Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Ахборот тармоғи ёки тизимида мавжуд бўлган ахборотлар
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахборот тизими
- Ахборот технологияси
- Объектив томондан
- Ахборот тармоғига кириш
Ахборот тармоғи ёки тизимида мавжуд бўлган ахборотлар – бу қайд этилган, қайта ишланаётган ва улардан фойдаланиш қоидалари (тартиби)ни белгиловчи, мулкдорнинг идентификация қилиш аломатларига эга бўлган компьютерлар (ЭҲМ), шунингдек, ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурлар ёрдамида фойдаланиладиган, шахслар, предметлар, фактлар, ҳодисалар, воқеалар ва жараёнлар ҳақидаги маълумотлар ҳисобланади.
ЭҲМ учун дастурлар сифатида ЭҲМ тармоқлари ва бошқа компьютер воситалари ёрдамида маълум бир натижага эришиш ҳамда ЭҲМ фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган маълумотлар ва буйруқлар мажмуини тушуниш лозим, маълумотлар базаси деганда эса – шундай тартибда тизимлаштирилган маълумотлар мажмуи (масалан, тармоқлар, ҳисоботлар) тушуниладики, улар ЭҲМ ёрдамида аниқланиши ва қайта ишланиши лозим. Бундай ахборотнинг ўзига хослиги унинг оддий кўчирилиши, қайта ишланиши ва кўпайтирилишига кўра белгиланади; ахборотни олиш чоғида, ашёни олишдан фарқ қилган ҳолда, у дастлабки манбада енгил сақланади; ахборот сақловчи файлга бир вақтнинг ўзида бир неча фойдаланувчи мурожаат қилиши мумкин. Ахборот тизими – деганда ахборотларни тўплаш, сақлаш, қидириш, қайта ишлаш ва фойдаланишни таъминлаб берувчи, ахборотлаштириш манбалари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган мажмуи тушунилади. Ахборот манбалари сифатида эса ахборот тизими таркибида электрон шаклдаги маълумотлар банки, маълумотлар базаси ва маълумотлар тушунилади. Ахборот технологияси тушунчаси орқали ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар мажмуи англашилади. Ахборот тизимларини кимнинг ҳисобига ташкил этилганлиги (давлат, юридик, жисмоний шахс ҳисобига), фаолият доираси (республика, ҳудудий), қўлланиш ва фойдаланиш доираси (соҳавий ва соҳалараро) бўйича турларга ажратиш мумкин. Бироқ ахборот тизими ушбу жиноят бўйича тажовуз қилиш предметини белгилашга таъсир этмайди. 4. Объектив томондан ушбу жиноят қуйидаги муқобил ҳаракатларни содир этишда: ¨ аахборот тармоғидан рухсатсиз фойдаланишда; ¨ ффойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда тегишли ҳимоя чораларини кўрмасликда; ¨ аахборот тармоғидан қонунга хилоф равишда ахборот олишда; ¨ аахборот тизимидан фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда ундаги маълумотларни қасддан ўзгартиришда; ¨ аахборот тизимидан фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда ундаги маълумотларни қасддан йўқотишда; ¨ аахборот тизимидан фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда ундаги маълумотларни қасддан олиб ташлашда; ¨ аахборот тизимидан фойдаланишга рухсати бўлгани ҳолда ундаги маълумотларни қасддан йўқ қилиб юборишда ифодаланади. Айбдор томонидан юқорида кўрсатилган ҳаракатлардан бирининг содир этилиши ЖК 174-моддаси 1-қисми бўйича жавобгарликка тортилади. 5. Ахборот тармоғига кириш деганда, ЭҲМ воситаларидан фойдаланган ҳолда ушбу тармоққа киришнинг ҳар қандай шакли тушунилиши лозим. Ахборотга кириш ҳуқуқий ҳамда ҳуқуққа хилоф бўлиши мумкин. Ҳуқуқий кириш ахборот тармоғи ресурсларидан фойдаланишга қаратилган ҳар қандай (оғзаки, ёзма ёки электрон) шаклдаги рухсат олишда ифодаланади. Ўзининг моҳияти жиҳатидан рухсат олиш шахсга фойдаланувчи сифатида расмийлаштирилишга ва киришга имконият берувчи фойдаланувчи парол ҳақида хабар беришда ифодаланиши мумкин. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling