Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet92/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Била туриб деганда, мулк жиноий йўл билан топилганлигини айбдор шахс билиши ва билмаслиги мумкин эмаслиги тушуни­лади, яъни айбдор ушбу мулкнинг келиб чиқиши, у сотиб олаёт­ган шахснинг қўлига қандай келиб тушганлиги тўғрисида муайян маълумотларга эга бўлганлигидир. Агар жиноий йўл билан то­пилган мулк буюм бозоридан, кўчадан ва бошқа ҳолатларда сотиб олинган бўлса, шахс мулкни сотаётган шахсда уни ўзидан соқит қилиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигини билмаганлиги (Фуқаролик ко­дексининг 229-моддасига биноан – инсофли эгалловчи)дан дарак беради. Олинаётган ёки ўтказилаётган мулкнинг келиб чиқиши тўғрисида билмаслик ЖК 171-моддаси бўйича жавобгарликка тортишдан холи этади.
12. Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш жиноятининг субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин.
Мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 205-модданинг аломатлари билан содир этиланида жи­ноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказишни содир этса, унинг қилмиши жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 171-моддаси ва Жиноят кодексида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлик учун жавобгарлик белгиланган 205-моддаси билан квали­фикация қилинади.
13. ЖК 171-моддаси 2-қисмида жиноятнинг:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп миқдорда содир этилиши учун жавобгарлик назарда ту­тилган.
14. ЖК 171-модда 3-қисмида жиноятнинг:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.
Мазкур белгилар ЖК 164-моддаси таҳлилида шарҳланган ва ушбу моддага нисбатан қандайдир алоҳида ўзига хос хусусият­ларга эга эмас.
172 - м о д д а. Мулкни қўриқлашга виждонсиз
муноса­батда бўлиш
Шахснинг мулкни қўриқлаш юзасидан ўз вазифаларини виж­донсиз бажариши натижасида мол-мулк талон-торож қили­ниши, унга шикаст етказилиши ёки унинг нобуд қилиниши кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, башарти, бу қил­мишда мансабдорлик жинояти аломатлари бўлмаса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч ойгача қа­моқ билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган модданинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, шахснинг мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиши мулкнинг талон-торож қилинишига, зарар етказилишига ёки йўқ қилинишига ва натижада мулк эгасига кўп миқдорда зарар етка­зилишига қулай шароит яратади.
Жиноят предмети мансабдор бўлмаган шахс муҳофазасида турган мулк ҳисобланади.
2. Объектив томондан жиноят мулкни қўриқлашга виждон­сизларча муносабатда бўлишда ифодаланади. Виждонсизларча муносабатда бўлиш - бу мулкни қўриқлаш бўйича функцияларни бажармаслик (масалан, қоровулнинг ўз қўриқлаш навбатига кел­маслиги, ёки қўриқланаётган мулкни ташлаб кетиши) ёки мулкни қўриқлаш бўйича тегишли бўлмаган мажбуриятларни бажариш­дир.
3. Агар мулкни қўриқлаш мажбуриятини бажараётган вақтда енгиб бўлмас куч (масалан, тўсатдан оғир касал бўлиш, ёнғин, сув тошқини, зилзила) мавжуд бўлиб, бунинг натижасида шахс мулкни талон-торож қилинишига, зарар етказилишига ва йўқ қи­линишига тўсқинлик қилиш имкониятидан маҳрум бўлса, айбдор ЖК 172-моддаси бўйича жавобгарликка тортилмайди.
4. Айбдор ҳаракатларида шарҳланаётган жиноят таркиби мавжудлигини аниқлаш учун мулкни қўриқлашга виждонсиз­ларча муносабатда бўлишнинг оқибати сифатида мулк талон-то­рож қилиниши, зарар етказилиши ёки йўқ қилиниши лозим.
Ишониб топширилган мулкни талон-торож қилиш деганда, уларнинг элементларини ташкил этувчи алоҳида предметлар (ма­салан, эҳтиёт қисм ва мотор) ёки муҳофазада турган мулкни таш­кил этувчи предметларнинг бутун мажмуаси талон-торож қи­линганлигини тушуниш лозим.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling