Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Уй-жойга, омборхонага ёки бошқа биноларга кириб олиб босқинчилик қилишни тўғри жиноят-ҳуқуқий квалификация қилиш учун лозим бўлган иккинчи зарурий элемент
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- “баданга оғир шикаст етказган ҳолда” босқинчилик содир этиш
- ЖК 164-моддасининг 4- қисмида
- Жуда кўп миқдор
- Қилмишни ЖК 164-моддаси 4-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилиш учун қуйидаги белгилар бўлиши зарур
- Уюшган гуруҳ
Уй-жойга, омборхонага ёки бошқа биноларга кириб олиб босқинчилик қилишни тўғри жиноят-ҳуқуқий квалификация қилиш учун лозим бўлган иккинчи зарурий элемент қилмиш субъектив томонини, яъни қасд пайдо бўлган вақтни аниқ белгилаш. Барча ҳолларда мазкур элемент бўйича айбдор шахснинг босқинчилик содир этиш қасди бино ва омборхоналарга киришдан олдин пайдо бўлиши лозим.
Айбдор шахс бино ёки омборхонага бошқа мақсадлар билан кирган бўлиб, босқинчилик мақсади кейин вужудга келган бўлса ва бу ниятини амалга оширса, қилмишда бошқа квалификация қилиш белгилари мавжуд бўлмаса, содир этилган қилмишни ЖК 164-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиш керак[82]. 51. Уй-жой, омборхона ёки бошқа бинога кириб олиш усуллари турли-туман бўлиб, босқинчиликнинг квалификациясига таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун айбдор юқоридан пастга сакрагани, эшик, деразаларни бузгани ёки бошқа мосламаларни ишлатгани билан “кириб олиш” тушунчаси ўзгариб қолмайди. 52. Уй-жой деганда, кишиларнинг доимий ёки вақтинчалик туришига мўлжалланган бино (шахсий уй, хонадон, меҳмонхонадаги, санаториядаги хона, дала ҳовли, боғ ҳовли ва бошқалар) , шунингдек, унинг таркибига кирувчи дам олиш учун, мулкни сақлаш учун ёхуд инсоннинг бошқа эҳтиёжларини қондириш учун (балконлар, ойнаванд айвонлар, омборлар ва бошқалар) тушунилади[83]. Кўп қаватли уйлардаги чордоқ, ертўлалар, транспорт воситалари уй-жой ҳисобланмайди. Одамларнинг доимий ёки вақтинча яшаши учун мўлжалланмаган ва мослаштирилмаган биноларнинг (масалан, уй-жой иморатларидан алоҳида турган ертўлалар, гаражлар ва бошқа хўжалик биноларининг) уй-жой ҳисобланиши мумкин эмас. Поезд транспорт воситаси бўлса ҳам, поезд купеси вақтинчалик уй-жой ҳисобланиши мумкин. Палаткалар, вагончалар ва кема каюталарини ҳам вақтинчалик уй-жой деб ҳисоблаш зарур. 53. Омборхона деганда, товар моддий бойликларни доимий ёки вақтинча сақлаш, ташиш, талон-торож қилишдан, табиий офатлардан, айнишдан ва йўқ бўлиб кетишдан асраш учун махсус жиҳозланган, мослаштирилган алоҳида қурилма ёки жой тушунилади. Булар – турли хил мулк, яъни маҳсулотларни, пулни, қимматли металлар ва қимматли тошларни сақлаш ва асрашга мўлжалланган барча турдаги махсус қурилмалар (масалан, сейфлар, темир шкафлар, контейнерлар, авторефрижераторлар, совуткичлар, қўриқланадиган темир йўл вагонлари ва платформалар ва бошқа шу кабилар)дир. Шунингдек, суд-тергов амалиётида товар моддий бойликларни доимий ёки вақтинчалик сақлаш учун мўлжалланган ҳудудлар ҳам “омборхона” деб қабул қилинади. Масалан, темир йўл станцияларининг, дарё ва денгиз портларининг, аэропортларнинг қўриқланадиган ҳовлилари, элеватор, мол учун ўраб олинган молхоналар ва бошқалар. 54. Эркин киришга тўсиқ ҳосил қилмайдиган биноларни (очиқ платформа, баржа, очиқ хирмон ва ҳоказолар)ни омборхона деб ҳисоблаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам қўриқланмайдиган платформада содир этилган босқинчилик ушбу белги бўйича квалификация қилинмайди. Агар очиқ платформа, баржа ёки очиқ хирмон қўриқланадиган бўлса, у ҳолда улар омборхона сифатида квалификация қилиниши зарур. 55. Омборхонани нарса ёки буюмларни сақлаш ёки ташиш учун фойдаланадиган воситалар (бидон, бочка, яшик, чамадон, портфель ва ҳоказолар)дан фарқлаш лозим. Ушбу сиғимларни очиш ва ундаги мол-мулкни ўзлаштириш юқоридаги квалификация қилиш белгисини ҳосил қилмайди. 56. Бино деганда, товар моддий бойликларни сақлаш учун қурилган доимий ёки вақтинчалик, кўчар ёки кўчмас иншоот тушунилади. Улар қаторига завод, цех, кема, омонат кассаси, музей, почта бўлими, дўкон, театр ва уй-жой ёки “омборхона” тушунчалари билан қамраб олинмаган бошқа иншоотлар кириши мумкин. 57. Уй-жойга, бино ёки омборхонага кириб олиш бир ёки бир неча шахс томонидан содир этилиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда амалиётда қўйидаги савол юзага келади: қайси ҳолда “бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб” квалификация белгиси мавжуд бўлади – уй-жойга, омборхона ёки бинога бир шахс кириб, қолганлари ташқарида кутиб тургандами, умуман, ушбу вазиятда кўрсатилган белги мавжудми? Бу борада суд амалиёти босқинчилик жиноятини уй-жойга, омборхона ёки бошқа бинога кириш билан квалификация қилишда, айбдор бевосита иншоотга кирмаган бўлса-да, олдиндан келишган ҳолда эшикларни бузиш, калит ясаш ва бошқа шу каби ҳаракатларда қатнашган бўлиши мумкинлигини инобатга олади. Яъни, ушбу ҳаракатлар бирга бажариш бўлиб, қўшимча равишда ЖК 28-моддаси бўйича квалификация қилишга зарурат бўлмайди. 58. Уй-жойга, омборхона ёки бинога киришда маслаҳатлар, йўналтиришлар, воситалар билан таъминлаб бериш, шунингдек, тўсиқларни бартараф этиб бериш ҳаракатлари бевосита иншоотга кириб олиш ёки мулкни ўзлаштириш билан боғлиқ бўлмаса-да, босқинчилик жиноятини содир этишда ёрдамчи сифатида иштирок этиш деб квалификация қилиниши лозим. 59. Босқинчилик жинояти олдиндан тил бириктирган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан ўзганинг уй-жойига, омборхонасига ёки бинога кириб содир этилганда, айбдор шахсларнинг ҳаракатлари ЖК 164-моддаси 3-қисмининг “в” банди бўйича квалификация қилиниши керак. Бу ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 164-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалификация қилиш мумкин эмас, чунки ЖК 33-моддасига кўра: “Агар шахс содир этган қилмишда ушбу Кодекс Махсус қисми айни бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд бўлса, у модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича жавобгарликка тортилади”. 60. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, айбдор босқинчилик жиноятини содир қилиш мақсади билан уй-жой, омборхона ёки бинога кирганда, ушбу иншоотнинг бутунлигига путур етказса ва шу билан анча миқдорда моддий зарар келтирса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича кириб олиш билан содир этилган босқинчилик ва ЖК 173-моддаси 1-қисми – ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш сифатида квалификация қилиниши лозим. 61. Уй-жой, омборхона ва бинога кириш билан содир этилган босқинчилик жиноятида ушбу моддада назарда тутилган бошқа оғирлаштирувчи белгилар ҳам мавжуд бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари фақат ушбу модданинг 3-қисми бўйича квалификация қилиниши керак. Бошқа квалификация қилиш белгилари эса ҳукмда акс эттирилади. Аммо агар айбдор томонидан иккита босқинчилик жинояти содир этилиб, улардан биттаси уй-жой, омборхона ва бинога кириш орқали содир этилган бўлса, унинг ҳаракатлари мустақил равишда жиноятларнинг реал жами қоидасини қўллаган ҳолда квалификация қилиниши зарур. 62. ЖК 164-моддаси 3-қисмининг “г” бандига кўра босқинчилик жиноятининг квалификация қилиш белгиси “баданга оғир шикаст етказган ҳолда” босқинчилик содир этиш ҳисобланади. Баданга қасддан оғир шикаст етказиш белгилари ЖК 104-моддаси ва ушбу моддага шарҳларда берилган. Босқинчилик вақтида баданга оғир шикаст етказиш ЖК 164-моддаси 3-қисмининг “г” банди билан қамраб олинади ва ЖК 104-моддаси бўйича қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди. 63. Агар босқинчилик вақтида баданга оғир шикаст етказиш натижасида жабрланувчининг ўлими келиб чиққан бўлса, у ҳолда босқинчилик билан қасддан одам ўлдиришни ўзаро фарқлаш зарурати юзага келади. Одам ўлдиришда одам ўлдиришга тўғри ёки эгри қасднинг мавжуд бўлиши зарур, баданга оғир шикаст етказиш натижасида одам ўлдиришда эса, айбдорнинг жабрланувчи ўлимига муносабати айбнинг эҳтиётсизлик шаклида ифодаланади. Босқинчилик жиноятида одам ўлдирилиши ЖК 164-моддаси 3-қисмининг “г” банди чегарасидан чиқиб кетади, шунинг учун квалификация қилишда айб шаклидан келиб чиққан ҳолда жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш талаб қилинади. Бунда босқинчилик жинояти содир этишда эҳтиётсизликдан одам ўлдириш жинояти, жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 102-моддаси 1-қисми ва ЖК 164-моддаси 3-қисми “г” банди билан квалификация қилиниши керак. Босқинчилик жараёнида оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган ҳолда қасддан одам ўлдириш жинояти эса, ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “и” банди –тамагирлик ниятида одам ўлдириш ва ЖК 164-моддасининг 1-қисми бўйича квалификация қилиниши керак. 64. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, таҳлил қилинаётган белги бўйича баданга оғир шикаст етказиш бевосита босқинчилик жинояти содир этиш жараёнида амалга оширилиши керак, акс ҳолда, бошқа оғирлаштирувчи белгилар мавжуд бўлмаганда, қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 104-моддаси 2-қисмининг “д” банди ва ЖК 164-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилинади. 65. ЖК 164-моддасининг 4- қисмида: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган босқинчилик учун жавобгарлик назарда тутилган. 66. Жуда кўп миқдор босқинчилик жиноятининг қатъий расмийлаштирилган белгиси ҳисобланиб, қонун унинг аниқ чегарасини белгилаган – ЖК Махсус қисми VIII бўлимига мувофиқ, бунда энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан ортиқ миқдорда зарар етказиш тушунилади. Ушбу ҳолатда етказилган зарар миқдорини аниқлаш қоидалари кўп миқдорда талон-торож қилиш миқдорини аниқлаш қоидалари билан бир хил, яъни зарар миқдори товаршунослик экспертизаси ёрдамида аниқланиши керак. 67. ЖК 34-моддасига кўра, шахс фақат суднинг ҳукми ва қонунда белгиланган ҳолларда ўта хавфли рецидивист деб топилиши мумкин (ЖК 34-модда шарҳига қаранг). Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш шундай деб топилган шахс учун салбий оқибатлар келтириб чиқаради. Салбий оқибатлар унинг, ўта хавфли рецидивист деб топилмаган шахсдан фарқли равишда, қаттиқроқ жавобгарликка тортилишидан иборат. Шахснинг ўта хавфли рецидивист деб топилганлиги фақатгина суд томонидан олиб ташланиши мумкин, шунинг учун ҳам шахс қилмишини ушбу белги бўйича квалификация қилишда суд-тергов органлари шахснинг ўта хавфли рецидивист деб топилганлиги, ҳали ҳам ўз кучидами ёки кучини йўқотганми, шунга аҳамият беришлари лозим. 68. Қилмишни ЖК 164-моддаси 4-қисмининг “б” банди бўйича квалификация қилиш учун қуйидаги белгилар бўлиши зарур: ¨ босқинчилик жиноятини содир этишдан олдин шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўғрисида суд ҳукми; ¨ ушбу ҳукмнинг қонуний кучга кирганлиги. Юқоридаги белгилардан бирининг мавжуд эмаслиги шахснинг қилмишини ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган деб квалификация қилиш имконини бермайди. 69. Уюшган гуруҳ бу жиноятдаги иштирокчиликнинг энг хавфли шаклларидан бири. Уюшган гуруҳ тушунчасининг умумий мазмуни ЖК 29-моддасида ўз аксини топган. ЖК 30-моддасида эса уюшган гуруҳ ташкил этган ёки унга раҳбарлик қилган, шунингдек, бундай гуруҳ аъзоларининг мазкур иштирокчилик шаклида содир этган жинояти учун жавобгарлик асослари, шартлари ва ҳажми аниқ ифодаланган. Шу билан бирга қонунда белгиланишича, Жиноят кодексида назарда тутилган асосларда ва чегарада уюшган гуруҳ томонидан содир этилган жиноят оғирроқ жазога сазовордир (ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг). Босқинчилик жиноятига нисбатан бундай асос ва чегаралар ЖК 164-моддаси 4-қисмининг “в” банди диспозициясида ва оғирлаштирилган жазосида ифодаланган. 70. Босқинчилик жиноятини содир этишда уюшган гуруҳнинг барқарорлик белгиси кўпинча гуруҳ жиноий фаолиятининг давомийлигида, уни жиноий ихтисослаштирилганлигида, фаолият соҳасининг бошқа шу каби гуруҳлар билан тақсимланишида, ҳар бир аъзосининг вазифалари аниқ бўлинганлигида (ташкилотчи, бошлиқ), қаттиқ ички интизом, жиноий фаолиятни маълум бир вақт доирасида режалаштиришда ифодаланади. Ушбу санаб ўтилган хусусиятлар ҳар бир уюшган гуруҳ томонидан босқинчилик жинояти содир этилганда у ёки бу маънода мавжуд бўлади. Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган жиноятга кўра, уюшган гуруҳ томонидан содир этилган жиноятда ички ташкиллаштирилганлик даражаси юқорироқ бўлади. Шунинг учун ҳам ЖК 29-моддаси қоидаларига кўра, уюшган гуруҳ аъзолари томонидан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилганлик учун жавобгарлик масаласида асос, шартлар ва жиноий жавобгарлик даражасига талаблар қаттиқроқдир. Хусусан, уюшган гуруҳ ташкилотчиси ёки бошлиғи, агар гуруҳ томонидан содир этилган барча жиноятлар унинг қасди билан қамраб олинган бўлса, барча босқинчилик жиноятлари учун бажарувчи сифатида жавобгарликка тортилади. Бунда унинг бевосита жиноятларни содир этишда қатнашганлиги масаласи аҳамият касб этмайди. Уюшган гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилишда иштирок этган ёки тайёрлаган бўлсалар, худди шундай даражада жавобгарликка тортиладилар. Уюшган гуруҳнинг оддий аъзоси бевосита мулкни талон-торож қилишда иштирок этмаган бўлса, унинг уюшган гуруҳнинг ушбу ҳаракатларидан хабардор бўлиши уни айблаш учун етарли бўлмайди. Босқинчилик жиноятини содир этишда уюшган гуруҳнинг барча аъзолари қатнашган ёки иштирок этишган бўлсагина, у уюшган гуруҳ томонидан содир этилган босқинчилик деб ҳисобланиши мумкин. Акс ҳолда, қилмишни уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган деб квалификация қилиш керак. 71. Уюшган гуруҳни у ёки бу ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш ёхуд уларнинг амалга ошиши учун қулай шароит яратувчи ҳолатларни уюшган гуруҳ манфаатлари белгиси сифатида тушуниш лозим. Гуруҳ манфатлари, масалан, товар-моддий бойликлар сақланаётган жой ҳақида маълумот, у ёки бу одамни йўқ қилиш, ёки босқинчилик жиноятини содир этиш кабилар бўлиши мумкин. Қилмишни уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган деб топиш учун суд-тергов органлари қуйидаги иккита белгининг мавжудлигига аҳамият бериши зарур: ¨ айбдор ўзи томонидан содир этилаётган жиноятлар гуруҳ манфаатларини, сўнг айбдорнинг субъектив манфаатларини кўзлаб амалга ошириш учун содир этилаётганлигини тушуниши лозим; ¨ уюшган гуруҳ аъзолари ёки унинг ташкилотчиси айбдорнинг ҳаракатлари гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилаётганлигини тушуниши лозим. Юқоридаги белгилардан бирининг мавжуд бўлмаслиги босқинчилик жиноятини уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган деб квалификация қилишга имкон бермайди. 72. Уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган босқинчилик шундай гуруҳ аъзоси томонидан, шунингдек, унга кирмаган шахс томонидан ҳам содир этилиши мумкин. Аммо бу ҳол қилмишни квалификация қилишга таъсир этмайди. Шу билан бирга, шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, гуруҳ аъзоси бўлмаган шахс томонидан уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб босқинчилик жиноятини содир этишда ғаразли мақсад мавжуд бўлиши шарт эмас. Чунки бунда жиноятчи бошқа мақсадларни кўзлаган, масалан, ўзининг жиноят содир этиши мумкинлигини кўрсатиб гуруҳга кириши ва ҳоказо бўлиши мумкин. 165 - м о д д а. Товламачилик Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш, - уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Товламачилик: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, - беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Товламачилик: а) жуда кўп миқдорда; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Товламачилик мулкка қарши ғаразли жиноятлардан бири ҳисобланади. Товламачиликнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти унинг нафақат мулкчиликка, балки мулкчилик манфаатларининг мустақил шакли сифатида намоён бўлувчи бошқа (мажбурият юкловчи, мерос бўлиб ўтувчи, уй-жой каби) мулкий муносабатларга ҳам тажовуз қилишидан иборат. 2. Товламачилик кўп объектли жиноят ҳисобланади. Чунки унинг содир этилишида нафақат мулкчилик ҳуқуқига, бошқа шахсларнинг ашёвий ҳуқуқларига, балки ҳаётга, соғлиққа, шаънга, қадр-қимматга ва бошқаларга зарар етказиш хавфи ҳам мавжуд. 3. ЖК 165-моддаси 1-қисмига мувофиқ, товламачилик предметлари қуйидагилар: ¨ мол-мулк; ¨ мол-мулкка бўлган ҳуқуқ (товламачининг ёки бошқа айбдор деб кўрсатилган шахснинг қарзи борлигини тасдиқловчи тилхат, шартнома ёки бошқа ҳужжат, ёхуд муайян мулкий ҳуқуқлар товламачига ёки у кўрсатган шахсга ўтишига асос бўладиган бошқа ҳужжат); ¨ мулкий хусусиятга эга ҳаракатлар (ишни бажариш, хизматлар таклиф этиш ва товарни паст нархда ёхуд текинга бериш ва бошқалар); ¨ мулкий манфаатлар бериш (масалан, жабрланувчи учун олдиндан нохуш бўлган шартномани тузиш ва бошқалар). Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling