Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Қўпорувчиликнинг субъектив томони зарурий аломати


Download 1.53 Mb.
bet70/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Қўпорувчиликнинг субъектив томони зарурий аломати махсус мақсад, яъни давлат органлари фаолияти, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий вазиятига ва иқтисодиётига путур етказишдир. Қўпорувчилик мотиви ғоявий қарашлар, ғараз ёки бошқа кўринишларида бўлиши мумкин. Жиноят мотиви квалификацияга таъсир кўрсатмайди, лекин жазо тайинлашда инобатга олиниши лозим.
6. Қўпорувчилик субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай жисмо­ний шахсдир. Агар субъект Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлса ва у чет эл разведкаси топшириғига кўра ҳаракат қилса, унинг қилмиши жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 157 ва 161-модда­лари билан квалификация қилиниши лозим.
7. Объектив белгиларга кўра қўпорувчилик баъзи бир бошқа жиноятлар (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш – ЖК 173-моддаси, терроризм – ЖК 155-моддаси)га ўхшашдир. Уларнинг қўпорувчиликдан фарқи шундаки, улар ижтимоий му­носабатларнинг бошқа соҳаларига (объектларга) зарар еткази­шади ва айбдорда давлат органлари фаолияти, Ўзбекистон ижти­моий-сиёсий вазияти ва иқтисодиётига путур етказиш мақсади бўлмайди.
162 - м о д д а. Давлат сирларини ошкор қилиш
Давлат сирларини ошкор қилиш ёки ўзгага бериш, яъни дав­лат сири, ҳарбий сир ёки хизмат сири ҳисобланган маълумотлар­нинг, бу маълумотлар ишониб топширилган ёки хизмати ёхуд касб фаолияти юзасидан улардан хабардор бўлган шахс томони­дан ошкор қилиниши, башарти, бу қилмишда давлатга хоинлик аломатлари бўлмаса -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Ўша ҳаракатлар оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни ошкор этишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бунинг натижасида уларни назорат қилиш имконияти йўқолади ва бу билан турли соҳаларда Ўзбекистон манфаатларига зиён етказилади. Бундан ташқари, давлат сирларининг ошкор этилиши давлатимизга ёки умуман инсониятга қарши қаратилган бошқа ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши учун шарт-шароит яратади (масалан, ом­мавий қирғин қуролларини ишлаб чиқариш технологияси тўғрисидаги махфий сирларнинг ошкор этилиши натижасида ва бошқалар). Буларнинг барчаси мазкур қилмишни ижтимоий хав­фли деб топиш ва бунинг учун жиноий жавобгарликни белгилаш учун асосдир.
2. Жиноятнинг объекти бу Ўзбекистоннинг мудофаа қоби­лиятини ва хавфсизлигини, ҳудудий бутунлиги ва бўлинмас­лигини, ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг барқарорлигини ва та­раққий этиш учун ҳаётий зарур бўлган ахборотни сақлаш, қиди­риш ва ундан фойдаланишнинг аниқ тартибини таъминлаш орқали сақлаб туришдир. Бевосита объект Ўзбекистон Республи­касининг “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни ва қо­нуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан мустаҳкамланган давлат сирларини сақлаш ва ундан фойдаланиш тартиби ҳисобла­нади. Бу билан давлат сирларини ошкор қилиш давлатга хоинлик қилишдан фарқланади, яъни давлатга хоинлик қилишда қилмиш бевосита Ўзбекистоннинг мудофаа қобилияти, хавфсизлиги, иқ­тисодиёти, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига тажовуз ҳисоб­ланса, давлат сирларини ошкор қилиш мазкур муносабатларга зарар етказишга шарт-шароит яратади.
Шарҳланаётган жиноятнинг предмети – давлат, ҳарбий ёки хизмат сири шаклидаги давлат сирлари ҳисобланади.
Ўзбекистон Републикасининг “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, давлат сири – ўта муҳим аҳа­миятга эга ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техник ва бошқа хусусиятдаги махфий ва ўта махфий маълумотлар бўлиб, улар махсус рўйхат билан чеклаб қўйилади.
Маълумотни давлат сири деб тан олиш учун уларда 3 та эле­мент бирлашиши лозим:
¨ маълумотлар характери (ҳарбий, сиёсий ва ҳоказо);
¨ бундай маълумотларнинг махсус рўйхатга киритилганлиги;
¨ маълумотларнинг давлат сири эканлиги махсус тайинланган суд экспертизаси хулосаси билан тасдиқланиши шарт.
Давлат сирлари давлат, ҳарбий ёки хизмат сирларига бўлиниб, уларнинг тушунчаси Ўзбекистон Респубикасининг “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган.
3. Объектив томондан жиноят давлат сирларини ошкор қи­лиш ёки давлатга хоинлик белгилари мавжуд бўлмаган ҳолда ет­казиш йўли билан содир қилинади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling