Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet83/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Объектив мезон шундан иборатки, бунда ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мулкдор ёки жиноятнинг бошқа гувоҳлари­нинг кўз ўнгида содир этилаётганлигини ва улар уни олиш жа­раёнини айнан жиноят сифатида англашларидан иборат.
Субъектив мезон нафақат мулкдор ва жиноятнинг бошқа гу­воҳлари қилмишни жиноят сифатида англаётганликларидан, балки айбдор ҳам ўзининг ҳаракатлари бошқалар томонидан ай­нан жиноят сифатида тушунилаётганлигини англашидан иборат, лекин айбдор ушбу шахсларнинг вазиятга муносабатини ино­батга олмайди. Ушбу икки мезоннинг мавжуд бўлиши субъект­нинг ҳаракатларида ўғирлик эмас, балки айнан талончиликнинг белгилари борлиги ҳақида хулоса чиқаришга имкон беради. Ал­батта, жиноят воқеаларининг ушбу объектив ва субъектив ҳолат­лари жиноят-процессуал қонунчилигига мувофиқ терговда ва судда ис­ботланиши лозим.
6. Шу билан бирга, қилмишни талончилик сифатида квалифика­ция қилиш учун субъектив мезонга катта аҳамият бе­риш зарур. Яъни, қилмишни талончилик деб топиш учун очиқ ҳаракат қилаётганлигига айбдорнинг ўзи амин бўлиши асос бўлиши керак. Шунинг учун, агар айбдор қасдининг қандай йўналишда эканлиги исботланса, у талон­чилик учун жавобгар­ликка тортилиши керак, бунда атрофдагилар­нинг айбдорнинг ушбу ҳаракатлари жиноят эканлигини тушунмаёт­ганлигининг аҳамияти йўқ. Агар айбдор талон-торож вақтида ўз ҳара­катларига ҳуқуққа хилоф бўлмаган хусусият бахш этмоқчи бўлган бўлса, унинг қилмиши талончилик эмас, ўғриликни ҳосил этади. Маса­лан, агар айбдор ўзини қаттиқ мастлик ҳолатида бўлган шахс­нинг таниши сифатида тутса ва унинг чўнтагидан ҳамёнини олиб, уни мастнинг яқинларига бериб қўймоқчи эканлигини кўрсатмоқчи бўлса, унинг қилмиши ўғрилик деб квалификация қилиниши ло­зим.
7. Шуни таъкидлаш керакки, агар айбдор ўз ҳаракатларини яши­рин талон-торож қилиб бошлаган бўлса-ю, аммо жиноят жойида фош этилиб, ошкора ҳаракатларга ўтса, содир этилган қилмиш талончилик сифатида қабул қилиниши керак. Ўғир­ликнинг талончиликка ўсиб ўтиши мулкнинг бутунлай эгалланиб олингунича содир бўлиши мумкин.
“Ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш би­лан бошланган, лекин жабрланувчи ёки бошқа шахслар томони­дан сезиб қолинганига қарамасдан айбдор томонидан мулкка эга­лик қилиш мақсадида уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб қилинган ҳаракатлар талончилик деб... квалификация қилинади”[86].
Бироқ айбдор жинояти учинчи шахсларга маълум бўлганлигидан ва у қўлга тушиб қолишдан қўрқиб, талон-торож қилинган мулкни ташлаб, ҳодиса жойидан қочиб яширинишга ҳаракат қилса, унинг қилмиши ўзганинг мулкини ўғирлашга суиқасд қилиш белгилари доирасидан четга чиқмайди.
8. Жиноят ўзгалар мулкини талончилик билан эгаллаган ва айб­дор бу мулкдан ўз хоҳишича фойдаланиш ёки уни ишлатиш имкониятига эга бўлган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобла­нади. Амалга ошмаган ошкора талончилик талончиликка суиқасд қилиш сифатида квалификация қилиниши керак.
9. Субъектив томондан талончилик тўғри қасд ва ғаразли мо­тивлар билан содир этилади. Айбдор ўз ҳаракатларининг учинчи шахслар томонидан кузатилаётганлигини англайди, лекин шунга қарамай у жиноят содир этади. Бунда ўзганинг мулкини талон-то­рож қилиш, албатта, фойда олиш мақсадида содир этилади. Шу­нинг учун безорилик ниятида содир этилган мулкни нобуд қи­лиш-га қаратилган ёки уни вақтинчалик ишлатишга қаратилган ошкора қилмишлар талончилик жинояти таркибини ташкил эт­майди. Иш­нинг ҳолатларидан келиб чиқиб, бундай қилмишлар ЖК 173, 229, 277-моддалари бўйича квалификация қилиниши ло­зим.
10.  14 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс жиноят субъекти бўлади.
11.  ЖК 166-моддаси 2-қисмида талончиликнинг қуйидаги квалификация қилиш белгилари ўз аксини топган:
а) ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб;
б) анча миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилган талончилик.
12.  Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишла­тиш ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш талончилик жиноятининг ўзига хос квалификация қилиш белгиси ҳисобла­нади.
Талончиликнинг квалификация қилиш белгисини ажратишда қонун чиқарувчи айбдор қилмишларининг ижтимоий хавфлили­гидан келиб чиқади. Зўрлик ишлатилиши факти талончиликнинг юридик моҳиятини ўзгартиради. Бундай вазиятларда мулкчилик муносабатларидан ташқари, фуқароларнинг соғлиғига зарар етка­зиш хавфи ҳам мавжуд бўлади.
13. Квалификация қилинган талончилик жабрланувчига фақатгина инсон ҳаёти ёки соғлиғи учун зарар етказмайдиган жисмоний зўрлик ишлатиш билан бирлаштирилиши мумкин. Талончиликда ишлатилган зўрликни кўрсатар экан, қонун мулкни ошкора талон-торож қилиш билан бирга келган ва жабрланувчига шикаст етказишда ифодаланган, кетидан жисмоний оғриқ ёки соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашуви юз бермаган ҳолда ба­данга енгил шикаст етказишни кел­тириб чиқарган жисмоний ёки руҳий зўрликни назарда тутади[87].
14.  Талончилик вақтида қўлланиладиган зўрлик (таҳдид) жис­моний ёки руҳий бўлиши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling