари, эгалик қилувчилари ва учинчи шахслар­нинг ахборотларга бўлган ҳуқуқини амалга оширишни таъминлаб беради.
Шарҳланаётган жиноятнинг объектини аниқлаш ва белгилаш ЖК 174-моддасида кўрсатиб ўтилган ижтимоий хавфли ҳаракат­ларни бошқа турдаги компьютер, компьютер тизими, уларнинг тармоқларидан ёки компьютер техника воситаларидан фойдалан­ган ҳолда содир этиладиган бошқа хил жиноятлар (масалан, фи­рибгарлик, ўғрилик ва бошқалар)дан ажратиш учун зарур.
3. Жиноят предмети ЖК 174-моддаси 1-қисми диспозиция­сида тўғридан-тўғри кўрсатиб ўтилган ахборотлаштириш тармоқ­лари, шунингдек, уларда ёки ахборотлаштириш тизимида мавжуд бўлган маълумотлар ҳисобланиши мумкин.
Ахборот тармоғи – бу белгиланган ахборот алмашиш қоида­лари асосида ягона оператив тизим бошқарувида ишловчи, ўзаро алоқа тизими орқали боғланган компьютерлар ва уларнинг пери­ферик ускуналари мажмуидир[114]. Ахборотлаштириш тармоғи унинг мулкий шаклига, шунингдек, фаолият ҳудудига кўра ажратилади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling