Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
Ўтказиш деганда, шунингдек, олдиндан маълум бўлган ўғирланган мулкни мулкий фойда олиш мақсадида гаровга ёки бошқа фойдаланишга бериш тушунилади.
8. Жиноятнинг объектив томонининг зарурий белгиси жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш тўғрисида олдиндан ваъда берилмаган бўлишидир. Жиноий йўл билан топилган мулкни олдиндан ваъда бермаган ҳолда олиш ёки ўтказиш деганда, агар субъект бундай ҳаракатларни содир этишга, жиноят содир этиш йўли билан мулк топувчи шахсларга ваъда (розилик) бермаган бўлса, шунингдек, улар томонидан содир этилаётган жиноятлардан олдин ёки ўша вақтда ваъда бермаган (масалан, доимий равишда била туриб айнан бир шахслардан жиноий йўл билан топилган мулкларни олиш) ҳамда уларга унинг ёрдамига ишонишига имконият берадиган ҳаракат қилмаган ҳолатлар тушуниланади. Аксинча, агар жиноий йўл билан топилган маҳсулотни олдиндан ваъда берган ҳолда олиш ёхуд уни айнан бир шахснинг ўзидан, бу маҳсулотни сотишда унга кўмаклашаётганини билгани ҳолда, доимий равишда олиш жиноятда ёрдамчи тариқасидаги иштирокчилик қилиш деб ҳисобланиши лозим. 9. Жиноятнинг тугалланган вақти ижтимоий хавфли қилмишнинг келиб чиқиши билан боғлиқ эмас. Била туриб жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш жиноятнинг формал таркибига тааллуқлидир. Шарҳланаётган модда бўйича жиноий йўл билан топилган мулк айбдор томонидан олинган вақтдан ёки шундай мулкларни ўзидан соқит қилиб, бошқа шахсларга берган вақтдан бошлаб тугалланган деб ҳисобланади. Олдиндан сақлашга ваъда бермаган ҳолда кейинчалик ушбу мулкни ўтказиш мақсади, шарҳланаётган моддадаги жиноятни содир этишга тайёргарлик кўриш сифатида баҳоланиши лозим. 10. Бу жиноят субъектив томондан қасддан содир этилади. Айбдор била туриб жиноий йўл билан топилган мулкни олаётганлигини ёки ўтказаётганлигини англайди ёки ишнинг объектив ҳолатларига кўра англаши лозим бўлади ва бундай ҳаракатлар содир этилишини хоҳлайди ёки имконият яратиб беради. Шу билан бирга мазкур мулк қайси жиноий йўл билан топилганлиги, ким, қачон ва қайси ҳолатларда ушбу жиноятни содир этганлигини аниқлаш мажбурий аҳамият касб этмайди. Агар мулк бундай муайян жиноятни содир этиш орқали қўлга киритилганлигини шахс билганлиги аниқланадиган бўлса, унда унинг ҳаракатлари жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш сифатида, шунингдек, айбдорнинг ҳаракатларида ЖК 241-моддасида назарда тутилган жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш каби белгилар мавжуд бўлганда, жиноятлар жами бўйича квалификация қилиниши лозим. Айбдорнинг ниятини фақатгина мулкнинг жиноий йўл билан топилганлиги факти ва ўзининг ушбу мулкни олиш ва ўтказиш бўйича ҳаракатлари қамраб олади. Агар айбдорнинг ниятини жиноий йўли билан топилган предметларни олиш ва ўтказишга қаратилган ҳаракатлар қамраб олган бўлса, унда шахс жиноятни содир этишда ёрдамчи сифатида жавобгарликка тортилади (ЖК 28-моддаси). Масалан, шахс ўғирланган нарсаларни мунтазам равишда сотиб олган ва ўғрини жиноий йўл билан топилган ҳар қандай мулкни олишга ишонтирган бўлса, бундай шахс ўзганинг мулкини талон-торож қилиш иштирокчиси деб топилади ва унинг ҳаракатларини ЖК 171-моддаси бўйича квалификация қилишга йўл қўйилмайди. Одатда, жиноят мотивлари ғаразли, шунингдек, ўзгача ҳам бўлиши мумкин, бироқ улар жиноятни квалификация қилишга таъсир кўрсатмайди. Масалан, шахсий характердаги мотивларга таяниб, шахс била туриб жиноий йўл билан топилган мулкни ўтказиши мумкин. 11. ЖК 171-моддаси бўйича шахсни жавобгарликка тортишнинг мажбурий белгиси шахснинг олинаётган ёки ўтказилаётган мулкнинг жиноий йўл билан топилганлигини олдиндан билишидир. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling