Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet93/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Йўқ қилиш моддий предметга ташқи таъсирнинг шундай усулики, бунинг натижасида мулк ўзининг жисмоний мавжудли­гини йўқотади ёки тўлиқ равишда мақсадли йўналтирилганлиги бўйича ишлатиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолади. Йўқ қилиш – ёқиб юбориш, кислотада эритиб юбориш, бузиш каби мулкни тўлиқ йўқ қилишда ифодаланади ёки мулкни шундай ҳолатга кел­тириш тушуниладики, бунинг натижасида у ўзининг сифат ва фойдалилик хусусиятларини тўлиқ йўқотади. Йўқ қилишнинг ўзига хос хусусияти шундаки, мулк тиклаш ёки таъмирлаш орқали қайта тикланмайди ва хўжалик муомаласидан тўлиқ чиқиб кетади.
Зарар етиши деганда, мулк таркибининг шундай ўзга­ришлари тушуниладики, натижада унинг мавжуд ҳолати ёмонла­шади, анчагина фойдалилик хусусиятларини йўқотади ва хўжалик ёки бошқа мақсадли фойдаланишга тўлиқ ёки қисман яроқсиз бўлиб қолишини тушуниш керак. Мулкни қайта тиклаб бўлмайдиган даражада йўқотишни англатувчи йўқ қилишдан фарқли равишда, зарар етиши тиклаш, таъмирлаш, ҳайвонни да­волаш ва бошқа предметларнинг бартараф этилиши мумкин бўлган сифат жиҳатдан бузилишига олиб келишини англатади.
5. Шарҳланаётган жиноят объектив томонининг зарурий бел­гиси талон-торож қилиш, зарар етказиш ёки йўқ қилиш натижа­сида қўриқланаётган мулкка кўп миқдорда зарар етказилиши ҳи­собланади.
Таҳлил қилинаётган модда бўйича айбдор шахснинг ҳаракат­ларини квалификациялаш учун шахснинг мол-мулкни қўриқлаш юзасидан ўз мажбуриятларини бажаришга виждонсизларча муно­сабатда бўлиши ва унинг талон-торож қилиниши, кўп миқдорда зарар етказилиши натижасида унга шикаст етказилиши ёки унинг нобуд қилиниши ўртасидаги сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлаш зарур бўлади. Агар сабабий боғланиш бўлмаса, шахс ушбу модда бўйича жавобгар бўлмайди.
6. Субъектив томондан жиноят ўзига ўзи ишониш тарзидаги эҳтиётсизлик билан содир этилади. Айбдор ўз мажбуриятларига виждонсизларча муносабатда бўлиши натижасида мулк талон-торож қилиниши, зарар етказилиши ёки йўқ қилиниши каби оқи­бат келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўра билади ва била туриб ўз мажбуриятларини бажармайди ёки бундай оқибатлар ке­либ чиқмаслигига ишониб, тўлиқ равишда бажармайди ёхуд оқи­батлар келиб чиқиши мумкинлигини кўра билмайди.
7. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс ҳисобланади.
Мансабдор шахслар мулкни муҳофаза қилиш бўйича ўз вази­фаларига лоқайдлик билан ёки виждонсизларча муносабатда бўлиб, уларни бажармаслиги ёхуд лозим даражада бажармаслиги натижасида кўп миқдорда зарар етказилган бўлса, иш ҳолатла­рига қараб уларнинг қилмиши мансабга совуққонлик билан қараш (ЖК 207-моддаси) ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги (ЖК 208-мод­даси) бўйича квалификация қилинади.
173 - м о д д а. Мулкни қасддан нобуд қилиш
ёки унга зарар етказиш
Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етка­зиш анча миқдорни ташкил этса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш ба­раваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) миллатлараро ёки ирқий адоват ёхуд диний таассублар за­мирида;
б) атрофдагилар учун хавфли усулда;
в) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бара­варигача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ ту­затиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати би­лан шахснинг ёки унинг яқин қариндошларининг мулкига нисба­тан;
б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этил­ган бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақ­дирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлла­нилмайди.
1. Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, мулкни нобуд қилиш ёхуд унга зарар етказиш оқибатида ўзганинг мулкига моддий зарар еткази­лади ва натижада мулкдор моддий қимматликлардан, ўзининг шахсий мулкидан, ундан тегишлилигича фойдаланишдан маҳрум бўлади.
2. Жиноят объекти ўзганинг мулкидир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling