Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Ўзбекистон Республикаси манфаатлари


Download 1.53 Mb.
bet101/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ўзбекистон Республикаси манфаатлари  деганда самарали бозор иқтисодиётини яратиш, мулкий ва ашёвий муносабатларни, умуммил­лий қадриятларни ҳимоя қилиш, товар мус­тақиллигига эришиш шу кабилар ҳисобланади. Кўрсатиб ўтилган манфаатлар битимларни тузишга алоҳида та­лаблар белгиланган қонунчиликда акс эттирилган ва мустаҳкам­ланган, шу жумладан бу савдо операцияларини ўтказиш ва тузи­ладиган ташқи иқтисодий битимларга ҳам тааллуқли.
3. Объектив томондан жиноят республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлган, наф келтирмас­лиги аён бўлган битимнинг тузилишида ифодаланади.
4. Битим деб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади[119].
Битимнинг қуйидаги турлари мавжуд. Битимлар бир та­рафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама (охирги иккитаси шартнома) бўлиши мумкин. Таҳлил қилинаёт­ган жиноят икки тарафлама ёки кўп тарафлама (шартнома) тузиш билан содир этилади, аммо жиноят бир томонлама битимлар ту­зиш билан ҳам содир этилиши мумкин.
Шунингдек, битимлар шартли (яъни кечиктириш ва бекор бўлиш шарти билан тузилган битимлар), ҳақ эвазига ва текинга, реал ва консенсуал, казуал (низоли) ва мавҳум бўлиши мумкин[120]. Тузилган битимнинг шакли қилмишнинг квалификациясига таъсир этмайди, аммо айбдорга жазо тайинлашда суд томонидан инобатга олиниши лозим.
5. Битим тузиш – бу битимнинг барча шартлари бўйича шахс (тараф)нинг ўз эркини қонунда назарда тутилган тарзда ифодала­шидир.
Қуйидаги икки шартга риоя қилгандагина битим тузилган ҳи­собланади:
¨ битимнинг барча шартлари бўйича эрк-ирода ифодаланган бўлиши керак;
¨ эркнинг ифода этилиш шакли битимларга қўйилган барча та­лабларга жавоб бериши керак[121].
6. Қўйилган талабларга риоя қилинганда битим тузилган ҳи­собланади.
7. Республика манфаатларига кўп миқдорда зарар келтирувчи битимда шахсларнинг эрки ифодаланган пайтдан бошлаб, Ўзбе­кистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битим тузиш жинояти тугалланган ҳисобланади. Агар эрк қонунда на­зарда тутилганидан бошқача шаклда ифодаланса ва битимни рўйхатдан ўтказиш (масалан, кўчмас мулк олди-сотдиси билан боғлиқ шартномалар) талабига риоя этилмаган бўлса, уни тузил­ган деб бўлмайди, чунки у ҳақиқий ҳисобланмайди, яъни фуқаро­лик ҳуқуқ ва мажбуриятларни юзага келтирмайди, ўзгартирмайди ва тугашига олиб келмайди. Бундай ҳолда айбдорнинг ҳаракатла­рини ЖК 25-модда 2-қисми ва 175-модда 1-қисми (жавобгар­ликни оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлмаганда) бўйича ЖК 175-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишга суиқасд қи­лиш деб квалификация қилинади.
Реал шартнома бўйича мол-мулкни топширмаслик, таҳлил этилаётган жиноятни содир этишга суиқасд қилиш сифатида ква­лификция қилиниши зарур, яъни битимни тузишда эрк ифодала­нибгина қолмай, шу билан бирга мол-мулк топширилиши ҳам керак (масалан, қарз шартномаси)[122].
8. Жиноят объектив томонининг зарурий белгиси Ўзбе­кистон Республикаси манфаатларига хилоф равишда битим тузи­лиши натижасида кўп миқдорда зарар етказилиши ҳисобланади. Кўп миқдор тушунчаси ЖК Махсус қисмининг VIII бўлимида берилган.
Ҳар бир иш бўйича зарар миқдори тергов органи ёки суд то­монидан белгиланади[123] ва модда мазмунига кўра:
¨ ҳақиқий зарар, яъни давлат ўзининг бузилган манфаатла­рини тиклаши учун қилган ёки келажакда қиладиган харажатла­рига;
¨ бой берилган фойда, яъни фуқаролик оборотидан олинмай қолган даромадга асосланиши лозим[124].
Зарар миқдорини аниқлашда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битим тузиш туфайли бой берил­ган фойда эътиборга олинмайди.
9. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор шахс битим тузилгунга қадар унинг республика манфаатлари учун наф келтирмаслигини билиши керак.
Наф келтирмайдиган битим деганда, шартлари давлат ман­фаатларига зид келувчи битимни тушуниш зарур (масалан, маҳ­сулот етказиб бериш баҳосининг аниқ пасайтирилганлиги ёки маҳсулотни олиш, уни транспортда ташиш нархларини аниқ оши­риб кўрсатиш; давлат мулкини тасарруф қилишда паст нархлаш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий санкция қўллаган резидент­лар билан савдо операцияларини амалга ошириш ва ҳоказолар)[125].
Битимнинг Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид ту­зилганлиги ишга тегишли мутахассислар жалб қи­линиб аниқланиши лозим.
Агар мансабдор шахс ўзининг совуққонлиги орқасида шундай битим тузса, унинг хатти-ҳаракати ЖК 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) бўйича квалификация қилинади.
10. Жиноятнинг мотив ва мақсади ҳар хил бўлиши мумкин, аммо у квалификацияга таъсир қилмайди. Агар жиноят содир этилишига айбдорда ғараз ёки бошқа паст ниятлар бўлганлиги аниқланса, бундай жиноятни квалификация қилишда Жиноят кодексининг ҳокимият ва мансаб мавқеидан фойдаланиб содир этиладиган тегишли жиноятлар учун жавобгарликни бел­гиловчи моддалари билан квалификация қилинади. Маса­лан, агар шарҳланаётган жиноят пора олиш эвазига содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи та­риқасида ЖК 175 ва 210-моддалари бўйича квалификация қили­ниши керак.
Агар айбдор битим тузиши билан Ўзбекистон Республикаси­нинг иқтисодий хавфсизлигига путур етказмоқчи эканлиги аниқ­ланса, унинг ҳаракатлари ЖК 157-моддаси билан давлатга хоин­лик қилиш сифатида қўшимча квалификация қилинади
11. Шарҳланаётган жиноятнинг субъекти ЖК 175-моддасида кўрсатилган давлат органи, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ёки жамоат бирлашмасининг фақат ман­сабдор шахслари бўлиши мумкин.
(Мансабдор шахс тушунчаси тўғрисида Жиноят кодекси Махсус қисмининг VIII бўлимига қаранг).
12. Давлат органи деганда, давлатнинг жамият устидан раҳ­барлик қилишида вужудга келган масалаларни ҳал этиш учун за­рур бўлган ҳокимият ваколатлари ва воситалари билан таъмин­ланган давлат механизмининг ташкиллашган қисмини тушуниш зарур. Давлат органи сифатида битта мансабдор шахс ёки ман­сабдор шахсларнинг ташкиллашган гуруҳи бўлиши мумкин[126].
13. Корхона – юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, мулкчилик ҳуқуқи ёки хўжаликни тўла юритиш ҳуқуқи бўйича ўзига қа­рашли мол-мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқа­радиган ва сотадиган ёки маҳсулотни айирбошлайдиган, ишларни бажарадиган, хизмат кўрсатадиган, мулкчиликнинг барча шакл­ларида тенг ҳуқуқлилик асосида амалдаги қонунларга мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширадиган мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.
14. Муассаса - бошқарув, ижтимоий-маданий ёки бошқа но­тижорат вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман молиявий таъминлаб турила­диган ташкилот ҳисобланади[127].
15. Ташкилот деганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчи­ли-гига мувофиқ ташкил қилинган ҳар қандай тижорат юридик шахси, шунингдек, хорижий юридик шахслар, компания­лар ҳамда фу-қаролик ҳуқуқ лаёқатига эга ва хорижий давлатлар қонунчилигига мувофиқ тузилган бошқа корпоратив уюшмалар тушунилади.
16. Жамоат бирлашмалари маънавий ёки ўзга номоддий эҳ­тиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқаро­ларнинг ихтиёрий бирлашмалари ҳисобланади. Бунга ўсмирлар, ёш­лар, болалар, ногиронлар, илмий, техникавий, маданий, спорт ва бошқа фуқаролар бирлашмалари мисол бўла олади. Сиёсий пар­тиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ўсмирлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар таш­килотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, физкультура-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юр­тдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади[128].
17. Шахсга битимларни тузиш бўйича қонунда белгиланган тартибда ваколат берилгандагина уни жавобгарликка тортиш мумкин. Акс ҳолда унинг ҳаракатларини ЖК 175-моддаси бўйича квалификация қилиш мумкин эмас. Агар керакли далиллар бўлса, шахс манфаатдор бўлса унинг ҳаракатлари фирибгарлик сифатида квалификация қили­ниши мумкин.
18. ЖК 175-моддаси 2-қисмида Ўзбекистон Республика­си­нинг манфаатларига хилоф равишда битим тузишда айбдор бўлган мансабдор шахс қилмишни:
а) такроран;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этганлиги учун жавобгарлик назарда тутилади.
Ушбу модданинг 2-қисми “а” ва “б” бандларида кўрсатилган алоҳида квалификация қилинадиган белгилар олдин шарҳланган босқинчилик белгиларини сўзма-сўз такрорлайди (ЖК 164-мод­даси шарҳига қаранг) ва ушбу жиноятга нисбатан ҳеч қандай махсус ўзига хос хусусиятларга эга эмас.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling