Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet89/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Талон-торож қилишнинг яширинлиги деганда, жиноят мол-мулк эгаси ёки мол-мулк ишониб топширилган ёхуд ихтиё­рида турган шахс­га сездирмасдан ёки мулкдор ёхуд мол-мулк­нинг талон-торож қилинишидан манфаатдор бўлмаган бошқа шахслар йўқ вақтида содир этилиши тушунилади.
Бироқ барча ҳолатларда талон-торож қилишни яширин деб ҳисоблаш учун, ўзаро боғлиқ бўлган иккита: объектив ва субъек­тив мезонни таҳлил қилиш ва баҳолаш лозим.
4. Талон-торож қилиш усулини баҳолашнинг объектив ме­зони шундан иборатки, мол-мулкни очиқдан-очиқ талон-торож қилиш атрофдаги шахс­ларнинг кўзи олдида содир этилган бўлса-ю, атрофдагилар буни англамаса (масалан, айбдор бировнинг ча­мадо­нини эгаси йўқлигидан фойдаланиб атрофдагиларнинг кўзи олдида ўғирлайди, бунда жиноятчи атрофдагилар у ўз чамадо­нини олиб кетяпти, деб ўйлашларига ишонади ва ҳоказо), бу ҳолда қилмиш ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш деб ҳисоб­ланиши лозим. Агар мулк эгаси ёки мол-мулк ихтиёрида бўлган ёхуд у ишониб топширилган шахс талон-торож қилиш чоғида ҳо­зир бўлса-ю, аммо талон-торож содир бўла­ётганини тушуниб ет­маса, шахснинг қилмиши (масалан, мол-мулк эгаси, қоровул ухла­ётган бўлади ёхуд алкогол ёки наркотик мастлик ҳолатида бўлиб, мол-мулк талон-торож қилинаётганини англаб етмайди) ўғрилик деб квалификация қилинади. Жиноятни содир этиш объектив ме­зонлари баҳосига асосланиб, бу ерда та­лон-торожликни яширин деб топишнинг бир неча усуллари мав­жуддир. Улардан биринчиси, амалиётда кўпроқ учрайдиган шакли, яъни умуман гувоҳлар мав­жуд бўлмаганда, масалан, қўриқланмаётган товар-моддий қиммат­ликлари улгуржи базаси омборидан кечаси ёки эгаси уйда бўлма­ганда ўғрининг қулфни бузиб ўғирлашидир. Иккинчиси, эгаси ёки бошқа шахслар бўлса ҳам, уларга билдирмасдан, яширин равишда мол-мулкни талон-торож қилиш, масалан, чўнтак ўғриликлари ва ҳоказо. Бундай ҳо­латларда ўғрилик камдан-кам ҳолатларда адашиб мулкни ошкора талон-торож қилиш, талончилик деб топилиши мумкин.
5. Объектив мезонларга асосланиб талон-торож қилиш, агар айбдор ўзганинг мулкини мулк эгасининг бевосита ўзидан ёки унинг иштирокида, жабрланувчи содир бўлаётган жиноий ҳара­катларни англамаган ҳолатда бўлганида (қаттиқ уйқу, хушдан ке­тиш, қаттиқ маст ҳолат ва бошқалар) содир этилса ҳам, яширин деб ҳисобланади. Ва, ниҳоят, ушбу мезондан келиб чиқиб, суд-тергов амалиётида айбдор томонидан ҳамманинг кўз ўнгида мулкни қону­ний эгаси сифатида олиши ва бошқа шахслар ушбу ҳаракатлар ноқонуний характерга эга эканлигини англамагани ҳолда ўзганинг мол-мулкини қасддан талон-торож қилиш яширин равишда деб ҳисобланади. Бундай ҳолатлар кўпинча, масалан, темир йўл ваго­нидан товарлар туширилаётганда айбдор юк туши­рувчи сифатида келиб қандайдир буюм (яшик, қоп)ни олади ва ўзининг фойдасига айлантиради ёки айбдор вокзал ёхуд аэро­портда қаровсиз қолган буюмларни унинг эгаси сифатида келиб, олиб кетади.
Ўғри томонидан ўзганинг мулки ноқонуний равишда олинаёт­ганлигини ва бунинг содир этилишини англамайдиган ёки ушбу ҳолат бўйича гувоҳлик бера олмайдиган шахслар, масалан, болалар ёки ақлий заиф шахслар борлигида ўғрилик қилиши ҳам яширин ҳисобланади[103].
Шунингдек, айбдорни ўзининг яқин кишилари, қариндош­лари, ҳамкасблари олдида қилмишини англаган ҳолда, бироқ уларни жим юришига ишониб содир этган ўғирлиги ҳам яширин сифатида квалификация қилинмоғи лозим.
6. Талон-торож қилишни яширин деб баҳолашнинг субъ­ектив мезони ўғрининг жиноятда иштироки бўлмаган барча шахслардан яширин ҳолатда, уларни содир этилган ўзганинг мул­кини талон-торож қилишдан хабари йўқ, деган ички ишончи ҳи­собланади. Шахснинг ўзи томонидан содир этилаётган талон-то­рожнинг яширин, бошқаларга билдирмасдан содир этилганлиги тўғрисидаги субъектив ишончи жиноятнинг реал ҳолатларига мос келадиган объектив фактларга асосланмоғи лозим. Улар турли хил бўлиши мумкин: жиноят содир этилаётган жойда ҳеч ким­нинг мутлақо мавжуд эмаслиги, объектни қўриқлаётган қоровул­нинг ухлаб ётиши, ҳеч қандай ваколатлар бермаган ҳолда илк бора учрашган шахсга вақтинча қолдирилган мулкни ўғирлаш ва ҳоказо.
Шундай қилиб, барча ҳолатларда ўғриликни яширин деб то­пишнинг ҳал қилувчи аҳамияти бу ҳолатни айбдорнинг ўзи томо­нидан баҳоланиши ҳисобланади. Шунингдек, агар айбдор яширин ҳаракат қилдим деб ҳисобласа, лекин ўғрилик факти ким томони­дандир англанган бўлса ҳам айбдор ҳаракатлари ўғрилик сифа­тида квалификация қилинади. Масалан, транспорт воситасидаги киссавурлик, агар уни кимдир узоқдан кузатиб турган бўлса ҳам шундайлигича қолаверади. Бироқ, агар ўғри қилаётган ишни кимнингдир жиноий ҳаракат эканлигини англаб етганини билиб қолса, у ўз ҳаракатларини тўхтатиб, ўғрилик содир этилган жой­дан яширинса, бунда қилмиш ЖК 169-моддаси тегишли қисми ва 25-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинадиган ўғриликка суиқасд қилиш ҳисобланади. Агар айбдор худди шундай объектив ва субъектив ҳолатларда, мулкка дахл қилаётганлигини учинчи шахслар билиб қолганлигини сезиб қолса, бироқ жиноятнинг му­айян ҳолатларидан фойдаланиб уни охиригача етказса ва ўғир­ланган буюмлар билан яширинишга ҳаракат қилса, унда у ўзганинг мулкини ошкора талон-торож қилганлик учун жавоб­гарликка тортилади[104].
7. Мулкни яширин равишда олиш ўғриликнинг зарурий белгиси ҳисоб­ланади. Ушбу қилмишни квалификация қилишда ката аҳамият касб этадиган белгилардан бири унинг талон-торож қилишнинг зўрлик ишлатмайдиган усули эканлигидир. Бундан яширин ра­вишда мулкни олиш зўрлик ишлатиш билан амалга оширилса ёки зўрлик мулкни олишга сабаб бўлган бўлса, қилмишни ўғрилик тариқасида квалификация қилиш мумкин эмас деган хулоса келиб чиқади. Шунингдек, ушбу ҳолатга, мулкни яширин равишда олиш, зўрлик ишлатиш йўли билан жабрланувчини айбдорнинг жиноий ҳаракатларини кузатишдан маҳрум қилиши (қамаб қўйиш, бошқа жойга олиб бориш) ҳам киради. Ушбу ҳаракат­ларни зўравонлик ишлатиш характерига қараб ЖК 164 ёки 166-моддалари билан квалификация қилиш лозим.
Шуни таъкидлаш лозимки, шахсни ожиз ҳолатга келтириш мақсадида унинг организмига соғлиғи ва ҳаёти учун хавфли бўлган кучли таъсир қилувчи воситаларни киритиш ва бунинг натижасида давлат, жамият ёки шахсий мулкни эгаллаб олиш та­лончилик тариқасида квалификация қилиниши лозим. Агар шу мақсадларда жабрланувчи организмига ҳаёт ва соғлиқ учун хав­фли бўлмаган воситаларни киритса, ушбу қилмиш келиб чиқади­ган оқибатларига боғлиқ равишда зўрлик ишлатиш орқали ўғирлик ёки ушбу жиноятга суиқасд сифатида квалификация қи­линмоғи лозим. Шу ўринда, агар зўрлик ишлатиш ҳаракатлари айбдор томонидан ўзганинг мулкини яширин равишда талон-то­рож қилиш тугагандан кейин қўлга тушишдан қутулиш мақса­дида содир этилган бўлса, зўрлик ишлатишнинг хусусияти ва ке­либ чиққан оқибатларга қараб қилмишни ўғрилик деб, бошқа жи­ноятларнинг белгилари бўлганда жиноятлар мажмуи бўйича ква­лификация қилиш лозим[105].
8. Жиноятчи ўзгалар мулкини ўғрилик билан эгаллаган ва ун­дан ўз хоҳишича фойдаланиш ёки уни ишлатиш имкониятига эга бўлган вақтдан бошлаб, ўғрилик жинояти тугалланган ҳисобла­нади[106].

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling