Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Ўзбекистон Республикаси давлат сирлари


Download 1.53 Mb.
bet56/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ўзбекистон Республикаси давлат сирлари сифатида давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чекланган ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техник ва бошқа характердаги махфий ва ўта махфий ҳисобланган алоҳида аҳамиятга эга маълумотлар эътироф этилади.
Давлат сирлари давлат, ҳарбий ва хизмат сирларига бўлинади[61].
6. Объектив томондан давлат сирларини етказиш ўта махфий ва махфий маълумотларнинг чет эл давлати, ташкилоти, агенту­расига амалда топширилишидан иборат. Жиноят давлат сири чет эл агенти эгалигига топширилган пайтдан эътиборан содир қи­линган ҳисобланади.
Давлат сирларини етказиш турли усуллар орқали: оғзаки, ёзма тарзда ҳар қандай шакл (хат, схема, шифрланган ёзув ва ҳоказо­лар)да хабар қилиш; давлат сирларини ифода этувчи ҳужжат­ларни топшириш; ахборотни телефон, Интернет орқали хабар қи­лиш; давлат сирлари ҳисобланувчи ашёларни топшириш ва ҳо­казо тарзида амалга оширилиши мумкин.
Давлат сирларини етказиш бўйича, давлат, ҳарбий ёки хизмат сирларини ўз ичига олган маълумотлар чет эл давлати, ташкилоти ёки уларнинг вакиллари томонидан қўлга киритилган пайтдан бошлаб, жиноят тугалланган ҳисобланади. Давлат сирларини етказишга суиқасд сифатида Ўзбекистон Республикаси фуқаро­сининг давлат сирини ташкил этувчи мазкур маълумотларни топшириш пайтида қўлга олиниши эътироф этилиши мумкин.
7. Субъектив томондан давлат сирларини етказиш доимо қасддан содир қилинади ва қуйидаги белгилар мавжудлиги билан тавсифланади:
¨ маълумотлар давлат сирини ташкил этганлигини албатта ан­глаш;
¨ маълумотлар чет эл давлати, ташкилоти ёки уларнинг вакил­ларига топширилаётганлигини тушуниш.
Айбдор маълумотларни “тасодифан” қўлга киритиб (масалан, давлат сирларини ташкил этувчи ашёларни топиб олиб), уларнинг мазмунини англаган ҳолда чет эл давлати, ташкилоти ёки улар­нинг вакилларига топширган бўлса ҳам, давлат сирларини топ­шириш шаклидаги давлатга хоинлик сифатида эътироф этилиши керак.
8. Давлатга хоинликнинг тури сифатида чет эл давлатига Ўзбекистонга қарши душманлик фаолиятини амалга оши­ришда ёрдам беришнинг объектив томони, агарда у юқорида кўрсатилган давлатга хоинлик шакллари билан қамраб олинмаган бўлса, моҳиятига кўра Ўзбекистоннинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсизлиги, мудофаа қобилияти, иқтисодиётига зарар етказиш мақсадида амалга оширилган фаолиятда эҳтимол тутилган ташқи душманга жосуслик ва бошқа турдаги душманлик ҳаракатларини бажаришда кўмаклашиш билан боғлиқ қилмиш­ларни ўз ичига олади.
Ушбу модда доирасида душманлик фаолияти сифатида Ўзбекистоннинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсиз­лиги, мудофаа қобилияти, иқтисодиётига бевосита ёки билвосита зарар етказиш мақсадида амалга оширилган фаолиятни тушуниш зарур.
Бундай фаолият сифатида қуйидагилар эътироф этилиши ке­рак:
¨ ички ва ташқи сиёсий фаолиятга аралашув;
¨ Ўзбекистон манфаатлари мавжуд ҳудудда ҳарбий фаол­ликни кучайтириш, иғвогарлик билан Ўзбекистон томонлардан бири бўлиб қоладиган қуролли тўқнашувни келтириб чиқариш ёки авж олдириш;
¨ Ўзбекистон Республикасига нисбатан иқтисодий санкция­ларни ноқонуний қўллаш;
¨ чет эл махсус хизматлари ва ташкилотларининг жосуслик фаолияти;
¨ ахборот хавфсизлигига путур етказиш, жумладан, дезинформация тескари ах­борот тарқатиш;
¨ иқтисодиёт, экология, сиёсат соҳасида инқирозли ҳолатни кел­тириб чиқаришга олиб келувчи бошқа турдаги фаолият.
9. Чет эл давлатига, ташкилотига ёки уларнинг вакилла­рига Ўзбекистонга қарши душманлик фаолиятини амалга оширишда бошқача ёрдам бериш объектив томондан Ўзбе­кистон Республикаси фуқаросининг чет эл давлати, ташкилоти ёки уларнинг вакиллари билан алоқа ўрнатиш ҳаракатларини амалга оширишда ва уларнинг топшириғи бўйича қуйидагиларни содир этишда намоён бўлади:
¨ Ўзбекистоннинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хав­фсизлиги, мудофаа қобилияти, иқтисодиётига зарар етказиш мақ­садида бошқа (юқорида санаб ўтилганлардан ташқари) жиноят­ларни содир этиш. Мазкур гуруҳга, масалан, давлат ёки жамоат арбобининг ҳаётига тажовуз қилиш, қўпорувчилик ва ҳоказо жи­ноятларни содир қилиш киради. Ушбу жиноятлар содир қилинган ҳолда айбдор қилмиши давлатга хоинлик ва айбдор томонидан содир қилинган муайян жиноят сифатида жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак;
¨ кўрсатилган жиноятлар белгиларини ташкил этмайдиган, ле­кин Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган қилмишлар, масалан, агентларни ёллаш, агентлар қаторига кириш, чет эл раз­ведкаси агентларини ҳаракат воситалари, уй-жой, иш билан таъминлаш ва ҳоказо. Мазкур жиноятлар доираси кенг бўлиб, тўлиқ рўйхати мавжуд эмас, лекин уларнинг барчасини Ўзбе­кистон Республикасига қарши қаратилган ҳаракат эканлиги бир­лаштиради.
Мазкур қилмиш душманлик фаолиятини амалга оширишга розилик берилган пайтдан эмас, балки Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан чет эл давлати ташкилоти ёки уларнинг ва­килларига амалда ёрдам берилган пайтдан жиноят тугалланган ҳисобланади. Ёрдам бериш режасини ишлаб чиқиш, чет эл дав­лати ёки унинг агентураси билан алоқа боғлаш учун қулай шарт-шароит яратиш, шахснинг ихтиёрида бўлган маълумотлар ва им­кониятларни топшириш учун қулай тизимга келтириш ва ҳоказо душманлик фаолиятини амалга оширишда ёрдам беришга тайёр­гарликни ташкил этади. Чет эл давлати вакиллари билан алоқа ўрнатишга амалга ошмаган уринишни, чет эл разведкаси фойда­лана олмаган ёрдамни кўрсатишга қаратилган хатти-ҳаракатнинг содир этилишини ва ҳоказоларни ушбу жиноятни содир этишга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилиш керак.
Душманлик фаолиятини амалга оширишда ёрдам бериш шак­лидаги давлатга хоинлик Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқари­сида содир бўлиши мумкин, бироқ бу қилмишни квалификация қилишга таъсир этмайди.
10. Субъектив томондан давлатга хоинлик қилиш фақат тўғри қасддан содир қилиниши мумкин. Айбдор мазкур модда диспозициясида назарда тутилган қилмишнинг ижтимоий хавфли аҳамиятини англаб етади ва уни амалга оширишни истайди.
Давлатга хоинлик қилишнинг мотиви ва мақсади ҳар хил: сиё­сий, ғараз нияти, миллатчилик ва ҳоказо бўлиши мумкин. Буларнинг мазмуни квалификация қилишга таъсир этмайди, лекин жиноятни содир қилиш механизми, айб даражасини аниқлаш ва жазо тайинлаш жараёнида инобатга олиниши керак.
11. Давлатга хоинлик қилишда шахснинг айбини аниқлаш ва шарҳланаётган таркибни бошқа ташқи жиҳатдан ўхшаш жиноят­лардан фарқлашда айбдор шахси катта аҳамиятга эга.
Давлатга хоинлик қилишнинг субъекти фақат 16 ёшга тўлган ақли расо Ўзбе­кистон Республикаси фуқароси бўлади.
12. Давлатга хоинлик натижасида етказилган зарарни мини­маллаштириш, шунингдек, мазкур жиноятни самарали ва тезкор­лик билан очиш мақсадида ЖК 157-моддаси 2-қисмида рағбат­лантирувчи норма белгиланган бўлиб, унга кўра айбдор томони­дан ЖК 157-моддаси 2-қисмида назарда тутилган шартлар бажа­рилса, у жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
Мазкур шартлар сифатида қуйидагилар эътироф этилади:
¨ айбдор ўзи чет эл давлати ёки ташкилоти билан ҳамкорлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий хабар бериши;
¨ шахснинг чет эл разведкаси билан ҳамкорлигидан Ўзбе­кистон Республикаси манфаатларига зарар етмаган бўлиши керак.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling