Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet84/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Талончиликдаги жисмоний зўрлик алоҳида зарба, 6 кундан кўп муддат давом этмайдиган лат ейиш, тирналиш, шилиниш, унча катта бўлмаган ғурра тарзида, шунингдек, қўлни қайириш, самбо, каратэ ва бошқа яккакурашларнинг оғриқли усулларини қўллаш бўлиши мумкин. Суд-тергов амалиётида зўрлик ишла­тиб талончилик содир этишни ва мулкни ошкора талон-торож қилиш пайтида жабрланувчини чалиб йиқитиш, аёл кишининг қулоғидан зиракларни узиб олиш кабилар кетма-кетлиги бўйича квалификация қилинади.
Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган жисмоний зўрлик ту­шунчасига, шунингдек, жабрланувчининг мулкни талон-торож қилишга қаршилик кўрсатишини бартараф этиш мақсадида унинг эркинлигини чеклаш ҳам киради. Бундан ташқари, жабрланув­чини хушсизлик ҳолатига келтирувчи, аммо унинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар бўлмайдиган инъекциялар қилиниши ҳам жисмо­ний зўрлик деб топилиши мумкин.
15.  Руҳий зўрлик деб, жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрликни ишлатиш билан қўрқитишга ай­тилади. Зўрлик ишлатиб содир этилган талончиликнинг белгиси сифатидаги қўрқитиш, биринчидан, предметли бўлиши керак, яъни айбдор жабрланувчига қандайдир зарар етказиш билан эмас, балки аниқ жисмоний зўрлик ишлатиш билан қўрқитади. Иккин­чидан, қўрқитиш реал бўлиши керак. Бу унинг объектив борлиқда мавжудлигини билдиради. Учинчидан, у амалда бўлиши керак – жабрланувчи ёки бошқа шахсларга дарҳол ишлатилиши хавфини туғдириши керак. Зўрликни дарҳол эмас, балки келажакда ишла­тишдан иборат бўлган қўрқитиш талончиликнинг эмас, балки товламачиликнинг белгиси ҳисобланади (ЖК 165-моддаси шарҳига қаранг).
16.  Шуни таъкидлаш керакки, одам ўлдириш билан қўрқитиш ЖК 166-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан қамраб олинмайди ва бошқа оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлма­ганда ЖК 164-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилинади. Агар мулкка эгалик қилиш жараёнида зўрлик ишлатиш таҳдиди амалга оширилса, у ҳолда содир этилган қилмишни етказилган тан жароҳатининг оғирлиги даражасига қараб талончилик ёки босқинчилик сифатида квалификация қилиш даркор.
17.  Талончиликдаги зўрлик (жисмоний ёки руҳий) мулк ихтиё­рида, тасарруфида ёки қўриқловида бўлган шахсга нисбатан, шунингдек, ўзганинг мулкига очиқдан-очиқ эгалик қилишга қар­шилик қилувчи шахсларга нисбатан ҳам қарши йўналтирилган бўлиши мумкин.
Жиноят-ҳуқуқий маънода руҳий ёки жисмоний зўрлик талончиликни содир этишда икки хил кўринишда намоён бўлади: 1) мулкни ошкора эгаллаш воситаси сифатида; 2) эгаллаб олинган мулкни ушлаб қолиш воситаси сифатида. Шунинг учун айбдор томонидан ўғирлик жинояти тугалланганидан сўнг ушлаб қолин­маслик воситаси сифатида ишлатилган зўрлик бўлса, бундай ҳа­ракат талончилик ёки босқинчилик деб қаралмайди. Зўрлик иш­латишнинг хусусияти ва келиб чиққан оқибатларга қараб қил­мишни ўғирлик деб, бошқа жиноятларнинг белгилари бўлганда жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш керак[88].
Талончиликда ишлатиладиган зўрлик мулкни ошкора талон-торож қилишни енгиллаштирувчи восита ҳисобланади.
18. ЖК 166-моддаси 2-қисмида белгиланган квалификация қи-лиш белгилари босқинчилик жинояти таркибида ўрганилган эди ва шарҳланаётган жиноятда ишлатилиши бўйича ҳеч қандай ўзига хос хусусиятларга эга эмас.
19.  ЖК 166-моддаси 3-қисмида саналиб ўтилган квалифи­ка­ция қилиш белгилари айбдорнинг хавфлироқ талончи­лик содир этишидан далолат беради. Булар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) уй-жойга, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний ра­вишда кириб;
в) кўп миқдорда содир этилган талончилик.
(Ушбу белгиларни ЖК 164-моддаси – босқинчилик жинояти таркибини кўриб чиққанимизда батафсил шарҳлаган эдик.)
20. ЖК 166-моддаси 4-қисмида нисбатан оғирроқ квалифика­ция қилиш белгилари саналган бўлиб, улар қуйидаги­лардан иборат:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган талончилик.
Ушбу жазони оғирлаштирувчи барча ҳолатлар босқинчилик жиноятида таҳлил этилган эди.
21.  Шуни таъкидлаш керакки, агар талончилик ЖК 166-мод­даси бир неча қисмида назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳо­лат­ларда содир этилган бўлса, айбдорнинг қилмиши жиноятлар­нинг реал жами мавжуд бўлмаган тақдирда, ЖК 166-моддасининг оғирроқ жазо кўрсатилган қисми бўйича квалификация қилиниши лозим. Бунда ҳукмнинг баён қисмида талончиликнинг барча ква­лификация қилиш белгилари кўрсатилиши керак.
167 - м о д д а. Ўзлаштириш ёки растрата йўли
би­лан талон-торож қилиш
Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жа­рима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) кўп миқдорда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
г) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз баравари­гача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бара­варигача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш иш­лари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озод­ликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
1. Ушбу жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси шундан иборатки, растрата ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирланадиган мулк айбдорнинг тасарруфида бўлади. У эса ушбу ҳолатдан фой­даланган ҳолда мулкни ўз фойдасига ёки ўзгалар фойдасига ға­разли ниятда ўтказади.
2. Жиноят объекти айбдор томонидан эгалланган ёки унинг тасарруфида бўлган мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ҳисобланади.
Ҳар қандай мулк, шунингдек, қимматли қоғозлар ҳам ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жи­нояти предмети ҳисобланади ва айбдор мулкка нисбатан алоҳида ҳуқуқий муносабатда бўлиб, мулк унга ишониб топши­рилади. Ушбу ҳуқуқий алоқа тажовуз предметининг иқтисодий ва юридик табиатини қамраб олмайди, ўзганинг мулкини моддий ташувчиси бўлиб қолади.
3. Айбдорга ишониб топшириб қўйилган ёки унинг ихтиё­рида турган мулк  мансаб вазифалари ёки шартномавий муно­сабатларга кўра ёхуд махсус топшириқ муносабати билан ўзганинг мулкини тасарруф қилиш, бошқариш, етказиб бериш ёки сақлаш бўйича қонуний ваколатларни амалга оширувчи шахс­нинг (масалан, омбор мудири, экспедитор, таъминотчи, сотувчи, кас­сир ва бошқа шахслар) эгалигида бўлган мулк.
Мулк мансаб мажбуриятлари доирасида айбдорнинг қону­ний эгалигида ёки тасарруфида бўлиши мумкин. Бунда ходим­ларга қонун, норматив актлар ёки иш берувчи билан тузил­ган меҳнат шартномасига кўра юклатилган алоҳида ваколатлар тушунилмоғи лозим.
4. Ўзлаштириш ёки растрата қилиш айбдор билан алоҳида жисмоний ёки юридик шахслар шартномавий муносабатлари асосида ҳам бўлиши мумкин. Шартномавий муносабатда айб­дорга пудрад, ижара, комиссия, прокат, сақлаш шартномасида қайд этилган ва мулкни тасарруф этиш, бошқариш, элтиб бериш ёки сақлаш ваколати у ёки бу даражада юклатилган бўлиши мум­кин ва ҳоказо.
5. Ўзганинг мулкига эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш махсус топшириқ сифатида юклатилиши ҳам мумкин. Шу каби мулкка доир махсус операцияларни амалга оширишни юклатувчи бўлиб давлат номидан мулкдор, ташкилотлар, шу жумладан но­давлат ташкилотлар ҳам, алоҳида фуқаролар ҳам чиқиши мумкин. Ушбу вазифа оғзаки ва ёзма кўринишда ифода этилган бўлиши мумкин, бироқ бу айбдорга ўтказилган мулкнинг ҳуқуқий мақо­мига таъсир этмайди – у айбдорнинг қонуний эгалигидаги ёки махсус вазифа юзасидан фойдаланиши мумкин бўлган мулк деб топилади. Ўғирлик йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилиш, ўзлаштириш ёки растрата қилишни содир этишда, айбдор шахс­нинг талон-торож қилинган мол-мулкка ҳеч қандай алоқаси бўлмайди ёхуд ишлаб чиқариш зарурати, топширилган иш муно­сабати билан ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади, холос. Ху­сусан, айбдорга махсус топширилган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш жиноятлари сифатида ком­байнчи, ҳайдовчилар томонидан содир этилган талон-торож қи­лишни тушуниш мумкин. Чунки ишлаб чиқаришда амалга оши­риладиган функцияларидан ташқари, улар экспедиторлик мажбу­риятларини ҳам бажаришади.
6. Айбдор томонидан ўзганинг мол-мулкини бошқариш, етка­зиб бериш, сақлаш ёки тасарруф қилиш ваколатлари бўлиши са­бабларидан қатъи назар, бу ваколатлар мулк эгаси ҳуқуқлари би­лан амалга оширилган, чунки мулкдор жиноятчига бу ваколат­ларни қонунийлаштириб берган. Мол-мулк эгасининг хоҳиш-иродасига боғлиқ равишда, мулкнинг ҳажми, амалга ошириш соҳасига қараб бу ваколатлар чекланганлик хусусиятига ва қатъий белгиланган мақсадли топшириққа эгадир. Бироқ талон-торож қилиш субъекти мулкдор томонидан белгиланган доирада мулкдорга тегишли бўлган ҳар қандай ваколатларни амалга ошириши мумкин. Одатда, мол-мулк ишониб топширилган шахснинг ваколатлари муайян ҳужжатлар билан мустаҳкамланади.
7. Объектив томондан жиноят айбдорга ишониб топширил­ган товар моддий бойликларни олиб қўйиш ёки унинг устидан ноқонуний эгаликни ўрнатиб, ихтиёрида бўлган ўзганинг мул­кини ўз фойдасига олиш ёхуд ўзгалар тасарруфига ўтказиш шак­лидаги фаол ҳаракатларда ифодаланади. Ўзлаштиришнинг моҳияти шундан иборатки, мулкдорни эгалик қилиш, фойдала­ниш ва тасарруф қилиш каби субъектив ҳуқуқлари ўзлаштириш субъектининг фактик имкониятларига ноқонуний равишда ўтади ва мулкдорга мулк ҳуқуқи асосида ёки ҳужжат бўйича тегишли бўлган мулкка унинг хоҳишидан ташқари муносабатда бўлади.
Агар мулкни қайтармаслик ўзга шахсларнинг йўқотиши, йўқ қилиши, ишдан чиқариши ёки ўғирлаб кетиши натижасида юз берган бўлса, ўзлаштириш ҳисобланмайди.
8. Ўзганинг мол-мулкини ўзлаштиришни “вақтинча эгалик қилиб туришдан” фарқлаш лозим. Агар шахс қайтариш ёки қий­матини қоплаш мақсадида ўзига ишониб топширилган мулкдан ноқонуний равишда фойдаланган бўлса, унда ўзлаштириш тар­киби бўлмайди, айбдор ҳаракатлари эса ЖК 205-моддасидаги (ҳу­кумат ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) ёки 229-моддасидаги (ўзбошимчалик) жиноят белгилари мавжуд бўлса, ушбу моддалар бўйича квалификация қилинади. Айбдорни қасд мақсадларидан қуйидагилар гувоҳлик бериши мумкин: олинган мулкнинг катта ҳажмдалиги, шахсда уларни қайтариб беришнинг реал имконияти йўқлиги, шунингдек, камомадни оқлаш учун қал­баки ҳужжатларни тақдим этиб кўриши.
9. Талон-торожнинг ўзлаштириш шакли мулк ушлаб қолинган пайтдан эътиборан, яъни ўзганинг мулки гўё ўзиникидек ғай­риқонуний эгалик қилиш ўрнатилган пайтдан эътиборан тугал­ланган жиноят деб топилади. Айбдорнинг ўзлаштириб бўлинган ва ноқонуний эгалигини ўрнатган мулкдан кейинги у ёки бу шак­лдаги ноқонуний фойдаланиши ушбу жиноят таркибига кирмайди ва ўзлаштиришни талон-торож қилишнинг бошқа шакли – рас­тратага айлантирмайди.
10. Растрата – талон-торож қилишнинг бир шакли бўлиб, айбдорга муайян ваколатларни амалга ошириш учун ишониб топширилган ўзганинг мулкини сотиш, сарфлаш, истеъмол қи­лиш, ҳадя қилиш ва ҳоказо йўллар билан бегоналаштириш тушу­нилади.
Растрата ўзлаштиришга жуда яқиндир, бу ерда мулкни ушлаб қолиш ва унга нисбатан ноқонуний эгаликни ўрнатиш олдин со­дир бўлади. Бироқ шунга қарамай, растрата ўзлаштириш билан ҳеч қанақасига боғлиқ эмас ва у кейинги жиноий ҳаракатнинг да­воми ҳисобланмайди. Қонун нуқтаи назаридан ва жиноят-ҳуқуқий баҳолашга кўра, айнан бир предметни бир вақтда ҳам ўзлаштириб, ҳам растрата қилиб бўлмайди. Айбдор муайян вақт оралиғида, ўзига ишониб топширилган мулкнинг бир қисмини ўзлаштириши ва бошқа қисмини растрата қилиши мумкин, бу ҳа­ракатлар талон-торож қилишнинг ягона давоми деб қабул қили­ниши керак.
Растратанинг ўзига хос жиҳати шундаки, мулкни ноқонуний шаклда талон-торож қилишда, ўзлаштиришдан фарқли равишда, қонуний эгалик қилиш билан уни ноқонуний тасарруф қилиш оралиғида ҳеч қандай вақт бўлмайди.
11. Растрата айбдорга ишониб топширилган мулкни ноқону­ний тасарруф этиш вақтидан бошлаб, яъни мулкни у ёки бу шак­лда бегоналаштириш (истеъмол қилиш, сарф қилиш, сотиб юбо­риш, бошқа шахсларга ўтказиш ва ҳоказо) жараёни амалга оши­рилиши билан тугалланган ҳисобланади. Жиноятни содир этиш фаолиятининг бошланиши ва тугал­ланиши ўғирланаётган мулкни бегоналаштириш ягона ҳаракатда акс этади. Масалан, улгуржи товарлар базаси омборчиси ўзига ишониб топширилган моддий бойликларни фуқароларга сотади ва олинган пулни ўзининг шахсий мулкига айлантиради.
Ноқонуний равишда мулкни тасарруф этиш бир марталик ва бир вақтлик хусусиятга эга эмас, балки мулкни бегоналаштириш вақт бўйича анча чўзиладиган эпизодлардан иборатдир. Бироқ бу нарса айбдор томонидан ҳали ўзлаштирилмаган моддий бойлик­ларга ноқонуний равишда эгалик қилиш билан боғлиқ бўлмаган қилмиш бўлган растратанинг табиатини ўзгартирмайди. Растрата, субъект­нинг ягона мақсади билан қамраб олинган бир неча эпи­зодларга бўлинадиган ва ўзганинг мулки ҳисобига бойишни уму­мий мақсад қилган ҳаракат мулкни бегоналаштиришдан иборат охирги жиноий қилмиш содир этилган вақтдан тугалланган ҳи­собланади.
12. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан со­дир этилиши мумкин, яъни айбдор ўзининг ҳаракатлари ноқону­нийлигини англайди ва улар амалга оширилишини хоҳлайди. Айбдорнинг ушбу жиноятни содир этишдаги ғаразли мақсади субъектив томоннинг зарурий белгиси ҳисобланади.
13. Жиноят субъекти – 16 ёшга тўлган ақли расо шахс.
Мулк ишониб топшириб қўйилган ёки ихтиёрида мулк турган шахсгина, яъни хизмат бурчи, шартнома муносабатлари ёки мах­сус топшириқ муносабати билан шу мулкни тасарруф этиш, бошқариш, элтиб қўйиш, сақлаш бўйича ваколатларини амалга ошираётган шахс (масалан, омборчи, экспедитор, таъминотчи, сотувчи, кассир ва бошқа шахслар) ўзлаштириш ёки растрата­нинг субъекти бўлиши мумкин.
Қоидага кўра, мулк ишониб топширилган ёхуд ихтиёрида мулк турган шахслар моддий жавобгар шахслар ҳисобланадилар, аммо бундай бўлмаслиги ҳам мумкин.
14. Шуни таъкидлаш жоизки, мулкни ўзлаштириш ёки рас­трата қилиш орқали талон-торож қилганлик учун жиноий жавоб­гарлик ушбу модданинг биринчи қисми бўйича ташкилот, муас­саса ва корхонадан ўғирланган мулкнинг умумий суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари ҳажмидан кўп бўлсагина ке­либ чиқади. Акс ҳолда шахс Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси билан жавоб­гарликка тортилади. Агар шахс томонидан ўғирланган мулкнинг умумий суммаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида назарда тутилган миқдордан ошмаса, майда талон-торож қилишлар неча марта содир этилишидан қатъи назар, шахс маъмурий жавобгарликка тортилади. Шунга қарамай, агар мулкни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш фуқароларнинг мулкига нисбатан қаратилган бўлса, ўғир­ланган мулкнинг умумий суммаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 3-қисмида назарда тутилган миқдордан ошмаса ҳам, қилмишни шарҳланаётган модда бўйича квалификация қилиш лозим. “Бироқ талон-торож миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан ошмаган ҳар бир ҳолда суриштирув, тергов органлари ва судлар айбланувчининг (судла­нувчининг) шахсига оид маълумотларни ҳамда моддий зарарнинг қопланганлигини инобатга олган ҳолда жиноят ишини Жиноят кодексининг 65 ва 66-моддаларига асосан жиноят ишини тугатиш масаласини муҳокама этиши керак”[89].
Талон-торож қилинган мулкнинг миқдори ҳуқуқбузарлик со­дир этилган кунда амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдо­ридан келиб чиқиб белгиланади. Талон-торож қилинган мулкнинг қийматини аниқлашда ишнинг муайян ҳолатларига қараб, ҳуқуқ­бузарлик содир этилган кундаги шартномавий, бозор ва биржа баҳоларига асосланиш лозим.
15. Суд амалиётида ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки рас­трата қилиш орқали талон-торож қилишни ўғирликдан фарқ­лашда баъзи қийинчиликлар вужудга келади. Бу жиноятларни фарқлашда, аввало, жиноят субъектининг ўғирланган мулкка нисбатан ваколатларини тўғри аниқлаб олиш лозим.
Шунга эътибор бериш лозимки, ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали талон-торож қилишда, мулк шахсга қонуний асосларда ишониб топширилган ёки айбдор шахсга бошқариш, етказиб бериш ёхуд сақлаш ваколатлари билан берилган бўлади. “Юқорида кўрсатилган қонуний ваколатларга эга бўлмаган, аммо топширилган ишни ёхуд хизмат вазифаларини бажариши туфайли мулк сақланадиган кириш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан ўзгалар мулкининг талон-торож қили­ниши ўғрилик деб квалификация қилиниши керак”.
Шартнома бўйича ўз вақтида қайтариш шарти билан кимдандир муайян миқдорда пул суммаси олган қарздоргина ўзлаштириш ёки растрата қилиш жиноятининг субъекти бўлмайди. Қарздорда кимдандир қарзга олинган пулларни талон-торож қилиш ва эгасига қайтариб бермаслик ниятининг мавжуд эмаслиги креди­тор ва қарздор ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни келтириб чиқаради. Бу муносабатлар кредитор­лар томонидан судларга даъво киритиш орқали ҳал этилади. Шу билан бирга, қайсидир фуқаро пул “қарз” ола туриб, уни бошидан эгасига қай­тармаслик ва қопламаслик ниятида ўзининг фойдасига қасддан айлантирмоқчи бўлганлиги исботланса, унинг ҳаракатла­рини фи­рибгарлик сифатида квалификация қилиш лозим (ЖК 168-мод­даси шарҳига қаранг).
16. ЖК 167-моддаси 2-қисмида ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали талон-торож қилишнинг квалификация қилиш бел­гиларига: а) кўп миқдорда; б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бирик­тириб; д) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиш киради.
17. Айбдор шахсларни ЖК 167-моддаси 2-қисми бўйича ква­лификация қилиш учун, жиноятнинг барча иштирокчилари мулк ишониб топширилган ёки бошқарувига берилган шахслар бўлиши лозим. Агар талон-торож қилишнинг иштирокчиларидан биттаси мулк ишониб топширилган ёки унинг бошқарувида бўлган шахс бўлиб, қолганлари бундай ваколатларга эга бўлмаган шахслар бўлса, унда жиноятчиларнинг ҳаракатлари ЖК 167-моддаси 2-қисмининг “в” банди бўйича квалификация қилинади. Бундай ҳо­латларда мулк ишониб топширилган ёки уни бошқарувчи шахс қилмиши ЖК 167-моддаси 1-қисми бўйича, қолган иштирокчи­ларнинг жиноий ҳаракатлари эса ЖК 28-моддасининг тегишли қисмига ҳавола қилган ҳолда ЖК 167-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим.
18. Суд-тергов амалиётида ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш орқали талон-торож қилишни такроран содир этишни квалификация қилишда баъзи бир қийинчиликлар ву­жудга келади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling