Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Ўғирланган мулкка нисбатан тасарруф этишнинг реал имконияти
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида
- Компьютер тизимига кириш
- кириши компьютер тизимига рухсатсиз кириш
- ЖК 169-моддаси 3-қисмида
- Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш
- субъекти
- Ушбу модда бўйича жавобгарлик келиб чиқишининг зарурий шарти
- объекти
- Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш
Ўғирланган мулкка нисбатан тасарруф этишнинг реал имконияти деганда, жиноятчига мулкка нисбатан, мулкнинг қонуний эгасига тегишли бўлган комплекс ҳуқуқларни амалга оширишга имконият берадиган объектив жиҳатдан мавжуд муносабатлар ва атрофдаги ҳолатлар тушунилади. Объектив жиҳатдан мавжуд муносабатлар бу ўринда ўзининг объектив белгилари бўйича жиноятчига сездирмасдан содир этганлиги тўғрисида хулоса чиқаришга асос бўладиган ҳолатлар, яъни ҳеч кимни қувмаганлиги, хавотирнинг йўқлиги, мулкни сездирмасдан қўриқланаётган ҳудуддан олиб чиқиб кетиш кабилар тушунилади. Бошқача айтганда, яшириш талон-торож қилишнинг тугалланган вақтини аниқлашда айбдорнинг субъектив тасаввури муҳим аҳамият касб этади. Бунда объектив реалликдаги ҳолатларга асосланиб ўзида ўғриланган нарсага нисбатан тасарруф этиш ва фойдаланиш имконияти мавжуд деб ўйлайди.
9. Субъектив томондан ўғрилик тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор олинган ўзганинг мулкининг нафақат ноқонунийлигини ва қайтариб берилмаслигини, балки ўз ҳаракатларининг яширин усулларини ҳам тушуниб етади. Унинг мулкни эгаллаб олиш мўлжали худди ана шунга асосланади. Шу билан бирга айбдор ушбу жиноятнинг субъектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланувчи ғаразли (ноқонуний равишда бойликка эга бўлиш) мақсадини ҳам кўзлайди. 10. Ушбу жиноятнинг субъекти 14 ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, мулкни яширин талон-торож қилиш ўғирланаётган мулкка нисбатан уни тасарруф этиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича муайян ваколатларга эга бўлган шахс томонидан содир этилган бўлса, унда қилмишни ЖК 167-моддаси бўйича квалификация қилиш лозим. 11. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарлик фақатгина ташкилотлардан, муассасалардан ва корхоналардан ходим томонидан ўғирланган мулкнинг умумий қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан юқори бўлганда келиб чиқади. Акс ҳолда шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Агар ўғирланган мулкнинг умумий қиймати Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида кўрсатилган миқдордан ошиб кетмаса, неча маротаба майда ўғрилик содир этилганлигидан қатъи назар, шахс фақатгина маъмурий жавобгарликка тортилади. Шу билан бирга, агар ўғрилик фуқароларнинг мулкига нисбатан амалга оширилган бўлса ва ўғирланган мулкнинг умумий суммаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида кўрсатилган миқдордан ошиб кетмаса ҳам, қилмишни жиноят сифатида шарҳланаётган модданинг биринчи қисми бўйича квалификация қилиш лозим. “Бироқ, талон-торож миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ошмаган ҳар бир ҳолда суриштирув, тергов органлари ва судлар айбланувчининг (судланувчининг) шахсига оид маълумотларни ҳамда моддий зарарнинг қопланганлигини инобатга олган ҳолда жиноят ишини Жиноят кодексининг 65 ва 66-моддаларига асосан тугатиш масаласини муҳокама этиши керак”[107]. Ўғирланган мулкнинг миқдори ҳуқуқбузарлик содир этилган кунда амалда бўлган Республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. Ўғирланган мулкнинг қийматини аниқлашда ишнинг муайян ҳолатларига қараб, ҳуқуқбузарлик содир этилган кундаги шартномавий, бозор, биржа баҳоларига асосланиш лозим[108]. 12. ЖК 169-моддаси 2-қисми содир этилган яширин талон-торож қилишнинг квалификация қилиш таркибини ифодалайди. Булар: а) жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик); б) анча миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; г) уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган бўлса. Санаб ўтилган ўғриликларни квалификация қилиш белгилари орасида киссавурликни белгиловчи қисми олдин шарҳланмаган, қолган қисмлари аввалги саҳифаларда шарҳланган (ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг). 13. Киссавурлик деганда, жабрланувчининг эгнида бўлган кийим-кечаги, қўлидаги ёки бевосита ёнида бўлган сумка, чамадон ва қўл юкидаги буюмдан содир этилган яширин талон-торож қилишни тушуниш лозим[109]. Олий суд ўзининг қарорида қайси буюмлар қўл юкига киришини ва уларнинг “бевосита жабрланувчи ёнида” бўлиши нимани англатишини изоҳламаган. Бу масалаларни ҳал қилиш амалдаги қонунчиликнинг таҳлилига асосланиши лозим. Уларга кўра, қўл юки деганда, жабрланувчи шахсан олиб ўтувчи, шакли ва тузилишидан қатъи назар, енгил олиб ўтилувчи буюм ва ашёлар тушунилади[110]. Ушбу буюмлар, одатда, жабрланувчининг ўзида бўлади, яъни унинг қўлида, елкасида, ёнбошида ёки устида жойлашган ёхуд судраб, итариб кетаётган бўлади. Шу ўринда ушбу буюмларни жабрланувчи жисмоний куч ишлатиб бевосита ўзи олиб юришига алоҳида эътибор бериш лозим. Шунинг учун турли хил транспорт воситаларида (уларнинг миқдори ва шаклидан қатъи назар) олиб ўтиладиган буюм ва ашёлар қўл юки ашёси сифатида таҳлил этилиши мумкин эмас. 14. Қилмишни ЖК 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан квалификация қилиш учун қўл юки ашёси жабрланувчининг қўлида ёки бевосита ўзида жойлашган бўлиши лозим. Қўл юки тушунчасига кирувчи буюм ва ашёлар жиноят содир этилган шахснинг тасарруфида бўлгандагина қўл юки ашёсини жабрланувчининг бевосита ўзида жойлашган деб ҳисоблаш мумкин. Бошқача айтганда, жабрланувчи бу ашёларга нисбатан махсус техник назорат воситаларидан фойдаланмасдан, уларни кузатиш ёки бошқа усулларда субъектив назоратни амалга оширади. Қўл юки воситаларининг бевосита жабрланувчи ёнидалигини қуйидаги ҳолатлар кўрсатиб туради: жабрланувчи ёнида аёллар сумкачасининг ётиши; ўғрилик содир этилганда катмоннинг шахс чўнтагида бўлиши ва бошқалар. Агар қўл юки буюм ва ашёлари жабрланувчининг субъектив назорат доирасидан (масалан, катмонни қулфланмайдиган шкафда сақлаш) ташқарида ёки қандайдир жойга яшириб қўйилган бўлса, талон-торож қилишни киссавурлик сифатида баҳолаш мумкин эмас. Бундай ҳолатда айбланувчининг ҳаракатлари бошқа оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаса, ЖК 169-моддасининг 1-қисми бўйича квалификация қилинади. 15. ЖК 169-моддаси 2-қисмида киссавурлик содир этилгани учун оғирроқ жазо санкцияси назарда тутилган. Бу унинг юқори ижтимоий хавфлилиги билан асосланади. Ҳақиқатдан ҳам киссавурлик ўзининг объектив белгилари бўйича оддий ўғирликка нисбатан қўполлиги ва очиқдан-очиқлиги билан ажралиб туради. Яширин талон-торож қилишнинг ушбу шаклини амалга ошираётиб жиноятчи ижтимоий муносабатларга кам аҳамият бергани ҳолда ўзганинг мол-мулкини эгаллаб олади. Худди шу сабаблар оғирроқ жазо чорасини қўллашни асослаб туради. 16. Махсус мосламалар (илгаклар, қармоқлар, магнитлар, сўриб олувчи резинка ичаклар, қисқичлар ва ҳоказолар)дан фойдаланиб ўзганинг мулкини эгаллаб яширин талон-торож қилиш уй-жойга кириб содир этилган ўғрилик сифатида тан олиниши мумкин эмас[111]. 17. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида ўзганинг мулкини яширин талон-торож этишнинг қуйидаги квалификация қилиш белгилари назарда тутилган: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) компьютер тизимига рухсатсиз кириб; в) кўп миқдорда содир этилган ўғрилик. Амалий жиҳатдан ушбу белгиларнинг барчаси босқинчилик тажовузининг шарҳида кўриб чиқилган эди. Ўғриликнинг характерловчи ва ажралиб турувчи белгиси фақатгина “компьютер тизимига рухсатсиз кириш” ҳисобланади. 18. Компьютер тизими – бу ЭҲМ ва периферия мосламаларининг маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сақлашни таъминловчи уларнинг ўзаро боғлиқ ва ўзаро асосланган тартибли ҳамда функциялаштирилган мажмуаси. Периферия мосламалари маълумотларни киритувчи ва чиқарувчи турли хил воситалар: принтер (матнли ва графикли маълумотларни босмага чиқариш учун), стример (ахборотларни сақлаш учун), сканер (матн ва расмларни компьютерга киритиш учун), модем (телефон тармоғи орқали бошқа компьютерлар билан ахборот алмашиш учун), плоттер (чизмаларни қоғозга чиқариш учун), тармоқ адаптери (компьютерни локал тармоққа улаш учун) ва бошқа мосламалар бўлиши мумкин. Компьютер тизими оддийгина компьютер воситалари жамланмаси сифатида тушунилмаслиги лозим. У маълумотларни қайта ишлаш, маълумотлар базасини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш учун мўлжалланган мажмуадир. Мажмуанинг ушбу барча элементлари ўзаро алоқада ва ўзаро асосланган бўлади. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот ва муассасаларнинг локал тармоғи, минтақавий ва жаҳон тармоқлари, шунингдек, ушбу ташкилотлар доирасида мустақил фаолият юритувчи тизимлар компьютер тизими ҳисобланади. 19. Компьютер тизими сифатида маълумотларни қайта ишлаб беришни, маълумотлар базасини ташкил этиш ва функциялашни таъминламайдиган ЭҲМ мажмуаларини, масалан, ўйин компьютерлари, приставка ва ҳоказоларни компьютер тизими сифатида тан олиш мумкин эмас. 20. Компьютер тизимига кириш – бу маълумотларни йўқ қилиш имкониятини берувчи (блокка тушириш, ўзгартириш, кўчириб олиш) ёки компьютер тизимининг меъёрдаги фаолиятини бошқа усулларда бузувчи ЭҲМ воситалари (моддий ва интеллектуал)дан фойдаланган ҳолда исталган шаклда кириш. Ток манбаига эга бўлмаган, шунингдек, маълумотларни ашё сифатида олиб юрувчи машина ташувчилари бўлмаган ЭҲМни эгаллаб олиш компьютер тизимига кириб олиш деб ҳисобланмайди ва тегишли ҳолатларда ушбу мулкни талон-торож қилиш сифатида жавобгарликни юзага келтириши мумкин. 21. Ахборот манбаларига қуйидаги шахсларнинг кириши компьютер тизимига рухсатсиз кириш деб топилади: ¨ мазкур ахборот манбаларига кириш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган; ¨ бундай манбаларга кириш ҳуқуқига эга бўлса ҳам, бироқ ахборотларни ҳимоя қилиш қоидаларини бузган ҳолда компьютер тизимига кириш. 22. Шарҳланаётган квалификация қилиш белгисининг (компьютер тизими, кириш, компьютер тизими маълумотлар манбаларидан фойдаланишга рухсатнинг мавжуд эмаслиги) барча элементлари бир хил мажбурийдир ва биргаликда баҳоланиши лозим. Кўрсатилган элементларнинг лоақал биттаси мавжуд бўлмаса, квалификация қилиш белгилари тўлиқ эмас деб топилади ва шахс ҳаракатини ушбу бўйича квалификация қилишга йўл қўйилмайди. Компьютер тизими орқали ҳисоб-китоб операцияларини амалга оширишга масъул бўлган банк ходимининг ташкилот ҳисобидан ўзининг ҳисобига муайян сумманинг ўтказилишини компьютер тизимига рухсатсиз кириб ўғрилик қилиш сифатида квалификация қилиш мумкин эмас. Ушбу ҳаракатларни компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда талон-торож қилиш орқали ўзлаштириш сифатида квалификация қилиш лозим (ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди). 23. ЖК 169-моддаси 3-қисмида ўзганинг мулкини яширин талон-торож қилишнинг алоҳида квалификация қилиш белгилари кўрсатилган. Булар: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган яширин талон-торож қилиш. Ушбу белгилар юқорида шарҳланган талончиликнинг алоҳида квалификация қилиш белгиларига ўхшашдир (ЖК 164-моддаси шарҳига қаранг). XI боб. ЎЗГАЛАР МУЛКИНИ ТАЛОН- ТОРОЖ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛМАГАН ЖИНОЯТЛАР 170 - м о д д а. Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкдорга анча миқдорда зарар етказиш, башарти, бу қилмишда талон-торож қилишнинг аломатлари бўлмаса - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) моддий жавобгар шахс томонидан; в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда қамоқ тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 1. Ушбу моддада кўрсатилган жиноят бир қатор белгилари бўйича фирибгарлик билан ўхшашдир. Айбдор шарҳланаётган жиноятни содир этишда ўз мақсадига эришиш учун, фирибгарлик жиноятидаги каби, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилишдан фойдаланади (ЖК 168-моддаси шарҳига қаранг), бироқ фирибгарликдан айбдорнинг мулкий фойдани ноқонуний равишда қўлга киритиш механизми билан ажралиб туради. Агар фирибгарликда талон-торож қилишнинг бошқа шакллари каби мулкдордан мулкни қўлга киритиш ва уни айбдорнинг ёки бошқа шахсларнинг фойдасига ноқонуний ўтказиш содир этилса, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказишда мулк қўлга киритилмайди. Ушбу жиноятда талон-торож қилишнинг у ёки бу мулкдорнинг мулкини шахсий фондидан қўлга киритиш каби белгиси мавжуд эмас, яъни мулкдорга тегишли ёки бошқа қонуний эгаси қўлида бўлган мулкнинг мавжуд массаси камайиши содир бўлмайди. Одатда айбдор мулкий фойдани ўзганинг мулкини эгаллаб олиш орқали эмас, балки лозим бўлган суммани тўламаслик орқали қўлга киритади. 2. Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш объекти ўзганинг мулки ҳисобланади. ЖК 170-моддаси биринчи қисми диспозициясининг таҳлили шуни кўрсатадики, фойдаланиш, эгалик қилиш, ижара каби бошқа ашёвий ҳуқуқлар мазкур жиноятнинг объекти ҳисобланмайди. Мулкий зарар фақатгина ашёнинг эгасига етказилиши мумкин. Бу ҳолат ушбу жиноятнинг объектив томонининг ўзига хослиги билан боғлиқдир, яъни лозим бўлган пул маблағлари бошқа шахсларга эмас, фақат мулк эгасига берилиши мумкин. Агар назарда тутилган даромад, масалан, ижара берувчига мулк қайтарилмаса, у ҳолда бундай муносабатларда у бошқа қонуний эгалловчи сифатида эмас, балки мулкдор сифатида намоён бўлади. Шуни назарда тутиш лозимки, мулкдорга тегишли бўлган ёки тегишли бўлиши лозим бўлган мулккина алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш предмети ҳисобланади. Бироқ ушбу жиноятни фирибгарликдан ажратиб турувчи ўзига хос яна бир хусусияти унинг мулкий ҳуқуқ предмети бўла олмаслигидир. 3. Объектив томондан шарҳланаётган жиноят айбдорга билдирилган ишончни суиистеъмол қилиш ёки алдаш ҳаракатларида ифодаланади. Бунинг натижасида фирибгарлик белгилари мавжуд бўлмаган ҳолда мулкдорга мулкий зарар етказилади. Бошқача айтганда, ушбу жиноятда мулкий зарар етказиш ғаразли мақсадларда ўзганинг мулкини ғайриқонуний равишда, қопламасдан талон-торож қилиш билан амалга оширилмайди. Ушбу жиноятнинг объектив томони, талон-торож қилишдан фарқли равишда, фойдани ғайриқонуний қўлга киритиш механизми билан ажралиб туради. Объектив томони шундан иборатки, жиноятчи ҳали келиб тушмаган, лекин шартномавий ёки бошқа бирон-бир мажбуриятга мувофиқ мулк эгасига келиб тушиши лозим бўлган пул маблағлари ёки моддий бойликларни ўзи ёхуд бошқа шахслар фойдасига олиб, мулкдорга зарар етказади. Шундай қилиб, ушбу жиноятни содир этиш орқали келиб чиқадиган мулкий зарар талон-торож қилишдаги каби тўғридан-тўғри зарар кўришда эмас, балки қўлдан бой берилган фойда ва олиниши лозим бўлган даромадда ифодаланади. 4. Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказишнинг объектив томонининг зарурий белгиси ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши орқали жабрланувчига етказиладиган зарар миқдори ҳисобланади. Қонунга кўра, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жиноятида етказилган зарар миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз баравари миқдоридан ортиқ бўлса, жиноий жавобгарлик келиб чиқади. Зарарнинг миқдорини аниқлашда фақатгина айбдор томонидан ноқонуний равишда олинган мулкнинг нархи ҳисобга олиниши лозим. Агар етказилган зарар миқдори белгилангандан кам ёки тенг бўлса, қилмиш ЖК 170-моддаси бўйича квалификация қилиниши мумкин эмас. 5. Алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш республика ёки маҳаллий бюджетларга бож ёки бошқа мажбурий тўловларни тўламасликда (ёки уларнинг ҳажмини камайтиришда) ифодаланиши мумкин. Масалан, олди-сотди шартномасини яшириш мақсадида мулкдан ҳақини тўламасдан фойдаланиб туриш тўғрисида шартнома тузиш орқали; ер участкаси ёки кўчмас мулкни сотиб олишда шартнома тузаётганда унинг ҳақиқий нархини камайтириб кўрсатиш орқали; солиқ юкини камайтириш мақсадида қалбаки ҳужжатларни тақдим этиш ва даромад солиғи ҳажмини камайтириш орқали, агар бунда ЖК 184-моддасида назарда тутилган жиноят белгилари мавжуд бўлмаса ва бошқалар. Шуни назарда тутиш лозимки, таҳлил қилинаётган жиноятни содир этишда фақат сохта ҳужжат (унинг қалбакилаштирилгани эмас) тақдим этилган бўлиши лозим (у алдаш воситаси ва ушбу жиноятнинг белгиси ҳисобланади), шунинг учун айбдорнинг ўзи томонидан тайёрланган қалбаки ҳужжатларни тақдим этиш орқали алдаса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 170-моддаси ва 228-моддаси биринчи қисмлари билан квалификация қилиниши лозим. Жиноят коммунал хизматлардан фойдаланганлик учун тўловларни тўламасликда (ёки тўлиқ тўламасликда) ифодаланиши мумкин. Шунингдек, ташкилотлар ва корхоналарнинг ушбу ташкилот ва корхоналар томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун фуқаролардан келиб тушадиган тўловларни олиш ҳуқуқига эга бўлмаган ходимлари томонидан, белгиланган тартибни четлаб ўтган ҳолда, келиб тушган маблағларнинг ўзлаштирилишида ифодаланади (масалан, проводникнинг чиптасиз юрганлик учун йўловчи ва юклар учун пул олиши; автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаси таъмирловчиси томонидан топшириқномада кўрсатилмаган ишлар учун қўшимча тўлов олиниши; матбаа корхонаси ходими томонидан буюртма берилган нашрнинг босиб чиқарилмаган қисми учун олинган тўловнинг ўзлаштирилиши ва ҳоказо). Ушбу ҳолатда шунга эътибор бериш лозимки, корхонага тегишли бўлган материаллардан ўзининг манфаатлари йўлида ишлатиш шарҳланаётган жиноят таркибига кирмайди ва тегишли шаклда ўзганинг мулкини талон-торож қилиш (растрата ёки ўғрилик) сифатида қўшимча квалификация қилиниши лозим. Охирги йилларда қалбаки йўл чипталаридан, абонементлардан фойдаланиш орқали алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш шакллари ҳам кенг тарқалмоқда. Ушбу ҳаракатлар ҳужжатлар фойдаланувчи томонидан ишлаб чиқарилмаган, балки сотиб олинган тақдирда, ЖК 170-моддаси бўйича квалификация қилинади. 6. Жиноят алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш ҳаракати содир этилган вақтдан эмас, балки мулкдорга ёки бошқа мулкни қонуний эгалловчига ҳақиқий зарар етказилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Шунинг учун бундай зарар етказишга қаратилган алдаш ҳаракатларини содир этиш ЖК 170-моддаси ва 25-моддаси 2-қисми билан квалификация қилиниши лозим. Айбдорнинг қонунга хилоф ҳаракати ва келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш аниқланиши лозим. Жиноятни тугалланган деб топиш учун айбдор мўлжаллаётган мулкий фойдани олиб улгурган бўлиши талаб қилинмайди. Шахс ўзига ишониб топширилган машинада ишини амалга ошириб, буюртмачидан келишилган тўловни олишга улгурмаган бўлса, тугалланмаган жиноят учун жавобгарликка тортилади, чунки машина тегишли бўлган ташкилотга мулкий зарар етказиб бўлинган (ўзининг манфаатлари учун иш вақтидан фойдаланиш ва амортизация харажатларини қопламаслик ва бошқалар). 7. Субъектив томондан жиноят била туриб, тўғри қасд билан ғаразли мақсадда содир этилади. Айбдор ёлғон хабар бераётиб ёки мавжуд далилларни яшираётиб мулкдорни ёхуд мулкнинг қонуний эгасини алдаётганлигини тушуниб етади ва ушбу ҳаракати орқали жабрланувчига мулкий зарар етказилишини кўра билади ҳамда ушбу зарарни етказишни хоҳлайди. Ғаразли мотивларга таяниб айбдор ғайриқонуний равишда мулкий фойдани қўлга киритишни мақсад қилади. 8. ЖК 170-моддаси 1-қисми бўйича жиноят субъекти 16 ёшга тўлган ва мансабдор шахс ёки моддий жавобгар ҳисобланмаган шахслар бўлади. 9. ЖК 170-модда 2-қисмида ушбу жиноятнинг қуйидаги квалификация қилиш белгилари назарда тутилади: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) моддий жавобгар шахс томонидан; в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этиш. ЖК 170-моддаси 2 қисми “а” бандида кўрсатилган квалификация қилиш белгилари юқорида шарҳланган талончиликнинг квалификация қилиш белгиларини айнан такрорлайди ва алоҳида кўриб чиқишни талаб этмайди. 10. Моддий жавобгар шахс қонун, шартнома ёки мулкдорнинг махсус топшириқномаси бўйича ёхуд расмий эгаси томонидан мулкдорнинг мулкини тасарруф этиш, эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқуқлари билан таъминланган шахс ҳисобланади. Моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиладиган ходимлар ҳамда ашёларни сақловчилар, ижарачилар шундай шахслар ҳисобланади. Шундай қилиб, ушбу квалификация қилиш белгисининг мавжуд бўлиши учун жиноят ўзлаштириш ёки растратанинг субъектига ўхшаш бўлган махсус субъект томонидан содир этилганлигини аниқлаш лозим. Моддий жавобгар шахс томонидан содир этилган алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказишнинг ўзлаштириш ёки растратадан фарқли жиҳати уни содир этиш мақсадидадир. Шарҳланаётган моддада қасддан, қопламасдан қўлга киритиш (талон-торож қилиш) мақсади мавжуд эмас. 11. (Кўп миқдор тушунчаси тўғрисида Жиноят кодекси Махсус қисми VIII бўлимига қаранг.) 12. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида рағбатлантирувчи норма назарда тутилган бўлиб, унга кўра етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда қамоқ тариқасидаги жазо қўлланилмайди. Ушбу белги ЖК 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган белгини такрорлайди ва қўшимча шарҳлашни талаб этмайди. 171 - м о д д а. Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш Мулкнинг жиноий йўл билан топилганини била туриб, уни олдиндан ваъда қилмаган ҳолда олиш ёки ўтказиш - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракатлар: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Шарҳланаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, жиноий йўл билан топилган мулкни сотиб олаётган ёки ўтказаётган шахснинг ҳаракатлари жиноятчига ушбу мулкни яшириш, сақлаш ёки ўтказишга ёрдам беради. Бундай ҳолатлар мулкни жиноий йўл билан топаётган шахсларда ишонч ҳиссини туғдиради ва улар томонидан янги жиноятлар содир этилишига туртки бўлади. Шу муносабат билан давлат жиноий йўл билан топилган мулклардан учинчи шахслар томонидан фойдаланилишининг олдини олишга ҳаракат қилиб, содир этилган жиноят орқали олинадиган даромадни энг кам даражага туширишга ҳаракат қилади. 2. Ушбу модда бўйича жавобгарлик келиб чиқишининг зарурий шарти қуйидагилар: жиноий қилмишнинг мавжудлиги, унинг натижасида мулкнинг қўлга киритилиши ва асосий ҳаракат содир этилиши, яъни ушбу ҳаракатлар натижасида кимгадир зарар етказилиши ёки етказилмаслигидан қатъи назар жиноий йўл билан топилган мулкни олдиндан ваъда бермаган ҳолда сотиб олиш ёки қўлга киритиш ҳисобланади. Кўрсатилган шартлардан биронтаси мавжуд бўлмаса, шахснинг ҳаракатларида ушбу жиноят белгилари мавжуд деб топилиши мумкин эмас. Шу сабабли, масалан, жиноят йўли билан топилмаганлиги, балки ишлаб чиқарилганлиги айбдорга маълум бўлган мулкни сотиб олиш ёки қўлга киритишга қаратилган ҳаракат ушбу модда бўйича квалификация қилиниши мумкин эмас. Бундай ҳолда, агар амалдаги қонунчилик бўйича ушбу мулкни ишлаб чиқариш жиноят деб топилса, унда жиноий жавобгарлик Жиноят кодексининг махсус нормаларига кўра келиб чиқади (масалан, ЖК 176, 228-моддаларига қаранг). 3. Ушбу жиноят объекти эгалик ҳуқуқи ва бошқа мулкий ҳуқуқлар, шунингдек, жамиятда шаклланган ва қонунчиликда акс эттирилган мулкни тасарруф этиш бўйича муносабатлар ҳисобланади. Мулк деганда, муайян қимматликка эга бўлган ёки уни олганда ва унга нисбатан мулкий ҳуқуқни қўлга киритганда ўз қийматини йўқотмайдиган барча ашёлар тушунилади, чунки улар, фуқаролик муомаласидан чиқарилган ёки чекланган ашёлар бўлишидан қатъи назар, сотилиши ва қўлга киритилиши мумкин. ЖК 171-моддаси белгиларига қимматли ва рангли металлар, табиий қимматли тошлар, жавоҳир, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, алкогол ва тамаки маҳсулотлари, этил спирти, қалбакилаштирилган расмий ҳужжатлар, заҳарли моддалар, қурол-яроғ, ўқ-дори, портловчи моддалар, радиоактив, порнографик материаллар ва маҳсулотлар, шунингдек, ғайриқонуний муомала қилиш учун жавобгарлик ЖКнинг бошқа моддаларида назарда тутилган мулклар кирмайди. 4. Мулкни эгаллаб олишнинг қонунга хилоф ҳолатлари сотиб олаётган ёки ушбу мулкни ўтказаётган шахсга маълум бўлса, жиноий йўл билан қўлга киритилган, яъни қандайдир жиноят содир этиш натижасида шахс тасарруфида бўлиб қолган ҳар қандай мулк жиноят предмети ҳисобланади. Жиноий жавобгарлик субъекти бўлолмайдиган ёш болалар ёки бошқа шахслар томонидан жабрланувчидан яширин равишда қўлга киритилган мулклар жиноий йўл билан топилган деб ҳисобланмайди. Шундай қилиб, мазкур жиноят предметининг зарурий белгиси олишнинг жиноий характери ҳисобланади (масалан, маъмурий жавобгарликка тортиладиган майда талон-торож қилиш содир этиш натижасида қўлга киритиладиган мулк жиноят предмети ҳисобланмайди). Шу билан бирга, уни ишлаб чиқариш жиноят ҳисобланса ҳам, ишлаб чиқарилаётган мулкни қўлга киритиш жиноий йўл билан қўлга киритилган мулк сифатида тан олиниши мумкин эмас (масалан, қалбаки ҳужжатлар, пуллар). Бироқ, ушбу ашёлар ўғрилик, талончилик ҳужуми орқали қўлга киритилган бўлса ёки ўзгача талон-торож қилиш, ёхуд бошқа ғайриқонуний жиноий йўл билан қўлга киритилса ва қўлга киритилиши ишлаб чиқариш натижаси ҳисобланмаса, уларни жиноий йўл билан топилган деб тан олиш лозим. Бундай мулкни сотиб олиш ёки ўтказишда айбдор ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ва ўтказиш сифатида квалификация қилинади. Шунингдек, уни тарқатиш ижтимоий хавфли ҳисоблангани ҳолда, бундай мулкни тарқатиш ушбу модда билан квалификация қилинади (масалан, квалификация қилишга ўғирланган порнографик материалларни олиш ва кейинчалик тарқатиш тегишлидир). Шунингдек, жиноий йўл билан топилган маблағларга сотиб олинган мулклар ушбу жиноят предмети сифатида тан олиниши мумкин эмас. 5. Объектив томондан қилмиш билган ҳолда жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш сифатида муқобил ҳаракатларда ифодаланади. Одатда, олдиндан била туриб жиноий йўл билан топилган мулкни сотиб олган шахс худди ўша мулкни ўтказади. Бироқ айбдор шахснинг ҳаракатларида мазкур жиноятнинг мавжудлигини аниқлашда юқорида санаб ўтилган ҳаракатлардан биронтаси мавжуд бўлишининг ўзи етарлидир. Шунинг учун, ЖК 171-моддаси бўйича, жиноий йўл билан топилган мулкни сотиб олмаган, фақатгина уни ўтказган шахс ҳам жавобгарликка тортилади. Таъкидлаш лозимки, жиноятнинг объектив томонини ташкил этувчи ҳаракатлар рўйхати фақат шулардан иборат. Жиноий йўл билан топилган мулкка нисбатан содир этилган бошқа ҳаракатлар (масалан, ўтказиш, сақлаш) ЖК 171-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. 6. Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш деганда, мулкни жиноий йўл билан топган шахс билан ўша мулкнинг ўз эгалигига ва тасарруфига ўтказишга қаратилган ҳар қандай ҳақ ёки бепул берилиши тушунилади. Яъни,мулкни олган шахс унга эгалик қилади, бегоналаштиради ёки ундан шахсан фойдаланади, шу билан бирга олинган мулкка нисбатан эгаликнинг юридик мулк ҳуқуқи ўтмайди. Мулкни вақтинчалик сақлаб туришга бериш ушбу модда моҳиятида белгиланган олиш ҳисобланмайди. 7. Жиноий йўл билан топилган мулкни ўтказиш деганда, мазкур мулкни бошқа шахсга ўтказишнинг барча усуллари (сотиш, ҳадя қилиш, қиморда ютқазиш, айирбошлаш ва ҳоказо) тушунилмоғи лозим. Ўтказиш, ўз навбатида, пулли ёки пулсиз, мулкни ўзининг шахсий мулки сифатида тасарруф этиш ҳуқуқини қўлга киритадиган учинчи шахсга ўтказиш бўйича бир марталик ёки кўп марталик ҳаракатлардир. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling