Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet67/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Чет эл разведкаси – чет эл давлатининг давлат органи бўлиб, раз-ведка ва жосуслик фаолиятини амалга ошириш ваколатларига эгадир.
Агентура – муайян чет эл давлати агентларининг Ўзбекистон ҳудудидаги мажмуи. Бунда агентлар деганда, Ўзбекистон Респуб­ликаси ҳудудида доимий равишда ёки вақтинчалик яшовчи ва чет эл давлати, чет эл ташкилоти, бевосита разведкага ёки уларнинг вакиллари учун маълумотларни йиғувчи, умумлаштирувчи, сақ­ловчи ёки етказиб берувчи шахслар тушунилади. Шахсни агент деб эътироф этишда унинг фуқаролиги, у ёки бу қонуний фаолият билан шуғулланиши, ҳаёт кечириш манбаи, у ёки бу лавозимни эгаллаши, чет эл давлати, ташкилоти ёки разведкаси учун ҳақ эва­зига ёки бепул ишлаши аҳамият касб этмайди.
10. Жосуслик ўз ташаббусига кўра ёки чет эл давлати, ташки­лоти ёки уларнинг агентураси ёхуд чет эл разведкаси топши­риғига кўра амалга оширилиши мумкин. Чет эл давлати, ташки­лоти ёки уларнинг агентураси ёхуд чет эл разведкаси билан алоқанинг боғланиши жиноятни содир қилиш учун тайёргарлик ҳисобланади. Тўхтатилган маълумотни, масалан, ўғирлик йўли билан йиғиш ҳаракати жиноятга суиқасддир.
11. Субъектив томондан жосуслик тўғри қасд шаклида билан ифодаланади. Айбдор давлат сирларини Ўзбекистон ман­фаатларига зарар етказган ҳолда чет эл давлати, ташкилоти ёки уларнинг агентураси ёхуд чет эл разведкаси учун йиғаётганлиги, сақлаётганлиги ва етказаётганлигини англаб етади ва бу ҳаракат­ларни содир қилишни истайди. Жосуслик фаолиятини амалга ошириш мотивлари турлича бўлиши мумкин, лекин улар қилмиш квалификациясига таъсир кўрсатмайди. Ғоявий қарашлар, ғараз ва ҳоказолар мотив бўлиши мумкин. Мазкур ҳаракатлар учун жи­ноий жавобгарликка тортишнинг зарурий шарти – давлат сирла­рини ташкил этувчи маълумотларни чет эл давлати, чет эл ташки­лоти ёки уларнинг агентурасига етказиш мақсади мавжудлиги.
12. Қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилишича, жосуслик субъ­екти махсус шахслар: 16 ёшга тўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлиши мумкин. Ўзбекистон Рес­публикасининг “Фуқаролик тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон фуқаролигида бўлмаган ва чет эл давлати фуқароли­гига эга бўлганлигини тасдиқловчи далилларга эга шахс чет эл фуқароси ҳисобланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling