Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet76/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Қимматли қоғозларга: облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, банкнинг тақдим қилувчига пул бери­ладиган жамғарма дафтарчаси, коносамент, акция ҳамда қонун ҳужжатлари билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради.
11. Лотерея билетлари, почта маркалари, откриткалар, кон­вертлар, талонлар ва ёнилғи мойлаш материаллари, метрода юриш учун жетонлар талон-торож қилиш предмети бўлиши мумкин. Аммо поезд, самолёт чиптаси ўз ҳолича моддий қийматга эга бўлмаганлиги, фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни (масалан, паспорт, шахсни тасдиқловчи гувоҳнома ва бошқаларни) кўрсатган ҳоллардагина моддий қийматга эга бўлиши мумкин­лиги сабабли талон-торож қилиш предмети бўла олмайди.
Бундай буюмларни ҳуқуққа хилоф равишда эгаллаш ЖК 227-моддасида (ҳужжатлар, муҳрлар, штамплар, бланкаларни эгал­лаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) назарда тутилган жиноят таркибини ташкил этади. Агар айбдор шахсда ушбу ҳужжатлардан ғайриқонуний фойдаланиш мақсади бўлган бўлса, у ҳолда унинг ҳаракатлари алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш (ЖКнинг 170-м.) ва мулкий зарар етказишга тайёргарлик кўриш сифатида жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинади.
12. Агар жиноят предмети алоҳида турдаги муомаладан чиқарилган мулк (масалан: наркотик моддалар, ўқ отар қуроллар, порт­ловчи моддалар, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддалар ва ҳо-казолар) бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари талон-торож қилиш эмас, балки махсус жиноятлар таркиби (ЖК 247, 251, 271-моддалари ва ҳоказо моддалари) билан квалификация қилиниши лозим. Кўрсатилган предметни талон-торож қилиш билан боғлиқ жино­ятни квалификация қилишда фақатгина ушбу моддалар (модда қисмлари) санкциясида ЖК 247, 251, 271 ва ҳоказо моддаларидан ҳам оғирроқ жазо назарда тутилганда, жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим бўлади (масалан, ЖК 247-моддаси 3-қисмининг “в” банди ва 164-моддаси 4-қисмининг “в” банди бўйича).
13. Тасодифан топилган буюм (топилма) талон-торож қилиш предмети бўла олмайди. ФК 192-моддасига кўра, йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни ёхуд уни олиш ҳуқуқига эга бўлган ўзига маълум шахслардан биронтасини дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайта­риши шарт.
Башарти, ашё бинода ёки транспортда топилган бўлса, у шу бинонинг ёки транспортнинг эгаси бўлмиш шахсга топширил­моғи лозим. Топилма топширилган шахс ашёни топиб олган шахснинг ҳуқуқларини қўлга киритади ва унинг мажбуриятла­рини ўз зиммасига олади.
Башарти, топилган ашёни қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса ёки унинг манзили маълум бўлмаса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ми­лицияга, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.
Ашёни топиб олган шахс уни ўзида сақлаб туришга ёки сақ­лаш учун милиция, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёхуд улар кўрсатган шахсга топ­ширишга ҳақлидир.
14. Хазина ҳам талон-торож қилиш предмети бўла олмайди.
Хазина – бу ер остига ёки бошқа йўллар билан яширилган, эгасини аниқлашнинг имкони бўлмаган ёки қонун бўйича мулкка нисбатан ҳуқуқини йўқотган мулкдорга тегишли пул ёхуд қим­матбаҳо нарсалар. Хазина, ушбу хазина топилган жой (ер участ­каси, қурилиш ва шу кабилар) эгаси бўлган шахс ёки уни топган шахс мулкига, агар улар ўртасидаги келишувга мувофиқ бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, тенг улушларда ўтади.
15. Объектив томондан талон-торож қилиш ўзганинг мул­кини қонунга хилоф равишда, текинга ўзи ёки бошқа шахс фой­даси учун олишда ифодаланади.
Талон-торож қилиш предмети, Жиноят кодекси шарҳланаёт­ган бобининг номланишида тўғридан-тўғри қайд этилганидек, фақат ўзгаларнинг мулки ҳисобланади. Ўзганинг мулки деганда, айбдорга қонуний равишда тегишли бўлмаган мулк тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилиги талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноятларга жавобгарликни белгилашда уни қайси усулда содир этганлигига кўра ажратади.
ЖКда талон –тарож қилишнинг қуйидаги шакллари кўзда тутилган :
t босқинчилик (ЖК 164-моддаси);
t товламачилик (ЖК 165-моддаси);
t талончилик (ЖК 166-моддаси);
t ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (ЖК 167-моддаси);
t фирибгарлик (ЖК 168-моддаси);
t ўғрилик (ЖК 169-моддаси).
16. Ҳар қандай талон-торож қилишнинг зарурий белгиси унинг ҳуқуққа хилофлигидир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling