Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Портлатиш қурилмалари
- Қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсалар
- Босқинчиликда қурол ва қурол сифатида ишлатилаётган бошқа ашёлардан фойдаланиш
- Олдиндан тил бириктириш
- “анча миқдорда”
- Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида
- ЖК 164-моддаси 3-қисмининг “а” банди
Ўқотар қуроллар жумласига: милтиқ, кичик калибрли милтиқ, автоматлар, тўппончалар, ов милтиғи, жумладан қирқма милтиқ ва бошқалар киради.
Пневматик милтиқ, сигнал, старт, газ тўппончалари ёки газ балонлари, ракетницалар ва бошқа иммитация-пиротехник ва ёритгич воситалари қурол жумласига кирмайди. 23. Жабрланувчининг бевосита баданига одам мушак кучи ёрдамида тегиши натижасида жонли нишонни жароҳатлаш учун махсус мўлжалланган буюмлар совуқ қурол ҳисобланиши лозим. Ўтмишда зарба беришнинг усули ва хусусиятига қараб совуқ қуролларнинг ҳар хил турлари ясалган ва улар муайян шаклга эга бўлган. Уларнинг санчувчи (стилет – кичкина энсиз ханжарча, кортик – денгиз ва ҳаво флоти офицерларининг қисқа ханжари, санчувчи турдаги найзалар ва ҳоказо), санчиб кесувчи (узун ва оғир қилич ва ҳоказо), кесувчи (шамшир, қилич ва ҳоказо), майдаловчи (кастет, гурзи, чўқмор ва ҳоказо) ҳамда урувчи турлари мавжуддир. 24. Портлатиш қурилмалари деганда, портловчи моддалар билан тўлдирилган ва портлашни амалга ошириш учун мўлжалланган йиғилган ҳолдаги қурилмалар тушунилиши лозим. Бунда портловчи моддалар деганда, порох, динамит, тротил, нитроглицерин ва кислородли ҳаво етишмаган вазиятда портлаш хусусиятига эга бўлган кимёвий моддалар ва аралашмалар тушунилади. 25. Қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсалар – бу ишлатилганда жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига объектив зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ашёлардир. Буларга: отвёртка, занжир, скальпель, катта тош, арматура бўлаги, тўқмоқ ва бошқалар киради. Қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларнинг олдиндан тайёрлаб қўйилганлиги ёки жиноят содир этилган жойдан олинганлигининг босқинчиликни квалификация қилишда аҳамияти йўқ. 26. Босқинчиликда қурол ва қурол сифатида ишлатилаётган бошқа ашёлардан фойдаланиш деганда, нафақат уларнинг жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказишга мўлжалланган фактик қўлланилиши, балки айбдор томонидан ўз таҳдидининг реаллигини кўрсатиш, қуролнинг таҳдид воситаси сифатида кучини кўпайтириш мақсадида уларни намоён қилиш ҳам тушунилади. Босқинчиликни содир этишда ишлатишга яроқсиз қурол ёки қуролга ўхшатиб ясалган буюмларнинг қўлланилганлиги босқинчиликни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланмайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорида: “Била туриб яроқсиз қуролдан ёки ёлғондакам қуролдан (масалан, тўппонча ёки старт тўппончаси макетларидан) баданга шикаст етказишни ният қилмаган ҳолда фойдаланилганда, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлмаганда қуролли босқинчилик сифатида баҳолаш мумкин эмас”[73], дейилган. Бундай ҳаракатлар ЖК 164-моддаси 1-қисми бўйича оддий босқинчилик сифатида квалификация қилинмоғи лозим. Бироқ, агар қуролга ўхшатиб ясалган нарсалардан қурол сифатида фойдаланилган ва улар билан жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига хавфли зиён етказилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатларини қурол сифатида ишлатиш мумкин бўлган бошқа буюмлардан фойдаланиб жиноят содир этиш деб ҳисоблаш мумкин. Айбдор ҳаракатларини ЖК 164-моддаси 2-қисми “а” банди билан квалификация қилиш учун жиноят қуролининг объектив хусусиятлари ва субъект ниятини ҳисобга олмай туриб, фақатгина жабрланувчи томонидан қуролга ўхшатиб ясалган қуролни ҳақиқий қурол деб ҳисоблаш етарли эмас. 27. Босқинчиликда газ қуролларининг қўлланилиши масаласи ҳам муҳим масалалардандир. Газ тўппончалари, газ баллончалари, кўздан ёш оқизувчи, безовта қилувчи ёки заҳарли моддалар тўлдирилган пуркагич ва бошқа ҳар қандай қурилмалар газли қуроллар сирасига киритилиши лозим. Фикримизча, шахс босқинчиликни содир этишда ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган бирон-бир модда тўлдирилган газли қуролни ишлатса, айбдорнинг қилмиши қурол сифатида бошқа предметлардан фойдаланиш белгиси бўйича қуролли босқинчилик деб квалификация қилиниши керак. Агар газли қуролдаги модда шахснинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлмаса, унинг ишлатилиши айбдорнинг ҳаракатларини қуролли босқинчилик деб квалификация қилиш учун асос бўлмайди. Бунда айбдорнинг ҳаракатлари ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан таҳдид солиб талончилик қилиш ҳисобланади (ЖК 166-моддаси 2-қисмининг “а” банди). Аммо агар айбдор газ қуролини ўз ҳужумининг реаллигини мустаҳкамлаш мақсадида ишлатган бўлса, бу ҳолда унинг ҳаракатлари ЖК 164-моддаси 2-қисмининг “а” банди бўйича квалификация қилиниши лозим. 28. Босқинчилик ҳужуми жараёнида айбдор томонидан рухсатнома талаб қилинадиган ўқотар қуроллар ишлатилганда ҳамда қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни (портловчи, заҳарли моддаларни ва ҳоказоларни) ишлатиб босқинчилик содир этилганда унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим[74]. Қурол ишлатган ҳолда, айниқса, ўқотар қуролларни ишлатиб содир этилган босқинчилик ишларини тергов қилиш ва судда кўриш чоғида ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини олиш, тайёрлаш манбаларини аниқлаш лозим. Агар буларнинг натижасида ўқотар қуроллар ва портловчи воситалар сақланаётган объектларни қўриқлашда мансаб совуққонлигига йўл қўйилган ҳоллар ёхуд ўқотар қуроллар ёки унга ўқ-дорилар тайёрланган асбоб-ускуналардан фойдаланиш устидан тегишли назоратнинг бўлмаганлиги аниқланган тақдирда суд бунга хусусий ажрим чиқариш йўли билан ўзининг муносабатини билдириши, зарур ҳолларда эса жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиши зарур[75]. 29. “Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш” белгисининг умумий тушунчаси ЖК 29-моддасининг 3-қисмида ўз аксини топган (ЖК 29-моддаси шарҳига қаранг). 30. Олдиндан тил бириктириш деганда, икки ва ундан ортиқ шахслар ўртасида бевосита жиноят содир этилишидан олдин ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш тўғрисидаги келишувга эришишни тушунмоқ лозим. Босқинчиликнинг бошланиши сифатида жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик қўллаш ёки ушбу зўрликни қўллаш билан қўрқитиш орқали ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилишга бевосита йўналтирилган ҳаракатлар ҳисобланиши учун, иштирокчилар ўртасида олдиндан шу жумладан жиноятга тайёргарлик кўриш босқинчини ўз ичига олган ҳолда,тил бириктириш хоҳиши пайдо бўлган пайтда, босқинчиликни содир этишга бевосита йўналтирилган ҳаракатини содир этишдан олдин рўй бериши мумкин. Тил бириктириш ва босқинчилик бошланиши орасидаги вақт квалификация қилишда аҳамият касб этмайди. Агар тил бириктириш бевосита босқинчилик қилиш пайтида юзага келган бўлса, у олдиндан тил бириктириш ҳисобланмайди ва шарҳланаётган квалификация белгисини истисно этади. Бундай ҳолларда, агар бошқа квалификация белгилари мавжуд бўлмаса, иштирокчиларнинг ҳар бири бевосита ўзи содир этган жиноий ҳаракатлари учун ЖК 164-моддасининг 1-қисми бўйича жавобгарликка тортилади. 31. Бир гуруҳ шахслар томонидан биргаликда талон-торож қилиш ўзида босқинчилик таркибининг объектив ва субъектив белгиларини мужассам этган ҳаракатлар гуруҳнинг камида иккита иштирокчиси томонидан содир этилишини назарда тутади. Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктиб талон-торож қилиш деганда, уни содир этиш ҳақида олдиндан келишиб олган икки ёки ундан ортиқ шахс иштирокидаги талон-торож қилиш тушунилади. Бунда уларни, масалан, бажарувчини қурол билан, объектнинг режаси билан таъминлаб бериш тўғрисида келишиб олишлари бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб талон-торож қилиш ҳисобланмайди. Шунга кўра, олдиндан тил бириктирган гуруҳ таркибига камида иккита бажарувчи кириши керак. Вазифаларнинг тақсимланишидан иборат бўлган мураккаб иштирокчилик босқинчиликнинг шарҳланаётган квалификация қилиш белгисини ҳосил этмайди: агар уларнинг қилмишида уюшган гуруҳ аломатлари мавжуд бўлмаса, ҳар бир иштирокчи ўзи бажараётган вазифасига кўра, бажарувчи, далолатчи, ёрдамчи сифатида (сўнгги иккисини ЖК 30-моддасига ҳавола қилиш орқали) ЖК 164-моддаси 1-қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортилади. 32. Шуни таъкидлаш жоизки, бир гуруҳ шахслар томонидан босқинчилик жиноятини содир қилишда, барча иштирокчилар томонидан ҳужум, руҳий ёки жисмоний тазйиқ ўтказилиши шарт эмас. Муҳими, ушбу ҳаракатлар лоақал бир иштирокчи томонидан содир этилиши ва бошқа иштирокчиларда қасд мавжуд бўлиши керак. Акс ҳолда, бунда гап бажарувчи эксцесси ҳақида гап боради. 33. Олдиндан тил бириктириб босқинчилик жиноятини содир этган гуруҳ таркибини фақатгина жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган шахслар ташкил этиши мумкин (ЖК 17-моддаси шарҳига қаранг). Муомалага лаёқатсиз ва босқинчилик жинояти учун жиноий жавобгарлик ёшига (14 ёшга) етмаган шахслар, фактик жиҳатдан босқинчиликда бевосита иштирок этган бўлсалар-да, юридик жиҳатдан, яъни жиноят қонунчилиги талаблари нуқтаи назаридан гуруҳ таркибига кирмайдилар. Масалан, агар вояга етган жиноятчи 14 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсни босқинчилик қилишга қизиқтирган, кейинчалик у билан келишган бўлса ҳам, бунда “гуруҳ” квалификация белгиси сифатида мавжуд бўлмайди. Бошқа оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаса, ёши катта жиноятчи ЖК 164-моддаси 1-қисми билан ва қўшимча жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 127-моддаси 3-қисми бўйича жавобгарликка тортилади. 34. Гуруҳ томонидан содир этилган босқинчилик далолатчиси, ёрдамчиси, ташкилотчиси (мулкни талон-торож қилишда бевосита қатнашмаган шахс) кўринишидаги иштирокчи ЖК 28-моддаси ва 164-моддаси 2-қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортилади. 35. Агар бир гуруҳ шахслар ўғрилик ёки талончилик содир этиш тўғрисида келишиб олган бўлсалар ва шу жиноятларни содир этиш жараёнида иштирокчилардан бири бошқа жиноятчилар билан келишиб олмасдан мол-мулкни эгаллаш мақсадида жабрланувчиларга нисбатан ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатса, қилмиш бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган босқинчилик сифатида квалификация қилиниши мумкин эмас. Бунда ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрликни ишлатган шахс босқинчилик учун жавобгар бўлади, жиноятнинг қолган иштирокчилари эса ўғрилик ёки талончилик учун жавобгар бўладилар. 36. Шуни назарда тутиш керакки, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган босқинчилик қатнашчисининг ҳаракатлари жиноятнинг қолган иштирокчилари қонунда назарда тутилган асосларга кўра (вафот этиши, амнистия акти ва ҳоказолар муносабати билан) жиноий жавобгарликка тортилмаганликларидан қатъи назар, гуруҳ бўлиб содир этилган жиноят деб квалификация қилиниши керак. 37. Босқинчилик жиноятининг квалификация белгиси ҳисобланувчи “анча миқдорда” содир этилиши, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш билан талон-торож қилинган мулкнинг қиймти энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлиши керак (анча миқдор тушунчаси ҳақида ЖК Махсус қисмининг VIII бўлимига қаранг). Шуни таъкидлаш керакки, талон-торож қилишнинг умумий суммасини аниқлаш содир этилган барча талон-торож эпизодлари бўйича зарар суммаларини қўшганда ҳосил бўлган миқдордан келиб чиқиб[76], талон-торож амалга оширилган кунидаги баҳоларга мутаносиб равишда амалга оширилиши керак, аммо бунда айбдорнинг қилмиши давомий характер касб этган бўлиши керак. “Агар шахснинг ҳаракатлари давомли жиноят хусусиятига эга бўлмасдан бир неча мустақил эпизодлардан... иборат бўлса, бу ҳаракатлар талон-торож қилинган умумий суммадан келиб чиққан ҳолда квалификация қилиниши мумкин эмас"[77]. Бундай ҳолларда жиноят, ЖК 164-моддаси диспозициясининг такрорийлик белгиси бўйича квалификация қилиниши керак. Бунда, белгиловчи бўлиб, талон-торож қилинган мулкнинг барча эпизодлар бўйича умумий суммаси эмас, балки зарар миқдори энг кўп бўлган эпизод бўйича талон-торож суммаси асос қилиб олинади[78]. Талон-торож қилинган нарсаларнинг қийматини белгилашда уларнинг ҳолатини, ишлаб чиқарилган вақтини, эскирганлигини, товар кўринишини, шу нарсалардан фойдаланиш имкониятлари даражаси ва ҳоказоларни эътиборга олиш, яъни товаршунослик экспертизасини тайинлаш ва ваколатли экспертлар хулосаси асосида талон-торож қилинган мол-мулкнинг қиймати масаласини ҳал этиш зарур. 38. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ЖК 242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан; б) кўп миқдорда; в) уй-жойга, омборхона ёки бошқа биноларга ғайриқонуний равишда кирган ҳолда; г) баданга оғир шикаст етказган ҳолда содир этилган босқинчилик учун жавобгарлик назарда тутилган. 39. Босқинчилик таркибини квалификация қилишнинг такроран жиноят содир этиш белгиси бир қанча жиноят содир этиш жиноят-ҳуқуқий институтининг бир кўриниши ҳисобланади ва бу умумий маънода ЖК 32-моддасида ифодаланган (ЖК 32-моддасининг шарҳига қаранг). Агар олдинги жиноят учун жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетмаган бўлса, такроран жиноят содир этиш белгиси бўйича квалификация қилиш лозим бўлади (ЖК 64-моддаси). Акс ҳолда босқинчиликнинг квалификация қилиш белгиси сифатида такроранлик мавжуд бўлмайди. Босқинчиликнинг такроран жиноят содир этиш белгисини қайд қилиш учун бир қанча жиноят содир этишнинг аломатларини аниқлаш керак: ¨ субъектнинг ягоналиги, яъни содир этилган жиноятнинг ҳар бир эпизодида фақат бир шахс қатнашиши керак; ¨ у Жиноят кодексининг бир моддасида ва бир қисмида назарда тутилган камида иккита жиноятни содир этиши; ¨ уларнинг ҳар бири жиноий жазоланадиган бўлиши керак. Агар талон-торож қилишнинг бир эпизоди ўз кетидан маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарса ёки ҳеч қандай жавобгарликни назарда тутмаса, иккинчиси эса жиноий жазоланадиган бўлса, такроран жиноят содир этиш мавжуд бўлмайди; ¨ содир этилган жиноятларнинг ҳар бири мустақил таркиб ҳосил қилиш; ¨ ушбу жиноятлар ҳар хил вақтда содир этилиши ва айбдорнинг ягона қасди билан қамраб олинган бўлиши керак. 40. Босқинчиликни такроран содир этилган деб топиш учун, такрорийликни ҳосил қилувчи жиноятлардан бирининг тамомланганлиги ёки фақатгина тайёргарлик босқичидалиги аҳамият касб этмайди. Шунингдек, иштирокчиликнинг шакллари ва жиноят иштирокчиси бажарган вазифаси ҳам аҳамият касб этмайди. Яъни, айбдор бир жиноятда бажарувчи, иккинчисида эса ёрдамчи бўлиши мумкин. Масалан, агар К. илгари ЖК 164-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган, кейинчалик эса ЖК 164-моддаси 2-қисми "а" банди билан босқинчилик жиноятида айбдор деб топилса, унинг ҳаракатлари ЖК 164-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича квалификация қилиниши керак. Бундай ҳолатда шарҳланаётган босқинчиликнинг квалификация қилиш белгиси такрорийликнинг ҳам, икки мустақил жиноятнинг реал жамининг ҳам ўзаро дуч келиши натижасида юзага келади. Аммо “жиноят ЖК моддасининг оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисми билан квалификация қилиниши лозим ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан қўшимча квалификация қилиниши талаб этилмайди”[79]. Масаланинг айбдор қилмишларининг, модданинг турли қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг реал жами бўйича параллел квалификацияси асосида ҳал этилиши содир этилган жиноятнинг оғирлиги, айб даражаси ва айбдорнинг жамият учун хавфлилигининг айбдорга қўлланиладиган жазо чорасига номутаносиблигига сабаб бўлиши мумкин. 41. Олдинги жиноятлар учун жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетишидан ташқари, босқинчиликнинг такрорланиши қуйидаги ҳолларда ҳам мавжуд бўлмайди: ¨ агар шахс илгари содир этган босқинчилик жинояти учун қонунда назарда тутилган тартибда жавобгарликдан озод этилган бўлса (масалан, қилмиш ижтимоий хавфлилигининг йўқолиши билан ва ҳоказолар); ¨ агар айбдорнинг ҳаракатларида давомий бўлган ягона жиноят белгилари мавжуд бўлиб, бунда ягона қасд билан қамраб олинган ва бир қатор ўхшаш жиноий ҳаракатлардан иборат бўлган ва жами бўйича ягона жиноятни ҳосил қиладиган ўзганинг мол-мулкини қонунга хилоф равишда ўзлаштириш ҳисобланса. Такрорий ва давомий бўлган ягона жиноятни ўзаро фарқлаш масаласи катта амалий аҳамиятга эга, чунки у аниқ жиноий жавобгарликка тортиш ва тўғри квалификация қилиш масалалари билан боғлиқ. Ушбу масалани ҳал қилишда, нафақат объектив омилларни, хусусан, давомли босқинчиликда ўхшаш бўлган жиноий ҳаракатларнинг ўзаро алоқадорлиги ҳақиқатда ягона жиноий хатти-ҳаракатнинг алоҳида бўғинлари эканлигини, балки вақт бўйича узилган алоҳида ҳужумлар бўлса ҳам, ягона жиноий қасд билан боғлиқ бўлганлиги учун субъектив омилларни ҳам инобатга олиш керак. Қасднинг ва мақсаднинг ягоналиги ва бутунлиги юридик жиҳатдан, бир қарашда, талон-торожнинг бир-бирига боғлиқ бўлмаган жиноий ҳаракатларини боғлайди; ¨ агар шахс суииқасд қилинган биринчи талон-торождан ихтиёрий воз кечганлиги сабабли тугалланмаган бўлса (ЖК 26-моддаси). Шундай қилиб, такроран жиноят содир этиш деганда, айбдорнинг ҳар бир ҳаракати мустақил таркиб ҳосил қилиши ва ушбу ҳаракатлар бир-биридан вақт оралиғи билан ажратилганлиги тушунилади. Шу билан бирга, ҳар бир янги босқинчиликни содир қилишда айбдорда мустақил қасд юзага келиши ва айбдор ушбу қасдни янги жиноятда амалга ошириши лозим. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, айбдорнинг ҳаракатларини босқинчилик билан квалификация қилиш учун, у судланмаган бўлиши, судланганлиги тугаган ёки олиб ташланган бўлиши керак, акс ҳолда қилмиш хавфли рецидив белгиси бўйича квалификация қилинади. 42. ЖК 164-моддаси 3-қисмининг “а” банди босқинчиликнинг квалификация қилиш белгиси сифатида қилмишнинг хавфли рецидивист томонидан ёки ЖК 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш)да назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилишини назарда тутади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling