Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet86/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Аппарат воситалари – бу маълумотларни қайта ишлаш учун фойдаланиладиган техник воситалар. Уларга: шахсий компьютер (саноқ ва ахборот масалаларини ечиш жараёнида маълумотларни автоматик равишда қайта ишлаш учун мўлжалланган техник во­ситаларнинг йиғиндиси), периферия ускуналари (марказий про­цессорни бевосита бошқарувига кирмайдиган, ЭҲМнинг ташқи воситалари йиғиндисидир) ва машина ахборотларининг моддий ташувчилари (дискетлар, кассеталар, лазер дисклар ва бошқалар) киради.
Дастур воситалари – бу муайян натижага эришиш мақса­дида, компьютер ва аппарат воситаларини бошқаришга мўлжалланган маълумотлар ҳамда буйруқлар йиғиндисини ифода этувчи объектив шакл, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва улар ёрдамида шакллантириладиган аудио-визуал тасвирларни қайд этган моддий ташувчи материаллардир. Уларга қуйидагилар ки­ради:
¨ система дастурларидан иборат (операцион система ва тех­ник хизмат кўрсатиш дастурлари) дастурий таъминотлар (бошқарувчи ва қайта ишловчи дастурлар йиғиндиси), қўшимча дастурлар (муайян турдаги масалаларни ечишга мўлжалланган дастурлар, масалан, матн муҳаррирлари, антивирус дастурлари ва ҳоказо), шунингдек, жиҳоз дастурлари (дастурлаш тилларидан иборат дастурлаш системалари: Turbo C, Microsoft Basic ва бошқалар) ҳамда таржимонлар – (алгоритмик ва белгили тил­лардан машина кодларига автоматик таржимани таъминлайдиган дастурлар йиғиндиси);
¨ фойдаланувчи ва компьютер эгасининг машина маълу­мотлари.
Компьютер техникасининг ўзига хос хусусияти шундаки, улар бир вақтда фойдаланилади ва алоҳида ишлатилиб бўлмайди, чунки улар махсус яратилган ва бир-бирини тўлдириб туради.
29. Компьютер техника воситаларидан фойдаланиш, мулкни ўзлаштириш учун зарур бўлган (масалан, товар-транспорт юк хати) қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш, ташкилот ҳисоб-рақа­мидан айбдорнинг ҳисобига пул ўтказиш учун тармоқ компьютер воситаларидан фойдаланиш шаклида ифодаланади.
30. Компьютер техникаси воситаларидан қалбаки ҳужжат­ларни ёки бошқа ижтимоий хавфли қилмишларни содир этишда фойдаланилса, унда бу ҳаракатлар ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди таркибини тўлиқ қамраб олмайди ва жиноятларнинг мажмуи қоидаси бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўшимча квалификация қилинади.
Агар мансабдор шахс ўзи содир этган ўзлаштириш ёки рас­тратани енгиллаштириш ёки яшириш мақсадида компьютер тех­никаси воситаларидан фойдаланиб расмий ҳужжатларга ёлғон маълумотлар киритган бўлса, унда қилмиш, бошқа оғирлашти­рувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаса, ЖК 209-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.
31. Шуни қайд этиш лозимки, гуруҳ томонидан содир этилган талон-торож қилишларнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. Чунки ушбу жиноят махсус субъект (мансабдор шахс ёки масъул мансабдор шахс) томонидан содир этилиши мумкин, мансабдор ҳисобланмайдиган, шунингдек, мулк ишониб топширилмаган ёки бошқарувига берилмаган, лекин талон-торож қилишда иштирок этган шахслар ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди (жиноят мансабдор шахс томонидан содир этилган ёки этилмаганлигига боғлиқ равишда) ЖК 28-моддасига ҳавола этиш орқали квалифи­кация қилинади. Бироқ, мансабдор шахс (масъул мансабдор шахс) томонидан жиноят уюшган гуруҳ таркибида ёки унинг манфаатлари йўлида содир этилган бўлса, мансабдор шахс (масъул мансабдор шахс) билан бирга бундай гуруҳнинг барча иштирокчилари Жиноят кодексининг анча оғирроқ жавобгар­ликни назарда тутувчи 167-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан жавобгарликка тортилиши лозим. Ҳукмнинг баён қисмида ҳар бир айбланувчига нисбатан барча моддалар ва барча белгилар бўйича қилмиш тўлиқ квалификация қилиниши лозим.
32. Агар жиноят туфайли келтирилган моддий зарар тўлиқ ра­вишда қопланса, айбдорга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жавобгарлик қўлланилмайди (ЖК 167-модда 4-қисми). Бироқ судлар, иш бўйича моддий зарар умуман қоплан­маган ёки қисман қопланган бўлса ҳам, ҳукмда бундай қарорга келиш сабабларини кўрсатиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашга ҳақли[93].
Етказилган зарар қопланган тақдирда апелляция, кассация, на­зорат инстанцияси суди, моддий зарар қайси судлов босқичида қопланганлигидан қатъи назар, қамоқда сақланаётган шахсларга нисбатан эҳтиёт чораси турини, озодликдан маҳрум қилиш жазо­сини ўтаётган шахсларга нисбатан эса, жазо турини ўзгартириш масаласини дарҳол ҳал этиши шарт[94]. Жиноят оқибатида етказил­ган моддий зарар озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилин­ган шахс томонидан ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг қоплан­ган тақдирда кассация, назорат инстанцияси суди бу жазо турини ЖК 61, 62 моддаларида назарда тутилган қоидаларга асосан бошқа жазо тури билан алмаштиради. Агар моддий зарар қоплан­ган кунга қадар ўталган жазо муддати бошқа жазо тури учун қонунда белгиланган энг кўп миқдордан ошган бўлса, суд жазони ўталган деб ҳисоблайди ҳамда маҳкумни дарҳол қамоқдан озод қилади[95].
33. Суд-тергов органлари шунга алоҳида эътибор беришлари лозимки, шарҳланаётган модданинг 4-қисмида мустаҳкамланган қоида тугалланмаган жиноятга ҳам, башарти зарар билан боғлиқ оқибатлар келиб чиққунга қадар жиноятнинг олди олинган бўлса, татбиқ этилади[96]. Ушбу қисмда келтирилган ҳолатлар тенг ра­вишда тугалланмаган ёки олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жа­зони олдин ўтаган шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади[97].
34. Шарҳланаётган жиноят бир неча шахслар иштирокида со­дир этилиб, келтирилган зарар биттаси ёки уларнинг бир нечтаси томонидан тўлиқ қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо чораси барча иштирокчиларга нисбатан қўлланилмайди[98].
Агар шарҳланаётган жиноят бошқа ижтимоий хавфли қил­мишлар билан биргаликда содир этилган бўлса, суд учун ЖК 167-моддаси 4-қисми бўйича етказилган моддий зарарни қоплаш со­дир этилган бошқа жиноятларга нисбатан, уларни содир этганлик учун қонун билан муқобил жазо чоралари назарда тутилган тақ­дирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо турини қўллаш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини муҳокама қилиш учун зарурдир[99].
35. Судлар шунга алоҳида эътибор беришлари лозимки, иқти­содиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан озодликдан маҳрум қи­лиш билан боғлиқ бўлмаган моддий зарарни қоплаш жазо турини қўллаганда, агар жавобгар жарима тўлашдан ёки ахлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товласа, ушбу жазоларни қамоқ ёки озодликдан маҳрум қилиш жазо турлари билан алмштириши мумкин[100].
168 - м о д д а. Фирибгарлик
Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваригача миқдорда жа­рима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) кўп миқдорда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз баравари­гача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бара­варигача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш иш­лари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озод­ликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
1. Фирибгарлик мулкка қарши қаратилган жиноятлар ичида энг кўп тарқалганларидан бири бўлиб, алдаш ёки ишончни суии­с-теъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мул­кий ҳуқуқини қўлга киритишдан иборат бўлади. Фирибгарлик­нинг ўзига хос хусусиятлари нафақат унинг содир этилиши усули, балки қонунда махсус белгиланган тажовуз қилиш предмети ҳам ҳисобланади.
2. Фирибгарликнинг объекти ўзганинг мулки ҳисобланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling