Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Ҳудудий бирликни конституцияга ҳилоф тарзда бузиш


Download 1.53 Mb.
bet63/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳудудий бирликни конституцияга ҳилоф тарзда бузиш де­ганда, ўрнатилган конституциявий тартибга зид равишда Ўзбе­кистон ҳудудининг бир қисмини ажратиб олиб, унинг мустақил­лигини эълон қилиш ёки бошқа давлат ҳудудига қўшиб қўйиш тушунилади.
8. Юқорида кўрсатилган даъватларни акс эттирувчи маълумотларни тарқатиш деганда, уларни кенг оммага етка­зишнинг барча усуллари тушунилади. Хусусан, бу даъватларни ифода этувчи адабиётлар, варақалар, аудио ва видеоматериал­ларни сотиш, бепул тарқатиш, почта, телеграф, Интернет ёки бошқа воситалар ёрдамида тарқатиш тушунилади.
9. Шарҳланаётган модданинг 2-қисми қуйидагилар билан боғлиқ равишда Ўзбекистоннинг конституциявий тузумига тажо­вуз учун жавобгарликни назарда тутади:
¨ Конституциявий ҳокимият органларининг қонуний фаолия­тига тўсқинлик қилиш ёки уларни Конституцияда назарда тутил­маган параллел ҳокимият тузилмалари билан алмаштиришга қа­ратилган зўравонлик ҳаракатларни содир этиш;
¨ давлат ҳокимияти ваколатли органларининг Ўзбекистон Рес­публикаси Конституциясида назарда тутилмаган тартибда ту­зилган ҳокимият тузилмаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорларини белгиланган муддатда бажармаслик.
10. Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистонда давлат ҳокимияти тизими ҳокимият бўлиниши принципига асосланган ҳолда қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинади ва "Ўзбе­кистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади"[64].
11. Ҳокимиятнинг конституциявий органи деганда, давлат механизмининг ташкилий қисми тушунилиб, у давлат олдида турган жамиятни бошқаришнинг алоҳида соҳасидаги вазифа­ларни бажаришда ваколатлар ва зарурий воситаларга эгадир. Дав­лат органи битта мансабдор шахс ёки мансабдор шахслар гуруҳи кўринишига эга бўлиши мумкин. Конституцияга мувофиқ, Ўзбе­кистон Республикасида давлат ҳокимиятининг Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, суд­лар, халқ депутатлари кенгашлари ва уларга бошчилик қилувчи ҳокимлар тимсолида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари амалга оширади. Ҳокимиятга келиш ва уни бошқаришнинг конституцияга ҳилоф тарзи ғайриқонуний ҳисобланади. “Конститу­цияда назарда тутилмаган тартибда давлат ҳокимияти ваколатла­рини ўзлаштириш, ҳокимият идоралари фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш, ҳокимиятнинг янги ва мувозий таркибларини тузиш Конституцияга хилоф ҳисобланади ва қонунга биноан жа­вобгарликка тортишга асос бўлади”[65].
Давлат ҳокимияти ваколатларини амалга оширувчи шахсларга ёки давлат ҳокимияти органларининг фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиш ёхуд уларни Конституцияда назарда тутилмаган параллел ҳокимият тузилмаси билан алмаштириш мақсадида кўр-сатилаётган ташқи жисмоний ёки руҳий таъсир зўравонлик ҳаракати сифатида эътироф этилади. Масалан, булар зўравонлик сифатида, давлат органи биносининг ҳарбий қамали; қўлга олинганларни ўлдириш билан қўрқитган ҳолда парламентнинг тарқа­тилишини талаб қилиш; қўзғолон, бўйсунмаслик ва ҳоказолар билан қўрқитиб муайян давлат ҳокимияти органининг ташкил этилишини талаб қилиш, яъни фуқароларнинг ҳаракатлари ўз қарашларидан келиб чиқмасдан, балки ташқи омиллар натижасида амалга оширилган ҳолларнинг барчаси. Фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда муайян ҳокимият функциясини бажарувчи ор­ганнинг тузилиши (масалан, шариат суди томонидан одил суд­ловни амалга ошириш бўйича) зўравонлик деб топилмаслиги ке­рак. Бундай ҳаракат, тегишли белгилар мавжуд бўлган тақдирда, Конституцияда назарда тутилган тартибга риоя этмаган ҳолда тузилган ҳокимият тузилмаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги ваколатли органларнинг қарорларини белгиланган муддатда ижро этмаслик сифатида квалификация қилиниши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, агар зўравонлик ҳаракатлари шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга, мулкчиликка, бошқарув тартибига зарар етказилиши билан амалга оширилса, улар жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак. Баданга енгил ёки ўртача оғирликдаги шикаст етказиш билан содир этилиши ЖК 159-моддаси 1-қисми билан қамраб олинади. Баданга оғир шикаст етказиш билан содир этилиши холатида эса жиноятлар жами тариқасида квалификация қилиш лозим..
12. Ҳокимият конституциявий органларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳокимиятнинг конституциявий органлари фаолиятини амалга оширишни қийинлаштириш ёки тўхтатиб туришга уриниш тарзида намоён бўлади.
Мазкур белги бўйича квалификация қилишда муайян давлат ҳокимияти ваколатига эга аниқ шахс ёки шахслар гуруҳининг ушбу ваколатларга эга бўлишининг муддат доирасини белгилаш катта аҳамият касб этади. Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Президенти қасамёд қабул қилган пайтидан лавозимини эгаллайди ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа (ундан кейин сай­ланган) Президенти лавозимни эгаллаган пайтда лавозимидан озод бўлади, Олий Мажлис депутати Марказий сайлов комис­сияси томонидан сайлов натижалари тасдиқланган пайтдан унинг ўрнига бошқа депутат сайланган пайтгача ваколатга эга бўлади ва ҳоказо.
Агар қонуний фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қилиш ушбу муддат доирасидан четга чиқса, қилмишни конституциявий органларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик сифатида квалифи­кация қилиш мумкин эмас. Зарурий белгилар мавжуд бўлганда қилмиш шахсга нисбатан тегишли жиноят сифатида квалифика­ция қилиниши лозим.
Таъкидлаш жоизки, қонуний фаолиятни амалга оширишга зўравонлик билан тўсқинлик қилиш квалификация қилингани каби, ҳокимиятни мажбурий ушлаб туриш, яъни айбдор томони­дан эгаллаган, у сайланган ёки тайинланган лавозим ва давлат ҳокимияти ваколатларини мажбурий, конституцияга хилоф тарзда давом эттириш ва қонуний равишда сайланган ёки тайин­ланган шахсларнинг мазкур ваколатларни амалга оширишларига йўл қўймаслик ҳам квалификация қилинади.
Ҳокимият вакилларининг мажбурий тарзда айбдор манфаат­ларини кўзлаб ҳаракатни амалга оширишлари (масалан, товлама­чилик оқибатида даромад келтирмайдиган битимларни тузиш, жабрланувчи ёки унинг яқинларига таъсир кўрсатган ҳолда қа­рорлар қабул қилиш ва ҳоказолар) ҳам давлат органларининг қо­нуний фаолиятига тўсқинлик қилиш сифатида квалификация қи­линиши керак. Тегишли белгилар мавжуд бўлганда, бундай қил­мишлар жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши ло­зим.
13. Ҳокимиятнинг конституциявий органларини Консти­туцияда назарда тутилмаган мувозий тузилмалар билан ал­маштиришга қаратилган ҳаракатлар конституцияда белгиланма­ган давлат ҳокимияти органларини шакллантириш ва қонуний органлар фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳаракатларини амалга оширишни акс эттиради, масалан, “ўз” парламентини тузиш ва Олий Мажлис фаолиятига қаршилик кўрсатиш каби. Объектив томондан алмаштириш ҳаракатлар мажмуи ҳисобланиб, уларга кўра конституцияда назарда тутилмаган ҳокимиятнинг параллел тузилмалари ташкил қилиниб, шу билан бирга ҳокимиятнинг конституциявий органлари фаолияти тўхтатилади.
14. Конституция ва ундаги масалаларни ҳал қилиш мақсадида қабул қилинган қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон Республика­сида давлат органларини тузишнинг орган турига қараб ўзига хос тартиби белгиланган (масалан, Президентнинг халқ томонидан сайланиши, Вазирлар Маҳкамасининг Президент томонидан шакллантирилиши ва ушбу таркибнинг Олий Мажлис томонидан тасдиқланиши). Мазкур шартларга риоя қилинмаса, тузилган  ор­ганнинг легитимлиги тўғрисида, бинобарин, бундай органнинг давлат ҳокимияти ваколатларига ва давлат мажбурлов кучига эга бўлиши тўғрисида сўз бўлиши мумкин эмас. Ушбу тартибга риоя қилмаслик орган ташкил топишининг ғайриқонунийлигини ва уни тугатиш эҳтиёжини келтириб чиқаради.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling