Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Шаън ва қадр-қимматни камситиш шакли
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз доимо қасддан содир қилинади.
Шаън ва қадр-қимматни камситиш шакли деганда, Президент шаъни ва қадр-қиммати ҳақидаги ижтимоий фикрни қонун, ахлоқ нормалари ва тамойилларига риоя этиш нуқтаи назаридан камситилиши тушунилиши керак.
Президентни ҳақорат қилиш деб хисоблаш учун хақорат қилувчи харакатларнинг оғир ёки енгиллигининг ахамияти йўқ. Бундай харакатларда айбли деб хисоблаш учун Президент шаъни ва қадр-қимматини оммавий камситувчи шаклда бўлишининг ўзи кифоя қила олади. Қоида тариқасида бу одобсиз ёки беҳаё шаклда бўлишлигининг ўзи квалификация қилиш учун кифоя қила олади. Президентни ҳақоратлаш ёзма ёки оғзаки шаклдаги харакатлар билан бўлиши мумкин. Лекин уни амалга ошириш шакли квалификацияга таъсир кўрсатмайди. 9. Президентга туҳмат деганда, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, ҳақиқатга мос келмайдиган, ёлғон ёки айбдор томонидан бузиб кўрсатилган маълумотларни муайян шахслар гуруҳига етказиш ва тарқатиш тушунилади. Бунда айбдор, ҳақоратлашдан фарқли равишда, ўзи тарқатаётган маълумотлар ҳақиқатга мос келмаслигини англайди. Мазкур қилмишни квалификация қилишда ёлғон маълумотларнинг етказилиш шакли, яъни одоб-ахлоқ меъёрларига мос келиш-келмаслиги инобатга олинмайди. Президентни кўпчилик олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш ҳақорат ёки туҳмат хусусиятидаги ҳаракатлар содир қилинган пайтдан эътиборан тугалланган жиноят ҳисобланади. Президентни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилишда матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш деганда, газета, журнал, Интернет ва оммавий ахборот воситаларининг бошқа кўринишларидан фойдаланиш тушунилади. Бунда ОАВ қайси биридан фойдаланилганлик аҳамият касб этмайди. 10. ЖКнинг ушбу моддасида назарда тутилган мазкур жиноят объектив томонининг зарурий аломати жабрланувчининг шахсидир. У ёки бу шахснинг ижтимоий-сиёсий фаолияти билан боғлиқ бошқа жиноятлардан фарқли равишда, мазкур жиноят аниқ бир шахсга – Президентга қарши қаратилади ва бу ҳаракатлар Президентнинг эгаллаган лавозими ҳамда мавқеидан келиб чиқиб содир қилинади. Жиноятни квалификация қилишда жабрланувчи бўлган Президентнинг конституциявий-ҳуқуқий мақоми муддати катта аҳамиятга эга. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон Президенти қасамёд қабул қилган пайтидан лавозимга эгалик қилишни бошлайди ва Ўзбекистон Республикасининг янги Президенти лавозимни эгаллаган пайтда ваколати тугайди. 11. Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз доимо қасддан содир қилинади. Айбдор Президентга тажовуз қилаётганини ва бунинг натижасида давлат манфаатларига зарар етказилиши мумкинлигини англайди ҳамда оқибатнинг келиб чиқишини истайди. Айбдорнинг ўз ҳаракатларини содир этишида қандай мотив ва мақсаддан келиб чиққанлиги квалификацияда аҳамиятга эга бўлмайди, лекин жазо тайинлашда инобатга олиниши лозим. 12. Мазкур жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлиши мумкин. Агар Президент ҳаётига тажовуз ёки қасддан баданга шикаст 13 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс томонидан содир қилинса, қилмиш ЖК 97-моддаси 2-қисм ёки 104, 106, 109-моддалар бўйича квалификация қилиниши керак. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling