Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Шарҳланаётган жиноятни содир этиш усули сифатида давлат сирларини ошкор этиш айбнинг эҳтиётсизлик шаклида хам содир этилиши мумкин


Download 1.53 Mb.
bet72/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Шарҳланаётган жиноятни содир этиш усули сифатида давлат сирларини ошкор этиш айбнинг эҳтиётсизлик шаклида хам содир этилиши мумкин. Чунки бу вазиятда ах­борот контакти айбдор онги билан тушуниб етилмаган шахслар доирасида амалга ошади.
Ошкор қилишда эҳтиётсизлик қуйидаги шаклларда содир қи­линиши мумкин:
¨ ўўўзига ўзи ишониш – айбдор махфий ахборотнинг тарқалиб ке­тишига кўзи етади, лекин ўзига ўзи асоссиз равишда ишонган ҳолда унинг тарқалишининг олди олинишига ишонади. Масалан, махфий маълумотлар билан танишиш ҳуқуқига эга бўлган шахс бундай маълумотларга эга бўлган хужжатларни мумкин бўлмаган жойда беъпарволарча қолдириши натижасида бегона шахсларнинг танишишлари содир бўлиши.
¨ бепарволик – айбдор ўз ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ижти­моий хавфли оқибат келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи ет­майди, лекин бунга кўзи етиши лозим ва мумкин эди. Масалан, давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни улар билан иш­лаш ҳуқуқига эга бўлмаган машинисткага бериш.
5. Ушбу қилмишни содир қилиш мотивлари турлича (мақтан­чоқлик, мавқеини ошириш, ғараз ва ҳоказо) бўлиши мумкин, ле­кин улар давлат сирларини ошкор қилишнинг мақсади сингари квалификацияга таъсир кўрсатмайди. Шу пайтнинг ўзида улар жазо тайинлашда инобатга олиниши лозим.
6. Жиноят фақат 16 ёшга тўлган махсус субъект, яъни давлат сирлари ишо­ниб топширилган ёки хизмат ёхуд касб лавозимидан келиб чиқиб улардан хабардор шахслар томонидан содир қилиниши мумкин.
Давлат сири ишониб топширилган шахс – эгаллаган лавози­мидан келиб чиққан ҳолда ва ўз касб вазифаларини амалга оши­риш жараёнида ушбу маълумотларга давлат манфаатлари йўлида эгалик қилган ва улардан фойдаланган шахсдир.
Касб ёки хизмат фаолияти натижасида давлат сири билан та­нишган шахс шундай ходимки, унга давлат сири фойдаланиш учун топширилмаган, лекин у ўз касб вазифаларини бажараётган пайтда улар билан танишиб қолади (масалан, машинистка, нусха олувчи ва ҳоказо).
Агарда давлат сири уларни шахсий суҳбатда билиб олган ёки махфий ҳужжатларни топиб олган шахс томонидан ошкор этилса, у мазкур модда бўйича жавобгарликка тортилмайди.
7. Давлат сирларини ошкор этишда айбдор шахслар, қонунда кўрсатилганидек, давлатга хоинлик қилиш белгилари мавжуд бўлмаган ҳолдагина ЖК 162-моддаси билан жавобгарликка тор­тилади. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир аниқ ҳолатда суд айбдор ҳаракатларида ЖК 157-моддаси таркибини ташкил этувчи белги­ларнинг бор ёки йўқлигини аниқлаши лозим.
(Давлатга хоинлик қилишнинг белгилари тўғрисида ЖК 157-моддага қаранг.)
8. Давлат сирларини ошкор қилишнинг оғирлаштирувчи бел­гиси – оғир оқибатларнинг келиб чиққанлигидир. Модда мазму­нига кўра, келиб чиққан оқибатларнинг оғирлик даражаси ҳар бир муайян ҳолатда белгиланади. Масалан, давлат сири чет эл давлати, чет эл ташкилоти ёки уларнинг агентурасига маълум бўлиб қол­ганлиги, ахборот анча шахслар орасида тарқалганлиги, махфий режаларни ўзгартириш зарурати вужудга келганлиги ва ҳоказо.
Тузилишига кўра квалификация қилинган мазкур жиноят тар­киби оғир оқибатлар келиб чиққан пайтдан тугалланган ҳисобла­нади.
163 - м о д д а. Давлат сири ёки ҳарбий сир ҳисобланган
ҳужжатларни йўқотиш
Ҳужжатларнинг, шунингдек, ашё ёки моддаларнинг, агар улар ҳақидаги маълумот давлат сири ёки ҳарбий сирни ифода­ласа, хизмат ёки касб фаолияти юзасидан ишониб топширилган шахс томонидан йўқотилиши, башарти, бу йўқотиш ана шу ҳужжатлар, ашё ёки моддалар билан муомалада бўлиш қоидала­рини бузиш натижасида рўй берган бўлса, -
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
1. Давлат ёки ҳарбий сирлар мавжуд бўлган ҳужжатларни йўқотишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бунинг натижа­сида махфий маълумотлар нафақат ёт кишилар, балки чет эл дав­лати, ташкилотлари ва уларнинг агентураси томонидан қўлга ки­ритилиши эҳтимоли пайдо бўлади. Оқибатда эса Ўзбекистон манфаатларига, жумладан, суверенитет, ҳудудий яхлитлик, мудо­фаа қобилияти ва республика хавфсизлиги, ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг барқарорлигига путур етиши мумкин.
2. Давлат ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотиш объекти Ўзбекистон Республикаси суверенитети, му­дофаа қобилияти ва ҳудудий яхлитлиги, прогрессив ва барқарор иқтисодий ривожланишни таьминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлардир.
Мазкур жиноятни содир қилиш орқали зарар етказиладиган бевосита асосий объект давлат ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатлар, ашёлар ва маълумотлар билан ишлашнинг белгиланган тартиби­дир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling