Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мулкий йўсиндаги ҳаракатлар
- Объектив томондан
- зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш
- Товламачиликдаги қўрқитишга қуйидаги белгилар хос
- Мулкни нобуд қилиш
- Маълумотларни ошкор қилиш
- Жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш
- субъекти
- Қилмишни ошкора талончилик деб квалификация қилиш учун иккита ўзаро боғлиқ бўлган мезонни: объектив ва субъектив мезонни инобатга олиш зарур.
Мол-мулкка бўлган ҳуқуқ – шахснинг ўзига тегишли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан ўз хоҳишига кўра ҳамда ўз манфаатларини кўзлаб фойдаланиши ва уни тасарруф этиши, шунингдек, ўзининг мулкий ҳуқуқи ким томонидан бузилишидан қатъи назар, ўз мулкий ҳуқуқлари бузилишини бартараф этилишини талаб қилиш ҳуқуқидир.
Товламачиликни содир этаётиб айбдор мулкка бўлган ҳуқуқни талаб қилмай, ўзганинг мол-мулкидан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини талаб қилиши мумкин. 4. Жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиб, унинг мулкига шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи сир сақланишини хоҳлаган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ёхуд жабрланувчининг манфаатларига хавф соладиган шароитни яратиш йўли билан жабрланувчи шахсни унда турган (масалан, қарзга, кредитга олган, жиноят содир этиши натижасида вақтинча сақланиб турган ва ҳоказо) ўзининг мол-мулкини беришга мажбур этганида, у ўзганинг мулкини товламачилик йўли билан талон-торож қилганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Бундай қилмиш, қонунда назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлса, ўзбошимчалик деб ҳисобланади. Қарздордан қарзни талаб қилиш Жиноят кодексининг 165-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас, лекин айрим ҳолларда ўзбошимчалик (ЖКнинг 229-моддаси) тариқасида баҳоланиши лозим. Қарздор ва қарз берувчи ўртасида фоизлар тўлаш бўйича олдиндан келишув бўлмаган бўлса, берилган қарз учун фоиз талаб қилиш товламачилик жинояти таркибини ташкил қилади. Айбдор жабрланувчидан унинг тасарруфига ноқонуний йўл билан (жиноят содир этиш йўли билан ҳам) ўтган мулкни талаб қилганда ҳам унинг ҳаракатлари товламачилик сифатида квалификация қилиниши лозим. 5. Мулкий йўсиндаги ҳаракатлар деганда, ҳақ тўланадиган ҳар қандай ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш (иморатлар қуриш, уларни таъмирлаш, автомобилларни таъмирлаш, товар-моддий бойликларни ташиб бериш ва ҳоказо) тушунилади. Мулкий манфаатлар деганда, жабрланувчининг ўз хизмат ваколатларига кўра у ёки бу шахсга унинг муҳтожлигига қараб ёхуд белгиланган қоидалар ёки норматив ҳужжатларга биноан тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган манфаатлар тушунилади. Жумладан, товар-моддий бойликларни навбатсиз ажратиш, қўшимча тўловларсиз товар олиш, ўз корхонасидаги бўш лавозимларга тайинлаш тушунилиши керак. 6. Объектив томондан товламачилик айбдорнинг мулкдордан била туриб, ғайриқонуний равишда ўзига ёки у кўрсатган шахсларга муайян мулкни, мулкка бўлган ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд улар фойдасига муайян мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилишда ифодаланади ва у ўз талабларини қуйидаги ҳаракатлар орқали амалга оширади: t зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш. Бунда зўрлик ишлатишнинг хусусияти аниқлаштирилмаган. Бинобарин, ЖК 165-моддаси 1-қисми бўйича қўрқитиш ўз ичига жабрланувчини ўлдириш, баданига шикаст етказиш, номусига тегиш ва бошқа турдаги ҳаракатларни содир этиш билан қўрқитишни қамраб олади; t мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш билан қўрқитиш. Бунда мулк мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида жабрланувчига ёхуд унинг яқин кишиларига тегишли бўлиши мумкин. Мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш усули қилмишни квалификация қилишда аҳамият касб этмайди; t маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиш. Бунда ушбу маълумотларни жабрланувчи ёки унинг яқин кишилари сир сақлашни хоҳлайдилар. Объектив томоннинг ушбу белгиси бўйича квалификация қилишда жабрланувчи ёки унинг яқинлари мазкур маълумотларни сир сақлашга ҳаракат қилаётганликларини (қилганликларини), уни ошкор этиш билан қўрқитиш эса айбдор томонидан бирон-бир мулкни эгаллаш учун фойдаланилаётганлигини (фойдаланганлигини) аниқлаш муҳим; t жабрланувчини мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароит яратиш. 7. Товламачининг талаблари оғзаки, телефон, факс, хат орқали ва бошқа шаклда бўлиши мумкин. Талаб товламачининг жабрланувчидан мулкни ёки мулкдан ўз мулкидек фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тақдим этишини таклиф қилишни англатади. Талаб рад этилса, ўч олиш билан қўрқитишда ифодаланган бўлиши керак. Қўрқитиш билан мустаҳкамланмаган талаблар товламачиликни ҳосил қилмайди. Талаблар пул олиш, ердан, дўкондан, автомобилдан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш, товламачини шерик сифатида мунтазам дивидендлар ва бошқа мулкий манфаатлар олиши учун кооператив, корхона аъзолигига киритиб қўйишга қаратилган бўлиши мумкин. 8. Товламачиликни содир этишда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш деганда, уриш, зарба бериш, баданга енгил, ўртача оғир ва оғир шикаст етказиш билан қўрқитиш тушунилиши, агар айбдорнинг талаби бажарилмаса, шундай зўрлик ишлатиш хавфи етарли бўлиши керак. Уларнинг ҳаммаси ЖК 165-моддаси диспозицияси билан қамраб олинган ва шахсга қарши жиноятлар бўйича қўшимча квалификация қилиш талаб қилинмайди. Товламачилик жиноятини квалификация қилишда қўрқитишни амалга ошириш шакли (оғзаки ёки ёзма, бевосита ёки воситачи орқали айтилган, очиқчасига ёки кесатиб айтилган) аҳамиятга эга эмас. Аммо унинг мазмуни жабрланувчи томонидан қўрқитишнинг тўғриликча ифодаланган маъноси билан тушунилиши лозим. 9. Товламачиликдаги қўрқитишга қуйидаги белгилар хос: биринчидан, ўз мазмунига кўра унда жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд улар сир сақлаш лозим деб топган маълумотларни ошкор қилиш нияти билдирилган бўлиши керак; иккинчидан, таҳдид реал, яъни агар жабрланувчи товламачининг талабларини бажармаса, таҳдид амалга оширилиши мумкинлигидан хавотир бўлиши лозим. Жиноят таркибининг мавжудлигини аниқлаш учун қўрқитишни ким амалга ошириши мумкинлиги: бевосита товламачининг ўзими ёки унинг иштирокчиларими, бу аҳамият касб этмайди. Қўрқитиш келажакда (дарҳол ёки талабни бажаришдан бош тортганлик учун) амалга оширилади деб қабул қилинади. Шунинг учун ҳам ушбу жиноятнинг таркиби учун айбдорнинг ҳақиқатдан ҳам ўз ниятини амалга оширмоқчи бўлган-бўлмаганлиги аҳамият касб этмайди. Жабрланувчи томонидан қўрқитишнинг хусусияти ва жадаллиги қандай қабул қилинганлиги жиноятни квалификация қилишга таъсир кўрсатмаслиги лозим. Жадаллиги бир хил бўлган таҳдид, жабрланувчиларнинг руҳий ҳолати, тарбияси, феъл-атвори, жисмоний хусусиятларидаги фарқлар туфайли, улар томонидан турлича қабул қилинади. Жабрланувчи қандай қабул қилганлигидан қатъи назар, таҳдиднинг кучи ошмайди ва камаймайди, унинг ўзи қандай бўлса, шундайлигича қолаверади. Агар айбдорнинг айтганлари объектив томондан таҳдидни ўз ичига олмаган бўлса, қилмиш товламачилик деб баҳоланиши мумкин эмас. ЖК 165-моддаси товламачиликни содир этишда ўлдириш билан қўрқитишни ҳам ўз ичига қамрб олади ва ЖК 112-моддаси бўйича қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди. Товламачиликни квалификация қилиш учун таҳдиднинг кимга – бевосита мулк эгасига ёки жабрланувчига яқин кишиларга қаратилганлигининг аҳамияти йўқ. Бунда жабрланувчига яқин кишилар доираси жабрланувчининг фақат яқин қариндошлари билангина чегараланмайди (ЖК Махсус қисмининг VIII бўлими), балки вужудга келган ҳаётий вазиятлар туфайли ҳаёт саломатлиги ва тинчлик-хотиржамлиги жабрланувчи учун қадрли бўлган бошқа шахсларни ҳам ўз ичига олиши лозим. 10. Мулкка шикаст етказиш деганда, мулкка зарар етказилиши туфайли, ашёнинг ўз сифатини йўқотиши, яъни ундан ўз вазифасига кўра фойдаланиш учун вақтинча ёки қисман яроқсиз бўлиб қолиши ва уни тиклашга муайян меҳнат ёки маблағ сарфланганидан кейин аввалги қимматига эга бўлиши тушунилади. 11. Мулкни нобуд қилиш деганда, уни қайта тиклаб бўлмайдиган ва ундан вазифасига кўра фойдаланиб бўлмайдиган ҳолатга келтирилганлиги тушунилади. 12. Шахс сир сақланишини хоҳлаётган маълумотлар деганда, ўзининг шахсий ҳаёти, иш фаолияти, яқин кишилари, қариндош-уруғлари ҳақидаги ва шу каби ҳар қандай ахборотлар тушунилиши керак. Ушбу маълумотлар қаторига шахсни ва унинг яқинларини шарманда қилиши ва унинг ошкор этилиши унга ва унинг яқинлари манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлар (жабрланувчи ҳаётидаги шарманд қилувчи маълумотлар, тижорат сири) киради. Бунда шарманда қилувчи маълумотлар деб, уларнинг рост ёки ёлғонлигидан қатъи назар, жабрланувчи томонидан унинг шаън ва қадр-қимматини таҳқирловчи сифатида қабул қилинадиган маълумотларга айтилади. Маълумотларнинг шарманда қилувчи сифатида баҳоланиши, фақатгина уларнинг шундай маълумот сифатида жабрланувчи ва унинг яқинлари томонидан қабул қилинишига боғлиқ. Шахснинг маълумотларни сир сақлашни хоҳлаган ёки хоҳламаганлиги ҳар бир алоҳида ҳолда суд томонидан ҳал этилади. Суд буни шантаж жабрланувчининг иродасига таъсир қилган ёки қилмаганлигига қараб аниқлайди. Агар жабрланувчи маълумотлар ошкор қилинишидан қўрқиб товламачининг талабларини бажарган бўлса, демак, жабрланувчи ушбу маълумотларнинг сир сақланишини хоҳлаган. 13. Маълумотларни ошкор қилиш деганда, жабрланувчининг фикрича, ошкор қилиниши номақбул бўлган (масалан, фарзандликка олиш, касаллик, судланганлик тўғрисидаги ва ҳоказо) ахборотларни бошқа шахсларга маълум қилиш тушунилади. Айбдор шахс маълумотларни оғзаки, хат, телефон, факс орқали ва бошқа тарзда ошкор қилиши мумкин. Маълумотларни ошкор қилиш усули товламачиликнинг квалификациясига таъсир қилмайди. 14. Жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш деганда, айбдорнинг жабрланувчи ва унинг яқинлари учун ҳар қандай объектив хавфли шароит яратиши тушунилиб, унга товламачи чек қўйиши мумкинлигини ёки маълум бир ҳақ эвазига йўқ қилиши мумкинлигини таклиф қилади. Тадбиркордан иншоотни “қўриқлаш” учун пул тўлашни талаб этиш ёки маҳсулотларни “сотиш”га ёрдам берганлик учун пул талаб қилиш ҳам шарҳланаётган белги бўйича квалификация қилиниши лозим. 15. Товламачилик ўзганинг мулкини ёки мулкка бўлган ҳуқуқини топшириш, мулкий манфаатлар бериш ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатларни содир этишни талаб қилинган пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади. Бунда ушбу талабларнинг бажарилганлиги аҳамият касб этмайди. 16. Агар товламачи ўз таҳдидини амалга оширишда олдиндан била туриб жабрланувчи ва унинг яқинлари шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи ёлғон маълумотларни тарқатган бўлса, унинг ҳаракатлари қўшимча равишда ЖК 139-моддаси бўйича ҳам квалификация қилиниши керак. 17. Агар айбдор ўз таҳдидини амалга ошириш пайтида ўзганинг мулкини нобуд қилган ёки унга шикаст етказган бўлса, унинг қилмиши жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 173-моддаси билан ҳам квалификация қилиниши керак. Айбдор томонидан содир этилиши билан қўрқитилган фактик зўрликнинг ишлатилиши товламачиликнинг асосий таркиби билан қамраб олинмайди ва келтирилган зўрликнинг хусусиятига қараб айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 104, 105 ва 109-моддалари бўйича квалификация қилиниши керак. Товламачиликни содир этиш пайтида жабрланувчи қасддан ўлдирилган бўлса, қилмиш барча ҳолларда жиноятлар жами бўйича ЖК 165-моддаси ва ЖК 97-моддаси 2-қисми “и” банди билан квалификация қилиниши керак[84]. Бироқ агар одам ўлдириш товламачилик фактини яшириш мақсадида содир этилган бўлса, айбдор ҳаракатлари ЖК 165-моддаси тегишли қисми ва ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “о” банди бўйича квалификация қилиниши лозим. 18. Субъектив томондан товламачилик тўғри қасд билан содир этилади. Бунда айбдор жабрланувчидан мол-мулкни ёки мулкка бўлган ҳуқуқни ўзига ёки бошқа шахсга беришни қўрқитиш билан талаб қилиши асосланмаганлигини ва ноқонунийлигини билади. Айбдор ғаразли мотивларга амал қилади ва ашёни ноқонуний равишда қўлга киритиш мақсадини кўзлайди. 19. Жиноятнинг субъекти – 14 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахсдир. 20. Оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилган товламачилик ЖК 165-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ва қуйидаги квалификация қилиш белгиларини қамраб олади: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан товламачилик содир этилиши; б) жиноят кўп миқдорда содир этилиши; в) қилмишнинг бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши. Ушбу белгилар ЖК 164-моддасининг шарҳида кўриб чиқилган бўлиб, товламачилик бошқа ҳеч қандай алоҳида хусусиятларга эга эмас. Қилмишни такроран содир этилганлик белгиси бўйича квалификация қилишнинг маълум хусусиятлари бор – агар талаблар ягона қасд билан қамраб олинган ва бир мулкни эгаллашга қаратилган бўлса, шунингдек, бир ёки бир неча шахсларга қаратилган бўлса, тажовуз предметини талаб қилиш такроран деб ҳисобланиши мумкин эмас. Агар товламачилик айбдорнинг бир жабрланувчига нисбатан ягона қасди билан бир неча бор содир этилган бўлса ва умумий қилиб олганда, кўп миқдорда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 165-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан ёки талон-торож қилинган мулкнинг миқдорига қараб, ЖК 165-моддаси 3-қисмининг “а” банди бўйича квалификация қилиниши керак. 21. Товламачиликнинг махсус квалификация қилинган тури, ЖК 165-моддаси 3-қисмида ўз аксини топган ва қуйидаги белгилардан лоақал биттасининг мавжуд бўлиши билан тавсифланади: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган жиноят. Кўрсатилган белгилар босқинчилик жиноятининг таркиби таҳлил қилинганида кўриб чиқилган эди ва товламачиликка нисбатан ортиқча фарқларга эга эмас. 22. Суд-тергов амалиётида товламачиликни босқинчилик ва ўғриликдан фарқлашда кўп муаммолар мавжуд. Шуни назарда тутиш кераккки, босқинчилик ва талончиликда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш мулкни эгаллаб олиш ёки талон-торож қилинганидан сўнг уни ушлаб қолиш воситаси бўлиб хизмат қилса, товламачиликда ушбу қўрқитиш жабрланувчининг иродасини сўндириш ва уни товламачининг талабларини бажаришга мажбур этиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Шуни ҳам назарда тутиш керакки, босқинчилик ва талончиликда ўзганинг мулкини эгаллаб олиш қўрқитиш билан бир вақтда содир бўлади, товламачиликда эса, айбдор жабрланувчининг мулкини келажакда қўлга киритади. Агар товламачиликни содир этишда қўрқитиш жабрланувчига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган бўлиб, товламачи ўша вақтдаёқ ўзганинг мулкини талон-тарож қилган бўлса, унинг ҳаракатлари ўзганинг мулкини товламачилик қилиш ва қўрқитишга қараб, босқинчилик ёки талончилик сифатида жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак. Товламачиликни босқинчилик ва талончиликдан фарқлашда товламачиликда зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш мулкни зўрлик ишлатаётган вақтда эмас, балки келажакда қўлга киритишга қаратилишига эътибор бериш лозим. Агар қўрқитиш амалда ишлатилса, қилмиш ЖКнинг товламачилик ҳақидаги моддаси билан ва асослар бўлганда, қўрқитиш амалга оширилаётганда содир этилган ҳаракат учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан ҳам квалификация қилиниши лозим[85]. 166 - м о д д а. Талончилик Талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш - уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Талончилик: а) ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб; б) анча миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Талончилик: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) уй-жойга, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб; в) кўп миқдорда содир этилган бўлса, - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Талончилик: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Талончиликнинг ижтимоий хавфлилиги шундан иборатки, бунда мулкка тажовуз очиқ ва жиноятчининг ўта сурбетлиги, шу билан бирга ўрнатилган тартибни, ҳуқуқий ва ахлоқий қоидаларни ва жамият қадриятларини менсимаслик билан амалга оширилади. Шу билан айбдорнинг бундай ҳаракатлари у жазосиз қолишига ишонишидан далолат беради. 2. Талончиликнинг объекти ўзининг ижтимоий-иқтисодий мазмуни бўйича ўзганинг мулкини талон-торож қилиш жиноятлари билан тўлалигича мос келади. Аммо, қонучиликда белгиланишича, талончилик ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик билан ёки шундай зўрликни ишлатиш билан қўрқитиш ёрдамида амалга оширилиши мумкин бўлиб, алоҳида жиноий-ҳуқуқий муҳофаза ҳолларда факультатив объект жабрланувчининг соғлиғи ва дахлсизлиги ҳам бўлиши мумкин. 3. Объектив томондан талончилик ўзганинг мулкини ошкора талон-торож қилишда ифодаланади. Мулкий бойликнинг ошкора, очиқ-ойдин, атрофдагиларга нисбатан сурбетларча қўлга киритишнинг бу усули талончиликнинг фарқловчи белгисидир. У қилмишга, шунингдек, унинг субъектига аксилижтимоий тавсиф беради. Ғайриижтимоийлик шундан иборатки, бунда айбдор жамиятда мулкчиликка нисбатан шаклланган қарашларни қўрслик билан бузади ва менсимаслигини кўрсатади, ўз ҳаракатларида жисмоний ва руҳий зўрликни ишлатади, атрофдагиларнинг кўз ўнгида жиноят қонунининг императив талабларини ошкора менсимайди. Бу эса содир этилаётган ноқонуний қилмиш хавфлилигини кескин оширади. 4. Айбдор, жабрланувчи ва бошқаларнинг кўзи олдида ўзганинг мулкини эгаллаб олаётганлигини ва улар унинг ҳаракатининг жиноий хусусиятини тушунганлигини англаганда, ошкора равишда ўзганинг мулкини эгаллаб олишнинг ҳуқуққа хилоф усули деб топилиши лозим. Ошкора талон-торож қилиш жабрланувчи, мулки ихтиёрида ёхуд муҳофазасида бўлган шахсларнинг ёки ўзгаларнинг кўзи олдида талончилик содир этаётган шахс ўз ҳаракатларини улар тушунаётганлигини англайди, лекин бу вазиятга эътибор бермайди. 5. Қилмишни ошкора талончилик деб квалификация қилиш учун иккита ўзаро боғлиқ бўлган мезонни: объектив ва субъектив мезонни инобатга олиш зарур. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling