Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Ахборот тизими фаолияти тугатилиши
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
Ахборот тизими фаолияти тугатилиши ўзининг мақсади бўйича ишлаши лозим бўлган тизим фаолиятининг тўхтатилишидир. У ўзининг давомийлиги бўйича турли хил бўлиши мумкин, бироқ ушбу ҳолатлар, шунингдек, бузиш хусусияти айбдорнинг қилмишини ЖК 174-моддаси 2-қисмида кўрсатилгандек квалификация қилишга таъсир этмайди. Ахборот тизимининг фаолиятини бузиш қуйидагиларда ифодаланиши мумкин:
¨ ккомпьютер маълумотларига зарар етказилиши; ¨ ддастур таъминоти фаолиятининг ишдан чиқиши; ¨ ддастур таъминоти юклатилган техниканинг бутунлигига путур етиши; ¨ аалоқа тизимига зарар етказилиши. 33. Айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 174-моддаси 2-қисми бўйича квалификация қилишда рухсатсиз фойдаланиш ва келиб чиққан оқибат ўртасида сабабий боғланиш мавжудлиги, яъни қуйидагилар аниқланиши лозим: ¨ айбдорнинг тизим ресурсларига рухсатсиз кириши маълумотлар ўзгартирилиши, бузилиши, йўқотилиши ёки тизим фаолиятининг тўхтатилишига олиб келган бўлса; ¨ айбдор ҳаракатларида кўрсатилган оқибатлар келиб чиқишига реал имконият мавжуд бўлса; ¨ айнан айбдорнинг ҳаракатлари маълумотлар ўзгартирилиши, бузилиши, йўқотилиши ёки тизим фаолиятининг тўхтатилишида ҳал қилувчи сабаб бўлса. 34. ЖК 174-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ахборотлаштириш қоидаларини бузиш субъектив томондан тўғри қасд билан содир этилади. Вируслар ёки дастурлар яратиш борасида қонун субъектив томоннинг зарурий белгисини ўрнатган бўлиб, унга мувофиқ ушбу ҳаракатларни содир этиш мақсади компьютер тизимида сақланаётган маълумотларни ёки дастурларни ўзгартиришга қаратилган бўлиши лозим. ЖК 174-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳаракатларни содир этиш мотивлари турлича бўлиши мумкин, бироқ улар квалификацияга таъсир этмайди. 35. Турли хил ишлаб чиқариш ва бошқарув фаолиятига қоғозсиз технология ва ҳисоблаш воситаларининг киритилиши кўпгина жиноятлар содир этилишига имкон яратади. Уларнинг энг кенг тарқалганлари ЖК 143-моддаси (хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини бузиш), ЖК 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), ЖК 160-моддаси (жосуслик), ЖК 168-моддаси (фирибгарлик), ЖК 169-моддаси (ўғрилик), ЖК 184-моддаси (солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) кабилардир. Мураккаб кўрсаткичли компьютер тизимларини мудофаа ва ишлаб чиқариш мақсадларини бошқаришга киритиш билан боғлиқ ахборотлаштириш қоидаларини бузиш одамлар ўлимига, уларнинг соғлиғига зарар етказилишига, йирик ҳажмда мулкларнинг вайрон қилинишига олиб келиши мумкин. Бироқ, айбдор томонидан қандай жиноят содир этилган бўлишидан қатъи назар, у ЖК 174-моддаси ва ахборотлаштириш қоидаларини бузиш натижасида содир этилган бошқа жиноятлар мажмуи бўйича жавобгарликка тортилиши лозим. Маълумотнинг ўзи тажовуз предмети ҳисобланганда, қилмишни жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини ва мудофаа қобилиятини издан чиқариш мақсадида маълумотларни йўқотиш ЖК 161-моддаси бўйича квалификация қилиниши лозим. XII боб. ИҚТИСОДИЁТ АСОСЛАРИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР 175 - м о д д а. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш Давлат органининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг мансабдор шахси томонидан наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) такроран; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 1. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, жиноят содир этилганда фақат алоҳида шахсларнинг ҳуқуқлари бузилибгина қолмасдан, балки бутун жамиятга зарар келтирилади. Бундан ташқари, жамият ва давлатнинг ўтиш даврида бу турдаги жиноятлар сони тез ўсиб боради ва давлатнинг иқтисодий асосларига жиддий зарар келтириши мумкин. 2. Бу жиноятнинг объекти Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асослари, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий тизими бўлиб, таҳлил қилинаётган жиноят содир этилганда Ўзбекистон Республикаси манфаатларига таъсир этади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling