Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet68/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигида бўлмаган ва чет эл давлати фуқаролигига эга бўлганлигини тас­диқловчи далилларга эга бўлмаган жисмоний шахс ҳисобланади.
Агар жосуслик фаолияти Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан содир қилинса, қилмиш ЖК 157-моддаси бўйича ква­лификация қилиниши шарт.
Таҳлил қилинаётган модданинг 2 ва 3-қисми ЖК 157-мод­дасининг тегишли нормалари билан ўхшашдир.
161 - м о д д а. Қўпорувчилик
Қўпорувчилик, яъни Ўзбекистон Республикасининг давлат ор­ганлари фаолияти ёки ижтимоий-сиёсий вазиятнинг барқарорли­гига ёки иқтисодиётига путур етказиш мақсадида одамларни қириб юбориш, уларнинг соғлиғига зиён, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилишга қаратилган ҳаракатлар -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Қўпорувчиликнинг ижтимоий хавфлилиги, биринчидан, айбдор ҳаракатларининг одамлар ҳаёти ва соғлиғига қарши қара­тилганлиги, иккинчидан, қўпорувчилик актлари қаратилган халқ хўжалиги объектларининг муҳимлиги билан белгиланади. Бундан ташқари, қўпорувчилик, асосан, ижтимоий хавфли усулда содир қилинади ва бу билан бир йўла кўпгина объектларга ва оммавий равишда зарар етказиш хавфини келтириб чиқаради.
2. Қўпорувчиликнинг бевосита объектига давлат органлари­нинг нормал фаолият кўрсатиши, ижтимоий-сиёсий вазият ва Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарорлигини таъминловчи иж­тимоий муносабатлар киритилади. Факультатив объектлар одам­лар ҳаёти ва соғлиғи, мулкчилик ва ҳоказо ҳисобланади.
Давлат органларининг нормал ва барқарор фаолият кўрсатиши деганда, ваколатли давлат органларининг ўз ваколат­ларини амалга оширишлари бўйича республика Конституцияси ва қонунчилигига мос равишда режалаштирилган ва мақсадга йўналтирилган фаолият юритиши тушунилади.
(Давлат органлари тушунчаси тўғрисида ЖК 159-моддаси шарҳига қаранг).
Ижтимоий-сиёсий вазият – Ўзбекистон Республикасида дав­лат ҳокимиятини амалга ошириш, турли сиёсий партиялар ва ҳа­ракатларнинг фаолият кўрсатиши, аҳолининг ҳаётий таъминлан­ганлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича келиб чиққан иж­тимоий муносабатлар тизими.
(Иқтисодиёт тушунчаси тўғрисида ЖК 157-моддасининг шарҳига қаранг.)
3. Объектив томондан қўпорувчилик:
¨ одамларни қириб юбориш ёки уларнинг соғлиғига зиён етка­зиш;
¨ мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилишдан иборат.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling